logo

БАДИИЙ ТАСВИРГА АРАЛАШГАН ЖОНИВОРЛАР

Yuklangan vaqt:

20.11.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1800.255859375 KB
  БАДИИЙ ТАСВИРГА АРАЛАШГАН  
ЖОНИВОРЛАР
  Режа :
1. Жониворлар – табиатнинг бир бўлаги.
2. Йўл-йўлакай келтирилган жониворлар.
3. «Алвидо, Гулсари!».
4. Баҳодирнинг оти. Таянч  сўз  ва  иборалар :   жониворлар,  уй 
ҳайвонлари,  от,  Бойчибар,  той,  ит,  бургут,  балиқ, 
туя,  шохдор  она  буғу,  бўри,  Акбара,  Тошчайнар, 
Қоранор,  Гулсари,  Танабой,  кекса  одам  ва  қари  от, 
баҳодирнинг  оти,  Ғиркўк,  Алпомиш,  Гўрўғли, 
кўчманчи  халқлар  фольклори,  тулпор,  Гаждимкўк, 
Жийронқуш,  Қоратулпор,  Жийрон,  Бўзтарлон, 
Бўзтулпор, Қорақулоқ, эзгулик тимсоли. 1.  Жониворлар – табиатнинг бир бўлаги.
Инсоннинг  кўпқиррали  фаолияти  жониворлар,  хусусан  уй  ҳайвонлари 
билан  ҳам  боғлиқ.  Шу  боисдан,  улар  бадиий  матнларда  алоҳида  образ 
сифатида  иштирок  этган  ҳоллар  кўп  учрайди.  Бир  ҳолатда  улар  асосий 
образ сифатида чизилса, бошқа бир ҳолатда йўл-йўлакай келтирилади.
Бадиий  матнларда  барча  турдаги  жониворлар  образига  дуч  келамиз. 
Биз уларнинг биронтаси ижодкор томонидан шунчаки келтирилмаганлиги 
ҳақида  мулоҳаза  қилсак  бас.  Ҳайвонлар  қатнашган  эпизодларнинг  ҳар 
бири  матнда  муайян  ижтимоий  вазифа  бажаради  ва  ўрни  билан  бадиий 
тасвир учун хизмат қилади. 
Масалан,  халқ  достонлари  матнида  кўп  учрайдиган  дев,  аждаҳо 
образларини  эслайлик.  Аслида  уларни  биз  кўзимиз  билан  кўрмаганмиз, 
аммо  иши  ҳамиша  одамзодга  зиён  келтириш  бўлган  шунақа  махлуқлар 
ҳақида  тасаввуримиз  бор.  Достон  қаҳрамонлари  ёвузлик  тимсоли  бўлган 
бу  махлуқлар  билан  курашади,  бу  жараёнда  кўп  азиятлар  чекади,  охир 
оқибатда  эса  ғалаба  қилади  ва  ҳоказо.  Шу  тарзда  эзгулик  ёвузлик 
устидан ғалаба қилади.       
2.   Йўл-йўлакай келтирилган жониворлар.
Бадиий  матнларда  жониворлар  ҳақида  йўл-йўлакай  гап  кетиши  ҳам  мумкин. 
Улар  асардаги  асосий  қаҳрамонларга  оид  қайсидир  бир  ниятларнинг  амалга 
оширилишига,  қирраларининг  мукаммал  ёритилишига  хизмат  қилиши  мумкин 
бўлади.  Масалан,  Абдулла  Қаҳҳорнинг  «Синчалак»  қиссасида  ҳам    от  детали 
учрайди.  Ундан  икки  ҳолатда  фойдаланилган.  Ҳар  икки  ҳолатда  ҳам  асарнинг 
бош  қаҳрамони  –  Саида  тойга  миндирилади.  Зукко  ўқувчи  пайқайдики, 
Саиданинг  отга  миниш  воқеаси  икки  мақсадни  амалга  ошириш  билан  боғлиқ 
ҳолда берилган.
Биринчиси.  Саида  билан  Қаландаров  ўртасида  навбатдаги  келишмовчилик 
юз  беради  –  партбюро  секретари  колхоз  раисини  йиғилишда  юзаки  маъруза 
қилганлигини  ва  бунинг  сабаби  маърузани  бошқа  бир  киши  –  Эшон  ёзиб 
берганликда  айблайди.  Раисда  Саидага  нисбатан  адоват  уйғонади.  Пайт 
пойлаб,  ундан  ўч  олиш  йўлини  ахтаради  ва  бу  колхозни  отда  айланиб  келишни 
таклиф қилади. –  От  миниш  аёл  кишининг  ҳунари  эмас,  лекин  сиз  отга 
анча  ярашдингиз!    –  дейди  Қаландаров.  Шундан  кейин  Саида 
унинг ниятини фаҳмлаб қолади.
Улар  бригада  шийпонида  тўхташади.  Жонсарак  тойни 
ариқнинг  нариёғига  қантариб  қайтган  бир  чол  Саиданинг 
сарғайиб кетган юзига разм солиб:
  –  Саидахон,  қизим,  сизни  от  уринтириб  қўйибди-ку,    – 
деди.   
Чолнинг  бу  сўзи  Саидага  алам  ўтиб,  лабини  буриб 
йиғлашга  тайёр  турган  ёш  болага  онасининг,  «вой 
болагинамни  ким  уришди»,  деганидай  таъсир  қилди.  Саида 
аъзойи  бадани  қизишиб,  лўқиллаб  оғриётганини,  лоҳас 
бўлиб кетаётганини энди сезди.    3.  «Алвидо, Гулсари!»
Инсон  ва  табиат  уйғунлиги  ҳамда  унинг  бадиий  адабиётда  акс  этиши 
масаласида  гап  кетганда  Чингиз  Айтматов  асарларига  мурожаат  қилиш 
мақсадга  мувофиқдир.  Бунга  буюк  ёзувчининг  ўзбек  тадқиқотчиси  ва 
таржимони  Асил  Рашидовнинг  гапи  асос  бўлди.  Олимнинг  таъкидлашича, 
«Чингиз  Айтматовнинг  ўзига  хос  жиҳатларидан  бири    анималист   ёзувчи  
эканлиги  билан  боғлиқдир.  Дарвоқе,  унинг  асарларида  бургут,  ит,  от  – 
Гулсари,  балиқ  –  волида,  бўрилар  –  Акбара  ва  Тошчайнар,  туя  –  Қоранор, 
қор  қоплони,  Шохдор  она  буғу  каби  кўплаб  жониворлар  образи 
