logo

АбуРайҳон_Берунийнинг_ижтимоий_фалсафий_қарашлари

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

1457.109375 KB
МАВЗУ : АбуРайҳон 
Берунийнинг ижтимоий-
фалсафий қарашлари Режа:
•
1.Беруний қомусий мутафаккир 
сифатида.
•
2.Берунийнинг табиий-илмий 
қарашлари.
•
3.Берунийнинг ижтимоий қарашлари. 1.Беруний қомусий мутафаккир сифатида
•
Абу  Райҳон  Муҳаммад  ибн  Аҳмад  ал-Беруний,  ҳижрий  362  йил  3  зу-л-ҳижжасида 
(милодий  973  йил  4  сентябрида)  Хоразмнинг  қадимги  пойтахти  Кот  шаҳрида 
туғилган.  Берунийнинг  болалик  йиллари  ҳақида  маълумотлар  сақланмаган.  Унинг 
ўзи эътироф этишича, отасини ҳам, бобосини ҳам билмаган.
•
Олим  ўзининг  туғилган  вақти  ҳақида  қуйидаги  маълумотларни  келтиради:  “Менинг 
туғилган  вақтим  Хоразм  шаҳрида  юз  берган  бўлиб,  унинг  кенгламаси  шимол 
тарафда 41 ° 20  ва Мадинатус-саломдан [Бағдод] шарқ йўналишида узоқлиги тўлиқ ʹ
бир  текис  соат  –  туғилишим  ҳижрий  362  йилнинг  учинчи  зул  ҳижжаси  –  пайшанба 
кунига  тўғри  келган”[  Абу  Райҳон  Беруний.  Танланган  асарлар.  Том  III.    Геодезия. 
Муқаддима,  таржима  ва  изоҳлар  муаллифи  А.Аҳмедов.  –  Т.:  Фан,  1982.  –Б.11.]. 
Беруний  бу  ерда  Хоразмнинг  қадимги  пойтахти  Котни  назарда  тутаяпти.  Бу  шаҳар 
ҳозирги Беруний туманига тегишли жой ҳисобланади.
•
Географ  ал-Муқаддасийнинг  келтиришича,  Кот  Бухородан  ҳам  катта  бўлган, 
шаҳарда  жоме  масжид  ва  бозорлар  кўп  бўлган.  Шаҳар  уламолар,  адиблар,  ҳар  хил 
мол  ва  матоларга  бой  бўлган.  Бу  эса  шаҳар  маданиятининг  юксаклигидан  далолат 
беради.  В.В.Бартольд  келтирган  маълумотларга  кўра,  қадимги  Кот  шаҳри  Амударё 
тўлқинлари  билан  аста-секин  ювила  бориб,  994  йилга  келиб  бутунлай  емирилади. 
Қадимги Кот Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, ҳозирда Беруний тумани 
ҳисобланади.  Берунийнинг  болалик  ва  ўсмирлик  йиллари  Котда  Хоразмнинг 
қадимги Африғийлар сулоласининг энг сўнгги намоёндаси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад 
ибн Аҳмад ибн Ироқ ҳукм сурган даврга тўғри келади. •
Абу  Райҳон  Беруний  исмидаги  “Беруний”    сўзи  ҳақида  турлича  қарашлар  мавжуд  бўлиб, 
арабчада  ал-Байруний,  форсча  “берун”  (ташқари),  “шаҳар  ташқарисида”  ёки  “ўша  ерда 
яшовчи”  деган  маънони  билдиради.  Лекин  бундан  Беруний  шаҳар  ташқарисида  туғилган 
деган  хулоса  келиб  чиқмайди.  А.Аҳмедовнинг  фикрига  кўра,  “Беруний”  сўзида  кўпроқ  ўрта 
асрларда  Хоразмда  бўлган  анъана  ўз  аксини  топган.  Дарҳақиқат,  машҳур  саёҳатчи  ва 
географ  Ёқут  Ҳамавий  XIII  аср  бошларида  Хоразмда  бўлиб,  унинг  айтишича,  ватанидан 
ташқарига  кетган  ҳар  бир  кишини  хоразмликлар  одатига  кўра,  “беруний”  лақаби  билан 
атаган.  Кейинчалик  бу  нисба  шу  одатга  кўра  унинг  номига  қўшилиб  қолган  бўлса  керак  деб 
тахмин  қилади.    Машҳур  тарихчи  Абу-л  Фазл  Байҳақий  эса  уни  “Абу  Райҳон”  деб  атайди.   
