HTML тили
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ MAВЗУ : HTML тили 1
HTML ҲУЖЖАТИНИНГ ТУЗИЛИШИ РЕЖА: 3.1. ТЭГ лар 3.2. Метамаълумотлар 3.3. Идентификаторлар 3.4. Ишлатиладиган белгилар. 3.1. ТЭГ лар HTML нинг конструкцияси ТЭГ лар дейилади. Браузер ТЭГ ларни оддий матнлардан фарқлаши учун улар бурчак қавсларга олинадилар. ТЭГ тасвирлаш жараёни ҳ атти ҳ аракатларининг бошланишини билдиради. Агар бу ҳ аракат бутун ҳужжатга таллуқли бўлса, бундай тэг ўзининг ёпилувчи жуфтига эга бўлмайди. Жуфт тэгларнинг иккинчиси биринчисининг ҳаракатини якунлайди. Масалан, ҳ ар бир Web саҳифа < html > тэги билан бошланиб </ html > тэги билан ёпилиши керак. Эьтибор берган бўлсангиз ёпилувчи тэг очилувчидан « / » белгиси билан фарқ қилади. Тэг номлари катта ёки кичик ҳ арфлар билан ёзилиши мумкин, буларни браузер бир хил қабул қилади. HTML тилида бошқа компютер тилларидаги каби изо ҳ бериш имконияти мавжуд. Изо ҳ қуйидаги «<- - » ва «- ->» белгилар орсига ёзилади. Масалан: <-- Бу изох --> Ҳ ар қандай Web саҳифа иккита қисмдан ташкил топади. Булар сарлав ҳ а қисми ва асосий қисм. Сарлавҳа қисмида Web саҳифа ҳ ақидаги маьлумот жойлашади, асосий қисмда эса Web саҳифанинг мазмуни билан тасвирланиш қоидалари жойлашади. Сарлав ҳ а қисми қуйидаги очилувчи < head > ва ёпилувчи </ head > тэглари орасида жойлашади. Асосий қисм эса < body > ва </ body > тэглари орасида жойлашади. Одатда сарлавҳа қисми олдидан қўлланилаётган HTML стандартлари ҳ ақида маьлумот ёзилади. Ҳ ар қандай Web саҳифанинг умумий кўриниши қуйидагича бўлади: 2
Мисол 3_1: <! DOCTYPE HTML PUBLIC "-// W 3 C // DTD HTML 4.01// EN "> <html> <head> <title> Ҳужжат сарлавҳаси </title> </head> <body> Асосий қисм </body> </html> Расм 3_1. Биринчи <! Doctype > тэги ўзининг параметрлари билан браузерга ушбу Web саҳифани қайси HTML версияда ёзилганлиги ҳ ақида маьлумот беради. Web саҳифа ишга тушурилганда браузернинг энг юқори сатрида юкланаётган ҳужжат мазмунини англатувчи қисқача ёзув туради. Бу ёзувни ҳ осил қилиш учун қуйидаги очилувчи < title > ва ёпилувчи < title > тэгларидан фодаланамиз. Мисол 3_2: <html> <head> <title>Web саҳифа сарлавҳаси </title> </ head > 3
<body> </body> </html> Расм 3_2. Web саҳифанинг асосий қ исми <body> ва </body> тэглари орасида жойлашади . Бу оддий матн б ў лиши мумкин . Браузер бу матнни туғридан т ў ғри интерпретация қилиб экранда тасвирлайди . Бизга дастлабки Web саҳифамизни яратиш учун оддий « Блокнот » матн му ҳ аррири кифоя . Қуйида к ў рсатилган мисолни матн му ҳ арририда ёзиб , уни хотирага ёзишда кенгайтмасини html ёки htm деб киритишимиз керак . Мисол 3_3: <html> <head> <title> Менинг биринчи Web саҳифам </title> </head> <body> Менинг бу саҳифамга кирувчиларга алангали салом </body> </html> Бу файлни ишга тушириш учун сичқонча к ў рсаткичини шу файл устига келтириб чап тугмасини икки марта босиш керак . Натижада экранда қ уйдаги кўринишдаги натижа ҳ осил бўлади: 4
Расм 3.3 < body > тэги бир қанча қў шимча параметрларга эга. Бу параметрлар тэгнинг очилувчи қисмида жойлашади. Параметрлар икки қисмдан иборат бўлади: параметр номи ва параметр қиймати. Масалан bgcolor параметри тасвирланаётган Web саҳифа фонининг рангини белгилайди. Масалан: < body bgcolor = “ green ”> Параметрларнинг сатрли қийматлари қўштирноқ ичида ёзилади. Биз қуйида < body > тэгининг параметрлари билан танишамиз. B а ckground - фон сифатида бирор бир график тасвирдан фойдаланиш. Параметр қиймати сифатида график тасвир жойлашган манзил ( URL ) берилади. Text - тасвирланаётган матн ранги. Link - Web саҳифадаги матнли гипермурожат ранги. Vlink -фойдаланувчи томонидан олдин мурожат қилинган гипермурожаат ра н ги. Alink - фойдаланувчи томонидан танланган гипермурожаат ранги. Lang – Web саҳифа матни ёзилган тилни аниқлаш. 3.2. Метамаълумотлар Энди биз метамаълумотлар билан танишиб чи қ амиз. Web саҳифаларда мета маълумотларини ҳ осил қилиш учун < meta > тэги ишлатилади, унинг умумий кўриниши қуйидагича: 5