logo

Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

22.6142578125 KB
Мавзу: Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети
ва тизими 
Режа:
1. Жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисми   тушунчаси,   вазифаси,   предмети   ва
тизими.
2. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. 1 .   Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва
тизими.
Ўзбекистон   Республикасининг   амалдаги   жиноят   қонунида   жиноий
жавобгарликка тортиш ҳамда содир этилган ижтимоий хавф ли қилмиш учун
қонун   нормалари   доирасида   жазо   тайинлаш   назарда   тутилган,   унинг   ўзига
хос   хусусиятларини   ифодаловчи,   ҳуқуқ   тизимининг   мустақил   тармоғи
эканлигини   белгиловчи   ва   ҳуқуқнинг   бошқа   турларидан   ажратиб   турувчи
ўзига   хос   тамойилларга   эгадир.   Бу   тамойиллар   жиноятчиликка   қарши
кўрашда   давлат   сиёсатини,   фуқароларнинг   конституциявий   ҳуқуқ   ва
эркинликларини амалга оширишга хизмат қилади.
Жиноят   ҳуқуқининг   Умумий   қисмига   жавобгарликнинг   принциплари,
асослари   ва   чегаралари,   ижтимоий   хавфли   қилмишни   содир   этган   шахсга
нисбатан   қўлланиадиган   жазо   турини   ифодаловчи   нормалар   киритилган.
Ундан   фарқли   равишда,   Жиноят   ҳуқуқининг   Махсус   қисмида   аниқ   бир
жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан қўлланилиши мумкин
бўлган жазо чегаралари киритилган.
Фан сифатида жиноят ҳуқуқининг Умумий ва Махсус қисмлари қонун
билан   қўриқланадиган   объектларига   эга,   яъни   давлат   томонидан   муҳофаза
қилинадиган   ижтимоий   муносабатларни   қўриқлайди.   Жиноят   ҳуқуқи
Умумий   ва   Махсус   қисмларининг   ўзаро   боғлиқлиги   шундаки,   шахс   айбли,
деб   ҳисобланаётган   ижтимоий   хавфли   қилмиш   ҳуқуқни   муҳофаза   қилиш
органлари   томонидан   ҳар   икки   қисмнинг   нормалари   қўлланилгандагина,
аниқ мазмунга эга бўлади.
Ушбу қисм нормаларисиз бундай кўрашни амалга ошириб бўлмас эди,
чунки   уларсиз   ижтимоий   хавфли   қилмишни   конкретлаштириш   ва   содир
этилган   жиноят   таркибини   белгилаш   имкони   йўққа   чиқар   эди.   Махсус
қисмда   ҳар   бир   жиноятнинг   тури   ва   белгилари,   шунингдек,   содир   этилган
қилмиш учун жазо чоралари аниқ кўрсатилган.
Жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисмининг   асосий   вазифаси   шахсни,   унинг
ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий
муҳитни,   тинчликни,   инсоният   хавфсизлигини   жиноий   тажовузлардан
қўриқлаш,   шунингдек   жиноятларнинг   олдини   олиш,   фуқароларни
Республика   Конституцияси   ва   қонунларига   риоя   қилиш   руҳида
тарбиялашдан иборатдир (ЖК 2-моддаси).
Жиноят   ҳуқуқининг   махсус   қисми   бу   аниқ   бир   жиноят   ҳақидаги   фан.
Ҳар   бир   қилмишни   алоҳида   анилиз   қилиш,   бу   жиноятнинг   ўзига   қос
белгиларини   аниқлаш,   ва   тўғри   квалификациялашга   ёрдам   беради.   Ҳар   бир
жиноятни бир бири билан таққослаш йўли билан, жиноятларни бир биридан
фарқи, жиноятни тўғри квалификация қилиш учун зарур бўлган тавсиялар ва
қонунда томонидан белгиланган ҳар бир жиноятнинг аниқлиги келиб чиқади.
Махсус   қисм   нормаларини   қўллашда   ҳуқуқнинг   асосий   манбаи
ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилиш лозим.
Жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисми   нормаларини   тўғри   қўллашда
Ўзбекистон Республикаси судлари учун мажбурий бўлган Махсус қисмнинг
тегишли   нормалари   шарҳланган   Ўзбекистон   Республикаси   Олий   Суди Пленумининг қарорлари муҳим аҳамиятга  эгадир. Ўзбекистон Республикаси
Олий   суди   Пленумининг   қарорлари   суд   амалиётини   умумлаштиради,
жиноятларни   квалификация   қилишда   судлар   томонидан   йўл   қўйилган
хатоларни   аниқлайди   ва   амалда   турлича   изоҳланиб   келинаётган   қонуннинг
моҳияти ва амалда татбиқ этилиши юзасидан тушунтиришлар беради. 
