logo

Беруний_ва_Ибн_Синонинг_эпистоляр_мероси_тарихи

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

3761.0224609375 KB
МАВЗУ : Беруний ва Ибн 
Синонинг эпистоляр мероси 
тарихи •
Режа:
•
1.Беруний ва Ибн Сино замондош ва илмий ҳамкор
•
2. Беруний ва Ибн Синонинг савол жавобларининг 
фалсафий мазмуни.
•
3. Арестотельнинг “Осмон ҳақидаги китоби”га 
Берунийнинг 10 соволига Ибн Синонинг жавоби. 1.Беруний ва Ибн Сино замондош ва илмий ҳамкор
•
Фалсафа  тарихидан  маълумки,    фалсафанинг  турли  масалалари  бўйича  Абу  Райхон  Беруний  ва  Ибн 
Синолар  илмий  ҳамкорлик  қилишган.  Улар  бу  мулоқатни  савол-жавоб  тариқасида  амалга  оширганлар 
ва  жуда  кўп  фалсафий  муаммоларни  ижобий  ҳал  қилишда  ўз  фикрларини  қолдирганлар.  Биз  Абу 
Райхон  Беруний  ва  Ибн  Синоларнинг  фалсафий  қарашларини  ёритишда  уларнинг  ана  шу  савол 
жавобларини таржима қилинган ҳолда китобхонларга етказишга қарор қилдик. 
•
Абу  Райҳон  Беруний  ва  Ибн  Синонинг  фалсафий  қарашларини  янада  чуқурроқ  ўрганиш  учун  уларнинг 
борлиқ,  олам,  инсон,  табиат  тўғрисидаги  фалсафий  илмий  мунозараларини  ўрганиш  катта  аҳамият 
касб  этади.  Ушбу  савол-жавоблар  мутафаккирларнинг  фалсафий  дунёқарашларининг  ниҳоятда 
теранлиги ва юксак даражада илмга асосланганлигини яққол кўриш мумкин. Абу Райҳон Беруний (973-
1048)    ва  Ибн  Сино  (980-1037)    ўртасида  олиб  борилган  ёзишмалар  бунинг  яққол  далилидир.  Бу 
фалсафий  ёзишмалар  икки  буюк  олимнинг  Маъмун  академиясидаги  фалсафий  илмларнинг 
ютуқларини ва олимларнинг қизиқиш доираларини ўрганишга имкон беради.
•
Маълумки  Абу  Райҳон  Беруний  ва  Ибн  Сино  бир  даврда  яшаганлар,  Хоразмда  хоразмшоҳ  Маъмун 
хизматида  бўлганлар.  Кейинчалик  Беруний  Журжонга  Қобус  ибн  Вашмгир  хизматига,  Ибн  Сино  эса 
Райга  унинг  ҳокими    ҳузурига  кетиши  натижасида  улар  ажрашиб  кетганлар,  лекин  улар  доимий  бир-
бирлари  билан  илмий  мулоҳазалар  устида  савол-жавоб  тариқасида  хатлар  ёзишиб  турганлар. 
Кейинчалик  савол-жавобларнинг  бир  қисми  китоб  шаклида  тартиб  қилиниб,  бугунги  кунда  Британия 
музейида  сақланмоқда.  “Дар  жавоб  масойили  Абурайҳон  Бируний”  (Абурайҳоннинг  Хоразмдан  Ибн 
Синога  ёзган  саккиз  саволи  ва  унга  Ибн  Синонинг  қайтарган  жавобининг  қўлёзма  нусхаси  ЎзРФА 
Шарқшунослик институтида (№2385) номерли арабча қўлёзмаси сақланади. •
Шунингдек    “Номаи  донишварон”  асарининг  биринчи  жилдининг,  70-71  бетларида,  18  савол-жавоблар 
келтирилган.  Ушбу  асарнинг  иккинчи  жилдида  эса  10  савол-жавоб  ва  8  савол-жавоблар  586-600 
бетларида  баён  этилган[  Беруний  –  Ўрта  асрнинг  буюк  олими  (Беруний  вафотининг  900  йиллигига 
бағишланган мақолалар тўплами). 
