Jahon tajribasida fuqarolik jamiyati institutlari faoliyati
Жаҳон тажрибасида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти Режа: 1. Ривожланган Ғарб давлатларида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши 2. Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик сиёсати 3. Ривожланган Шарқ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни Таянч сўзлар: ижтимоий шериклик, фуқаролик жамияти, фуқаролик жамияти институтлари. 1. Ривожланган Ғарб давлатларида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши Фуқаролик жамияти бир вақтнинг ўзида муайян ғоя ва мафкура, аниқ асосга эга бўлган воқеликни қамраб олмасада унинг амалий характери билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Чунки бундай ўз-ўзини институтционал бошқарув шакли бир томондан, шахсий эркинлик, ўзаро муносабатнинг тури ва предметини эркин танлашга имкон берувчи ижтимоий муносабатларнинг аниқ соҳаси ва қизқишларни субъектив қондириш усули сифатида талқин қилинса, бошқа томондан, юзага келган аниқ воқеа-ҳодисага ўзига хос “кучли ва мустақил шахс” нуқтаи назаридан ёндошиш имконини берувчи ижтимоий тизим сифатида ривожланиб боради. Масалан, АҚШда фуқаролик жамиятининг дастлабки расмий институтлари диний уюшмалар, мактаблар ва турар жойи бўйича ҳавфсизлик ва тартибни таъминловчи ижтимоий гуруҳлар сифатида фаолият олиб борган. Ғарбий Европада эса бундан фарқли равишда фуқаролик жамияти институтлари иқтисодий соҳада ўз-ўзини намоён қилиб, бу янги ва эски типдаги, олдинги уюшмалар ва корпоратив бирлашмалар асосида ташкил топган мустақил бозор ташкилотлари сифатида фаолият юритган. Германияда фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос фаолияти гильдияда ўз аксини топиб, ўз вақтида ҳунарманд ва савдогарларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва шаҳарларни бошқаришга ўзига хос таъсир ўтказишнинг дастлабки шакли сифатида қарор топган. Ўз навбатида Европанинг Флоренция,Падуява бошқашаҳарлари ўзини гильдия-шаҳар(townsmen) сифатида шакллантирган 1 . Ҳозирги даврда ривожланган Ғарб давлатларида фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари демократик сиёсий фаолликни назарда тутган ҳолда давлат устидан назоратни амалга оширади. Бунда сиёсий партиялар таъсири ва ўз-ўзини бошқариш институтлари фаоллиги тобора ортиб бораверади . Яъни шахс эркинли ги олий қадрият сифатида баҳоланади. Масалан, АҚШ, Буюкбритания, Австралияда мазкур принцип сабаб давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига аралашувига йўл қўйилмайди. Кучли давлат анъанаси Шарқ давлатлари каби кўпгина Ғарб мамлакатларига ҳам хос, айниқса Германия давлат бошқарув тизимида бу ҳолатга бевосита гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни Германия ижтимоий-сиёсий ҳаётида давлатнинг роли жамият ҳаётини барқарорлаштиришдаги аҳамияти кучли ҳисобланади. Шу боисдан ҳам давлат тузилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бунда миллий бирдамлик ғояси устувор аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам шахсий эркинлик давлат қудратига боғлаб талқин этилади. Унга кўра давлат кучли бўлсагина, шахс қизиқишлари ва эркинлигини ҳимоя қила олади. Яъни, давлат тартиби ғояси, миллий бирдамлик шахс эркинлигидан ҳам устун қўйилади. Бундай 1 Ашин Г.К., Кравченко С.А., Лозаннский Э.Д. Социология политики. Сравнительный анализ российских и американских политических реалий: Учеб. пособие для высших учебных заведений. - М.: Экзамен, 2001. - 608с Aim.uz
