logo

Ислом_фалсафасининг_шаклланиши_ва_хусусиятлари

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

81.8076171875 KB
Мавзу : Ислом фалсафасининг 
шаклланиши ва хусусиятлари .              
Режа:
1. Ислом дини ва таълимотининг шаклланиши .
2. Ислом фалсафасининг шаклланиши .
3. Ислом  фалсафасининг  хусусиятлари  ва 
моҳияти .                                          1. Ислом  дини  ва  таълимотининг шаклланиши
IX-XI  асрлар  мусулмон  фани  ва  маданияти  тарихида  улкан  ютуқ  ва 
кашфиётлар  даври  бўлган.  Бу  даврни  ижтимоий-сиёсий,  фалсафий, 
маънавий  жиҳатдан  ёритиш  ҳар  бир  тадқиқотчидан  юксак  жасорат  талаб 
қилади.  Чунки,  бу  давр  тадқиқотчилар  томонидан  Шарқ  фани  ва 
маданиятининг  “Олтин  даври”    деб  эътироф  этилганлиги  маъсулиятни 
янада  оширади.  Бу  давр  академик  М.М.Ҳайруллаевнинг  фикрича  араб 
ҳалифалиги  даврга  тўғри  келади.  Чунки  ана  шу  даврда  Ўрта  Осиёни 
Тоҳарийлар  (821-873),  Саффорийлар  (873-904),  Самонийлар  (875-999), 
Қорхонийлар  (999-1212),  Ғазнавийлар  (977-1186)  ва  Ҳоразмшоҳлар  (1077-
1037)  йиллар  бошқарган.  (Бу  ҳақда  қаранг:Хайруллаев  М.М. 
Меровоззрение  Фараби  и  его  значение  в  истории  филосроофии.  Т.:  “Фан”. 
1967.60-бет).              
Ислом  дини  илоҳий  дин  сифатида  шаклланишидан  бошлаб,  инсонпарвар, 
инсонпарварлик  ва  диний  бағрикенгликка  асосланган  дин  бўлганлигини 
алоҳида  таъкидлаш  зарур.  Чунки  ислом  динининг  инсонпарварлик  ва 
бағрикенглик  ҳақидаги  ғоялари  Қуръонда  баён  қилинган  бўлиб,  Таврот,  Забур, 
Инжил  каби  илоҳий  китоблардаги  фикрлар  билан  уйғундир.  Бу  ҳақда  Имом 
Ғаззолий  ўзининг  “Иҳё  улум  ад-Дин”  китобида  ёзишича,  инсон  учун  бу  тўртта 
илоҳий  китобларда  саккизта  фойда  буюрилган.  1.  Амал.  2.Нафсни  тийиш.  3. 
Молини  хайирли-савоб  ишларга  сарфлаш.  4.  Молни  исроф  этиб  сарфланишдан 
сақланиш.  5.  Ғийбат  қилмаслик.  6.  Ўзаро  душман  тутинмаслик.  7.  Ҳаромдан 
парҳез  қилиш.  8.  Худодан  бошқага  суянмаслик.  (Қаранг:  Имом  Ғаззолий  “Иҳё 
улум ад-Дин”, 28-бет).

Демак,  Шарқ  фалсафаси  ҳақида  гап  кетганда,  аввало  ислом  дини  унинг 
таълимоти ва қадриятларига бориб тақалиши ҳар бир изланувчига маълум.               
Дунёда турли кўринишларга эга динлар мавжуд деб ёзади, Жўъшон Асад Маҳмуд ўзининг “Ислом ва ахлоқ” 
асрида.  Аввало,  уларни  ҳақли  ва  фарқли  равишда  илоҳий  ва  илоҳий  бўлмаган  динларга  ажратади.  Бу 
эътиқодлар тадқиқ этилган вақтда инсонларнинг турли замонларда турли нарсаларга кўнгил қўйганини, ХХ 
асрнинг  инсонига  қараб    уларнинг  ғалаби  эътиқодлар  ичида  яшаётганлигининг  гувоҳи  бўламиз.  Масалан, 
ҳўкизга  топинишади...  мисрликлар  топинишган,  ҳиндлар  ҳозир  ҳам  топинишади.  Қадимги  Эронликлар 
қуёшга  сиғинишган.  Японлар  ҳозир  ҳам  сиғинадилар.  Техналогияда  шу  қадар  тараққий  этган  японлар.... 
императорлари  қуёшнинг  ўғли  эмиш....  Булардан  ташқари,  қаҳрамонларини  илоҳийлаштирадиганлар,  ўз 
қўллари  билан  ясаган  ёғочларига,  тошларга,  тоғларга,  айрим  юлдузларга  сиғинадиганлар  ҳам  бор.  Ислом 
ҳақиқий илоҳий дин ҳисобланади. 