•
Бу  мунозара  илмий    тафаккурининг  ажойиб  намунаси  ҳисобланиб,  унда  Ернинг  ҳаракатсизлиги 
масаласи,  жисмларнинг  эркин  тушиш  қонуни,  бўлинмайдиган  заррачалар  ёки  атомлар,  ўлчовлар 
чегараси  ва  шунга  ўхшаш  бошқа  масалаларга  оид  бўлиб,  бу  Беруний  томонидан  “Ўн  саккиз  ҳолати” 
номи  билан  баён  қилинган.  Бу  мунозара  X-XI  асрдаги  икки  буюк  мутафаккирнинг  илмий  дунёқарашини 
акс  эттиради.  Тарихий  манбалар  Беруний  билан  Ибн  Синонинг  ўзаро  кўпгина  савол-жавоблари 
бўлганлигини ёзадилар.
•
Заҳириддин  Абул  Ҳасан  Байҳақийнинг  “Татиммату  сувонил  ҳикма”  (Тарихи  ҳукамойи  ислом)  асарида 
Ибн  Сино  билан  Беруний  ўртасидаги  мунозаралар  ҳақида  ёзиб,  қуйидаги  қизиқ  бир  фактга  тўхталиб 
ўтади:  Ибн  Сино  Берунийнинг  саволларига  жавобан  “Ажвиба  ашарата  масоил”  ва  “Ажвиба  ишрината 
масоил”  номли  рисолалар  ёзган.  Аммо  Беруний  Ибн  Синонинг  жавобларидан  қаноатланмаган. 
Натижада Ибн Сино хафа бўлиб мунозарани тўхтатганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд.
•
Ибн  Аби  Усайбианинг  “Уюнул  анбаъ  фи  табоқотил  атиббоъ”  асарида  Беруний  астрономия  фанида 
фозил  киши  бўлиши  билан  баробар  медицина  фанига  чуқур  тушунувчи,  фикри  ўткир  олимлардан  ҳам 
эди;  фалсафа  билан  шуғулланди,  Ибн  Сино  билан  давомли  алоқалари  бўлар  эди,  унинг  саволларига 
Ибн  Сино  томонидан  берилган  жавоблар  бу  улуғ  олимнинг  фалсафа  илмида  ҳам  қандай  моҳир 
эканлигини очиқ кўрсатиб туради, деб ёзади  2.Беруний ва ибн Сино савол жавобларининг фалсафий 
мазмуни
•
Маълумки,  савол-жавоблар  тахминан  996-998  йилларда  ёзилган  бўлиб,  бу  даврда  Ибн  Сино  16-18  ёшларда 
бўлганлиги  маълум.  Ёзишмалардан  кўринадики,  шу  йиллари  Беруний  коинот,  олам  тузилиши  масалалари  ва  унинг 
фалсафий  муаммолари  билан  шуғулланган  ҳамда  антик  фалсафани  яхши  ўрганган.  Буюк  олимлар  ўртасидаги  ушбу 
фалсафий ёзишманинг ҳажми ва қачон бўлиб ўтганлиги ҳақида ҳозирги замонда турли мулоҳазалар мавжуд. Кўпгина 
берунийшунослар фикрича, бу ёзишмалар бир неча туркумдан иборат бўлиб, давомли бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ибн 
Синонинг,  Хоразмдан  юборилган  саволлар,  деб  алоҳида  қайд  қилиши  шу  фикрни  тасдиқлайди.  Эҳтимол,  уларнинг 
савол-жавоблари  кўпдир.  Лекин  бизгача  етиб  келган  машҳур  савол-жавоблар  18  та  бўлиб,    савол-жавобларни 
дастлаб Ибн Сино қуйидагича икки гуруҳга ажратади:
•
1.Аристотелга қарши қаратилган саволлар. Булар 10 та.
•
2.Берунийнинг ўзи ҳал қилиши қийин қийин бўлган (Ибн Сино сўзича) масалалар ҳақидаги саволлар. Булар 8 та.
•
Афтидан, бу саволларнинг юборилиш вақти ҳам икки хилдир.
