Biznes huquqining manbalari
MAV ZU : Biznes huquqining manbalari RA J A 1) Tadbirkorlik huquqi manbasi tushunchasi. 2) Tadbirkorlik huquqi manbalari turlari. 3) Tadbirkorlik huquqi manbasi sifatida qonunlar.
ЎзР Конституцияси, қонунлари, ЎзР Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг норматив ҳужжатлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ тизимининг манбаи ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда қабул қилинадиган қонунлар ва бошқа қонуности ҳужжатлардир.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бизнес фаолиятини олиб боришнинг кафолати сифатида муҳим аҳамиятга эга. Жумладан: “Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқи устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баробар муҳофаза этилишини кафолатлайди”. (Конституциянинг 53-моддаси).
Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари хусусий мулкининг бошқа мулк шакллари билан бир қаторда давлат ҳимоясида бўлиши, мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилиши, ундан фойдаланиши ва уни тасарруф этиши, ер, ерости бойликлари, сув, ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва бошқа табиий захираларнинг умуммиллий бойлик бўлиши каби нормалар Конституциянинг 53-55- моддаларида белгиланган.