Жиноят   ҳуқуқининг   махсус   қисми   суд   тергов   органлари,   жиноятнинг
статистик   кўрсаткичларини   аниқлаш   ва   Ўзбекистон   Республикасида   ва
алоҳида   вилоятларда   содир   бўлаётган   барча   жиноятлар   статистикасини   ўз
ичига олади.
Ўзбекистон   Республикаси   жиноят   қонунлари   Конституция   ва   халқаро
ҳуқуқ   нормаларига   асосланган   Республика   Жиноят   кодексидан   иборатдир.
Шу   сабабдан   жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисми   Ўзбекистон   Республикаси
Жиноят   кодекси   тизимига   тўла   мос   келади.   Махсус   қисм   нормалари   илмий
асосланган тизимга биноан жойлаштирилган. Бу тизим нормаларининг ўзини
тўғри тушунишга, уларнинг ўрганилишини енгиллаштириш ва уларни амалда
қўллашда   вужудга   келадиган   чалкашликларни   бартараф   этишга   хизмат
қилади. 
Масалан,   безорилик   кўп   содир   этиладиган   жиноятлардан   бири
бўлганлиги   сабабли   у   ЖК   Махсус   қисми   биринчи   бўлимида   назарда
тутилган   жиноятларга   ўхшаш   туюлади.   Аммо,   жиноят   қонунида   безорилик
«Жамоат   тартибига   қарши   жиноятлар»,   деб   номланувчи   ХХ   бобга
жойлаштирилган,   чунки   бу   жиноятнинг   объектив   белгилари   дўппослаш,
баданга шикаст етказиш, ўзганинг мулкига зарар етказиш, ҳокимият вакилига
қаршилик кўрсатиш, ўқотар қуролни қўллаш ва ҳ.к.ларни қамраб олади.
  Шундай   қилиб,   қонунда   уни   тавсифловчи,   яъни   бошқа   моддаларда
мустақил   жиноят   таркибини   ташкил   этувчи   ҳусусияти   ва   ўрганилган
белгиларига   асосан   безорилик   жиноятининг   Кодексда   тўғри
жойлаштирилган.   Юқорида   айтилганлар   жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисмининг
бошқа бобларида ҳам ўрганилади.
Шундай   қилиб,   Жиноят   ҳуқуқи   махсус   қисми   курсининг   тизими
деганда,   ЖКнинг   бўлими,   боби   ва   алоҳида   моддаларининг   жайлашиши   ва
уларни   ўрганилиши   тушунилади.   Тизим   моддаларининг   нафақат   бўлим   ва
боб   мантиқий   булинишини,   балки   ҳар   бир   бобнинг   ичида   жойлашган
моддаларнинг   рақамланиши   ва   айримларини   махсус   рақамлар   билан
белгиланишини ўз ичига олади.
ЖКнинг   махсус   қисмининг   тизимланишининг   асоси   сифатида
жиноятнинг   махсус   объекти   олинган.   Шунингдек,   ЖКнинг   ҳар   бир   боби
жиноятнинг   турли   объектига   қараб   бўлинган.   Шунга   асосан,   ЖК   махсус
қисмининг   I   бўлимида   шахсга   қарши   жиноятлар   жойлашган,   шу   бўлим   эса
жиноятнинг   махсус   объектиги   кўра   7та   бобдан   иборат:   1)   ҳаётга   қарши
жиноятлар;   2)   соғлиққа   қарши   жиноятлар;   3)   ҳаёт   ёки   соғлиқ   учун   хавфли
жиноятлар;   4)   жинсий   эркинликка   қарши   жиноятлар;   5)   оилага,   ёшларга   ва
ахлоққа қарши жиноятлар; 6) шахснинг   озодлиги,   шаъни   ва   қадр-қимматига
қарши   жиноятлар;   7)   фуқароларнинг   конституциявий   ҳуқуқ   ва
эркинликларига қарши жиноятлар. ЖК   Махсус   қисми   8   бўлим   25   бобдан   иборат   бўлиб,   бундай   тизимни
ишлаб чиқишда турли омиллар эътиборга олинган.
Биринчи   ўринга   Ўзбекистон   Республикаси   Конституцияси   ва   Инсон
ҳуқуқларининг   умумжаҳон   декларациясига   мувофиқ   шахсга   қарши
жиноятлар қўйилди.
ЖКнинг   ҳар   бир   бўлими   ва   ҳар   бир   бобида   ижтимоий   хавфлилиги
юқори   бўлган   жиноятлар   биринчи,   кейин   хавфлилиги   камроқ,   ундан   кейин
эса   ижтимоий   хавфи   унчалик   катта   бўлмаган   жиноятлар   жойлаштирилган.