•
Жавобларга кўра, Абу Али ибн Сино Афлотун (Платон), Аристотел, Абу Наср Форобий каби қатор олимлар билан бир 
фикрда бўлган Абу Бакр Розий ва умуман Беруний атрофидаги фозилларга қарши бўлгани маълум бўлади. Бу савол-
жавоблар  ёлғиз  икки  буюк  олимнинг  савол-жавобларигина  бўлмай,  у  даврдаги  икки  фалсафий  оқимнинг 
дунёқарашларидан намуна ҳамдир.
•
Беруний  ва  Ибн  Синонинг  ёзишмаларида  асосий  масала  юнон  фалсафаси,  авваламбор  Аристотел 
натурфалсафасининг  муҳим  масалаларидан  бири  –  жисмларнинг  чексиз  бўлиниши  бўйича  бўлган.  Берунийнинг  бу 
борада  Ибн  Синога  қарши  чиққанлигини  кўрган  айрим  муаллифлар  уни  Демокрит  атомизмининг  тарафдори  деган 
хулосага келганлар. Лекин Беруний томонидан бу масала бир мунча мураккаброқ қўйилади. У бўлиниш муаммосини 
ҳал  этишда  шундай  йўлни  топишга  ҳаракат  қиладики,  унда  икки  таълимот  –  атомистик  ва  чексиз  бўлиниш  ўзига  хос 
қарама-қаршиликларни  ва  чекланишларни  бартараф  этишга  интилади.  “Нима  учун  Аристотел  бўлинмас  бўлакчалар 
бор деювчиларнинг сўзига қўшилмади?  •
Ҳолбуки,  жисм  чексиз  бўлишни  қабул  қилади,  деганлар  сўзига  лозим  келадиган  нарса  ундан  ёмонроқ  эди”,  - 
деган  саволни  берган  Беруний  фикрини  давом  эттириб,  “Бўлинмас  бўлак  бор  деювчи  одамларга  бундан  бошқа 
кўп эътирозлар лозим бўлади, бу эътирозлар геометрия олимлари олдида маълумдир”, – дейди. Унинг фикрича, 
янги  сифатнинг  юзага  келиш  муаммоси  атомистлар  ўртасида  қийинчилик  туғдирилган.  Шу  муносабат  билан  у 
умуман  сифат  ўзгаришларнинг  моҳияти  тўғрисидаги  масалани  кўтариб  чиққан.  Элементларнинг  ўзгармаслиги 
ҳақидаги  концепциялардан  фарқли  ўлароқ,  у  турли  ҳодисаларни  элементлар  заррачалардаги  ўзгаришлар  ва 
уларнинг биридан иккинчисига айланиши билан тушунтиради. Ундан ташқари, Беруний атомистик назариясининг 
Демокрит  атомистик  назариясидан  фарқи  шундаки,  Беруний  бўшлиқни  инкор  этса,  Демокрит  бўшлиқ  дунёнинг 
зарурий  ажралмас  қисми,  деб  ҳисоблайди.  Ҳозирги  замон  фани  Беруний  ҳақлигини  тўла-тўкис  тасдиқлайди.   
Беруний  ва  Ибн  Синонинг  Аристотел  натурфалсафаси  билан  бевосита  шуғулланиши  туфайли,  уларнинг  ўша 
даврдаги натурфалсафа бўйича қатор масалаларни ҳал этишларига олиб келди.
•
1950  йилда  Ўзбекистон  Фанлар  Академияси  улуғ  олим  Абу  Райҳон  Беруний  900  йиллик  юбилейи  муносабати 
билан  бу  муҳим  асарни  нашр  эттирди.  Таржима  Ўзбекистон  Фанлар  Академияси  Шарқшунослик  институтининг 
илмий  ходимлари  Абдурахмонов  ва  Расуловлар  томонидан  бажарилган.  Таржима  қилиш  учун  Шарқшунослик 
институтининг 2385 номерлик арабча қўлёзмаси асос қилиб олинган.
•
Нашрга  тайёрланган  нусха  шу  асарнинг  иккинчи  нусхасига  (фотокопиясига)  солиштирилган.  Асарда  учратилган 
илмий ва фалсафий терминларнинг баъзилари аслилигича қолдирилган.