Шу  ўринда  ислом  дини  ва  унинг  тарихига,  фалсафасига  муносабат  масаласида  ҳам  турлича  қарашлар  ва 
ёндашишлар мавжуд. 

Ислом  тарихи  ҳақида  бирозгина  тухталиб  ўтсак,  қўйилган  мақсадга  етишиш  аниқ  ва  равон  бўлади. 
Арабистон  ярим  оролида  VII  аср  бошларигача  Минай  ва  Сабай  подшоликлари  мавжуд  бўлиб,  уларнинг  ўз 
даврига  ҳос  бўлган  ёзувлари  яъни  маданий  ҳаёти  ривожланган  давлатлар  бўлган.  Арабистон  ярим 
оролининг шимолий ярим қирғоғида Фаластин черагасида Сурияни ҳам ўз ичига олган Набитай подшолиги 
бўлган.    Ўша  даврда  25  уруғдан  иборат  тарқоқ  муросасиз  яшаётган  Қурайш  қабилаларининг  бир  қисми 
Маккада  бирлашиб  давлат  ташкил  этган.  Давлатни  маркази  Макка  шаҳри  бўлиб,  уни  оқсоқолларнинг 
маслаҳат  кенгаши  бошқарган.  Исломнинг  вужудга  келиши,  араблар  орасида  ваҳдониятга  асосланган 
диннинг қарор топиши, араб қабилаларининг якка Худо-Аллоҳ ғояси атрофида бирлаштириш Абдуллоҳ ибн 
Муҳаммад номи билан чамбарчас боғлиқдир.                
                                        2.Ислом фалсафасининг шаклланиши

Ислом  дини  дунёқараш  сифатида  кенг  тарқала  бориши    билан  бирга  аста-секин  унинг  назарий, 
фалсафий,  ҳуқуқий  томонларини  ишлаб  чиқишга  эътибор  кучая  бошалди.  9-10  асрларга  келиб 
Қуръонга  асосланган  махсус  ислом  илмлари  яъни  исломни  ҳар  томонлама  мустаҳкамлашга 
қаратилган  диний  илмлар  шакллана  бошлади.    Бу  илмларни  Марказий  Осиёдан    етишиб  чиққаган 
Ал-Бухорий, Ат-Термизий, Ал-Мотрудий, Ал-Марғилоний, Кубро, Нақшбанд, Яссавийлар зиммасига 
тушди.  Натижада  ислом  динининг  уч  устуни  бўлган  илоҳиёт  фалсафаси  яъни  калом  илми  Имом 
Мотрудий,  ҳадис  илми  Имом  Бухорий  ва  фиқҳ  илми  Бурхонидин  Марғинонийлар  зиммасига  тушди. 
Исломнинг  илмий  ва  маърифий  доираларида  деб,  ёзади  Саид  Муҳаммад  Хотамий  –  “шариат 
ҳақидаги  илм  дастлабки  шаклланган  шаҳобча  бўлса,  ҳадисшунослик,  тарих,  адабиёт  кўп  ҳолларда 
шариат  ва  фиқҳга  илова  эди”.  (Қаранг:  Хотамий  Саид  Муҳаммад  “Ислом  тафаккури  тарихидан”. 
Тошкент: “Минҳож”, 2003. 36-бет). Калом илмининг ақл мақомига алоҳида эътибор қаратилганлиги 
боис  қадимги  Юнон  илмий  меросини  яқин  Шарқда  ёйилиши  натижасида  мутазилийлар  таълимоти 
ва Арасту фалсафасини тарафдорлари бўлган машшоийунлар ва табиийунлар фалсафий қарашлари 
шаклланди.   Улар  нафақат  қадимги  юнон  фалсафасини  чуқур  ўргандилар  балки  уни  айрим 
томонларини  тузатдилар  ва  бойитдилар.  Жумладан,  қадимги  юнон  фалсафасида  сиёсат  ва  фалсафа 
бир-бирига  қарама  –  қарши  қўйилган  бўлса,  ислом  фалсафасида  улар  уйғунликда  олиб  қаралди. 
Мутаҳассисларнинг  фикрича,  агар  юнонларнинг  ақидалари  тўғри  бўлса,  бизники  энг  тўғри  ва 
ишончлидир. Чунки ислом ақидалари илоҳий услубдаги, олдидан ҳам, ортидан ҳам нотўғри нарса юз 
бермайдиган ақидадир. У ҳолда биз юнон ақидаларига муҳтож эмасмиз.               
  Ислом ва унинг фалсафасининг шаклланишида тасаввуф илми алоҳида ўрин тутади. 
Бунда  айниқса,  Кубровия,  Яссавия,  Нақшбандия  тариқатларини  ўрганиш  муҳим 
аҳамиятга эга.