Баъзан   бу   қоидадан   истиснолар   ҳам   бор,   масалан   ЖКнинг   150-моддаси
(урушни   тарғиб   қилиш)   «Тинчлик   ва   хавфсизликка   қарши   жиноятлар»
бўлимида   тинчлик   ва   инсоният   хавфсизлигига   қарши   қаратилган   хавфли
жиноятлардан олдин келади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жиноят ҳуқуқи Махсус қисми
нормалари   бевосита   объектига   қараб   жойлаштирилган.   Ўзбекистон
Республикаси   давлати   жиноят   ҳуқуқи   Махсус   қисми   нормаларида   ўзининг
сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини акс эттириши билан қандай
қилмишлар   уларга   зид   эканлиги   ва   демак,   жиноий   жазони   қўллаш   таҳдиди
билан ман қилинганлигини кўрсатади.
2. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари.
Ўзбекистон   Республикаси   ЖКда   назарда   тутилган,   жиноят   таркибида
жиноятнинг барча белгилари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмиш учун
жавобгарлик белгиланган.
Жиноий   жавобгарликка   тортиш   ва   жазо   тайинлаш   учун   шахс   ЖК
махсус   қисмининг   айнан   қайси   нормасини   бузганлигини   аниқлаш   лозим.
Бунда   содир   этилган   қилмишнинг   жиноят   таркиби   ЖК   махсус   қисмида
назарда тутилган ёки тутилмаганлигини аниқлаш лозим. Бу жараён жиноятни
квалификация қилиш жараёни деб аталади. 
Содир   этилган   жиноятни   тўғри   квалификация   қилишни   таъминлаш   –
хуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг асосий вазифасидир. 
Жиноятни   квалификация   қилишда   қонунийлик,   фуқаролар   ҳуқуқ   ва
эркинликларнинг ҳимоя қилиниши кафолати, одил судловни амалга ошириш
масалалари устивор принциплари зарурий шарт бўлиб ҳисобланади. 
Жиноятни   квалификация   қилишда   содир   этилган   қилмиш   юридик
тахлил қилинади: тажовузнинг объекти аниқланади, унинг конкрет белгилари
тавсифланади,   объектив   ва   субъектив   томонлари,   субъектини
ҳарактерлайдиган   белгилари   аниқланади.   Бундай   тахлил   содир   этилган
қилмишда   қандай   жиноятнинг   таркиби   мавжудлиги   ва   ушбу   қилмишни
содир   этган   шахсни   ЖКнинг   қайси   моддаси   билан   жавобгарликка   тортиш
мумкинлаги ҳақида бир фикрга келишга ёрдам беради.
Жиноятларни   квалификация   қилиш   тушунчаси   кенг   ва   тор   маънода
ишлатилади. 
Тор   маънода   квалификация   қилиш   жиноят   ҳуқуқий   нормаларга
мувофиқ келувчи ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳуқуқий баҳосидир.  Жиноятни   квалификация   қилиш   –   бу   динамик   жараён   бўлиб,   жиноий
иш   бўйича   иш   юритишнинг   турли   хил   босқичларида   муайян   хусусиятларга
эга. 
Жиноятларнинг   квалификация   қилиш   субъектлари   (махсус   ваколатга
эга   бўлган   давлат   органлари,   вакиллари)   жиноятларни   квалификация
қилишда “билмасликдан билишга”, “умумийдан хусусийга” қараб борадилар.
Жиноят   ишида   фактик   маълумотларнинг   пайдо   бўлиши   билан   жиноятнинг
тавсифи   ҳам,   унда   бахо   бериш   хам   ўзгариши   мумкин.   Жиноят   ишини
қўзғатиш   босқичида   квалификация   дастлабки   тавсифга   эга   бўлади.
Дастлабки терговни тугатиш суд муҳокамаси босқичида у максимал тўлиқ ва
якуний тавсифга эга. Квалификация қилиш жараёни бир қанча босқичлардан
иборат   бўлади.   Квалификацияни   биринчи   босқичида   ҳуқуқбузарликнинг
тури   аниқланади.   Бунда   хатти   ҳаракатнинг   ижтимоий   хавфсизлик   даражаси
қилмишнинг   жиноят   ёки   жиноят   эмаслиги   ва   жиноят   қонунига   мувофиқ
жазога сазовор ёки сазовор эмаслиги аниқланади. Квалификациянинг якуний
босқичида   эса   жиноят   турининг   индивидуал   белгилари   аниқланади   ва
белгилар   ёрдами   объекти   бир   хил   бўлган   жиноятлардан   қилмиш   алохида
ажратиб олинади. 