хокимият бошқарув тизими Германиядан ташқари Франция ва Японияга мамлакатларига хос дир . Шунингдек, Германияда фуқаролик жамияти соҳасида ва унинг фаоллигини оширишда фуқарога нодавлат секторни ривожлантиришнинг муҳим мақсадли объекти сифатида эътибор қаратилади. Германияда муҳим сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий- иқтисодий вазифаларнинг ҳал этилишида ҳамда инсоннинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишидафуқаролик жамияти институтлари муҳим рол ўйнайди. Бунда давлат фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг таъминланиши фуқаролик жамияти институтларининг муҳим вазифаси деб қаралади. Давлат тизимлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилишида ноҳукумат ташкилотларининг ролини кучайтириш давлатнинг жамият билан самарали ўзаро алоқада бўлиши механизмларини мустаҳкамлайди 2 . Германияда фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида эркин ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш кўп қиррали ва мураккаб жараён сифатида баҳоланади. Шунинг учун ҳам мазкур жараёнлар ахборот эркинлигига оид ҳуқуқий механизмлар асосида тартибга солинади. Чунки бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимларининг замонавий ахборот бозори шароитида жамият олдидаги масъулияти ҳамда жавобгарлигини янада чуқур англашига хизмат қилувчи зарур механизмларни ишлаб чиқиш муҳимдир. Шунинг учун ҳам 2003 йилнинг майида Германияда оила, кекса фуқаролар, аёллар ва ёшлар ишлари бўйича қўмитанинг кичик бўлими (Фуқаролик фаоллиги бўйича кичик қўмита)ташкил этилган. Унинг вазифасига Германиянинг фуқаролик жамиятини тадқиқ этиш тавсияларини бажаришга кўмаклашиш ҳамда ўз йўналишидаги қонун лойиҳалари ва ташаббусларини муҳокама қилиш киради. Шунингдек бу мамлакатда аҳолининг давлат, тижорат ва жамоат ташкилотларига бўлган ишончи “учинчи сектор”ни ривожлантиришнинг муҳим мезонлари ҳисобланади. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнидаги «биринчи» ва «учинчи» секторлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни институционаллаштириш ҳар икки томон учун фойдали ҳисобланади. Бундай ҳамкорлик сиёсатини белгилаб берадиган ҳужжатлар давлат билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг муайян босқичи учунгина фойдали бўлади. Уларда давлат ҳокимиятининг фуқаролик жамияти ролига нисбатан янгича нуқтаи-назари акс этади ва учинчи сектор ташкилотлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик асослари яратилади 3 . Германияда “учинчи сектор” фуқаролик жамияти, фаол фуқаролик ва бирдамлик ҳисси – яқин яқингача фақат сиёсатшуносларни қизиқтирган тушунчалар эндиликда барча ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан муҳокама қилинмоқда. Бунинг сири нимада? Нима сабабдан бугун унинг аҳамияти бунчалик ошган? Биринчидан “учинчи сектор” – фуқаролик жамиятининг ташкилий инфратузилмаси – узоқ йиллар давомида ривожланувчи иқтисоднинг муҳим тармоғига айланди. Масалан, биргина Германиянинг ўзида 1990 йилдан 1995 йилгача у 30% ўсди. Бундан маълум бўладики, учинчи сектор меҳнат бозори учун алоҳида аҳамият касб этади. 90 йил ўрталарига келиб Германия аҳолисининг таҳминан 2,1 млн. (иш билан банларнинг 5%) нотижорат секторда бўлган. Бошқа мамлакатларга нисбатан Германиянинг “учинчи сектори” ўзининг иқтисодий аҳамиятига кўра “ўртача” ҳисобланади. Унчалик катта бўлмаган бошқа Ғарб мамлакатлари - Нидерландия, Ирландия, Бельгия – бу жиҳат бўйича 10% гача чиққан холос. Сабаби давлат ва “учинчи сектор” ўртасида бевосита ва узлуксиз ҳамкорлик бу мамлакатларда Германия даражасида ривожлантирилмаган. Германияда давлат ва “учинчи сектор” ўртасидаги субсидарлик тамойилининг қўлланилиши беғараз ёрдам билан чегараланади. 2 Курбатов В.И. Современная западная социология: Аналитический обзор концепций: Учеб.пособие. – Ростов-на-Дону: Феникс, 2001. – 416с. 3 .Сморгунов Л.В. Современная сравнительная политология. Учебник. - М.: «Российская политическая энциклопедия» (РОССПЭН), 2002. - 472с. Aim.uz