Абу  Райҳон  эса  унинг  куняси,  яъни  лақаби  бўлиб  “марҳаматли”  ёки  “раҳмдил”  деган 
маъноларни  англатади.  Унинг  сўзларига  кўра,  Беруний  “Сўз    илмларида  ва  нарсалар 
моҳиятини  тушунишда,  геометрияда  ва  фалсафада,  мантиқда  шу  қадар  билимдон,  моҳир 
эдики,  у  яшаган  даврда  унга  ўхшаш  одам  бўлмаган  ва  у  билган  нарсани  хаёлига  қандай 
келиб  қолса,  мулоҳаза  қилмасдан  ёзмаган”[  Абу  Райҳон  Беруний.  Танланган  асарлар.  Том 
III.    Геодезия.  Муқаддима,  таржима  ва  изоҳлар  муаллифи  А.Аҳмедов.  –  Т.:  Фан,  1982.  –
Б.22.].
•
Юқорида  келтирилганидек,  у  ёшлигидан  Африғий  хоразмшоҳлар  хонадонида 
тарбияланганлигини ўзининг қуйидаги мисраларида ҳам акс эттирган.
•
Минбарларга чиқиб, ошиб мартабам
•
Ўтди неъмат соясида кўп оним.
•
Боқди Ироқ оиласи сут билан,
•
Ниҳол эдим, Мансур бўлди дармоним.
•
Бу  мисраларда  хоразмшоҳ  Абу  Наср  Мансур  ибн  Ироқ  ҳақида  сўз  кетяпти.  Берунийнинг 
келтирган  сўзларига  кўра,  унинг  биринчи  устози  ва  тарбиячиси  Абу  Наср  ибн  Ироқ  бўлган, 
дейилади.    У  замонасининг  атоқли  математиги  ва  астрономи  ҳисобланиб,  асарларининг  ўн 
иккитасини Берунийга бағишлаган.  2.Берунийнинг табиий-илмий қарашлари.
•
Беруний  ёшлик  чоғларидаёқ  математика,  астрономия  ва  бошқа  фанлардан  ҳам  чуқур 
билимларга  эга  бўлиб,  16-17  ёшларида  етук  олим  ҳисобланган.  Энг  аввало  унинг  кўп 
тилларни  билганлиги  диққатга  сазовордир.  Олимнинг  барча  асарлари  араб  тилида 
ёзилганлигига  қараганда,  у  ўша  даврнинг  ислом  тарқалган  ерлардаги  умумий  илмий  тили 
бўлган  араб  тили  ва  унинг  грамматикасини  ҳар  томонлама  чуқур  билган.  Унинг 
“Минералогия”,  “Ҳиндистон”  ва  бошқа  асарлари  олим  араб  поэзиясини,  ундаги  вазнларни 
мукаммал  билганлигидан  далолат  беради.  “Ёдгорликлар”,  “Қонуни  Масъудий”  ва  “Сайдана” 
каби  асарлари  Берунийнинг    хоразмий,  суғдий  ва  форсий-дарий  тилларини  ҳам 
билганлигини  кўрсатади.  Юқорида  “Сайдана”дан  келтирилган  парчага  кўра,  Беруний 
болалик  чоғлариданоқ  юнон  тилини  ўрганиш  билан  шуғулланган,  у  санскрит  тилини  ҳам 
ёшлик  чоғларида  Хоразмдалигида  ҳинд  савдогарларидан  ўргана  бошлаган  деган  гипотеза 
ҳам  бор.  Беруний  ёшлик  йилларида  мазкур  тилларда  ёзилган  тарихий  асарлардан  ҳам 
хабардор  бўлганлиги  унинг  энг  биринчи  йирик  асари  “Осор  ал-боқия”    (998-1004  йилларда 
ёзилган) асарида ўз аксини топган.