Жиноятларни   квалификация   қилиш   2   турга:   расмий   ва   норасмий
турларга бўлинади. 
Расмий квалификация бу аниқ бир жиноий иш бўйича махсус ваколатга
эга   бўлган   (суриштурувчи,   терговчи,   прокурор,   судья)   шахс   томонидан
амалга ошириладиган жиноят ҳуқуқий квалификациядир. 
Норасмий   квалификация   бу   жиноят   ҳуқуқига   фуқаролар   (илмий
ходимлар,   журналистлар   ва   х.к.)   томонидан   бериладиган   ҳуқуқий   бахо
бўлиб,   бу   фақатгана   уларнинг   қарашларида   ифодаланади.   Норасмий
квалификация ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. 
Квалификация   қилиш   жараёнида   қуйидаги   2   элемент   мақжуд:   бир
томондан   бу   қонун   нормалари   муайян   турдаги   жиноят   намунасини   акс
эттирувчи   жиноят   қонуни   нормалар   қонунчилик   (абстракт)   модели   бўлса,
иккинчи томондан, қонунга мувофиқ бахо берилиши лозим бўлган аниқ бир
ҳаётий ходисалар (ижтимоий хавфли қилмиш) дир. 
Жиноят   қонуни   жиноятни   квалификация   қилишнинг   хуқуқий   асоси
бўлиб   хизмат   қилади,   чунки   жиноятни   квалификация   қилиш   жараёнида
жиноятни қандай илмий тушунчаси ёки тушунчалари эмас, балки фақатгина
муайян   жиноятнинг   қонуний   модели   билан   мос   тушмоғи   шарт.   Жиноят
қонунида   белгилаб   қўйилган   жиноятларнинг   рўйхати   қатъий   бўлиб,   ушбу
рўйхатга   хеч   ким   бошқа   қилмишни   киритиши   мумкин   эмас.   Қилмишни
ижтимоий   хавфли   деб   топиш   ва   жиноят   сифатида   квалификация   қилиш
фақат жиноят кодексида белгиланган холлардагина бўлиши мумкин. Жиноят
қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат қонун чиқарувчи орган
томонидан амалга оширилади. 
Квалификациянинг   якуни   бўлиб,   муайян   жиноий   қилмиш   жиноят
қонунининг қайси моддаси, шу модданинг қайси банд ва қисми қўлланилиши
кераклиги тўғрисидаги хулоса ҳисобланади. Жиноятни квалификация қилиш жараёнида   Жиноят   Кодексини   умумий   қисми   қиодалари   ҳисобга   олиниши
лозим. 
Айрим   холларда   қилмишни   тўғри   квалификация   қилиш   махсус
қисмнинг   моддаси,   қисми   ва   бандларигагина   асосланмасдан,   балки   умумий
қисм   қоидаларга   мурожат   қилишни   ҳам   тақозо   этади.   Масалан,   жиноят
таёргарлик   ёки   суиқасд   босқичида   тугалланган   бўлса,   уни   квалификация
қилишда ЖК 25-моддасига хавола қилиши лозим бўлади. 
ЖК   нормалари   билан   квалификация   қилинадиган   ижтимоий   хавфли
қилмишнинг қонуний модели жиноятнинг таркиби хасобланади. 
Жиноят таркиби бу шахсни жиноий жавобгарликка тортиш учун зарур
ва   етарли   бўлган   объектив   ва   субъетив   белгилар   тизимидир.   Жиноятнинг
бошқа ҳолатлари (ЖК 55 ав 56 маддаларида кўрсатилган оғирлаштирувчи ва
енгиллаштирувчи ҳолатлар) жазони индивидуаллаштириш учун зарур бўлиб,
қилмишни квалификация қилишда ахамиятга эга эмас. 
Жиноят   таркиби,   жиноят   турининг   қонуний   модели   бўлиши   билан
биргаликда, жиноятнинг барча энг мухим, аҳамиятли ва зарурий белгиларини
ўз   ичига   олади.   Ушбу   маънода   жиноят   таркиби   жиноий   жавобгарликка
тортишнинг ягона ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, айни пайтда жиноят
қонунида   назарда   тутилган   жиноят   содир   этган   шахсни   жиноий
жавобгарликка тортиш учун фактик асос бўлиб хизмат қилади. 
Жиноят   таркиби   белгилари   жиноят   қонунида   ижобий   (белгилар
борлигини   кўрсатиш)   ёка   салбий   (белгилар   йўқлигини   кўрсатиш)   тарзида
намоён   бўлиши   мумкин.   Мустаҳкамлик   даражасига   кўра   ушбу   белгилар
доимий   ва   ўзгарувчан   бўлиши   мумкин.   Шунингдек,   қонунда   бахоловчи
белгилар   ҳам   ишлатлади,   уларнинг   мавжудлигини   жиноятни   квалификация
қиладиган шахс аниқлайди. 