Иқтисодий жиҳатдан Германияда “учинчи сектор” давлат молиявий ресурсларига боғлиқ. Беғараз фондлар ва уларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши “учинчи сектор”нинг давлатга боғлиқлигини оширади. Ва бу жиҳат айниқса бошқа давлатлар билан солиштирилганда яққол намоён бўлади. Катта молиявий ёрдам олишда ифодаланувчи сиёсий партиялар ва давлатга яқинлик “учинчи сектор” элементларини фуқаролик жамиятидан ташқарида бўлишига ва квазидавлат секторига киришига олиб келади. Бироқ “учинчи сектор” “эзгу ишлар ҳомийлигидан” иборат эмас. Ташкилотларда ўтган вақт учун тўланмайдиган пул миқдори тўлиқ бандликдаги миллионлаб одамларга тўланадиган пулга тенг бўлган. Жамоатчилик асосидаги фаолиятнинг манбаи бўлган бирдамлик ҳисси фуқаролик жамияти мавжудлигининг муҳим асоси ҳисобланади. Охирги тадқиқотлар кўрсатишича, Германияда 14 ёшдан катта бўлганларнинг 34% жамоатчилик асосида (“учинчи сектор” ташкилотларида - 80%) фаолият олиб бориб, бунга ҳафтасига ўртача 5 соат вақтини сарфлайди. Охирги уч ўн йилликда Германияда фондлар сони тобора ошиб бормоқда. Уларнинг фаолияти қонуний асос билан мустаҳкамланади. Улар орасида янги турдаги фуқаролик ёки шаҳар фондлари бўлиб, бунда ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар ҳамкорлик асосида маҳаллий миқёсда у ёки бу муаммони бартараф қилиш йўлида бирлашади. Германиянинг янги ерларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 1990 й. Шарқий Германияда ҳақиқий “портлаш” бўлган, бунда 80.000 то 100.000гача жамиятлар ташкил топган. Германияда тузилган ташкилотлар ўзига хос жиҳати ижтимоий-сиёсий жиҳатдан марказий соҳалар – атроф-муҳитни сақлаш ва халқаро фаолият жабҳасидаги динамикаси билан боғлиқ. “Учинси сектор” ташкилотлари аъзоларининг тобора ошиб бориши унинг одамлар ҳаётига кириб борганлигидан далолат беради. Қолаверса, “учинчи сектор” кўп жиҳатдан жамиятнинг ўз-ўзини ташкиллаштириш ва инновацияларга нисбий лаёқатидан далолат беради. Яъни бу фаолиятдаги янгилик асосан ҳукумат фаоллик кўрсатмаган соҳаларда юзага келади. Шу нуқтаи назардан бу ҳодисани ижобий баҳолаш мумкин. АҚШда кузатилаётган "Bowling alone" – ижтимоий фаоллик ҳалокати феномени Германия жамиятига хос эмас. Қизиқишларни ифодалаш функцияси бунда қандай амал қилади? деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Энг янги жараёнлар шуни кўрсатадики, “мавзу адвокат”лари деб номланувчи атроф-муҳитни сақлаш ва халқаро фаолият ташкилотларига пулни сарфлаш ва уларда жамоатчилик асосида иштирок этиш модага айланяпти. “Мавзу адвокатлари” га ўхшашларнинг мавжудлигини, “учинчи сектор”нинг давлат функцияларига таъсир қилиши ёки давлатнинг амал қилиш чегарасини кўрсатишга қодирми? Германия мисолида биз бунинг қарама-қарши, аммо умуман олганда ижобий натижаларини кўрамиз. Айнан янги ва ўзига мустаҳкам ишончи бўлган, давлат оталиғидан ташқарида вужудга келган ташкилотлар ўзига хос фуқаролик жамиятидан далолат беради. “Учинчи сектор” ва сиёсатнинг бошқа соҳаларини оладиган бўлсак, фуқаролик жамияти устуворликлари, прусс-протестант этатизм ва католик патернализмни ўзида мужассам этган Германия анъанасига зиддир. Мазкур этатистик-патерналистик анъана субсидарлик концепциясида ўз ифодасини топади. Субсидар ҳисобланган ва шу билан бирга марказий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муносиб бўлган ташкилотлар аввало ҳуқуқий чегаралар билан белгиланади, бу ўз навбатида унчалик катта бўлмаган ташкилотлар имкониятларини чегаралайди. Бунда фуқаролик жамиятининг эмас балки давлат ва коммуналар қизиқишлари ҳимоя қилинади,. 2.Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик сиёсати Ғарб мамлакатларида ҳамкорлик сиёсати асосида нотижорат секторининг жамиятни ривожлантиришга ҳиссаси эътироф этилади ундан сўнг эса томонларнинг умумий режалари ҳамда давлат ва жамоат бирлашмалари томонидан ҳамкорлик принципларини Aim.uz
