Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар
Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятлар Режа: 1 . Ўзбекистон Республикасига қарши жиноятларнинг умумий тавсифи 2 . Давлатга хоинлик қилиш ва жосуслик жинояти тушунчаси, юридик таҳлили. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш жиноятлари тушунчаси ва юридик таҳлили 4 . Қўпорувчилик жинояти тушунчаси ва юридик таҳлили. 5. Давлат сирларини ошкор қилиш ва давлат сири ёки ҳарбий сир ҳисобланган ҳужжатларни йўқотиш жиноят лари тушунчаси , юридик таҳлили.
1.Давлатга хоинлик қилиш (ЖКнинг 157-моддаси) Давлатга хоинлик қилишнинг бевосита обьекти Ўзбекистон Республикасининг миллий хавфсизлигини ташкил қилувчи ва суверенитетдан, ҳудудий дахлсизликдан, хавфсизликдан, ўзини ҳимоя кила олишликдан ва давлатнинг иктисодидан ташкил топувчи ташки хавфсизлиги ҳисобланади. Давлатга хоинлик қилишнинг объектив томони Ўзбекистон Республикасининг суверенитетига ҳудудий дахлсизлигига, хавфсизлигига, мудофаа кудратига, иктисодиётига зиён етказадиган душман томонга утиш, жосуслик қилиш, чет давлатга, чет эл ташкилотлари ёки уларнинг вакилларига Ўзбекистон Республикасига карши душманлик фаолияти олиб боришида ёрдам бериш ва чет давлатга бошқа ёрдамларни кўрсатишда намоён бўлади. Субъектив томондан давлатга хиёнат қилиш онгли равишда фаолиятни такозо этади. Бу мазкур жиноят таркиби белгиларини тавсифлашда махсус кайд этилади. Агар давлатга хоинлик қилиш Ўзбекистон Республикаси ташки хавфсизлигига зиён етказишдан иборат бевосита гараз билан содир этилса, бахолаш шубха тугдирмайди. Шахсга давлатга хоинлик қилишдек айбни ва мазкур жиноятни унга ташки жиноятга ухшаш жиноятлардан ажратишда айбдорнинг шахси ва унинг хулк-атворидаги сабаблар мухим урин эгаллайди. Уларни урганиш содир этилган килмишнинг ижтимоий-сиёсий маносини аниқлашга ёрдам беради. Давлатга хоинлик қилиш сабаби ва мақсади турлича бўлиши мумкин, (сепаратистик дунёқараш, кўра олмаслик ва бошқалар) ҳамда Кўрилаётган жиноятнинг квалификациясига таъсир қилмайди. ЖКнинг 157-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субъекти факат 16 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши мумкин. Давлат сирларини фош этиш куринишида содир этилган давлатга хоинлик қилиш жинояти субъекти факатгина бу сирлар хизмат юзасидан унга топширилган бўлса ёки хизмати юзасидан маълум бўлиб колган бўлса, ёки бошқа йўл билан унинг мукига айланган шахс бўлиши мумкин. Давлат сирларини йиғиш ёки угирлаш ҳолатлари бундан мустаснодир. Агар шахс давлат сирларига «тасодифан» эга бўлса (масалан давлат сирларини ташкил этувчи буюмлар топилмасининг эгаси бўлса) ва уларнинг сирлигини билиб туриб шунда хам хорижий давлатга фош этса бу ҳаракат хам ЖК нинг 157-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка лойиқдир. ЖК нинг 157- моддаси 2 ва 3-қисмларида давлатга хоинлик қилиш учун жалб қилинган шахс учун рагбатлантириш меъёри бўлган сўнгги имкон, бошқача килиб айтганда «олтин кўприк» яъни давлат манфаатларига етадиган зарарни ҳамда жиноий жавобгарликка тортилишни олдини олишнинг имкони мавжуд. ЖК нинг 157-моддаси 2-қисмида белгилаб қуйилган «чет эл давлат ёки ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикасига карши қаратилган давлатга зарар етказувчи фаолиятни амалга оширишда хамкорлик қилиш 2
