logo

Ahmad Zaki Validiy va uning faoliyati

Загружено в:

16.08.2023

Скачано:

0

Размер:

2607.3896484375 KB
Mavzu: Ahmad Zaki Validiy va 
uning faoliyati                  Ahmad Zaki Validiy – (1890-1970)   .

Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат 
учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, 
васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли 
айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил 
аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима 
қилган фидойи олим Шерали Турдиев  кириш сўзида таъкидлаган 
мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз 
мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни 
юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб,  
«биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз.      ,

  1890 йилнинг 10 декабрида Бошқирдистонда, зиёли оилада таваллуд топган. 
Ўтоқдаги мусулмон диний мактабини тамомлаб, Қозондаги Қосимия диний 
педагогика илмгоҳига ўқишга киради. 1910—13 йиллар ичида мазкур 
илмгоҳда туркий халқлар тарихи ва араб адабиёти фанидан талабаларга 
сабоқ беради. Шунинг баробарида Қозон университетида сиртдан ўқий 
бошлайди. «Турк ва татар тарихи» (1912 й.) деган илк китобиёқ унга шуҳрат 
келтирди, замонасининг машҳур олимлари эътиборига тушди. 1913 йили уни 
Қозон университети тарих ва археология жамияти шарқ қўлёзмалари ва 
осори-атиқаларини ўрганиш учун Фарғона водийсига илмий сафарга 
жўнатади. Худди шу мақсадларда у 1914 йили Россия Фанлар Академияси 
ҳамда Марказий Осиё ва Узоқ Шарқни тадқиқ этиш халқаро жамияти 
йўлланмаси билан Бухоро амирлигида бўлади. Волгабўйи ва Марказий 
Осиёда яшаётган туркий халқлар тарихи, турмуши ва маданияти ҳам зукко 
олим диққатидан четда қолмайди   ,

1916 йили уни бошқирдлар Санкт-Петербург Думасига вакил қилиб 
сайлашади. Шу йилларда ўтган мусулмонларнинг турли-туман 
конгрессларига бош-қош бўлади, катта ташкилотчилик қобилиятини намоён 
этади. 1917 йили туркистонликлар Заки Валидини Москвада бўлиб ўтган 
Русия мусулмонлари конгрессига ўз вакили этиб жўнатадилар.

1917—19 йилларда у Бошқирдистон ҳукумати бошлиғи ва ҳарбий нозири 
вазифасида ишлаб, киндик қони тўкилган тупроқни босқинчилар зулмидан 
халос этишда жонбозлик кўрсатади. Ленин, Сталин, Троцкий, Рудзутак каби 
сўзи бошқа, иши бошқа Совет ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, миллий 
масала, миллий дахлсизлик борасида қизғин баҳслашади. Миллий масалани 
адолатли ҳал этиш хусусида берган бот-бот таклифлари инобатсиз 
қолдирилади, аксинча большевикларнинг зулм ва зўравонлиги ваҳшиёна тус 
олаётганини кўради ва уларга қарши очиқча курашга ўтади.   1924 йилда Заки Валиди 
Париж ва Берлинда 
туркистонлик 
муҳожирларнинг 
жамоатчилик ташкилотини 
тузишга саъй-ҳаракат 
қилгани, бу тўғрида 
Миллатлар Лигасига ҳам 
бир неча марта мурожаат 
этгани хорижий манбаларда 
рақамланган. 1925 йилда у 
Туркия мамлакати 
раҳбарлари таклифига 
биноан бу ерга келади ва 
Истамбул университетида 
талабаларга турк тарихи 
бўйича сабоқ беради.   
v   1932 йили Анқарада бўлиб 
ўтган тарихчилар 
Конгрессида у турк 
тарихини ўргатиш бўйича 
маҳаллий тарихчилар билан 
баҳслашнб қолади. 
Пировардида у яна 
Европага кетиб, аввалига 
Вена, кейинчалик Хеттинхен 
университетида 
шарқшуносликка оид 
илмий-текшириш ишларини 
давом эттиради. Европадаги 
бир қатор илмий 
жамиятларга аъзоликка 
сайланади, йирик 
туркшунос сифатида дунёга 
танилади.       
Etiboringiz uchun rahmat.

Bajardi : Xoliyarov Abdulla. 

Tekshirdi : Narmanov Feruz.

Mavzu: Ahmad Zaki Validiy va uning faoliyati

Ahmad Zaki Validiy – (1890-1970)

.  Аҳмад Заки Валиди Туғон «Хотиралар»и ҳар бир кишига миллат учун қандай хизмат қилиш кераклигини уқдирувчи бир китобдир, васиятдир. Бугун ушбу китобдан юртимиз тарихига тегишли айрим парчаларини тақдим этмоқдамиз. Айтиш лозимки, 22 йил аввал «Шарқ юлдузи» журналида босилган хотираларни таржима қилган фидойи олим Шерали Турдиев кириш сўзида таъкидлаган мана бу сўзларни бугунги кундаям афсус билан такрорлашимиз мумкин: «Шу кунга қадар Аҳмад Заки Валиди Туғон деган инсонни юртимизда саноқли одам биларди…» Орадан шунча вақт зтиб, «биларди»ни «билади» десак ҳам хато қилмаймиз.

,  1890 йилнинг 10 декабрида Бошқирдистонда, зиёли оилада таваллуд топган. Ўтоқдаги мусулмон диний мактабини тамомлаб, Қозондаги Қосимия диний педагогика илмгоҳига ўқишга киради. 1910—13 йиллар ичида мазкур илмгоҳда туркий халқлар тарихи ва араб адабиёти фанидан талабаларга сабоқ беради. Шунинг баробарида Қозон университетида сиртдан ўқий бошлайди. «Турк ва татар тарихи» (1912 й.) деган илк китобиёқ унга шуҳрат келтирди, замонасининг машҳур олимлари эътиборига тушди. 1913 йили уни Қозон университети тарих ва археология жамияти шарқ қўлёзмалари ва осори-атиқаларини ўрганиш учун Фарғона водийсига илмий сафарга жўнатади. Худди шу мақсадларда у 1914 йили Россия Фанлар Академияси ҳамда Марказий Осиё ва Узоқ Шарқни тадқиқ этиш халқаро жамияти йўлланмаси билан Бухоро амирлигида бўлади. Волгабўйи ва Марказий Осиёда яшаётган туркий халқлар тарихи, турмуши ва маданияти ҳам зукко олим диққатидан четда қолмайди