“Байт_ал_ҳикма”_шарқ_фалсафий_тафаккури_илк_маркази_сифатида
Мавзу : “Байт ал-ҳикма” шарқ фалсафий тафаккури илк маркази сифатида .
Режа: 1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида. 2.“Байт ал-ҳикма”да фалсафий фанлар пойдеворининг мустаҳкамланиши. 3. “Байт ал-ҳикма”да фалсафа фанини ривожланишига ҳисса қўшган алломалар.
1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида. Маълумки, Бағдодда халифа Ҳорун ар-Рашид (766-809) томонидан кўпгина олимларни ўзида бирлаштирган Байт ал-ҳикмат (ёки "хизонат ул-ҳикмат") дастлабки илмий муассаса ташкил этган. Муҳаммад ал-Хоразмий халифа Ма мун даври (813 — 833)да "Билим уйи"да жуда бой ʼ кутубхона мавжуд бўлиб, унга шахсан ўзи бошчилик қилган. Кутубхонада ҳинд, юнон, сурёний (сурия), араб, форс тилларида 400 000 жилдда қўлёзма китоб сақланган. Ал- Хоразмий ўша китоблардан фойдаланиб, ҳинд усулида илми ҳай ат (астрономия)га оид ʼ "Зижи Хоразмий" асарини ёзган. Ҳинд рақамлари асосида ҳозирги араб рақамларини соддалаштирган, кенгайтирган ва биринчи марта араб тилида баён этиб, унинг кенг тарқалишига ҳисса қўшган. Таржима ишларида турли мамлакатлардан келган олим ва таржимонлар, жумладан Марказий осиёлик олимлардан Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Аббос ибн Сайд Жавҳарий ва Аҳмад ибн Абдуллоҳ Марвазийлар қатнашган. Бу ерда олимлар хорижий тиллардаги мураккаб тушунчаларни беришга қодир араб атамашунослигини яратишга ва уни бойитишга катта ҳисса қўшдилар.
Муҳаммад ал-Хоразмий
Таъкидлаш жоизки, уларнинг ўзагини Мовароуннаҳр ва Хуросон олимлари ташкил этди. Айни пайтда бу масканда бир томондан, юнон, ҳинд ва форс тилларидаги кўплаб нодир асарларнинг жамлангани, иккинчи томондан жамланган китобларнинг энг ноёблари танлаб олиниб, араб тилига ўгирилгани ҳамда муомалага киритилиши, учинчи тарафдан эса, муҳим асарларни яратган таниқли олимларнинг «Байт ал-ҳикма»да тўплангани, уни ўрта асрларнинг энг машҳур илмий даргоҳига айланиши ва илмий адабиётларда «Бағдод илмий мактаби» ва «Бағдод академияси» деган номлар билан танилишига асос бўлди. У Бағдоднинг қайси нуқтасида жойлашгани борасида ҳам аниқ бир хулосага келиш қийин. Аммо, у халифа саройининг бирор-бир қисмида жойлашган бўлиши керак, деб тахмин қилиш мумкин. Бундан ташқари, «Байт ал-ҳикма»нинг ташкил топиши баъзан фақат халифа ал-Маъмун исми билан ҳам боғлаб кўрсатиладики, бу ҳақиқатдан анча йироқдир. Тарихдан маълумки, 749 йилда Абу-л-Аббос Саффах халифа Марвон II ни тахтдан ағдаргач, халифаликни бошқариш Аббосийлар сулоласи қўлига ўтади. Бағдод тез орада шарқда Марказий Осиёгача, ғарбда Испанияга қадар кенгайган йирик давлатнинг пойтахтига айланди. Араблар, одатда, ўзлари босиб олган мамлакатларнинг бойликларини ўз манфаатлари йўлида ишлатиш учун барча имкониятларни ишга солар эдилар. Шу боисдан бу мамлакатларнинг ҳам моддий, ҳам маънавий бойликлари аста-секин Бағдодга оқиб кела бошлади. Айниқса, ал-Мансур, Ҳорун ар-Рашид, ал-Маъмун каби Аббосий халифалар қадимий қўлёзма асарлар ва йирик олимларни ўз саройларига жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш билан бир қаторда, бу борада мислсиз жонбозлик ҳам кўрсатдилар. Натижада Бағдод тез орада бутун халифаликда илмий фаолият юритиш учун катта имкониятларга эга бўлган қулай шаҳарга айланди.