•
Мавзунинг  мураккаблиги,  нусхаларнинг  озлиги  биринчи  таржиманинг  айрим  жойларида  иккинчи  хил 
мулоҳазаларни келтириб чиқариши мумкин.
•
Кейинчалик  ушбу  асар  1973  йилда  Абу  Райҳон  Берунийнинг  1000  йиллиги  муносабати  билан  академик 
И.Мўминов  масъул  муҳаррирлигида  рус  тилида  нашр  эттирилган  эди.  Рисолани  нашрга  тайёрлашда  юқоридаги 
ўзбек  ва  рус  тилларидаги  нашрларига  асосланилди.  Рисолада  учратилган  айрим  фалсафий  терминлар,  киши 
номлари  тузатилган ҳолда келтирилди ҳамда шарҳлар ва изоҳлар билан тўлдирилди. 3.(Аристотелнинг “Осмон ҳақида китоби”ига тегишли 
Берунийнинг 10 саволига Ибн Синонинг жавоби)
•
(Ибн Сино муқаддима)
•
Абу  Райҳон  Муҳаммад  ибн  Аҳмад  Берунийнинг  Хоразмдан  менга  юборган  масалаларининг  жавоби 
ҳақида ёзган рисоламдир.
•
Худо  сени  мақсадингга  етишишинг  билан  шод  этсин.  Ҳамма  орзу  қилганларингни  раво  қилсин,  икки 
дунё  саодатини  сенга  насиб  қилсин,  кеча  ва  кундузда  ҳамма  ёмон  кўрган  нарсангни  сендан 
қайтарсин,  ҳамиша  сени  саломат  қилсин.  Бир  неча  масалалар  сўрабсан,  бу  масалалардан  баъзиси, 
Аристолелга қарши қаратилгандир. У киши “Осмон ва олам”[ "Осмон ҳақида" (юнонча: Περὶ] ο ρανο ) - 	ὐ ῦ
юнон  файласуфи  Аристотелнинг рисоласи. Рисола 4 китобдан иборат.  Космоснинг бутун тузилишига 
бағишланган  дастлабки  икки  китоб  бутун  рисоланинг  учдан  икки  қисмини  ташкил  қилади.  Учинчи  ва 
тўртинчи  китобларда  муаллифга  кўра,  тўртта  анъанавий  элементдан  иборат  бўлган  дунёмиз  ҳақида 
далиллар  ёзилган.  Платон  атомистик  назариясини  танқид  қилишга  алоҳида  эътибор  берилади. 
Рисоланинг  юнон  тилидан  лотин  тилига  қилинган  биринчи  таржималари  ХIII  асрда  Гуиллауме  де 
Мербеcке  ва  Роберт  Гроссетест  томонидан  бажарилган.]  номли  асарида  ўша  масалалар  ҳақида 
сўзлаган  эди.  Булардан  баъзиси  ўзингга  қийинлик  қилган  масалалардир.  Энди  саволларингга  жавоб 
бераман,  масалаларни  қисқа  баён  қилишга  йўл  тутаман.  Чунки  кўндаланг  келиб  қолган  баъзи 
машғулотлар  ҳар  бир  масаланинг  жавобида  керагича  сўзни  кенгайтиришга  имконият  бермади.  Агар 
мен  Факиҳ  Маъсумий[  Абдуллоҳ  ибн  Маъсум  Ибн  Синонинг  энг  ишончли  ва  етук  шогирди  бўлган.] 
сенга  ёзиладиган  нарса  ҳақида  ҳузурингда  сўзлар  деб  кўз  тутганимда,  рисолани  юбориш  шу  вақтга 
қадар  кечикмаган  бўларди.  Марҳамат  қилиб  ҳар  бир  сўраганларингни  шу  рисолада  ёзаман,  сўнгра 
ҳар бирига қисқача жавоб бераман. •
Биринчи савол (Беруний)
•
Нима учун Аристотел фалакнинг марказдан ёки марказга ҳаракати йўқлигини сабаб қилиб, унинг 
енгиллиги ва оғирлиги йўқ эканини лозим топди деб сўрабсан. Биз, албатта, ижобий бўлмаса ҳам 
тахмин  қиламизки,  фалак  жисмларнинг  энг  оғирларидан  биридир.  Бундай  ўйлаш  фалакнинг 
марказ  томонга  ҳаракат  қилишини  исбот  қилмайди.  Фалак  бўлаклари  бир-бирига  ўхшашдирлар. 