амалий механизмлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича аниқ чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Шунинг учун ҳам бундай ҳамкорлик сиёсати одатда икки томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва музокаралари натижаси мустаҳкамланиб борилади. Улар турли шаклларда намоён бўлади: икки томонлама расмий битимлар масалан, Буюк Британия давлати ва фуқаролик жамияти ўртасида тузилган шартномалар, ҳукумат томонидан давлат дастурлари сифатида қабул қилинадиган «дефакто» битимлари (Хорватия ҳамкорлик дастури) ёки Парламент (Эстония фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси) ёхуд томонларнинг мажбуриятлари ифода этилган бир томонлама баёнотлар (Венгриянинг фуқаролик жамиятига нисбатан давлат стратегияси) шаклида қабул қилиниши мумкин. Давлат томонидан ушбу битимлар ва баёнотлар учинчи сектор учун ҳам, давлат секторининг ўзи учун ҳам жуда муҳим саналади. Чунки улар, биринчидан, фуқаролик жамияти ташкилотларига ўз фаолиятларининг жиддий қўллаб-қувватланишини, демак жамият манфаатлари йўлида фаолият соҳаларини кенгайтириш имконини берса, иккинчидан, давлат ўз сиёсатига фуқаролик жамияти билан мулоқот қилиш ва шерикликни қўшиб, бундай шериклик ёрдамида ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришига имкон беради. Бундай муваффақиятли ҳамкорлик сиёсатининг асосий омили – ўзаро манфаатларга риоя этиш кафолатлари, «бошқа томоннинг мақсад ва вазифаларига» ҳурмат ва ишончга асосланади. Бироқ давлатнинг нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш ва сиёсий ҳужжат қабул қилишида машкур ташкилотларнинг ташаббускор бўлиши табиий ва эҳтимоллик даражаси ҳам юқори ҳисобланади, лекин Хорватия ва Венгрия мисоллари ушбу масалада давлат ҳокимияти ҳам манфаатдор бўлиб, ўзи мазкур жараён ташаббускори бўлиши ва уни муваффақиятли якунига етказиши ҳам кўзда тутилган. Шу маънода ҳамкорлик тўғрисида сиёсий ҳужжат қабул қилинишининг ўзи етарли эмас. Шунинг учун ҳам Буюк Британия битимининг 15-моддасида уни «якунлаш эмас, балки илк нуқта» деб атал ади . Шартнома эса «жараён» деб номлан ади . Бу билан агар келишилган матн қабул қилишга муваффақ бўлинмаса ҳам музокаралар жараёнидан ҳар икки томон ютиши га алоҳида эътибор қаратилади . Бундай соғлом муносабатлар тез-тез ўтказиладиган учрашувлар, конструктив мунозаралар, фаол ҳамкорлик, шунингдек ўзаро ён босишлар ва бир-бирини тушунишга интилишлар асосида шаклланади. Шундай бўлса- да, нотижорат сектор учун ҳам, ҳукумат учун қонун кучига эга деб ҳисобланган ва мажбуриятлар ижросининг аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатнинг қабул қилиниши энг мақбул вариант бўларди. Бироқ ҳатто учрашувлар, муҳокамалар, музокаралар жараёнининг ўзи – агар унинг натижасида давлат тузилмалари билан ўзаро англашувни яхшилаш асосида бўлса ҳам – улардан кутилганидан кўпроқ манфаат келиши ҳам мумкин. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Буюк Британияда муайян тоифага тааллуқли бўлган ҳамкорликнинг институционал шаклларидан ташқари таснифлаш осон бўлмаган алоҳида функцияларга эга институционал шакллар ҳам мавжуд. Бундай ихтисослаштирилган тузилмаларга мисол сифатида, Буюк Британиянинг Хайрия ишлари бўйича комиссиясини ҳам келтиришимиз мумкин. Бизга маълумки, мазкур хайрия ишлари бўйича комиссия қонун асосида Англия ва Уэльсдаги хайрия ташкилотларининг мувофиқлаштирувчи ва рўйхатга олувчи органи сифатида таъсис этилган. Ўз набатида бундай хайрия ташкилотлари Буюк Британия ижтимоий ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади. Лекин уларга қўйиладиган қонуний талабларга риоя этилишини таъминлаш учун фаолиятларини тартибга солиш талаб этилади. Бу ташкилотлар сидқидилдан ва қонун доирасида иш кўриши, шахсий манфаатни эмас, балки ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлашлари, мустақил бўлишлари, васийлик кенгашларининг аъзолари ташқаридан бирор ноқонуний таъсирсиз қарорлар қабул қилишлари, хайрия ташкилотларининг ўзлари томонидан бошқарувдаги ҳамма жиддий ҳолатлар ёки қасддан қилинадиган ҳуқуқбузарликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши талаб этилади. Комиссия ўз фаолиятини хайрия ишлари тўғрисидаги қонунчилик ижро этилишини Aim.uz