Қилмишнинг   жиноий   хуқуқий   квалификация   қилиш   учун   жиноят
таркиби элементларига кўра:
Объект;
Объектив томон;
Субъект;
Субъектив томонини тавсифловчи белгиларга ажратадилар. 
Жиноятни тўғри ва аниқ квалификация қилишнинг 2та шарти мақжуд:
1чидан,   содир   этилган   жиноятнинг   барча   фактик   белгиларини   аниқлаш
лозим. 2чидан, ҳуқуқий норманинг барча таркибий белгиларини шунингдек,
жиноят қонуни тизимини билиш зарур. Жиноятларнинг айрим белгилари ЖК
махсус   қисмида   тўғридан   тўғри   кўрсатилмаган   бўлиши   мумкин.   Бунинг
сабаби   қонун   чиқарувчи   томонидан   бошқа   ҳуқуқ   соҳалари   ёки   ЖК   умумий
қисмидаги нормаларни қайтармаслик лозим деб, топганлиги бўлиши мумкин.
Ундан   ташқари,   айрим   белгилар   умумэътироф   этилган   ёки   хаммага   маълум
бўлган ҳолатларга боғлиқ, шунинг учун жиноят қонунида уларни такрорлаш
мақсадга мувофиқ эмас. 
Жиноятни   квалификация   қилишни   амалга   оширувчи   шахс   томонидан:
биринчидан,   аста   секинлик   билан,   босқичма   босқич   жиноятнинг   фактик
ҳолатлари   аниқланиши,   иккинчидан,   унинг   жиноят   ҳуқуқий   нормаларини тахлил   қилиниши   амалга   оширилади.   Жиноятни   квалификация   қилиш
жараёнида   жиноят   ҳуқуқий   нормалар   билан   жиноятнинг   фактик   белгилари
солиштирилади. 
Қилмишни   квалификация   қилиш   учун   жиноят   қонун   нормасини
аниқлаш бир неча босқичда амалга оширилади.
Биринчи   босқичда,   квалификация   қилиш   субъектлари   томонидан
фактик   маълумотларни   тартибга   солиб,   улар   ичидан   юридик   аҳамиятга   эга
бўлганлари   ажратилади.   Бу   содир   этилган   ижтимоий   хавфли   қилмишнинг
фактик   маълумотлари   жиноят   қонунида   мустаҳкамлаб   қўйилганлигини
аниқлаш лозимлигини билдиради. 
Иккинчи   босқичда,   йиғилган   фактик   материалларга   жиноят   қонун
нормасидан қайси бири мос келиши аниқланади. 
Учинчи басқичда, жиноят ишининг фактик ҳолатларига мос келадиган
ўхшаш таркибли жиноятлар гурухи аниқланади. Булар қаторига объектив ва
субъектив   белгиларга   кўра   мос   келувчи,   алохида   ҳолатларга   кўра
фарқланадиган жиноятларнинг таркиби киради. 
Тўртинчи   босқичда,   танлаб   олинган   жиноят   таркиби   гурухидан   содир
этиглан   жиноятлар   мос   келадиган   ва   унинг   барча   томонларини
тавсифлайдиган бир ёки бир нечта жиноят қонуни танлаб олинади. 
Жиноятни   квалификация   қилиш   жараёнида   бир   қилмишни   бахолаш
учун   бир   қанча   жиноят   ҳуқуқий   нормаларини   қўллаш   зарур   бўлганида
муммолар   туғилади.   Бундай   ҳолатлар   бир   қанча   жиноятлар   содир
қилинганида вужудга келиши мумкин, уларни квалификация қилиш ЖКнинг
умумий   қисми   нормаларида   ўз   аксини   топган.   Тўғри,   квалификация   қилиш
учун қайси турдаги бир қанча жиноятлар содир этилганлигини аниқлаш катта
аҳамиятга   эга.   Масалан,   такрорий   жиноятлар   жами   ёки   редцилив   жиноят
содир этилганлигини фарқлаш лозим. 
Бир   қанча   жиноятлар   содир   этишдан   жиноят   қонуни   нормаларининг
рақобатлигини фарқлаш лозим, бунда бир жиноят ўзининг аломатлари билан
ЖК   махсус   қисми   бир   қанча   нормаларда   назарда   тутилган   қилмишга   мос
келади. Лекин, рақобатли бир қанча жиноятлар содир этишдан фарқли содир
этилган   қилмишга   ҳар   томонлама   мос   тушадиган   битта   қонунни   танлаш
зарур. 