Калом  ислом  илоҳиётининг  ўзига  ҳос  фалсафий  таълимотидир.  Ибн  Халдуннинг 
фикрича,  калом  бор-йўғи  бидъатларга  раддия  сифатида  пайдо  бўлган.  У  шундай 
илмки, мантиқий  далилларга  асосланган  баҳс  юритиш орқали дин асосларини  ҳимоя 
қилади  ва  исломиятдан  адашган  бидъатчиларни  қоралайди,  деб  ёзган  эди.  Унинг  ақл 
мақомига  алоҳида  эътибор  қаратган  алломалардан  бири  Абу  Мансур  Мотрудий 
(милодий  944 йилда  вафот этган)  бўлиб, Мотрудия мактабини яратган.  Унинг Қуръон 
тафсирига  бағишланган  “Китоб  ат-тавҳид”  ва  “Китоб  таъвилот  ал-Қуъон”  асарлари 
катта  эътибор  қозонган.  Аллома  миллий  фалсафа  ривожига  ўлкан  таъсир  кўрсатган, 
диний  бағрикенглик  тамойилига  катта  эътибор  берган.  Уни  ҳалқимизнинг  қалби  ва 
онгига  сингиб  кетишига  беқиёс  ҳизмат  қилган.  Шунинг  учун  ҳам,  Абу-л-Муъин  ан-
Насафий  “Табсиратул-адилла”  асрида  “Мотрудийнинг  имомларнинг  улуғи  ва 
миллатнинг  устуни  эди.  Унинг  Қуръонга  ёзган  тафсири  барча  чигалликларни  очиб 
берувчи,  инсон  қалбидаги  чигал-қора  булутларни  ҳайдовчи  ҳамда  ниҳоятда  балиғ  ва 
васф  ила  яратилган  асардир.  Оллоҳ  шундай  китобни  ёзган  Зотга  ўз  саломини 
йўлласин, дея мутафакирни улуғлаган.               
                3.Ислом фалсафасининг хусусиятлари ва моҳияти