Агар  фалак  бўлакларидан  ҳар  бири  марказга  томон  табиий  ҳаракат  қилса,  сўнгра  бу  бўлаклар 
бир-бири  билан  туташса,  бу  ҳол  фалакнинг  марказ  теварагида  туришидан  бошқа  бир  нарсани 
лозим  кўрмайди.  Шу  билан  бирга  фалак  жисмларнинг  энг  енгили  деб  ҳам  ўйлай  олмаймиз.  Бу 
ўйлаш  фалакнинг  марказдан  ҳаракатини  ижоб  қилмайди.  Лекин  фалакни  марказ  билан 
бирлашишидан  ёки  ажралишидан  унинг  ташқарисида  ҳосил  бўлган  бўшлиқ  уни  ҳаракатга 
келтиради.  Агар, Аристотелнинг  фикрича,  фалак ташқарисида бўшлиқнинг  йўқлиги аниқ  ва  тўғри 
бўлса  ва  биз  фалакни  олов  каби  латиф  гавҳар[  Гавҳар  –  жавҳар  (ядро)  маъноси  берилади.]  деб 
тахмин  қилсак  ҳам,  у,  гўё  чегараланган  тўда  бир  нарсадир.  Аммо  фалакнинг  айланма  ҳаракати 
табиий  ҳаракат  бўлмаслиги  мумкин.  Фалакнинг  бу  айланма  ҳаракати  сайёраларнинг  шарқ 
томонга  бўлган  табиий  ҳаракатларига  ва  ғарб  томонга  бўладиган  кеча-кундузлик  аразий[  Араз  – 
даврий  ҳаракат]  ҳаракатларига  ўхшайди.  Агар  фалакнинг  айланма  ҳаракати  аразий  эмас,  чунки 
айланма  ҳаракатларида  бир-бирларига  зидликлари  ва  у  ҳаракатларнинг  йўналишларида 
келишмаслик  йўқ  дейилса,  шу  сўзга  лозим  келадиган  нарсалар  орасида  бўямачилик  ва  сафсата 
зоҳир бўлади. Чунки бир нарсанинг ўзида бири шарқ томонга, яна бири ғарб томонга бўлган, икки 
табиий  ҳаракатни  ўйлаш  мумкин  эмас.  Бу  эса  маънида  мос  бўлиб,  лафзда  айирмалик  бўлади. 
Чунки  ғарбга  томон  ҳаракатни  шарққа  томон  ҳаракатнинг  зидди  деб  айтилмайди.  Бу  таслим  ва 
эътироф қилинган бўлиб, лафзларда талашилганда маъниларга қараймиз. •
Жавоб (Ибн Сино)
•
Фалакнинг  енгил  ҳам,  оғир  ҳам  эмаслигини  ўз  сўзларингда  исбот  қилиб,  мен  учун  етарли  машаққат  чекибсан:  ўз 
сўзларингда  фалакнинг  на  юқорисига  ва  на  қуйига  томон  ҳаракат  қилиши  учун  ўрин  йўқлигини  иқрор  қилибсан.  Бунга 
фалак  бўлакларининг  бир-бирлари  билан  алмашганлигини  далил  қилибсан.  Мен  ҳам  фалакнинг  пастга  томон  ҳаракат 
қилиши  мумкин  эмас,  пастда  фалакни  кўчиб  бориши  учун  табиий  бир  ўрин  йўқ  дейман.  Агар  бир  оғиздан  фалакнинг 
шундай  ҳаракатининг  борлигини  қиёматга  қадар  фараз  қилинса  ҳам,  мен  йўқ  дейман.  Чунки  фалак  пастга  томон 
ҳаракат  қилади  дейиш,  оламдаги  ҳамма  унсурлар  ўз  табиий  ўринларидан  кўчиб  юрадилар  дейишни  исбот  қилади. 