Жиноят ҳуқуқи назариясида умумий ва махсус нормаларнинг рақобати
иккита   махсус   қонунларнинг   ва   модда   билан   модданинг   қисми   ўртасидаги
рақобат   ажратиб   кўрсатилади.   Қонунлар   рақобати   жараёнида   тўғри
квалификация   қилиш   рақобатда   бўлган   нормаларни   аниқ   тавсифлашдан
иборит. Бунда нормаларнинг бир бири билан муносабатига боғлиқ норма бир
ҳолатда умумий, бошқа ҳолатда эса махсус бўлиши мумкин. Рақобатнинг ҳар
бир турига тегишли қоидалар мос тушиши керак, улар ҳар бир муайян ҳолат
учун квалификация тўғрилигининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Мавзу: Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими Режа: 1. Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими. 2. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари.

1 . Жиноят ҳуқуқи махсус қисми тушунчаси, вазифаси, предмети ва тизими. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги жиноят қонунида жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда содир этилган ижтимоий хавф ли қилмиш учун қонун нормалари доирасида жазо тайинлаш назарда тутилган, унинг ўзига хос хусусиятларини ифодаловчи, ҳуқуқ тизимининг мустақил тармоғи эканлигини белгиловчи ва ҳуқуқнинг бошқа турларидан ажратиб турувчи ўзига хос тамойилларга эгадир. Бу тамойиллар жиноятчиликка қарши кўрашда давлат сиёсатини, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга хизмат қилади. Жиноят ҳуқуқининг Умумий қисмига жавобгарликнинг принциплари, асослари ва чегаралари, ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахсга нисбатан қўлланиадиган жазо турини ифодаловчи нормалар киритилган. Ундан фарқли равишда, Жиноят ҳуқуқининг Махсус қисмида аниқ бир жиноятни содир этган шахсга нисбатан суд томонидан қўлланилиши мумкин бўлган жазо чегаралари киритилган. Фан сифатида жиноят ҳуқуқининг Умумий ва Махсус қисмлари қонун билан қўриқланадиган объектларига эга, яъни давлат томонидан муҳофаза қилинадиган ижтимоий муносабатларни қўриқлайди. Жиноят ҳуқуқи Умумий ва Махсус қисмларининг ўзаро боғлиқлиги шундаки, шахс айбли, деб ҳисобланаётган ижтимоий хавфли қилмиш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ҳар икки қисмнинг нормалари қўлланилгандагина, аниқ мазмунга эга бўлади. Ушбу қисм нормаларисиз бундай кўрашни амалга ошириб бўлмас эди, чунки уларсиз ижтимоий хавфли қилмишни конкретлаштириш ва содир этилган жиноят таркибини белгилаш имкони йўққа чиқар эди. Махсус қисмда ҳар бир жиноятнинг тури ва белгилари, шунингдек, содир этилган қилмиш учун жазо чоралари аниқ кўрсатилган. Жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг асосий вазифаси шахсни, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини, мулкни, табиий муҳитни, тинчликни, инсоният хавфсизлигини жиноий тажовузлардан қўриқлаш, шунингдек жиноятларнинг олдини олиш, фуқароларни Республика Конституцияси ва қонунларига риоя қилиш руҳида тарбиялашдан иборатдир (ЖК 2-моддаси). Жиноят ҳуқуқининг махсус қисми бу аниқ бир жиноят ҳақидаги фан. Ҳар бир қилмишни алоҳида анилиз қилиш, бу жиноятнинг ўзига қос белгиларини аниқлаш, ва тўғри квалификациялашга ёрдам беради. Ҳар бир жиноятни бир бири билан таққослаш йўли билан, жиноятларни бир биридан фарқи, жиноятни тўғри квалификация қилиш учун зарур бўлган тавсиялар ва қонунда томонидан белгиланган ҳар бир жиноятнинг аниқлиги келиб чиқади. Махсус қисм нормаларини қўллашда ҳуқуқнинг асосий манбаи ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилиш лозим. Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми нормаларини тўғри қўллашда Ўзбекистон Республикаси судлари учун мажбурий бўлган Махсус қисмнинг тегишли нормалари шарҳланган Ўзбекистон Республикаси Олий Суди

Пленумининг қарорлари муҳим аҳамиятга эгадир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қарорлари суд амалиётини умумлаштиради, жиноятларни квалификация қилишда судлар томонидан йўл қўйилган хатоларни аниқлайди ва амалда турлича изоҳланиб келинаётган қонуннинг моҳияти ва амалда татбиқ этилиши юзасидан тушунтиришлар беради. Жиноят ҳуқуқининг махсус қисми суд тергов органлари, жиноятнинг статистик кўрсаткичларини аниқлаш ва Ўзбекистон Республикасида ва алоҳида вилоятларда содир бўлаётган барча жиноятлар статистикасини ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунлари Конституция ва халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланган Республика Жиноят кодексидан иборатдир. Шу сабабдан жиноят ҳуқуқи Махсус қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси тизимига тўла мос келади. Махсус қисм нормалари илмий асосланган тизимга биноан жойлаштирилган. Бу тизим нормаларининг ўзини тўғри тушунишга, уларнинг ўрганилишини енгиллаштириш ва уларни амалда қўллашда вужудга келадиган чалкашликларни бартараф этишга хизмат қилади. Масалан, безорилик кўп содир этиладиган жиноятлардан бири бўлганлиги сабабли у ЖК Махсус қисми биринчи бўлимида назарда тутилган жиноятларга ўхшаш туюлади. Аммо, жиноят қонунида безорилик «Жамоат тартибига қарши жиноятлар», деб номланувчи ХХ бобга жойлаштирилган, чунки бу жиноятнинг объектив белгилари дўппослаш, баданга шикаст етказиш, ўзганинг мулкига зарар етказиш, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш, ўқотар қуролни қўллаш ва ҳ.