•
Академик  У.Каримовнинг  қайд  этишича,  Беруний  ўзининг  “Сайдана”  асарида  доривор 
моддалар  номларини  31  тил  ва  лаҳжада  келтиради,  бу  нарса  унинг  юқорида  зикр  этилган 
тиллардан  ташқари  яна  қатор  бошқа  тил  ва  лаҳжалар  билан  ҳам  таниш  бўлганлигидан 
далолат  беради[  Каримов.У.И.  Берунийнинг  “Сайдана”  номли  асарида  қайд  этилган  тил  ва 
лаҳжалар//  Ўзбек  тили  ва  адабиёти  журнали.  -  1970.  -  №4.  –Б.54-60.].  Нафақат  Беруний, 
балки унинг замондошлари ҳам кўп тилларни билишган. Беруний ушбу асарида 250 га яқин 
олимларнинг  номларини  эслатади.  Улар  орасида  табиблар,  табиатшунослар, 
файласуфлар,  тарихчилар,  географлар,  филологлар,  шоирлар  ва  саёҳатчилар  ҳам  бўлиб, 
улардан кўпларининг фақат номлари эслатилади асарлари эса бизгача етиб келмаган. •
Қонуний  савол  туғилади:  Беруний  ўзининг  илмий  жасоратини  қандай  сабаб  учун 
амалга  оширди  ва  у  маънавий  кучни  қаердан  олган?  Фаннинг  вазифаларини  ва 
олимнинг  маънавий  қарзини  шундай  юксак    тушуниш  унда  қандай  шаклланган? 
Беруний  кимнинг  “ижтимоий  буюртма”сини  амалга  оширган?  Э.Захау  ўз  пайтида 
олимнинг  даҳосидан  чексиз  завқланиш  билан  чегараланди  ва  уни  кенг  саҳро 
яссилигидаги  яккагина  чўққига  ўхшатди.  Албатта,  бундай  берилган  баҳони  жуда 
ҳам  тўғри  деб  бўлмайди.  Лекин  унутмаслик  керакки,  Э.Захау  берган  баҳода 
унинг давридаги Ўрта Осиё  фани ва маданияти  ўрганилиш  даражаси ва аҳволи 
акс  этган.  XIX    аср  охири  ва  XX  аср  бошларида  европалик  тадқиқотчилар  қадим 
ва илк ўрта асрлардаги Хоразм ва Мовароуннаҳрдаги фан ва маданият тарихини 
анча  чуқур  ўргандилар.  Уларнинг  бу  борадаги  тадқиқотлари  аҳвол  Э.Захау 
айтгандан бутунлай бошқача эканлигини кўрсатди.  Янгидан чизилган чизгиларга 
  кўра,  Беруний  чўлу-биёбондаги  якка  чўққи  ёки  қоя  бўлмай,  балки  зироат  анча 
ривожланган  воҳа  ёки  водийдаги  чўққилардан  бир  баландроғи  эканлиги 
аниқланди.  Хоразмий,  Фарғоний,  Ибн  Сино  ва  бошқаларнинг  даҳолари  ҳеч  ҳам 
Берунийникидан  паст  эмас  ва  агар  яхши  назар  солинса,  баъзи  жиҳатлардан 
(масалан, Хоразмий) Берунийга нисбатан бир мунча юқори бўлган. 3.Берунийнинг ижтимоий қарашлари.
