Analizning asosiy bosqichlari analiz usuli va sxemasini tanlash
АНАЛИТИК К ИМЁ Analizning asosi y bosqichlari analiz usuli v a sxemasini t anlash
Ре ж а 1.Асосий таҳлилий объектлар. 2.Ўртача (ваколатли) намуна. 3.Сифат анализини ўтказиш босқичлари. 4.Тахминий синашлар (модданинг ташқи кўриниши - ранги, агрегат ҳолати, ҳиди; аланга рангини бўяши; рангли бура марваридлари хосил қилиши; эритувчиларга: кислота- ишқорларга, оксидловчи ва қайтарув-чиларга муносабат; рН- қиймати ва б.); 5.Текшириладиган моддани эритиш, моддани эрувчан ҳолатга ўтказиш. 6.Систематик анализ.
ДАРСНИНГ МАҚСАДИ: ТАҲЛИЛИЙ ОБЪЕКТЛАР, ЎРТАЧА (ВАКОЛАТЛИ) НАМУНА ОЛИШ УСУЛЛАРИ, ТАХМИНИЙ СИНАШЛАРНИ ЎТКАЗИШ, ТЕКШИРИЛАДИГАН МОДДАНИ ЭРИТИШ ХАМДА СИСТЕМАТИК АНАЛИЗНИ ЎРГАТИШ. Д арснинг қ исқ ача м аз м уни: А сосий таҳ л ил ий объ е к тл ар, ў ртача (вак ол атл и) нам у на, сиф ат анал из ини ў тк аз иш босқ ичл ари, тах м иний синашл ар, те к ширил адиган м оддани эритиш, м оддани эру вчан ҳ ол атга ў тк аз иш ва систе м атик анал из ни ў тк аз иш у су л л ари.
АСОСИЙ ТАҲЛИЛИЙ ОБЪЕКТЛАР Бизни ўраб тур г ан барча нарсалар таҳлил объектлари бўлиб ҳисобланади. Таҳлил объектларини геологик, биологик, тиббий, табиий, сунъий ва б. объектлар ажратиш мумкин. Ҳар қандай объектни анализ қилишдан олдин ундан объект таркибини тўлиқ акс эттира оладиган вак ол атл и нам уна олиниш керак. Анализ объектлари агрегат холатига кўра қаттиқ, суюқ ва газ ҳолатларида бўлиши мумкин. Объектдан намуна олиш усули унинг агрегат холатига қараб турлича бўлиши мумкин.
АНАЛИЗ УЧУН ЎРТАЧА НАМУНАНИ ОЛИШ Анализ қилинадиган объектни агрегат холатига (қаттик, суюқ, газ холатдаги моддалар, гомоген ва гетероген аралашмалар бўлиши мумкин) қараб ўртача намунани олишнинг бир неча усуллари мавжуд. Олинадиган намуна гомоген ёки гетероген ҳолда бўлиши мумкин.