logo

Жанубий шарқий Осиёнинг қадимги давр археологияси

Yuklangan vaqt:

10.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

2703.5263671875 KB
Ж анубий шарқ ий Осиё нинг қ адим ги давр архе ол огияси

РЕЖ А :

1.  Вье тнам  қ адим ги давр архе ол огияси
2.  Коре я қ адим ги давр архе ол огияси

3. Вье тнам  ва Коре я ахол исининг ху ж ал иги              
Жанубий-шарқий  Осиё  қадимги  Шарқ  цивилизациясининг 
ажралмас  қисми  сифатида  кўплаб  археологик 
маданиятларга  эга  минтақадир.  Мазкур  минтақага  ҳозирги 
Ҳиндихитой  ярим  ороли  (Вьетнам,  Таиланд,  Камбоджа), 
Индонезия,  Малайзия,  Корея  ярим  ороли  ва  Хитойнинг 
шарқий минтақалари киради. 

          Сахюин  маданияти  Вьетнамнинг  марказий  ва  жанубий 
қисмларида    мил.  авв.  1000-милодий  200    йилларда  мавжуд 
бўлган.  Сахюин  ёдгорлиги  1909  йилда  кашф  этилган.  Мазкур 
маданиятга  оид  ёдгорликлар  Меконг  дельтасидан  то 
Тонкингача бўлган ҳудудларда тарқалган. 

      Сахюин  маданияти  вакиллари  кейинчалик  Тямпа 
подшолигига  асосо  солишган  тям  халқи  аждодлари 
бўлишган.               
Сахюин  маданиятидан  маҳаллий  ҳунармандлар    ясаган  жуда  кўплаб  темир 
буюмлар,  жумладан  болталар,  қиличлар,  найза  пайконлари,  пичоқлар  ва 
ўроқлар  топилган.  Айнан  мана  шу  маданиятда  Вьетнам  ва  жанубий  шарқий 
Осиёнинг  бошқа  маданиятларидан  кўра  кўпроқ  темир  артефактлар  топилган. 
Маданият  кишилари  вафот  этганларни  оғзи  ёпиладиган    керамик  идишларга 
дафн  этишган.  Бундай  дафн  амалиёти  биз  кўриб  чиқаётган  региондаги  ушбу 
маданият  учун  хос  хусусиятдир.  Бу  идишлардан  дафн  қурбонлигига  аталган 
нарса  қолдиқлари  ҳам  аниқланган.  Маданият  учун  яна  бир  хос  хусусият  бу  икки 
бошли  ҳайвон  тасвири  тушурилган  сирғаларнинг  учрашидир.  Бу  зеб-зийнатлар 
одатда  нефритдан,  лекин  айрим  ҳолларда  башқа  рангли  тошлардан  ҳам 
ишланган.  Қабрлардан  шишасимон  тошлардан  қилинган  мунчоқлар  ҳам  тез-тез 
учраб туради. 

        Сахюин  маданияти  қўшни  маданият  вакиллари  билан  кенг  кўламли  савдо 
муносабатларига эга бўлган. Археологик топилмалар орасида маҳаллий бўлмаган 
зеб-зийнат  буюмлари,  хусусан  сердолик,  ақиқ,  оливин,  циркон  ва  ёқутдан 
ишланган мунчоқлар бор. Шунингдек, Сахюин маданияти манзилгоҳларидан Хан 
сулоласи даври  услубида ишланган бронза ойна аниқланган. Мазкур маданиятга 
хос қулоққа тақадиган сирғалар Таиланд марказидан, Тайвандан (Орхидея ороли) 
ва  Филипин оролидан (Палаван) топилган.                                           
Корея  ярим  оролида  темир  даври  милоднинг  дастлабки  уч  асрига,  илк 
уч Корейс  подшоликлари  ҳукмронликлари  даврига  тўғри  келади.  Булар 
Когурё,  Пэкче  ва    Силла  подшоликларидир.  Айнан  шу  даврдан 
эътиборан  Корея  ярим  оролида  темирдан  кенг  фойдалана  бошланди. 
Археологик  топилмалар  жангавор  қурол  яроғлар  ва  қишлоқ  хўжалик 
қуролларидан  иборат.  Сангочжи  манбасида  (Уч  подшолик  йилномаси) 
Нактонган  дарёси  ҳавзаси,  Лолан  ва  Вэй  ҳудудларидан  олинган 
темирни  етказиб  берувчи  канал  хусусида  маълумот  келтириб  ўтилган. 
Хитой,  Вэй  ва  Манжуриядан  топилган  археологик  топилмалар  ҳам 
Нактанган  дарёси  бўйи  маданиятлари  билан  алоқалар  мавжуд 
бўлганлигини тасдиқлайди. 