•
Берунийнинг  биринчи  йирик  асари  “Қадимги  халқлардан  қолган  ёдгорликлар”  асари  бўлиб,  унинг 
арабча  номи  “Ал-осор  ал-боқия  ан  ал-қурун  ал-ҳолия”,  Европада  “Хронология”,  ўзбек 
шарқшунослигида  “Осор  ал-боқия”  номи  билан  машҳурдир.  Ушбу  асар  олимга  жуда  катта  шуҳрат 
келтирди.  Ўша  пайтда  Беруний  27  ёшда  эди.  Мутафаккирнинг  ўзи  ушбу  асарни  ёзилиш  сабаблари 
ҳақида  шундай  дейди:  “Адиблардан  бири  мендан  турли  халқлар  ҳақидаги  тарихлар,  уларнинг 
бошланишлари ва шаҳобчалари, яъни ойлар ва йиллари устида у тарих эгаларининг ихтилофлар ва 
бу  ихтилоф  сабаблари,  машҳур  байрамлар,  ҳар  хил  вақтлар  ва  юмушлар  учун  белгиланган  кунлар, 
миллатларнинг  баъзиси  амал  қилиб,  баъзиси  амал  қилмайдиган  бошқа  маросимлар  ҳақида  сўради 
ва  мени  имкон  борича  уларни  жуда  равшан  баён  этиб,  ўқувчи  фаҳмлайдиган,  турли  китобларни 
ахтариш ва у китоб эгаларини суриштиришга эҳтиёж қолмайдиган бир асар ёзишга даъват этди”[ Абу 
Райҳон Беруний. Танланган асарлар. I том. – Т.: 1968. –Б.40.].
•
Тарихий  манбаларда  келтирилган  баъзи  хабарларга  қараганда,  Абу  Али  Маъмун  даврида  сиёсий  ва 
ижтимоий  аҳвол  барқарор  бўлмаган.  Буни  Беруний  ҳаёти  мисолида  кўриш  мумкин.  Берунийнинг  ўзи 
айтганидек,  у  Африғийларнинг  сўнгги  вакиллари  бўлмиш  Ироқийлар  хонадонида  ўсган,  ва  демак, 
хоразмшоҳлар  саройига  яқин  кишилардан  бўлган.  994-995  йиллари  Хоразм  ва  Марказий  Осиёда 
муҳим  ўзгаришлар  содир  бўлади.  Қорахонийлар  бошлиқ  туркий  қавмлар  Сомонийлар  давлатига 
қарши ҳужум бошладилар. Натижада Хоразмда давлат тўнтариши бўлди ва Кот шаҳри Урганч амири 
Маъмун  I  (995-997)  томонидан  босиб  олинади.  Шу  билан  шаҳарда  ҳукмронлик  қилаётган 
Африғийлар  сулоласи  тугатилади.  Тахтдан  туширилган  амир  хизматида  бўлган  Берунийнинг  ҳаёти 
ҳам  хавф  остида  қолади  ва  22  ёшида  у  бошпана  қидириб,  ватанини  ташлаб  чиқиб  кетишга  мажбур 
бўлади.  Бу  ҳақида  мутафаккирнинг  ўзи  “Геодезия”  асарида  қуйидагиларни  келтиради:  “Ўша  кундан 
кейин  Хоразмнинг  буюк  кишилари  орасида  юз  берган  жанжал  ва  тартибсизликлар  сабабли  мен 
илмий  ишларимни  тўхтатиб,  беркинишга,  кейин  эса  паноҳ  излаб  ва  ватанни  ташлаб,  ғарибликка  юз 
ўгиришмга  тўғри  келди.  Шундан  сўнг  токи  замон  тақозоси  билан  тартиб  ва  тинчлик  яна 
тикланмагунича, бир неча йил қўним топа олмай юрдим. Гарчи жоҳил ва нодон кишилар менга ҳасад 
қилган  ҳамда  оқил  кишилар  бу  ишларимда  ҳамдард  бўлган  бўлсалар  ҳам,  дунёнинг  ишларидан 
қаттиқ  нафратландим”[  Абу  Райҳон  Беруний.  Танланган  асарлар.  Том  III.    Геодезия.  Муқаддима, 
таржима  ва  изоҳлар  муаллифи  А.Аҳмедов.  –  Т.:  Фан,  1982.  –Б.105.]  –  деб,  қайғули  кунларини 
тасвирлайди. Бундан кўринадики у узоқ вақт ғарибликда кун кечирган. •
Беруний  ҳаётининг  сўнгги  йиллари  Масъуднинг  ўғли  султон  Мавдуд  (1041-1048)  даврига 
тўғри  келади.  Бу  даврда  ҳам  олим  тинмай  илмий  ишлар  билан  машғул  бўлди  ва  кўпроқ 
минераллар,  маъданлар  ва  ўсимликлар  билан  шуғулланади  ва  уларга  бағишлаб  асарлар 
яратди.  Шулардан  бири  “ал-Жамоҳир  фи  маърифат  ал-жавоҳир”  (“Жавоҳирларни  билиш 
учун  маълумотлар  тўплами”)  китоби  бўлиб,  унда  қимматбаҳо  минераллар  ва  металлар 
ҳақида  маълумотлар  берилган.  Бу  асар  фанда  “Минералогия”  номи  билан  машҳурдир.  Бу 
асар  рус  тилида  биринчи  марта  А.М.Белиницкий  томонидан  1963  йилда  Ленинградда  нашр 
қилинган  ҳамда  ўзбек  тилида  академик  А.Қаюмов[  Абу  Райҳон  Беруний.  Қимматбаҳо 
жавоҳирлар ҳақида билимлар китоби (Минералогия). 