к.ларни қамраб олади. Шундай қилиб, қонунда уни тавсифловчи, яъни бошқа моддаларда мустақил жиноят таркибини ташкил этувчи ҳусусияти ва ўрганилган белгиларига асосан безорилик жиноятининг Кодексда тўғри жойлаштирилган. Юқорида айтилганлар жиноят ҳуқуқи Махсус қисмининг бошқа бобларида ҳам ўрганилади. Шундай қилиб, Жиноят ҳуқуқи махсус қисми курсининг тизими деганда, ЖКнинг бўлими, боби ва алоҳида моддаларининг жайлашиши ва уларни ўрганилиши тушунилади. Тизим моддаларининг нафақат бўлим ва боб мантиқий булинишини, балки ҳар бир бобнинг ичида жойлашган моддаларнинг рақамланиши ва айримларини махсус рақамлар билан белгиланишини ўз ичига олади. ЖКнинг махсус қисмининг тизимланишининг асоси сифатида жиноятнинг махсус объекти олинган. Шунингдек, ЖКнинг ҳар бир боби жиноятнинг турли объектига қараб бўлинган. Шунга асосан, ЖК махсус қисмининг I бўлимида шахсга қарши жиноятлар жойлашган, шу бўлим эса жиноятнинг махсус объектиги кўра 7та бобдан иборат: 1) ҳаётга қарши жиноятлар; 2) соғлиққа қарши жиноятлар; 3) ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли жиноятлар; 4) жинсий эркинликка қарши жиноятлар; 5) оилага, ёшларга ва ахлоққа қарши жиноятлар; 6) шахснинг озодлиги, шаъни ва қадр-қимматига қарши жиноятлар; 7) фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши жиноятлар.

ЖК Махсус қисми 8 бўлим 25 бобдан иборат бўлиб, бундай тизимни ишлаб чиқишда турли омиллар эътиборга олинган. Биринчи ўринга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Инсон ҳуқуқларининг умумжаҳон декларациясига мувофиқ шахсга қарши жиноятлар қўйилди. ЖКнинг ҳар бир бўлими ва ҳар бир бобида ижтимоий хавфлилиги юқори бўлган жиноятлар биринчи, кейин хавфлилиги камроқ, ундан кейин эса ижтимоий хавфи унчалик катта бўлмаган жиноятлар жойлаштирилган. Баъзан бу қоидадан истиснолар ҳам бор, масалан ЖКнинг 150-моддаси (урушни тарғиб қилиш) «Тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар» бўлимида тинчлик ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган хавфли жиноятлардан олдин келади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жиноят ҳуқуқи Махсус қисми нормалари бевосита объектига қараб жойлаштирилган. Ўзбекистон Республикаси давлати жиноят ҳуқуқи Махсус қисми нормаларида ўзининг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини акс эттириши билан қандай қилмишлар уларга зид эканлиги ва демак, жиноий жазони қўллаш таҳдиди билан ман қилинганлигини кўрсатади. 2. Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий асослари. Ўзбекистон Республикаси ЖКда назарда тутилган, жиноят таркибида жиноятнинг барча белгилари мавжуд бўлган ижтимоий хавфли қилмиш учун жавобгарлик белгиланган. Жиноий жавобгарликка тортиш ва жазо тайинлаш учун шахс ЖК махсус қисмининг айнан қайси нормасини бузганлигини аниқлаш лозим. Бунда содир этилган қилмишнинг жиноят таркиби ЖК махсус қисмида назарда тутилган ёки тутилмаганлигини аниқлаш лозим. Бу жараён жиноятни квалификация қилиш жараёни деб аталади. Содир этилган жиноятни тўғри квалификация қилишни таъминлаш – хуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг асосий вазифасидир. Жиноятни квалификация қилишда қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларнинг ҳимоя қилиниши кафолати, одил судловни амалга ошириш масалалари устивор принциплари зарурий шарт бўлиб ҳисобланади. Жиноятни квалификация қилишда содир этилган қилмиш юридик тахлил қилинади: тажовузнинг объекти аниқланади, унинг конкрет белгилари тавсифланади, объектив ва субъектив томонлари, субъектини ҳарактерлайдиган белгилари аниқланади. Бундай тахлил содир этилган қилмишда қандай жиноятнинг таркиби мавжудлиги ва ушбу қилмишни содир этган шахсни ЖКнинг қайси моддаси билан жавобгарликка тортиш мумкинлаги ҳақида бир фикрга келишга ёрдам беради. Жиноятларни квалификация қилиш тушунчаси кенг ва тор маънода ишлатилади. Тор маънода квалификация қилиш жиноят ҳуқуқий нормаларга мувофиқ келувчи ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳуқуқий баҳосидир.