учун жалб қилинган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси ўзининг бундай хамкорлиги тўғрисида ҳокимият органларига ихтиёрий равишда арз килса унинг фаолияти эса Республика манфаатларига зарар етказмаган бўлса жавобгарликдан озод этилади» . Яъни хоиннинг жавобгарликдан озод этилиши учун иккита шарти зарур: 1. Хорижий давлат билан хамкорлиги ҳақида ихтиёрий равишда ҳокимият органларига арз қилиши. Шу билан бирга бундай арз қилиш фикри айбдорнинг кариндошлари томонидан ҳамда Ўзбекистон Республикасининг махсус хизмати ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига хамкорлик қилувчи шахслар томонидан тарғиб қилиниши мумкин. Шунга қарамай содир этилган жиноят ҳақида ҳокимият органларига арз қилиш карорини айнан уни содир этган шахс қабул қилиши керак. 2. Шахснинг хорижий разведка билан хамкорлиги Ўзбекистон Республикаси манфаатларига зарар еказмаслиги лозим. Берилган шартга риоя қилиш учун, айбдор содир этилган жиноят ҳақида ҳокимият органларига арз қилиши уз вақтида бўлиши керак яни арз хокимят органларининг Ўзбекистон Республикаси манфатларига етадиган зарарнинг оқибатларини олдини олиш учун етарли вақт бўлиши зарур. Объектив жихатдан бундай арз айбдорнинг етадиган зарарнинг олдини олишга онгли равишда ҳаракат қилишини билдиради. Хокимят органлари деганда берилган ҳолатда қонун чикарувчи ижро этувчи ёки суд ҳокимиятларидан бирини тушуниш лозим. Ижро этувчи хокимятнинг давлатга хоинлик қилишни аниқлайдиган ва олдини оладиган асосий давлат органи - Ўзбекистон Республикаси МХХ дир. ЖК нинг157-модда 3-қисмида белгиланганидек Ўзбекистон Республикаси фуқароси агар у уз килмиши тўғрисида ҳокимият органларига ихтёрий равишда хабар бериб жиноятни очишга фаол ёрдам берган ва бунинг натижасида давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса жавобгарликдан озод қилинади. Жиноятнинг очилишига фаол сабабчи бўлиб масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги махсус хизматга махфий кумак бериши ҳақида розилик берса жиноятларни очиш ва йўлини тусиш, хорижий махсус хизмат томонидан олинган вазифаларни бажариш йўлида, хорижий разведка вакиллари фойдаланадиган вақтинчалик ёки доимий яшаш жойларини, жиноятни содир этган шахсларни аниқлаш ва бошқалар. 1.1.Жосуслик (ЖКнинг160-моддаси) Жосусликнинг бевосита объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси суверентети, ҳудудий дахлсизлиги, хафсизлиги мудофаа салохияти, иктисодиёти асослари хизмат қилади. Жосусликнинг асоси давлат сирларини ташкил қилувчи маълумотлар ёки Ўзбекистон Республикаси ташки хавфсизлигига зарар етказиш учун кулланилиши мумкин бўлган давлат сирларини ташкил қилувчи маълумотлардан ташкари бошқа маълумотлар ҳисобланади. 3
Жосуслик объектив томондан турли йўллар: уз хизматига кўра махфий маълумотларга эга шахсдан мазкур маълумотларни угирлаш, хужжатлар ёки буюмлардан фотография йўли билан нусха олиш, уни угирлаш (андазалар, қисмлар, мурувватлар, асбоблар ва х.к.з), махфий маълумотларни биладиган кишилар билан уларнинг маълумотларини олиш учун мулокотда бўлиш, лакмалиги, жорий матбуотдаги маълумотдан фойдаланиш ва бошқалар билан етказилиши мумкин. «Субъектив томондан жосуслик хамиша қасдни такозо қилади. Давлат сирларидан иборат бўлган маълумотларни чет давлат ташкилотига ёки уларнинг вакилларига эхтиётсизлик билан етказиш факат давлат сирларини ошкор этиш жиноят таркибини ташкил этиш мумкин (ЖК 162-моддаси). Жосуслик хамиша тўғри қасд билан содир этилади. Бундай айбдор чет давлатига, чет эл ташкилотига ёки уларнинг вакилларига давлат сирларини етказганлигини билади ва мазкур килмишни истайди. Жосусликнинг субъекти 16-ёшга тўлган, хорижий давлат фуқароси ёки фуқароси бўлмаган шахс. Жосуслик жиноятига, шахснинг тегишли шартларга риоя қилганида жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиниши хам кулланилади. ЖК нинг160-моддаси 2 – қисмида белгиланганидек: «чет эл разведкаси билан хамкорлик қилишга жалб қилинган шахс, башарти ўзига юклатилган топширикни бажариш юзасидан хеч қандай ҳаракат содир этмасдан, бу хакда уз ихтиёри билан хокимят органларига хабар берса, жавобгарликдан озод қилинади». ЖКнинг 160 – моддаси 3 – қисмига биноан: «ўзининг жиноий фаолятини ихтиёрий равишда тўхтатган ва килмиши тўғрисида ҳокимият органларига маълум килиб, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган шахс, башарти, давлат учун келиб чиқиши мумкин бўлган оғир оқибатларнинг олди олинган бўлса, жазодан озод қилинади.» 2. Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш (ЖКнинг 158-моддаси) Кўрилаётган жиноятнинг бошлангич объекти бўлиб Ўзбекистон Республикасининг хафсизлиги мудофаа кудрати иктисодиёти ва давлат суверенитетининг асосларини таъминловчи ижтимоий муносабатлар ҳисобланади. Хокимятнинг нуфўзи ва обруси, Президент фаолияти, унинг ҳаёти, сог – саломатлиги, шаъни ва кадр – киммати, тахлил этилаётган жиноят объектидир. Агар унинг хавфсизлигини таъминлашга ваколатли давлат идоралари уз вазифаларини уддалай олмасалар, Президентнинг юксак лавозили мансабдор шахс сифатидаги тулаконли фаолияти хавф остида колади. Жиноят объектив томондан айбдорнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳаётига бевосита содир этган тажовузни ифодалайди. «Тажовуз» тушунчасига қасддан одам улдириш ёки ундан котилликка қасд қилиш 4
тушунилиб, амалда мазкур қасд вақтида кайси оғирликдаги тан жарохати етказилганлиги бунинг учун ахамиятсиздир. ЖК нинг 158-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноий ҳаракатнинг объектив томони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳаётига тажовуз қилиш ҳаракати намоён бўлади. Ҳаётга тажовуз қилиш жабрланувчининг улдирилишини ёки унинг ўлимига қасд қилишини англатади яъни, айбдор томонидан жабрланувчини ҳаётидан жудо қилишга қаратилган ҳар қандай ҳаракати тушунилади. «Қасддан одам улдириш» тушунчаси ҳақида батафсил ЖКнинг 97- моддаси шархини қаранг. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳаётига тажовуз қилиш, келиб чиккан оқибатлардан катъий назар тамомланган жиноят деб топилади. Президентнинг ҳаёти тўхтатиладими ёки йўқми жиноятнинг квалификацияси учун ахамиятсиздир. Одам улдириш ва тажовуз қилиш онгли равишда амалга оширилса айбдор ЖКнинг 158-моддаси 1- қисми билан жавобгарликка тортилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўлими ҳамда унинг ҳаётига тажовуз қилишнинг ўзи хам Кўрилаётган жиноятнинг таркиби белгиларини ташкил қилади ва ЖКнинг 97- моддаси бўйича кушимча квалификацияни талаб қилмайди. ЖКнинг 158- моддаси 2-қисммда назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Ўзбекистон Республикаси Президентига тан жарохатини етказишда намоён бўлади. Айбдорнинг ҳаракатларини, Ўзбекистон Республикаси Президентига қандай турдаги тан жарохати етказилганидан катъий назар (оғир, ўртача оғир ёки енгил) ЖКнинг 158-моддаси 2-қисм билан квавлификация қилиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Президентига қандай турдаги бўлса хам тан жарохати етказилганидан дамдан бошлаб ЖКнинг 158-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят тамомланган ҳисобланади. Агар айбдорнинг нияти Президентга тан жарохати етказиш бўлса ва унинг иродасига зид холда баъзи шарт- шароитларга кўра зарар етказилмаган бўлса, у холда айбдор Ўзбекистон Республикаси Президентига тан жарохатини етказишга суиқасд қилиш бўйича ЖКнинг 25-моддаси 2-қисми билан ҳамда 158-моддаси 2- қисми билан жавобгарликка тортилади. ЖКнинг 158-моддаси 3- қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони Ўзбекистон Республикаси Президентига нисбатан нашрни ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларини куллаган холда, ошкора хакорат қилиш ёки тухмат қилишдан иборатдир. ЖКнинг 158-моддасида назарда тутилган жиноятнинг субьектив томони Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилиш айбининг тўғри қасд билан содир этилганлигида намоён бўлади. Айбдор Ўзбекистон Республикаси Президентига тажовуз қилишнинг ижтимоий хавфини англайди ва уни содир этишни истайди. Жиноятнинг мақсади ва сабаби квалификатция учун ахамиятга эга эмас. Коида бўйича айбдор берилган 5