1917 1990 yillarda O’zbekistonda arxiv ishi
MAVZU : 1917 19 9 0 yillarda O’zbekistonda arxiv ishi
РЕЖ А : 1. А рх и вларни м арк азлаш ти ри ш . ЯДАФ ф аоли яти . 2. Марк ази й ва м аҳ алли й арх и в таш к и лотлари ни нг ф аоли яти
1917 йилги октябр воқеаларига қадар ҳужжатлар ҳар бир идорада ва ташкилотнинг ўзида сакланган. Архивлар тарқоқ ҳолда бўлиб, ҳужжатлар бир жойда йиғилмаган, марказлашмаган эди. Октябр тўнтаришидан кейин Туркистон РСФСР таркибида автоном республика сифатида фаолият кўрсата бошлади. Россия ҳукумати чиқарган барча қонунлар, қарорлар Туркистон учун ҳам тегишли эди. Шуни айтиш керакки, РСФСР ҳукумати 1918 йил 1 июнда «Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида» декрет қабул қилди. Бу декрет асосида барча тарқоқ архивлар марказлаштирилди. Шундан келиб чиққан ҳолда Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Комитети (МИК) 1919 йил 5 ноябрда «Архив ишини қайта қуриш ва марказлаштириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Бу қарорга асосан 1917 йилга қадар бўлган барча идоравий архивлар тугатилди, архив ҳужжатлари Туркистон Республикасининг Ягона давлат архив фонди (ЯДАФ)ни ташкил қилади, деб эълон қилинди. ЯДАФни бошқариш учун Туркистон Республикаси Архив иши бош бошқармаси ташкил қилинди. ЯДАФга 1917 йил 25 октябргача бўлган барча ҳужжатлар топширилиши керак эди
1919 йил 15 ноябрда Туркистон Республикаси Маориф халқ комиссарлиги қарорига биноан Архив иши марказий бошқармаси тузилди ва В. Н. Кучербаев бошқарма бошлиғи этиб тайинланди. Тез орада РСФСР Архив иши бош бошқармаси (Бошархив)дан Тошкентга вакил қилиб Д.И.Нечкин юборилди. Турккомиссия уни Туркистон Республикаси Архив иши марказий бошқармаси бошлиғи қилиб тайинлади. Д.И.Нечкин МИКнинг архив тўғрисидаги қарорига ўзгартиришлар киритди. Муҳим ўзгартириш шу бўлдики, Туркистон Республикаси Архив иши марказий бошқармаси бошлиғи РСФСР Бошархиви розилиги билан Туркистон Республикаси Маориф халқ комиссарлиги қарорига асосан тайинланади деб кўрсатилди. Бу билан Туркистон Республикаси ҳуқуқи, шубҳасиз, чекланди.
• Кенгаш маслаҳат органи бўлиб, бўлимлар режалари, ҳисоботларини эшитган, уларнинг фаолиятини йўналтириб турган, илмий, методик ишларни тасдиқлаган ва архив тўғрисидаги қонуний ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш билан шуғулланган • Инспекция давлат ташкилотлари иш юритишини ва архивлари ишини назорат қилган • Илмий статистика бўлими архивлар ҳақида маълумотлар йиғиш ва методик қўлланмалар тайёрлаш билан машғул бўлган