Бошқарув тартибига қарши жиноятлар
МАВЗУ: Бошқарув тартибига қарши жиноятлар Режа: 1. Бошқарув тартибига қарши жиноятларнинг умумий тавсифи 2. Порахўрлик жиноятларининг умумий тавсифи, турлари ва юридик таҳлили 3. Жамоат бирлашмалари органларининг фаолияти тартибига қарши жиноятлар 4. Жазони ижро этиш муассасаси фаолияти тартибига қарши қаратилган жиноятлар 6. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар жиноятининг юридик таҳлили 5. Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш жиноятининг юридик таҳлили 7. Ҳужжатлар, штапмлар, муҳрлар, бланкалар, автомототранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш жиноятининг юридик таҳлили 8. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш жиноятининг юридик таҳлили 9. Давлат проба тамғаларини тайёрлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили 10. Ўзбошимчалик жиноятининг юридик таҳлили 11. Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш жиноятининг юридик таҳлили 12. Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш жиноятининг юридик таҳлили
1. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жиноятининг юридик таҳлили Жиноят объекти давлат ҳокимияти, бошқарув ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг нормал фаолият кўрсатишини таъминлайдиган ижтимоий муносабатлар, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар. Объектив томондан ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишида ифодаланади. Жиноят кўп миқдорда зарар ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зиён етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига етказилган зарар миқдорини эътироф этиш тўғрисидаги масала муайян иш ҳолатлари бўйича тергов органлари ва суд томонидан ҳал қилинади. Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишнинг субъектив томони қасддан содир этилиши билан тавсифланади. Айбдор мансаб вакола- тини суиистеъмол қилиб ҳаракат (ҳаракатсизлик) қилаётганлигини, қилми- шининг ижтимоий хавфлилигини ва бунинг натижасида шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини англайди ҳамда уларнинг келиб чиқишига онгли равишда йўл қўяди . Жиноят мотивлари турлича бўлиши мумкин. Бироқ кўпинча бу ғаразли манфаатдорлик, шуҳратпарастлик, ўч олиш, ҳасад, оилапарварлик ишнинг ҳақиқий ҳолатини бўрттириб кўрсатишга ҳаракат қилиш ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Ғаразли манфаатдорлик жиноят субъектининг ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш воситасида қандайдир фойдага эришишга интилишида намоён бўлади. ЖКнинг 205-моддаси 1-қисми бўйича ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти субъекти умумий белгиларга эга бўлган субъектлардан ташқари қатор махсус белгиларга эга махсус субъект (мансабдор шахс)лар бўлиши мумкин. ЖК 205-моддаси 2-қисмида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъ- мол қилишнинг қуйидаги: а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида кўрсатилган. 2
2. Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш жиноятининг юридик таҳлили (ЎзР ЖК 206-моддаси) Жиноят бевосита объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари- нинг фаолият юритиши доирасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар. Объектив томондан жиноят ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлишида ифодаланади. Ҳокимият ёки мансаб ваколат доирасидан четга чиқишнинг субъектив томони айбнинг қасд шакли билан тавсифланади. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми субъекти фақат ўн саккиз ёшга тўлган, доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ёхуд давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда ёхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида мазкур вазифаларни амалга оширувчи шахс» бўлиши мумкин (ЖК 205-моддаси). Ушбу модданинг 2-қисми жазони оғирлаштирувчи ҳолатларда: «Ўша ҳаракат: а) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса»; 3. Мансабга совуққонлик билан қараш жиноятининг юридик таҳлили (ЎзР ЖК 207-моддаси) Жиноят бевосита объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари- нинг нормал фаолият юритиши доирасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар. Объектив томондан Мансабга совуққонлик билан қараш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи 3
бошқариш органи мансабдор шахсининг ўз вазифаларига лоқайдлик ёки виждонсизларча муносабатда бўлиши оқибатида уларни бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлишида ифодаланади. Субъектив томондан мансабга совуққонлик билан қараш эҳтиётсизлик билан тавсифланади. Мансабга совуққонлик билан қараш – эҳтиётсизликдан содир этиладиган давлат ҳокимиятига қарши ягона жиноятдир. Мансабга совуққонлик билан қараш субъекти белгиланган тартибда доимий ёки вақтинча юклатилган мансаб ваколатини бажармаган ёхуд лозим даражада бажармаган мансабдор шахслар шахслар бўлиши мумкин Ўрганилаётган модданинг 2-қисмида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган мансабга совуққонлик билан қараш учун жавобгарлик назарда тутилган. ЖК 207-модданинг 3-қисмида мансабдор шахс томонидан ўз вазифаларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик: а) одам ўлимига; б) гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларининг кўп миқдорда Ўзбекисто Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлганлиги учун жавобгрлик белгиланган. 4 Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг юридик таҳлили (ЎзР ЖК 208-моддаси) Жиноят бевосита объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари- нинг нормал фаолият юритиши доирасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар. Объектив томондан Ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни давлат органи мансабдор шахсининг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, худди шунингдек бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлишлигида ифодаланади. Жиноятнинг зарурий белгиси 208-моддасининг диспозициясига мувофиқ ҳокимият ҳаракатсизлиги яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажарилиши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг манфаатларига ёҳуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлиши ҳисобланади 4
Ҳокимият ҳаракатсизлиги моддий таркибли жиноятдир. Фуқароларниг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилиши тарзидаги оқибатларнинг рўй берганлиги жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятга йўл қўйиш билан алоқадор бўлган ҳолларда, у жиноят содир этишга йўл қўйилган пайтдан эътиборан тамом бўлган жиноят, деб топилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги мансабга совуққонлик билан қарашдан қасддан содир этилиши билан фарқланади. Қасддан содир этилган ҳокимият ҳаракатсизлиги жинояти ҳам тўғри, ҳам эгри қасддан содир этилиши мумкин. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир қилмайди. Шарҳланаётган модданинг субъекти 18 ёшга тўлган мансабдор шахс ( ЖК 205-моддаси таҳлилига қаранг ) ҳисобланади. 5 Мансаб сохтакорлиги жиноятининг юридик таҳлили (ЎзР ЖК 209-моддаси) Жиноят бевосита объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг нормал фаолият юритиши доирасида келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Қўшимча бевосита объект сифатида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган ижтимоий муносабатлар. Мансаб сохтакорлигининг предмети расмий ҳужжатлардир. Объектив томондан Мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар етказилишига сабаб бўлишлигида ифодаланади. Ўзининг қонунчилик тузилишига кўра, мансаб сохтакорлиги моддий таркибга эга. Модда диспозициясида кўрсатилган ҳужжатга олдиндан ёлғон маълумот ёки тузатишлар киритиш орқали оқибат келиб чиққан вақтдан жиноят тугалланган ҳисобланади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Субъектив томоннинг зарурий белгиси сохтакорликни амалга оширувчи мансабдор шахснинг ғаразли ёки бошқа манфаати ҳисобланади. Жиноят субъекти – ўн саккиз ёшга тўлган мансабдор шахс ҳисобланади. ЖК 209-моддаси 2-қисмида шарҳланаётган жиноятнинг қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлари кўрсатиб ўтилган: а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан; б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги. 5