Бундай  кўчиб  юриш  табиат  оламида  ҳам  мумкин  дейиш  янглишдир.  Бу  эса  фалакнинг  кўчиши  учун  бўшлиқ  бор 
эканлигини  исбот  қилади.  Ҳолбуки,  табиат  оламида  бўшлиқ  йўқдир.  Шундай  бўлгач,  пастга  фалак  кўчиб  бориши  учун 
табиий  бир  ўрин  йўқдир  ва  яна,  юқорида  ҳам  хоҳ  ҳақиқий,  хоҳ  ҳаёлий  бўлсин  ҳаракатга  ўрин  йўқдир.  Чунки  бу  ҳаракат 
ҳам  биз  айтгандек  иложсиз  ёмонликларга,  яъни  ҳамма  унсурларнинг  ўз  табиий  ўринларидан  кўчмакларига  ёки 
бўшлиқнинг  борлигига  олиб  боради.  Ҳолбуки,  на  феъл  билан,  на  ваҳм  ва  имкон  билан  исбот  қилиниши  мумкин 
бўлмаган нарсадан кўра бузуқроқ бир нарса йўқдир. Шундай бўлгач на қуйига, на юқорига бориш учун жойининг йўқлиги 
менга таслим қилинади.
•
Ҳар  бир  табиий  жисмнинг  табиий  ўрни  бордир.  Шу  муқаддима  (сўз  боши)га  “фалак  жисмдир”  деб  кичик  муқаддимани 
қўшсак  (мантиқий  истилоҳлар  билан),  биринчи  шаклнинг  биринчи  навъида  “фалакнинг  табиий  ўрни  бор”  деган  натижа 
чиқади.  Бу  натижани  баъзи  қиёсга  кўчириб  “фалакнинг  табиий  ўрни  ё  юқорида,  ё  пастда  ва  ёки  ўзининг  турган  ерида” 
деб,  унинг  юқори  ва  қуйида  бўлмаслигини  орадан  чиқарсак  “фалакнинг  табиий  ўрни  турган  еридир”  деган  натижа 
чиқади.  Ўзининг  табиий  ўрнида  бўлган  ҳар  бир  нарса  ҳақиқатда  енгил  ҳам,  оғир  ҳам  эмас.  Фалак  ўзининг  табиий 
ўрнидадир; натижа: фалак аслида енгил ҳам, оғир ҳам эмас.
•
Ўз  табиий  ўрнида  бўлган  ҳар  бир  нарсани  енгил  ҳам,  оғир  ҳам  эмас  дейишга  далил  шуким,  енгил  нарса  юқорига 
ҳаракат  қилади,  унинг  табиий  ўрни  юқорилик  бўлади.  Табиий  ўринда  бўлган  нарсанинг  енгил  бўлиши  мумкин  эмас. 
Чунки  мумкин  дейилганда  юқоридаги  “енгил  нарса  юқорига  ҳаракат  қилади”  деган  муқаддима  билан  бир  нарсанинг 
табиий ўрнида бўлади, ҳам табиий ўрнида бўлмайди демакдир, бу эса қарама-қаршиликдир.

МАВЗУ : Беруний ва Ибн Синонинг эпистоляр мероси тарихи

• Режа: • 1.Беруний ва Ибн Сино замондош ва илмий ҳамкор • 2. Беруний ва Ибн Синонинг савол жавобларининг фалсафий мазмуни. • 3. Арестотельнинг “Осмон ҳақидаги китоби”га Берунийнинг 10 соволига Ибн Синонинг жавоби.