•
Берунийнинг энг сўнгги асари доришуносликка бағишланган бўлиб, “Китоб ас-сайдана фи-т-
тибб”  (“Фармакогнозия”)  деб  аталади.  Олим  ушбу  асарини  жуда  кексайиб  қолган  вақтида 
ёзишга  киришади  ва  таҳрирдан  чиқаришга  улгурмай  вафот  этади.  Асар  академик 
У.И.Каримов  томонидан  рус  тилида  нашр  этилган.  Шу  нашр  асосида  асар  1975  йилда 
Покистонда инглиз тилига таржима қилиб нашр қилинди.
•
Олим  ҳаётининг  сўнгги  йиллари  ҳақида  манбаларда  айрим  маълумотлар  етиб  келган. 
Шуниси  маълумки,  Муҳаммад  ибн  Маҳмуд  ан-Найсабурийнинг  эсдаликлари,  Ёқут  Ҳамавий 
асарида  Беруний  умрининг  охиригача  ҳам  илмий  ишлар  билан  машғул  бўлганлиги 
тўғрисида  қуйидагиларни  ёзиб  қолдирган.  У  доимо  илмлар  эшикларини  очар,  унинг 
йўлларини,  узоқ  ва  яқинларини  қамраб  олар  экан.  Унинг  қўли      қаламдан,  кўзи  қитобга 
қарашдан,  кўнгли  фикрлашдан  сира  бўшамаган.  Фақат  йилда  икки  бор  Наврўз  ва  Меҳржон 
кунларигина  тирикчилиги  учун  етарли  овқат  ва  бир  оз  кийим-кечак  тайёрлаб  олиш  учун 
бўшар  экан,  йилнинг  бошқа  кунларида  уларга  вақт  ажратмас  эди.  Абу  Райҳон  илм  юзидан 
қийинчиликлар  пардаларини  кўтарувчи  ва  ноаниқлик  енгларини  унинг  билакларидан 
шимарувчи олим эди.

МАВЗУ : АбуРайҳон Берунийнинг ижтимоий- фалсафий қарашлари

Режа: • 1.Беруний қомусий мутафаккир сифатида. • 2.Берунийнинг табиий-илмий қарашлари. • 3.Берунийнинг ижтимоий қарашлари.

