Абу_Абдуллоҳал_Хоразмий_ижтимоий_фалсафий_қарашлари
МАВЗУ : Абу Абдуллоҳал- Хоразмий ижтимоий-фалсафий қарашлари
• Режа: • 1.Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг илк ўрта асрлар фалсафий тафаккури тарихида тутган ўрни. • 2.Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий – илмлар таснифи ҳақида. • 3.Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг ижтимоий қарашлари.
• 1.Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг илк ўрта асрлар фалсафий тафаккури тарихида тутган ўрни. Милоднинг IX—XI асрлари Марказий Осиёда илм-фан юксак тараққий этган ва буюк алломалар даври эди. Ўша даврнинг кенг билимли, пешқадам олимларидан бири Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий бўлган. • Бу олим ҳақида сақланиб қолган маълумотлар жуда кам. Олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Юсуф ал-Хоразмийдир. Унинг ёшлиги Хоразмнинг Хива, Замахшар ва қиёт шаҳарларида ўтган. Бу шаҳарларда у вояга етган, яшаган, таълим олган. Олим Хуросонда ҳам яшаган. Унинг машҳурлиги вазир Абул Ҳасан ал-Утбий ҳузурида котиб бўлиб хизмат қилган даврида чўққисига чиққан. Шу вазифаси туфайли у «ал-китоб ал-Хоразмий» номи билан ҳам танилган. Уз хизмат вазифалари юзасидан Бухорога тез-тез бориб турган ва кўпгина алломалар билан ҳамсуҳбат бўлган. Айни вақтда илмга чанқоқ олим хизмат асносида амирнинг бой кутубхонасидан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмий 997 йидда вафот этган. Олимнинг дунёқараши ўша даврда кенг тарқалган қадимги юнон фалсафаси ва маданияти, Шарқ намояндалари Ёқуб ибн Исҳоқ ал-Киндий, Абу Наср ал-Форобий ҳамда Абу Бакр ар-Розий таъсири остида шаклланди.
• Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг бизгача етиб келган, кўпчилик асарлари сингари ўша даврнинг илм тили — араб тилида битилган, ягона маълум асари — «Мафотиҳ ал-улум» («Илмлар калитлари»)дир. «Мафотиҳ ал-улум»нинг қўлёзма нусхалари жуда кўп эмас. Яқин-яқингача унинг тўрт нусхаси бор деб ҳисобланиб келинар эди. Ана шу тўрт нусхадан учтаси Буюк Британия музейида 7528, 23429 ва 2524 рақамлари ҳамда Берлин кутубхонасида 1051 рақами остида сақланади. Амриқолик олим К. Босворт асримизнинг 60- йилларида ушбу асарнинг яна олти нусхасини Туркия кутубхоналарида борлигини аниқлади. Абу Абдуллоҳ ал-Хоразмийнинг бу асари Ўрта асарлардаги фанлар ривожланиши тарихига оид камёб манба сифатида кўпгина олимларнинг диққат- эътиборини ўзига жалб этди. Биринчи бўлиб бу манбани ўрганган ва 1895 йилда нашр қилган олим — голландиялик шарқшунос Ван Флотендир. Шунингдек, И. Ю. Крачковский, В. В. Бартольд, К. Брокельман, Э. Видеман, Г. Сартон, М. М. Хайруллаев, У. И. Каримов, Г. П. Матвиевская, Ҳ. Ҳасанов, А. Шариповлар ҳам асарнинг турли томонларини тадқиқ қилганлар. «Мафотиҳ ал-улум» ўзига хос қомусий асар бўлиб, ўша даврдаги деярли ҳамма асосий фан соҳаларини ўз ичига қамраб олган. Муал-лиф Ўрта асрлардаги ҳар бир илм мазмунини шарҳлаш йўли орқали тушунтириб беради. • Олим илмларни иккига бўлиб, уларга «араб — шаръий» ва «араб бўлмаган»ларга ажратади Бу ҳол олим ўз даврининг намояндалари сингари илмлар таснифида уларни икки қисмга бўлиш анъанасига содиқ қолганлигини кўрсатади.