МИКРОНЕЗИЯ ХАЛҚЛАРИ
МАВЗУ: МИКРОНЕЗИЯ ХАЛҚЛАРИ. Режа. 1. Каролин ороллари аҳолиси тарихий антропологияси. 2. Маршалл ороллари аҳолиси тарихий антропологияси. 3. Гилберт ороллари аҳолиси тарихий антропологияси.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР Каролин,Мариан, Маршал ороллари ва Гильберт ороли, Микронезияга 4 минг йил аввал Индонезия ва Филиппиндан ахолининг ўтиши, испанлар, голландлар XVIII асрнинг иккинчи ярмида инглизлар. АННОТАЦИЯ Каролин,Мариан, Маршал ороллари ва Гильберт ороли, Микронезияга 4 минг йил аввал Индонезия ва Филиппиндан ахолининг ўтиши, Океания оролларига илк бор португалиялик денгизчилар 1511-1512-йиллари келишган (Серран, Абреулар) XVI асрдан испанлар, сўнг голландлар XVIII асрнинг иккинчи ярмидан инглизлар ва франсузлар худудга фаол кириб жойлаша бошлаши. Рус олими Н.Н.Миклуxо-Маклайни Янги Гвинея папуасларини тадкик этиши. Каролин, Маршалл, Гилберт ороллари аҳолиси . Микронезиянинг марказий ва шарқий ҳудудларида Понапе, Трук ва Кусайелардан ташқари барча ороллар чиғаноқлардан ташкил топиб ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси бой эмас. Аҳолиси юзлаб, баъзида минглаб қилометр узоқликда жойлашган оролларда яшаган. О.Коцебунинг ёзишича илгари Каролин ороллари аҳолиси гуамликлар билан савдо алоқаларида бўлганлар, европаликлар мустамлакалаш бошлангандан сўнг бундай саёхатлар тухтаган. Денгизчилар йўлда юлдузларга қараб сузишган. Гильберт оролидан бўлган қария денгизчи 178 та юлдуз ва юлдузлар туркумини номма —ном, жойлашиши хасида гапириб берган. Оролларда дехқончилик яхши ривожланган. Айрим жойларда: таро, ямс, батат етиштирилса, баъзи оролларда: банан, нон дарахти, панданус ва кокос ёнгоклари ўсимлик озукларининг асосини ташкил қилади. Мевали дарахтларни парваришлаш асосан эркақларнинг иши бўлиб, аёллар ерга ишлов беришда иштироқ этмаганлар. Асосий кўпчилик оролларда балиқ овлаш аҳолининг асосий машғулоти бўлган. Овни қайиқларда, узунлиги 30
— 40 метрли турлар ёрдамида йил давомида олиб боришган. Балиқни: ковуриб, димлаб ва ҳатто хомлигича ейишган. Уй ҳайвонлари деярли бўлмаган. Микронезия оролларида товуқни боғлаб қўйиб боқишган ва патларидан безакда фойдаланишган. Латке Понапе ва Лугунор оролларида ярим ёввойи итларни кўрганлигини ёзган. Тўқув дастгохидан фақат, Каролин оролларида фойдаланишган. У горизонтал (ёти қ ) куринишда бўлган. Каролин оролларида пул сифатида чиғаноқларни турли навларини ишлатишган. Тош бўлмаганидан чиғаноқлардан болталар тигини (баъзида 50см.гача) ясаганлар. Пичоқлар ҳам чиғаноқлардан қилинган. Каролин, Маршалл ва Гильберт оролларида режаси б ў йича тўртбурчақли, лекин деворсиз уйлар кўрганлар. Икки томонлама том, устунларда ў рнатилган, 2,5 — 3 метр баландликда қурилган шипда буюмлар сақланган, баъзида шу жойда ухлашган, унга ёғочдан ясалган нарвонда чиқишган. Кўпинча ерда ётиб ухлайверганлар, иссиқ иқлим ҳатто деворларга ҳам эхтиёж туғ дирмаган. Маршалл оролларида уйлар яккам — дуккам жойлашган бўлса, Гильбертда б у тун —бўтун қишлоқлар учрайди. Оролларда катта жамоа уйлари ҳам мавжуд. Кийимлар кўп эмас, тапани билишмаган. Белига белбоғчалар, қулокларига эса сиргалар гакишган. Татуировка кенг қ ў лланилган, шарқка томон унинг аҳамияти ошиб борган. Татуировка диний тасавурлар билан боғлиқ бўлган. Микронезиянинг шарқида қадимги ёғочдан ясалган найза ва қиличлар учрайди. Қиличга скат балигининг ўткир тишлари мустахкамланган. Гильберт оролида кокоснинг қаттиқ толаларидан калқон, совўт ясалган. Ижтимоий т у зум . Микронезиянинг марказий ва шарқий ҳудудларида ҳозирга қадар зодагонлар ва оддий аҳоли тоифалари мавжуд. Маршалл оролларида зодагонлар идъирик ва еродья она уруғларига мансубдир. Зодагонлар Маршалл оролларида ҳам жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдилар. Улар ва қ тларини асосан бекорчиликда маишатда ўтказганлар. Саркорлар ернинг ягона эгалари бўлиб экин майдонлари