Таъкидлаш  жоизки,  ислом  дини  туғилаётган  янги  эътиқод  ташувчилари,  даставвал 
Муҳаммад  (с.а.в.)  ва  унинг  сафдошлари  Абу  Бакир,  Умар,  Усмон  ва  Али  ҳам  ўз 
ҳаракатларида  шахсий  манфаат  кутишмаган.  Бундай  эҳтирослар  натижасида 
мусулмонлар  636  йилда  Византияга  зарба  берган  бўлса,  сосонийлар  билан  бўлган 
жангда  Хуросон  забт  этилди.  Мамлакатнинг  шарқий  қисми  ихтиёрий  мусулмон 
бўлдилар.  Нисбатан  қисқа  вақт  ичида  Шимолий  Африка  ва  Европанинг  жанубий 
ҳудуди-Пириния эгалланиб, исломлаштирилди. Шу вақтдан бошлаб жуда катта ҳудудда 
умумийлик  қарор  топди.  Шу  ўринда  австралиялик  олим  Адам  Мец  “Мусулмон 
ренессанси”  асарида  таъкидлаганидек,  мусулмонлар  ўзлари  яратган  қадриятларни 
бошқаларга  бериш  баробарида  ўзгарадиган  фалсафий  ғоялар,  илмий  билимлар  ва 
техник  воситаларни  ўзлаштирдилар.  Алоҳида  таъкидлаш  жоизки,  ислом  дини 
маданиятини  турли  бўҳронлардан  ҳимоялайдиган  ўзига  хос  қалқон  вазифасини 
бажарди.  Африкадан  Осиёдан  марказигача,  Ҳиндистондан  Гибралтаргача  бўлган  ўлкан 
маконда  ҳалқдан  дин  ва  тил  бирлиги  асосида  бирлашдиларки,  бу  ўзаро  маданий 
таъсирни анча кучайтирди.              
Мусулмон  олимлари    бошқа  ўлкаларга  мансуб  билимларни  ҳам  ўрганиб,  сақлаб  қолганлар, 
таржима  қилганлар  ва  шарҳлаганлар.  Мустақил  равишда  ўз  изланишларда  катта-катта 
мувофақиятларга  ҳам  эришганлар.  Исломий  дунёқараш  ва  турмуш  тарзининг  юқорида 
келтирилган  ҳос  жиҳатлари  маънавиятнинг  таълим,  китобатчилик  ва  кутубхоначилик, 
исломий  ва  дунёвий  билимлар,  фалсафа,  адабиёт,  санъат,  илм-фан,  тиббиёт    каби  соҳаларга 
ҳам  белгиловчи  таъсир  кўрсатди.  Ислом  мамлакатларида  ўқувчилар  грамматика, 
арифметика,  пайғамбарлар  ҳаёти  тавсифномаларини  ҳам  ўрганишган.  Ҳозирги 
университетлар  мақомида  бўлган  мадрасаларнинг  дастлабкилари  10  асрда  очилган  эди.  12 
асрда  яқин  шарқ  Испанияда  ўнлаб  машҳур  исломий  университетлар  фаолият  кўрсатган.   
Уларда  ҳуқуқ,  фалсафа,  тарих,  география,  табиий  фанлар,  илоҳиётшунослик  ва  шеърият 
ўқитилган. Араблар 704 йилда Самарқандда қоғоз тайёрлаш билан танишган эдилар. Бунинг 
муҳим  томони  шунда  эдики,  китоблар  тез  ва  арзон  чоп  қилина  бошланди.  Кутубхоналар 
вужудга келди. Боғдодда 36 та жамоат кутубхонаси пайдо бўлди. Турли ҳил китоблар Бухоро, 
Урганч,  Марв  шаҳарларида  ҳам  тўпланган.  Мусулмон  мамлакатлари  илм-фан  айнан  9-12 
асрларга  келганда  тез  ривожланди,  гуллаб  яшнади.  Арабларда  фалакиётшунослик 
илмларига  зўр  эҳтиёж  бўлган.  Птоломейнинг  “Алмагест”  асари  таржима  қилинган, 
холдейлардан  қолган  Харрон  шаҳридаги  Абсерватория  иши  давом  эттирилди.  Абу  Райхон 
Беруний  Ернинг  ўз  ўқи  атрофида  айланиши  тўғрисидаги  фаразни  айтиб,  унинг  кенглиги  ва 
узунлигини аниқ улчади.                Исломий геогрофлардан Ал-Маъсудий (900-957) Марказий Осиё давомида Африка Осиё ва Европа бўйича кўрган 
кечирганларини  батафсил  ёзиб  қолдирганлар.  Берунийнинг  “Ҳиндистон”  асари  ҳам    XVIII  асргача  ягона  манба 
бўлган.  883  йилда  халифа  ал  Маъмун  топшириғига  кўра  хариталар  тузилган.  Абдураҳмон  ибн  Ҳалдун  (1332-
1460) “Жаҳон тарихи”, “Тарих фалсафасига кириш” кўп жилдли “Араблар”, “Форслар”, Берберлар” ҳамда уларга 
замондош  бўлган  бошқа  қудратли  халқлар  тарихига  оид  маълумотлар  ва  намуналар  тўғрисидаги  ибратли  китоб 
асарларини  ёзган.  Мусулмон  дунёсида  математика  соҳасида  катта  кашфиётлар  қилинди,  арифметика  поёнига 
етказилди. “Байт-ул ҳикма” даги олимларга бошчилик қилган Муҳаммад ибн Мусо Хоразмий (783-850) “Ал-Жабр 
ва  ал  муқобола”  асарида  алгебранинг  асосий  жиҳатларини  ифодалаб  берган.   Шу  даврда  тригонометрия  ҳам 
вужудга келган. “Сифр”, “нол” каби математик тушунчалар арабча бўлиб, ҳозирги фанда ҳам муҳим ўрин тутади. 
Мусулмон  олимлари  асослаган  кимё  илми,  исломий  табиблар,  жаррохлик  операцияларни  мувофаққиятли  амалга 
оширган мусулмон олимлари бўлган Закария ар-Розий (865-925) ва Абу Али Ибн Сино (980-1037) номлари билан 
боғлиқ.  Ибн  Синонинг  тиббиётга  оид  43  та  асар  ёзганлиги  маълум.  “Тиб  қонунлари”  асари  Европада  600  йил 
давомида  ягона  етук  қўлланма  бўлган  бу  асар  ҳозир  ҳам  ўз  аҳамиятини  сақлаб  келмоқда. 
Муҳаммад  (с.а.в)  вафот  этганларидан  сўнг,  давлатни  халифалар  бошқарган.  632  йилдан  661  йилгача  4  нафар 
ҳалифалар  Абу  Бакр  Сиддиқ,  Умар,  Усмон  ва  Алилар  ҳукмронлик  қилган.  Бу  даврда  ислом  жаҳон  бўйлаб  кенг 
тарқалган.  Чунончи,  VIII  асрдан  бизнинг  юртимизда  ислом  ҳукмрон  динга  айланди.    Ислом  ҳозир  ҳатто,  Ғарб 
давлатларида  ҳам  ўз  эътиқодчиларини  кўпайтириб  бормоқда.  масалан,  АҚШда  6  млн,  Франция,  Англия, 
Германиянинг  ҳар  бирида  2  млн  дан  ортиқ,  Канадада  эса  ярим  млн  аҳолиси  исломга  эътиқод  қилади.    Ислом 
таълимоти ҳақида гапирганда  аввало “Иймон” деб аталувчи тушунчага эътибор бериш зарур. Бу тушунча, ўзбек 
тилида “ички ишонч” деган маънони англатиб, ислом динининг моҳиятини ташкил қилади. Дарҳақиқат, иймон 7 
та  ақидадан  иборат:  1.  Аллоҳга;  2.  Фаришталарга;  3.  Пайғамбарларга;  4.  Муқаддас  китобларга;  5.  Охиратга; 
6.Тақдирга;7.Ўлгандан кейин тирилишга ишонишдир.              
Исломда 5 та асосий маросим мавжуд. Бурлар: 1. Калимаи шаходат; 2. Намоз ўқиш; 3. Рўза тутиш; 4. Закот бериш; 5. Ҳаж 
қилиш;