      Корея  ярим  оролининг  жанубий  қисмидан  хитойлик  ҳунармандлар 
тайёрлаган бронза ойна, уч оёқли бронза маросим стули, зеб-зийнат ва 
тангалари топилган.                             
Ҳозирги  Камбожа  давлатининг  жанубий-шарқида,  Меконг  дарёси  дельтаси   
ҳудудида  милодий    I-VI  асрларда  ыадимий    Бапнам  давлати  мавжуд  бўлган.   
Унинг  пойтахти  Вадхьяпур  шаҳри  бўлган.  Бапномнинг  таркибига  дастлаб 
Тонлесап  кўли  соҳилларидан  то  Меконг  дарёси  бўйларигача  бўлган.  Кейинчалик 
давлат  шимол  ва  ғарб  томон  тўрт  маротаба  кенгаяди.  Давлат  иқтисодиётининг 
асосини  Тонлесап  дарёсининг  ҳавзаси  ва  Меконг  дарёси  саҳилларига  туташ 
ҳудудларда етиштирилувчи шоличилик ташкил этган. Бу даврга келиб кхемерлар 
ҳунармандчиликда  юксак  натижаларга  эришганлар  ва  бунинг  оқибатида 
шоличилик  ҳудудлари  марказлари  йирик  савдо  марказига  айланган.  Суғориш 
каналлари транспорт каналларига ҳам айланиб борган. 

      Ҳунармандчилик  ва  деҳқончиликда  темирдан  кенг  фойдаланилган. 
Кулолчиликда эса оёқ кучи ёрдамида ишлайдиган кулолчилик чархи ишлатилган. 
Сопол буюмлар жуда сифатли бўлиб, ўша даврдаги ҳинд ёки Европаникидан асло 
қолишмаган. Маҳаллий кўчма диний орнаментли печ ва керамик дафн урналари 
алоҳида қизиқиш уйғотади. 

        Металл  эртувчи  ҳунармандлар    темир,  бронза,  рух  ва  қурғошиндан  мураккаб 
қуйиш  усуллари  ёрдамида    бадиий  буюмлар  яратганлар.  Заргарлар  эса  тилла, 
кумуш  ва  хар  хил  қимматбаҳо  тошлардан  зеб  зийнат  буюмлари  тайёрлашган. 
Ҳунармандчилик  буюмларида  хунармандларнинг  белгиларини  учраши 
ҳунармандчиликдаги ташкилотларнинг мавжудлигидан далолат беради.                             
Бапнам  жанубий  ҳинд  давлатларидани  Ишвакийлар,  Паллавийлар  ва 
Сатавлар  билан  балки  Форс,  Арманистон  ҳамда  Рим  империялари  билан 
савдо сотиқ алоқаларига эга бўлган. 