уларнинг бойликлари ҳисобланган. Саркор вафот эт с а ер унинг укасига, укаси бўлмаса синглисига ўтган. Кайурлар оддий аҳоли далаларда январдан июлга қадар етиштирилган ҳосиллари саркорларга колган олти ойдагиси ўзларига теккан. Экин майдонларининг камлиги эса аҳолининг саркорларга қарамлигини янада кучайтирган. Хусусан саркор кайурдан ҳар қ андай буюмни талаб қилиб олишга хавди бўлган. У ўз қўли остидаги ҳар қандай қиз ёки аёлни ихтиёр қилиши, биринчи никоҳ кечасига, қизларга турмушга чиқишга таъқиқ қўйиш ҳуқуқига эга эди. Аҳоли эса унумли ердан хайдалишдан қў ркиб саркорга карши чиқа олмаган. Эрдланднинг хабар беришича саркор фукарога ўлим жазоси чиқариш ҳуқуқига ҳам эга бўлган. Айрим муаллифлар Гильберт оролларидаги "Каунго" — қуллар ҳақида маълумот берадилар. Каунголарда ер бўлмай йирик ер эгалариникида яшаб меҳнат қилишган., етиштирган махсулотларидан фақат истеъмоллари учун ажратилиб колгани хужайинга ўтган. Каунголар ўз тоифалари доирасидагина никоҳда бўлишлари мумкин эди. Қулчиликнинг шунга ўхшаш тури Науру оролида ҳам пайдо бўлган. Каролин оролларида йирик саркорлар катта экин майдонларига эгалик қилиб — томоль деб номланишган. Уларга қўйи босқич кичик саркорлари буйсунишган. Томол вафот этеа ҳокимият саркорлар йигани танлаган укаси ёки як ин қариндошига ўтган. Демак, маълум оила доирасида бўлсада томоль лавозимидаги шах сга ойлаб қўйилган. Коцебунинг саё ҳ атлари пайтида (1817 — 24) Маршалл архипелаги шарқидаги Ратак оролларини кучли саркор Л ам ари бошқарган. У бошқа ороллар саркорларини ў лдириб ўзини бош томоль деб эълон қилган эди. Лекин Микронезиянинг шарқида кўп ҳолларда ур уғ —жамоа бошқаруви ўз аҳамиятини XX асрнинг ў рталарига қадар сақлаб колган.
Хусусан Гильберт архипелагида 27та ур уғ вақиллари бўлиб, улар турли оролларда яшаганлар. Уру ғ тартиблари кучли бўлиб бир —бирини курмаган кишилар ҳам уни тан олганлар. Маршалл оролларидаги уруғлар тотем номларига эга бўлишган. Ур уғ лар она уруғи бўлиб, болалар оналари ур уғ иники ҳисобланган. Қариндошлик мунособатлари муҳим аҳамият касб этган. Маршаллда «Д ў ст т у тиниш» удуми бўлиб —дьяра, ўзаро д ў стлик муносабатини танлаган йигитлар ёки қизлар айрим удумларни бажарганлар. Дьяра ота —оналар хо ҳ иш — иродаси билан ҳам тўзилиши мумкин эди. Дьяралар исмларини алишганлар, қулларида қон чиқариб, бир — бирлариникини ишкаганлар. Дьяралар ака — укалардан ҳам яқинроқ ҳисобланганлар. Каролин оролларида ҳам она уруғи муносабатлари сақланиб колган. Трук ороли аҳолиси 40та она уруғи асосидаги — ей на нг га бўлиниб, уларда никоҳ экзогам к ў ринишда бўлган. Урурларда никоҳ муносабатлари мувофиклаштирилади. Жамиятнинг энг кичик ячейкаси оналар урўтига оид йирик оилаларда 30 —40тагача кишилар бирлашган. Оила бошли ғ и ёши катта, тажрибали эркак бўлиб у хўжалик ишларини бошқарган. Энг кекса аёл оиладаги аёлларнинг ишларини бошқарган. Ҳар бир йирик оила ўз ининг экин майдонига, умумий уйига, катта учо ғ и ва эрка к лар уйига эга бўлган. Эрка к лар уйида йи ғ инлар ўтказилган. Уйланмаган йигитлар шу жойда ухлаганлар. Мерос оналар уруғи томонидан колдирилади. Жиян отаси эмас, тоғасининг меросх ў ридир. Қариндошлик системаси Гавайи оролларидагига ўхшаш. Маршалл оролларида барча ака —ука, опа — сингиллар мурожат этувчидан катта бўлса йеию; кичик бўлса йатю деб номланган. Ота, тоға уларнинг укалари — «йема»; она, ҳола ва уларнинг бир корин наридаги сингиллари— «йиммао», буви унинг сингиллари — «йибю» деб номланган. Демак , микронезияликлар қариндошлик тизими малайяларникига ўхшаш авлодларни фарқлашга асосланган. Оилада эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги мавжуд бўлганидан, оталар хукмронлиги умуман кўзатилмайди.