Mediatsiya nizolarni hal qilishning muqobil usuli sifatida
Mediatsiya nizolarni hal qilishning muqobil usuli sifatida
Режа: 1. Mediatsiyani tashkil etish va uning xukukiy asoslari. 2. Mediatorga murojaat kilish shartlari, asoslari va tartibi. 3. Mediatsiya protsedurasini o‘tkazish tartibi. 4. Mediatorga kuyilayotgan talablar 5. Mediatsiya protsedurasida mediatorning vazifalari. 6. Mediatsiyani joriy etish muammolari.
Ҳозирги кунда ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация – яраштирув жараёни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юртимизда ҳам чинакам бозор механизмларининг амалга оширилиши соҳасини тартибга солувчи зарур ҳуқуқий замин яратилишини талаб қилади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида низоларини муқобил ҳал этиш усулларидан бири сифатида медиация тушунчаси, мақсади, вазифалари, механизмини белгиловчи “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.
Асосий тушунчалар Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули; Ўзбекистон Республикасининг « Медиация тўғрисида »ги қонуни Медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс; Медиатив келишув — медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув; Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув — тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви; Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув — низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишуви.
“ Медиация тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли. 2019 йил 1 январдан кучга кирган бу қонун ҳақида фикр юритганда, авваламбор, “медиация” сўзининг луғавий маъносига тўхталиш лозим. Воситачилик маъносини англатувчи бу атама инглизча “ mediation” сўзидан олинган бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул усули сифатида тан олинган. Айтиш жоизки, шиддат билан ривожланиб бораётган айни замонда фуқаролик, иқтисодий ва меҳнатга оид низоларни медиация ёрдамида ҳал этиш тарафларнинг қимматли вақти ва маблағини тежаши баробарида, улар ўртасидаги дўстона муносабатлар сақланишига ҳам замин яратади. Зотан, ушбу низоларни суд тартибида ҳал этиш ва суд қарорининг ижросини таъминлаш муайян муддатларни талаб этибгина қолмай, аксарият ҳолларда чиқимларга ҳам сабаб бўлишидан кўз юмолмаймиз.