Хитойда  милоддан  олдинги  XIII-III  асрлар  сўнги  бронза  ва  темир  даври 
ҳисобланиб  қадимги  Хитой  давлатчилиги  ривожланган  даврга  мос 
келади.  Мазкур  даврда  Шан  Ин  (1300-1027),Ғарбий  Чжоу  (1027-771), 
Чуньцю  (771-453  йй)  ваЧжаньго  (мил.  авв.  435-221  йй)  давлатлари  мавжуд 
бўлган.  Аньян  шаҳрида  қазиш  ишларининг  бошланишини    XX  аср 
бошларида  Критдаги  археологик  кашфиётларга  қиёслаш  мумкин. 
Қадимий  пойтахтдан  сарой  мажмуаси,  қурбонлик  майдони,  тошбақа 
чаноқ  тошига  чекилган  ёзувлар  каби  тарихий  ашёлар  топилган. 
Шунингдек  турар  жойлар,  ҳунармандчилик  ва  хўжалик  бинолари, 
қабрлар,  йўллар  каби  обьектлар  ҳам  очиб  ўрганилгган.  Сибэйгандаги 
ҳукмдорлар мақбаралаи алоҳида аҳамият касб этади. 

Ғарбий  Чжоудавлатига  оид  ёдгорликлар  Ўрта    Хуанхэ  ҳавзаси  бўйлаб 
жойлашган.  У  Янцзи  ҳавзасидаги  хилма  хил  тарихий  маданий  зоналар 
билан алоқада бўлиб келган.

Ж анубий шарқ ий Осиё нинг қ адим ги давр архе ол огияси  РЕЖ А :  1. Вье тнам қ адим ги давр архе ол огияси 2. Коре я қ адим ги давр архе ол огияси  3. Вье тнам ва Коре я ахол исининг ху ж ал иги

 Жанубий-шарқий Осиё қадимги Шарқ цивилизациясининг ажралмас қисми сифатида кўплаб археологик маданиятларга эга минтақадир. Мазкур минтақага ҳозирги Ҳиндихитой ярим ороли (Вьетнам, Таиланд, Камбоджа), Индонезия, Малайзия, Корея ярим ороли ва Хитойнинг шарқий минтақалари киради.  Сахюин маданияти Вьетнамнинг марказий ва жанубий қисмларида мил. авв. 1000-милодий 200 йилларда мавжуд бўлган. Сахюин ёдгорлиги 1909 йилда кашф этилган. Мазкур маданиятга оид ёдгорликлар Меконг дельтасидан то Тонкингача бўлган ҳудудларда тарқалган.  Сахюин маданияти вакиллари кейинчалик Тямпа подшолигига асосо солишган тям халқи аждодлари бўлишган.

 Сахюин маданиятидан маҳаллий ҳунармандлар ясаган жуда кўплаб темир буюмлар, жумладан болталар, қиличлар, найза пайконлари, пичоқлар ва ўроқлар топилган. Айнан мана шу маданиятда Вьетнам ва жанубий шарқий Осиёнинг бошқа маданиятларидан кўра кўпроқ темир артефактлар топилган. Маданият кишилари вафот этганларни оғзи ёпиладиган керамик идишларга дафн этишган. Бундай дафн амалиёти биз кўриб чиқаётган региондаги ушбу маданият учун хос хусусиятдир. Бу идишлардан дафн қурбонлигига аталган нарса қолдиқлари ҳам аниқланган. Маданият учун яна бир хос хусусият бу икки бошли ҳайвон тасвири тушурилган сирғаларнинг учрашидир. Бу зеб-зийнатлар одатда нефритдан, лекин айрим ҳолларда башқа рангли тошлардан ҳам ишланган. Қабрлардан шишасимон тошлардан қилинган мунчоқлар ҳам тез-тез учраб туради.  Сахюин маданияти қўшни маданият вакиллари билан кенг кўламли савдо муносабатларига эга бўлган. Археологик топилмалар орасида маҳаллий бўлмаган зеб-зийнат буюмлари, хусусан сердолик, ақиқ, оливин, циркон ва ёқутдан ишланган мунчоқлар бор. Шунингдек, Сахюин маданияти манзилгоҳларидан Хан сулоласи даври услубида ишланган бронза ойна аниқланган. Мазкур маданиятга хос қулоққа тақадиган сирғалар Таиланд марказидан, Тайвандан (Орхидея ороли) ва Филипин оролидан (Палаван) топилган.