таъминлаган, хайрия ташкилотлари самарали ҳуқуқий, бухгалтерия ва бошқарув тизимлари доирасида яхшироқ фаолият кўрсатиш имкониятларини берган ҳолда амалга оширади. Бунда комиссия жамиятда, иқтисодиёт ва қонунчиликда рўй бераётган воқеаларни кузатиб боради, самарали бошқарувни ва жамиятга ҳисоб беришни таъминлашга кўмаклашади. У қонунчилик ва амалиёт масалалари бўйича ахборотни тарқатади ва маслаҳатлашувлар ўтказади, хайрия ташкилотларини рўйхатга олиш жараёнига кўмаклашади, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ўз текширишларини олиб боради, бошқа мувофиқлаштирувчилар (прокуратура, полиция) билан ҳамкорлик қилади, шунингдек хайрия ташкилоти мулки сақланиши учун унинг фаолиятига аралашиши ҳам мумкин. Хайрия ишлари бўйича комиссия ҳар йили Парламент ва Ички ишлар вазирига ҳисоб беради, ўзининг йиллик ҳисоботларини эълон қилади. Шу билан бирга, комиссия бутун жамият манфаатлари йўлида фаолият олиб борадиган мустақил орган ҳисобланади 4 . Шу ўринда таъкидлаш лозимки, сиёсий ҳужжатни муҳокама қилишнинг марказлаштирилган тартиби уни қабул қилишга олиб келиши шарт эмас, лекин ушбу жараёндаги кўп сонли ошкора мунозаралар жамоатчиликнинг сиёсий қарорлар қабул қилишда иштирок этишига мисол бўла олади. Масалан, Буюк Британия амалиёти битимларни амалга ошириш ва унга риоя этиш йўлида икки томон учун ҳам тўсиқлардан бири – ижтимоий сектор томонидан битимлар тўғрисида етарлича хабардорликнинг йўқлиги ёки тушунмовчилик мавжудлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам ҳужжат матнини тайёрлашга экспертларни жалб этиш ҳамда уни муҳокама этиш ва келишишда жамоатчиликнинг кенг иштирок этишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Ғарбий Европада «секторни англаш», яъни жуда кўп нотижорат ва ноҳукумат ташкилотларни ягона сектор сифатида (масалан, жамоатчилик ёки учинчи сектор каби) тасаввур этиш – янги ҳодиса бўлиб, кўпгина мамлакатларда ҳали қарор топмаган. Ҳамкорлик институтлари уларга эҳтиёж бўлган айрим соҳаларда (одатда, ижтимоий хизмат кўрсатиш, экология ёки халқаро ёрдам соҳаларида) ривожланган. Шунга қарамасдан айрим соҳаларда шаклланган баъзи принциплар ва амалиёт умумэътироф этилиш даражасигача кўтарилган ҳамда бутун нодавлат нотижорат ташкилотлари секторига ва умуман ҳатто фуқаролик жамиятига тарқалган. Ана шундай универсал принципларга, масалан субсидиарлик принципи, ахборотдан фойдаланиш ва манфаатдор гуруҳлар билан маслаҳатлашув (ижтимоий мулоқот) киради. Франция ва Германияда жойларда ижтимоий шериклик лойиҳаларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, амалга ошириш ва молиялаштириш учун масъулиятнинг катта қисми ҳудудий, округ ва муниципал таълим (ўзини ўзи бошқариш органлари) зиммасига юклатилган. Бироқ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, АҚШ ва қатор бошқа ривожланган мамлакатларда давлат органларининг ОАВ билан ўзаро ҳамкорлиги алоҳида базавий қонунларда тартибга солинмаган. Шу нуқтаи- назардан қараганда, аксарият Европа мамлакатларидаги ижтимоий шериклик институти ижтимоий-меҳнат соҳасида иқтисодий манфаатлар келишуви ва ижтимоий-меҳнат низоларни тартибга солиш бўйича давлатнинг воситачилик роли билан ишга ёлланувчи ва иш берувчи ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар тизими сифатида шаклланган 5 . XX аср охири – XXI аср бошида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Европанинг қатор мамлакатлари ноҳукумат сектори билан ҳамкорликка оид ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. Бу эса давлат ва ноҳукумат секторининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланишга оид долзарб масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари ва ресурсларини бирлаштиришга кенг имконият яратиб берди. Оқибатда эса фуқароларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини фаоллаштириш, давлатни аҳолига айрим хизматларни кўрсатиш 4 Schmitter Ph. Civil society East and West// Consolidation the Third Wave Democracies: Themes and Perspectives/ Ed. by L.Diamond et al. Baltimore and London: The Johns Hopkins U.P., - 1997. – P.239-262. 5 Helmut K. Anheier, Stefan Toepler, International Encyclopedia of Civil Society , Springer-Verlag New York Inc., New York 2010 . Aim.uz