1.Беруний ва Ибн Сино замондош ва илмий ҳамкор • Фалсафа тарихидан маълумки, фалсафанинг турли масалалари бўйича Абу Райхон Беруний ва Ибн Синолар илмий ҳамкорлик қилишган. Улар бу мулоқатни савол-жавоб тариқасида амалга оширганлар ва жуда кўп фалсафий муаммоларни ижобий ҳал қилишда ўз фикрларини қолдирганлар. Биз Абу Райхон Беруний ва Ибн Синоларнинг фалсафий қарашларини ёритишда уларнинг ана шу савол жавобларини таржима қилинган ҳолда китобхонларга етказишга қарор қилдик. • Абу Райҳон Беруний ва Ибн Синонинг фалсафий қарашларини янада чуқурроқ ўрганиш учун уларнинг борлиқ, олам, инсон, табиат тўғрисидаги фалсафий илмий мунозараларини ўрганиш катта аҳамият касб этади. Ушбу савол-жавоблар мутафаккирларнинг фалсафий дунёқарашларининг ниҳоятда теранлиги ва юксак даражада илмга асосланганлигини яққол кўриш мумкин. Абу Райҳон Беруний (973- 1048) ва Ибн Сино (980-1037) ўртасида олиб борилган ёзишмалар бунинг яққол далилидир. Бу фалсафий ёзишмалар икки буюк олимнинг Маъмун академиясидаги фалсафий илмларнинг ютуқларини ва олимларнинг қизиқиш доираларини ўрганишга имкон беради. • Маълумки Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино бир даврда яшаганлар, Хоразмда хоразмшоҳ Маъмун хизматида бўлганлар. Кейинчалик Беруний Журжонга Қобус ибн Вашмгир хизматига, Ибн Сино эса Райга унинг ҳокими ҳузурига кетиши натижасида улар ажрашиб кетганлар, лекин улар доимий бир- бирлари билан илмий мулоҳазалар устида савол-жавоб тариқасида хатлар ёзишиб турганлар. Кейинчалик савол-жавобларнинг бир қисми китоб шаклида тартиб қилиниб, бугунги кунда Британия музейида сақланмоқда. “Дар жавоб масойили Абурайҳон Бируний” (Абурайҳоннинг Хоразмдан Ибн Синога ёзган саккиз саволи ва унга Ибн Синонинг қайтарган жавобининг қўлёзма нусхаси ЎзРФА Шарқшунослик институтида (№2385) номерли арабча қўлёзмаси сақланади.

• Шунингдек “Номаи донишварон” асарининг биринчи жилдининг, 70-71 бетларида, 18 савол-жавоблар келтирилган. Ушбу асарнинг иккинчи жилдида эса 10 савол-жавоб ва 8 савол-жавоблар 586-600 бетларида баён этилган[ Беруний – Ўрта асрнинг буюк олими (Беруний вафотининг 900 йиллигига бағишланган мақолалар тўплами). • Бу мунозара илмий тафаккурининг ажойиб намунаси ҳисобланиб, унда Ернинг ҳаракатсизлиги масаласи, жисмларнинг эркин тушиш қонуни, бўлинмайдиган заррачалар ёки атомлар, ўлчовлар чегараси ва шунга ўхшаш бошқа масалаларга оид бўлиб, бу Беруний томонидан “Ўн саккиз ҳолати” номи билан баён қилинган. Бу мунозара X-XI асрдаги икки буюк мутафаккирнинг илмий дунёқарашини акс эттиради. Тарихий манбалар Беруний билан Ибн Синонинг ўзаро кўпгина савол-жавоблари бўлганлигини ёзадилар. • Заҳириддин Абул Ҳасан Байҳақийнинг “Татиммату сувонил ҳикма” (Тарихи ҳукамойи ислом) асарида Ибн Сино билан Беруний ўртасидаги мунозаралар ҳақида ёзиб, қуйидаги қизиқ бир фактга тўхталиб ўтади: Ибн Сино Берунийнинг саволларига жавобан “Ажвиба ашарата масоил” ва “Ажвиба ишрината масоил” номли рисолалар ёзган. Аммо Беруний Ибн Синонинг жавобларидан қаноатланмаган. Натижада Ибн Сино хафа бўлиб мунозарани тўхтатганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. • Ибн Аби Усайбианинг “Уюнул анбаъ фи табоқотил атиббоъ” асарида Беруний астрономия фанида фозил киши бўлиши билан баробар медицина фанига чуқур тушунувчи, фикри ўткир олимлардан ҳам эди; фалсафа билан шуғулланди, Ибн Сино билан давомли алоқалари бўлар эди, унинг саволларига Ибн Сино томонидан берилган жавоблар бу улуғ олимнинг фалсафа илмида ҳам қандай моҳир эканлигини очиқ кўрсатиб туради, деб ёзади