яратилганки,  улар  худди  инсонлардек  характер  даражасига  кўтарилган.  Бу 
образлар  тимсолида,  бир  томондан,  инсон  руҳиятидаги  мураккаб  ички 
кечинмалар  инъикоси  ўз  аксини  топган  бўлса,  иккинчи  томондан,  замон, 
инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро алоқа янгича талқин этилади.
Рашидов  А.  Чингиз  Айтматов  олами.  –  Тошкент:  « O ʻ qituvchi »,  2011.  -
Б.146. Асарнинг  бош  қаҳрамони  тақдири  оғир  ва  фожиали  бўлган  Танабой 
меҳнаткаш,  ҳалол  ва  виждонли  инсон.  Асарни  ўқир  эканмиз 
Танабойнинг  аянчли  ҳаёти  тасвирида  жамиятдаги  ҳақсизлик, 
адолатсизлик, ваҳшийлик, сохтакорлик сингари ярамас иллатларга дуч 
келамиз  ва  уларга  қарши  қаҳрамоннинг  мардонавор  курашини  кузатиб 
борамиз.
Асарнинг яна бир қаҳрамони – Гулсари исмли от. Танабойнинг 
айрилмас дўсти, қувончу ғамларига шерик бўлган бир умрлик ҳамроҳи. 
Улар бир-бирларини гўё чуқур тушунишади. «"Алвидо, Гулсари!" 
қиссасидаги чуқур психологизм гоҳ Танабойнинг ўй-хаёллари, гоҳ 
Гулсарининг хотира ва кечинмалари тарзида берилиши ва ҳар гал 
инсон руҳининг чуқур қатламларига, жонивор оламининг ички дунёсига 
кириб боришида Айтматовнинг инсон ва уни қуршаб олган борлиқни 
бир бутунлик-да беришдек юксак маҳорати яққол кўзга ташланади», 
деб ёзади А.Рашидов Гулсарининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган Танабой юрагидан 
ўтганлари мана бундай тасвирланган: « Сен ажойиб от эдинг, 
Гулсари. Сен менинг айрилмас дўстим эдинг, Гулсари. Сен ўзинг 
билан бирга менинг энг эзгу хотираларимни олиб кетяпсан, 
Гулсари. Мен умрбод сени эслайман, Гулсари. Ҳозир ўз олдингда 
сени эсга олаётганимнинг боиси шуки, сен жон беряпсан, донгдор 
отим Гулсари. Биз албатта сен билан, қачонлардир у дунёда 
учрашамиз, Гулсари... Лекин мен у ёқда сенинг туёқларингнинг 
дупурини эшита олмайман. Ахир у дунёда йўллар йўқ, у ёқда ер йўқ, 
ўт-ўлан йўқ, у ёқда ҳаёт йўқ. Аммо мен тирик эканман, сен 
ўлмайсан, чунки мен сени эслаб юраман, Гулсари. Туёқларингнинг 
дупури мен учун севимли қўшиқ бўлиб қолади, Гулсари... » (1, 398). 
Мана шундай тасвирлар давомида Гулсари  мустақил бадиий образ 
даражасига кўтарилади Ўзбек халқ достонларида от образига алоҳида эътибор 
берилган. Достон матнларида улар асар қаҳрамонларининг 
жанговар дўсти сифатида намоён бўлади. У гўё инсонни 
тушунади, хавф-хатарлардан хабардор қилади, ярадор 
эгасини жанг майдонларидан олиб чиқиб кетади, мурод-
мақсадларига етишига кўмаклашади. Шу боисдан, – дейди 
акад.В.М.Жирмунский. – дунё эпосида баҳодир билан унинг 
оти ўртасидаги дўстлик талқини кенг тарқалган мавзулардан 
биридир Ўзбек  эпосларида  отни  тулпор  деб  аташган.  Унинг 
қаноти  бўлган.  Масалан,  «Алпомиш»  достонида  Кўса 
синчи  Бойчиборни  биринчи  марта  кўрганида  Қўлтиғида 
тўрт  ярим  газ  қаноти,  Асил  тулпор  экан  ўзбакнинг 
оти,  дейди. Гўрўғлининг оти Ғиркўк ҳам қанотли бўлган.
Бойчибор чинакам маънода Алпомишнинг дўсти. 
Барчиной қалмоқлар харидор бўлиб келганида 
камситмайди. Уларнинг олдига тўртта шарт қўяди. Бу 
шартларнинг бири бўлган пойгада биринчи бўлиб етиб 
келган ҳам,   Алпомишни зиндондан қутқарган ҳам 
Бойчибор бўлади. Фозил шоир зиндондан қутқариш 
воқеасини қуйидагича тасвирлаган: Зиндон бўлганига етти йил ўтди, 
Энди олди бошдан ғаму кулфатди, 
Бекнинг оти бир ағанаб турибди, 
Қўл очиб чилтанлар дуо қилибди, 
От қуйруғи боз қирқ қулоч бўлибди. 
От қуйруғин у зиндонга солибди, 
Ҳакимбек белига бойлаб олибди. 
Жонивор зўр уриб шу замон тортди, 
Бойчиборга пирлар берди қувватди, 
Ҳакимбек у замон зиндондан чиқди.  Маълум  бўладики,  халқ  достонлари  матнидаги  от  образи 
ҳақиқий маънода инсоннинг ҳамроҳи, одамларга яхшилик қилиш 
ва  эзгулик  учун  яратилган  жонивор  тимсолини  ўзида  мужассам 
этади.  Бирон  бир  бадиий  асарда  отнинг  салбий  жаҳатлари 
тўғрисида  гап  кетмайди.  У  барча  ўринларда  ижобий  хислатлари 
билан намоён бўлади ва инсон образини тўлдириб боради.
Бадиий  матнлардаги  ҳар  қандай  жониворлар  тўғрисида  ҳам 
шу  гапларни  айтиш  мумкин.  Матнда  уларнинг  биронтаси 
шунчаки  келтирилмайди.  Улар  келтирилганда  эса  ўзларига 
муайян бадиий юк олади.