Жиноятни квалификация қилиш – бу динамик жараён бўлиб, жиноий иш бўйича иш юритишнинг турли хил босқичларида муайян хусусиятларга эга. Жиноятларнинг квалификация қилиш субъектлари (махсус ваколатга эга бўлган давлат органлари, вакиллари) жиноятларни квалификация қилишда “билмасликдан билишга”, “умумийдан хусусийга” қараб борадилар. Жиноят ишида фактик маълумотларнинг пайдо бўлиши билан жиноятнинг тавсифи ҳам, унда бахо бериш хам ўзгариши мумкин. Жиноят ишини қўзғатиш босқичида квалификация дастлабки тавсифга эга бўлади. Дастлабки терговни тугатиш суд муҳокамаси босқичида у максимал тўлиқ ва якуний тавсифга эга. Квалификация қилиш жараёни бир қанча босқичлардан иборат бўлади. Квалификацияни биринчи босқичида ҳуқуқбузарликнинг тури аниқланади. Бунда хатти ҳаракатнинг ижтимоий хавфсизлик даражаси қилмишнинг жиноят ёки жиноят эмаслиги ва жиноят қонунига мувофиқ жазога сазовор ёки сазовор эмаслиги аниқланади. Квалификациянинг якуний босқичида эса жиноят турининг индивидуал белгилари аниқланади ва белгилар ёрдами объекти бир хил бўлган жиноятлардан қилмиш алохида ажратиб олинади. Жиноятларни квалификация қилиш 2 турга: расмий ва норасмий турларга бўлинади. Расмий квалификация бу аниқ бир жиноий иш бўйича махсус ваколатга эга бўлган (суриштурувчи, терговчи, прокурор, судья) шахс томонидан амалга ошириладиган жиноят ҳуқуқий квалификациядир. Норасмий квалификация бу жиноят ҳуқуқига фуқаролар (илмий ходимлар, журналистлар ва х.к.) томонидан бериладиган ҳуқуқий бахо бўлиб, бу фақатгана уларнинг қарашларида ифодаланади. Норасмий квалификация ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди. Квалификация қилиш жараёнида қуйидаги 2 элемент мақжуд: бир томондан бу қонун нормалари муайян турдаги жиноят намунасини акс эттирувчи жиноят қонуни нормалар қонунчилик (абстракт) модели бўлса, иккинчи томондан, қонунга мувофиқ бахо берилиши лозим бўлган аниқ бир ҳаётий ходисалар (ижтимоий хавфли қилмиш) дир. Жиноят қонуни жиноятни квалификация қилишнинг хуқуқий асоси бўлиб хизмат қилади, чунки жиноятни квалификация қилиш жараёнида жиноятни қандай илмий тушунчаси ёки тушунчалари эмас, балки фақатгина муайян жиноятнинг қонуний модели билан мос тушмоғи шарт. Жиноят қонунида белгилаб қўйилган жиноятларнинг рўйхати қатъий бўлиб, ушбу рўйхатга хеч ким бошқа қилмишни киритиши мумкин эмас. Қилмишни ижтимоий хавфли деб топиш ва жиноят сифатида квалификация қилиш фақат жиноят кодексида белгиланган холлардагина бўлиши мумкин. Жиноят қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш фақат қонун чиқарувчи орган томонидан амалга оширилади. Квалификациянинг якуни бўлиб, муайян жиноий қилмиш жиноят қонунининг қайси моддаси, шу модданинг қайси банд ва қисми қўлланилиши кераклиги тўғрисидаги хулоса ҳисобланади. Жиноятни квалификация қилиш