1.Беруний қомусий мутафаккир сифатида • Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний, ҳижрий 362 йил 3 зу-л-ҳижжасида (милодий 973 йил 4 сентябрида) Хоразмнинг қадимги пойтахти Кот шаҳрида туғилган. Берунийнинг болалик йиллари ҳақида маълумотлар сақланмаган. Унинг ўзи эътироф этишича, отасини ҳам, бобосини ҳам билмаган. • Олим ўзининг туғилган вақти ҳақида қуйидаги маълумотларни келтиради: “Менинг туғилган вақтим Хоразм шаҳрида юз берган бўлиб, унинг кенгламаси шимол тарафда 41 ° 20 ва Мадинатус-саломдан [Бағдод] шарқ йўналишида узоқлиги тўлиқ ʹ бир текис соат – туғилишим ҳижрий 362 йилнинг учинчи зул ҳижжаси – пайшанба кунига тўғри келган”[ Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. –Б.11.]. Беруний бу ерда Хоразмнинг қадимги пойтахти Котни назарда тутаяпти. Бу шаҳар ҳозирги Беруний туманига тегишли жой ҳисобланади. • Географ ал-Муқаддасийнинг келтиришича, Кот Бухородан ҳам катта бўлган, шаҳарда жоме масжид ва бозорлар кўп бўлган. Шаҳар уламолар, адиблар, ҳар хил мол ва матоларга бой бўлган. Бу эса шаҳар маданиятининг юксаклигидан далолат беради. В.В.Бартольд келтирган маълумотларга кўра, қадимги Кот шаҳри Амударё тўлқинлари билан аста-секин ювила бориб, 994 йилга келиб бутунлай емирилади. Қадимги Кот Амударёнинг ўнг қирғоғида жойлашган бўлиб, ҳозирда Беруний тумани ҳисобланади. Берунийнинг болалик ва ўсмирлик йиллари Котда Хоразмнинг қадимги Африғийлар сулоласининг энг сўнгги намоёндаси Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Ироқ ҳукм сурган даврга тўғри келади.

• Абу Райҳон Беруний исмидаги “Беруний” сўзи ҳақида турлича қарашлар мавжуд бўлиб, арабчада ал-Байруний, форсча “берун” (ташқари), “шаҳар ташқарисида” ёки “ўша ерда яшовчи” деган маънони билдиради. Лекин бундан Беруний шаҳар ташқарисида туғилган деган хулоса келиб чиқмайди. А.Аҳмедовнинг фикрига кўра, “Беруний” сўзида кўпроқ ўрта асрларда Хоразмда бўлган анъана ўз аксини топган. Дарҳақиқат, машҳур саёҳатчи ва географ Ёқут Ҳамавий XIII аср бошларида Хоразмда бўлиб, унинг айтишича, ватанидан ташқарига кетган ҳар бир кишини хоразмликлар одатига кўра, “беруний” лақаби билан атаган. Кейинчалик бу нисба шу одатга кўра унинг номига қўшилиб қолган бўлса керак деб тахмин қилади. Машҳур тарихчи Абу-л Фазл Байҳақий эса уни “Абу Райҳон” деб атайди. Абу Райҳон эса унинг куняси, яъни лақаби бўлиб “марҳаматли” ёки “раҳмдил” деган маъноларни англатади. Унинг сўзларига кўра, Беруний “Сўз илмларида ва нарсалар моҳиятини тушунишда, геометрияда ва фалсафада, мантиқда шу қадар билимдон, моҳир эдики, у яшаган даврда унга ўхшаш одам бўлмаган ва у билган нарсани хаёлига қандай келиб қолса, мулоҳаза қилмасдан ёзмаган”[ Абу Райҳон Беруний. Танланган асарлар. Том III. Геодезия. Муқаддима, таржима ва изоҳлар муаллифи А.Аҳмедов. – Т.: Фан, 1982. – Б.22.]. • Юқорида келтирилганидек, у ёшлигидан Африғий хоразмшоҳлар хонадонида тарбияланганлигини ўзининг қуйидаги мисраларида ҳам акс эттирган. • Минбарларга чиқиб, ошиб мартабам • Ўтди неъмат соясида кўп оним. • Боқди Ироқ оиласи сут билан, • Ниҳол эдим, Мансур бўлди дармоним. • Бу мисраларда хоразмшоҳ Абу Наср Мансур ибн Ироқ ҳақида сўз кетяпти. Берунийнинг келтирган сўзларига кўра, унинг биринчи устози ва тарбиячиси Абу Наср ибн Ироқ бўлган, дейилади. У замонасининг атоқли математиги ва астрономи ҳисобланиб, асарларининг ўн иккитасини Берунийга бағишлаган.