Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар
МАВЗУ: Жамоат хавфсизлигига қарши жиноятлар Режа: 1. Жиноий уюшма ташкил этиш жиноятининг юридик таҳлили. 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятининг юридик таҳлили. 3. Оммавий тартибсизликлар юридик тавсифи 4. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш жиноятининг юридик таҳлили. 5 Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш ҳамда диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш жиноятининг юридик таҳлили. 6. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш жиноятининг юридик таҳлили. 7. Контрабанда жинояти ва ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш ҳамда мазкур моддаларни қонунга хилоф равишда эгалик қилиш жиноятларининг юридик тавсифи 8. Ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни бепарволик билан сақлаш ва портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ва Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи жиноятининг юридик таҳлили 9. Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш ҳамда муомалага киритиш жиноятининг юридик таҳлили 10. Радиоактив моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларни бузиш жиноятларининг тушунчаси, турлари ва юридик таҳлили 11. Ядро қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш 12. Бактериологик, кимёвий ва бошқа хил ялпи қирғин қуроллари билан муомалада бўлиш билан боғлиқ жиноятларнинг юридик тавсифи 13. Нефть қувурларини, газ қувурларини, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларини яроқсиз ҳолатга келтириш жиноятларининг юридик тавсифи 14. Тадқиқот фаолиятини амалга оширишдахавфсизлик қоидаларини бузиш 15.Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш жиноятларининг юридик тавсифи 16. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиши жиноятларининг юридик тавсифи 17. Тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларининг юридик тавсифи 18. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш жиноятларининг юридик тавсифи
1.1 Жиноий уюшма ташкил этиш жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 242-моддаси) Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, тартиби, ҳокимият органларининг нормал фаолият кўрсатиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи бўлиши мумкин. ЖК 242-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят объектив томондан : 1) жиноий уюшма ёки унинг бўлинмаларини тузиш ёки уларга раҳбарлик қилишда; 2) уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолиятда ифодаланади. ЖК 242-моддаси 2-қисмининг объектив томони уюшган қуролли жиноий гуруҳни тузишда, шунингдек гуруҳга раҳбарлик қилишда ёки унда иштирок этишда ифодаланади. ЎзР ЖК 242-моддаси 2-қисмида икки ёки ундан ортиқ шахснинг биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун олдиндан бир гуруҳга бирлашиши уюшган гуруҳ деб топилади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятнинг содир этилиш мотиви ва мақсади ҳар хил бўлиши мумкин, аммо улар жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Жиноий уюшма таркибида жиноят содир этган (қотиллик, баданга шикаст етказиш, ўғирлик ва ҳоказолар) 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган айбдор шахслар ана шу жиноятлари учун содир этилгани учун 14 ёшдан жавобгарлик назарда тутилган моддалар бўйича жавобгар бўлади. 2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш (легаллаштириш) жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 243-моддаси) Мазкур жиноятнинг объекти республика иқтисодий фаолиятининг манфаатлари, жамоат хавфсизлиги ҳисобланади. Жиноий фаолият натижасида айбдор қўлга киритган пул маблағлари ёхуд бошқа мулк кўриб чиқилаётган жиноятнинг предмети ҳисобланади. Объектив томондан жиноят қуйидаги ҳаракатларда содир этилиши мумкин: жиноий фаолият натижасида олинган мулкни 1) ўтказиш; 2) айлантириш; 3) алмаштириш; 4) мулкнинг асл хусусиятини, манбаини, турган жойини, тасарруф этиш, ташилиш усулини, мулкка нисбатан ҳақиқий эгалик ҳуқуқининг ёки 2
унинг кимга қарашлилигини яшириш ёки сир сақлаш, башарти бундай мулк жиноий фаолият натижасида олинган бўлса. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсад жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди. Аксарият ҳолларда, жиноят жиноий фаолиятдан олинган даромадларни ошкорлаштириш мақсадларида содир этилади. Ушбу жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ва жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни ошкорлаштиришда иштирок этган шахс ҳисобланади. 3. Оммавий тартибсизликлар жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 244-моддаси) Мазкур жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, кишилар ҳаёти, соғлиғи, ўзганинг мулки ҳисобланади. Жиноят объектив томондан қуйидагилардан иборат: 1) қурол ёки қурол сифатида фойдаланиладиган бошқа нарсаларни ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб шахсга нисбатан зўрлик ишлатиш, қирғин солиш, ўт қўйиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш орқали содир этилган оммавий тартибсизликлардан; 2) оммавий тартибсизликларда фаол қатнашишдан. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади, содир этилиш мотиви ва кўзланган мақсади жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди. Жиноятнинг мотиви миллатчилик, ҳокимиятни эгаллашга интилиш, ғараз, безорилик ва ҳоказолар бўлиши мумкин. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчилари ва фаол қатнашчиларигина ҳисобланади. Агар оммавий тартибсизликларнинг ташкилотчилари ёки фаол қатнаш- чилари 16 ёшга тўлмаган бўлса, бу ҳолда улар оммавий тартибсизликлар вақтида ўзлари содир этган муайян жиноятлари учун, масалан, одам ўлдириш, ўзгалар мулкини нобуд қилиш, зўрлаб номусга текканлик учун жавоб беришлари керак. 4. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 244 1 -моддаси) Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартиби ҳисобланади. Объектив томондан ЖК 244 1 -моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят икки хил кўринишда содир этилиши мумкин: 1) диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари асосида қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга 3
даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима туғдиришга қаратилган материалларни тайёрлаш; 2) ёки шу хилдаги материалларни тарқатиш мақсадида сақлаш. Объектив томондан шу модданинг 2-қисми диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари асосида қирғин солишга ёки фуқароларни зўрлик билан кўчириб юборишга даъват этадиган ёхуд аҳоли орасида ваҳима туғдиришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, шунингдек, фуқаролар тотувлигини бузиш, вазиятни беқарорлаштирувчи туҳматона уйдирмалар тарқатиш ҳамда жамиятда қарор топган ахлоқ қоидаларига ва жамоат хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа қилмишларни содир этиш мақсадида диндан фойдаланишдан иборатдир. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Кўзланган мақсад - диний экстремизм, сепаратизм, ақидапарастлик ғоялари мужассамлашган материалларни тарқатиш, қирғин солиш, фуқароларни зўрлик билан кўчириш, аҳоли орасида ваҳима туғдириш, фуқаролар тотувлигини бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар, туҳмат тарқатиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. ЖК 244 1 -моддаси 3-қисмида жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар: 1)олдиндан тил бириктириб ёки бир гуруҳ шахслар томонидан; 2) хизмат мавқеидан фойдаланиб; 3) диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан олинган молиявий ёки бошқа моддий ёрдамдан фойдаланиб содир этилган жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш ёки тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланган. 5. Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 244 2— моддаси) Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби ҳисобланади. Жиноят объектив томондан қуйидагиларда: 1) диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузишда; 2) уларга раҳбарлик қилишда; 3) уларда иштирок этишда ифодаланади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятнинг содир этилиш мотивлари ва мақсади уни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. 4
Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. Жиноят натижасида оғир оқибатларнинг келиб чиқиши жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади. (ЖК 242 2 -моддаси 2-қисми). Одамларнинг қурбон бўлиши, кўп сонли кишиларниг баданига оғир шикаст етказилиши оғир оқибатлар деб ҳисобланиши мумкин. Таҳлил этилаётган модданинг 3-қисмида мазкур жиноятни содир этганлик учун жавобгарликдан озод қилиш шартлари назарда тутилган. Бундай шартлар: 1) башарти шахс тақиқланган ташкилотлар мавжудлиги тўғрисида ўз ихтиёри билан хабар қилган бўлса; 2) жиноятни очишга ёрдам берган бўлса, шахсни жиноий жавобгарликдан озод этишни кўзда тутади. Айбдор шахснинг ҳар икки шартни бир йўла бажариши жавобгарликдан озод қилишнинг зарурий шарти ҳисобланади. 5.1 Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 244 3 - моддаси) Жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби ҳисобланади. Жиноят объектив Диний мазмундаги материалларни тарқатиш мақсадида қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки тарқатишда ифодаланади. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Жиноятнинг содир этилиш мотивлари ва мақсади уни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас. Жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин. 6. Шахсни гаров сифатида тутқунликка олиш жиноятининг юридик таҳлили. (ЎзР ЖК 245-моддаси) Ушбу жиноятнинг объекти жамоат хавфсизлиги, жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳаракат қилиш эркинлиги, уларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади. Объектив томондан жиноят икки хил кўринишда: 1) терроризм ёки товламачилик аломатлари бўлмагани ҳолда шахсни гаров сифатида тутқунликка олишда; 2) гаров сифатида тутқунликка олинган шахсни озод қилиш шарти билан давлат, халқаро ташкилот, жисмоний ёки юридик шахсдан бирон-бир ҳаракат содир этиш ёки бирон-бир ҳаракат содир этишдан ўзини тийиб туришни 5