БАДИИЙ ТАСВИРГА АРАЛАШГАН ЖОНИВОРЛАР

Режа : 1. Жониворлар – табиатнинг бир бўлаги. 2. Йўл-йўлакай келтирилган жониворлар. 3. «Алвидо, Гулсари!». 4. Баҳодирнинг оти.

Таянч сўз ва иборалар : жониворлар, уй ҳайвонлари, от, Бойчибар, той, ит, бургут, балиқ, туя, шохдор она буғу, бўри, Акбара, Тошчайнар, Қоранор, Гулсари, Танабой, кекса одам ва қари от, баҳодирнинг оти, Ғиркўк, Алпомиш, Гўрўғли, кўчманчи халқлар фольклори, тулпор, Гаждимкўк, Жийронқуш, Қоратулпор, Жийрон, Бўзтарлон, Бўзтулпор, Қорақулоқ, эзгулик тимсоли.

1. Жониворлар – табиатнинг бир бўлаги. Инсоннинг кўпқиррали фаолияти жониворлар, хусусан уй ҳайвонлари билан ҳам боғлиқ. Шу боисдан, улар бадиий матнларда алоҳида образ сифатида иштирок этган ҳоллар кўп учрайди. Бир ҳолатда улар асосий образ сифатида чизилса, бошқа бир ҳолатда йўл-йўлакай келтирилади. Бадиий матнларда барча турдаги жониворлар образига дуч келамиз. Биз уларнинг биронтаси ижодкор томонидан шунчаки келтирилмаганлиги ҳақида мулоҳаза қилсак бас. Ҳайвонлар қатнашган эпизодларнинг ҳар бири матнда муайян ижтимоий вазифа бажаради ва ўрни билан бадиий тасвир учун хизмат қилади. Масалан, халқ достонлари матнида кўп учрайдиган дев, аждаҳо образларини эслайлик. Аслида уларни биз кўзимиз билан кўрмаганмиз, аммо иши ҳамиша одамзодга зиён келтириш бўлган шунақа махлуқлар ҳақида тасаввуримиз бор. Достон қаҳрамонлари ёвузлик тимсоли бўлган бу махлуқлар билан курашади, бу жараёнда кўп азиятлар чекади, охир оқибатда эса ғалаба қилади ва ҳоказо. Шу тарзда эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қилади.