Каъбатуллоҳ  Макка  шаҳрида  бунёд  этилган  бино.  Қуръонда  Каъбатуллоҳ  Аллоҳнинг  уйи  ҳисобланади.  Бу  уй  Иброҳим 
пайғамбар  ва  унинг  ўғли  Исмоил  пайғамбарлар  томонидан  қурилган. Бино  3500  йиллик  тарихга эга.  Уламолар  фикрича, 
Аллоҳ  ҳозир  бўлган  бандаларга  Ўз  уйига  келиб  кўриб,  тавоб  қилиб,  унинг  ёнидаги  арофат  тоғига  чиқиб,  дуолар  қилиб 
кетишни буюрган.

Ислом  шариати  мусулмонлар  амал  қилиши  ва  бажариши  маълум  бўлган  диний  қонун  қоидлалардир.  Яна  ҳам  ойдинроқ 
айтадиган  бўлсак,  шариат-ислом  қоидаларидир.  Бу  қонунлар  жуда  кўп  тармоқларга  бўлинади.  Жумладан,  диний 
маросимларга, давлатни бошқаришга, мулк, ворислик, мерос, қарз, жарима, гаров, оила ва никоҳ, юриш туриш меъёрлари 
ҳамда жиноят ҳамда уларга бериладиган жазога оиддир. 

Шариат  1400  йилдан  бери  ислом  давлатларида  жамият  ҳаётини  тартибга  солиб  келмоқда.  Жамият  ҳаёти  шариат  билан 
таритибга  солинмайдиган  давлатларнинг  мусулмон  фуқаролари  маросимларни  шариат  асосида  бажо  келтирадилар.  Илк 
Ўрта  асрларда  ислом  фалсафасининг  шаклланиши  ва  хусусиятларга  оид  бир  талай  илмий  тадқиқотлар  мавжуд. 
Мутаҳассисларнинг  фикрича  ислом  фалсафаси  илмий  фаолиятига  оид  араб  тилидаги  изланишлар  орасда  Журжи 
Зайдоннинг “Ислом цивилизацияси тарихи”, Иброҳим Ҳасаннинг 4 жилддан иборат “Исломнинг сиёсий, диний, маданий 
ва ижтимоий тарихи”, Саид ад-Диюжининг “Байт-ул ҳикма”, Аҳмад Фарид ар Рифаъининг “Ал-Маъмун даври”, Саид аш 
–Шаҳҳад Зағлулнинг “Сурёнийлар ва мусулмон маданияти”, Қадрий Ҳафиз Туқанинг “Риёзиёт ва фалаккиётга оид илмий 
мероси”,  Абд  ал-Мунъин  Можиднинг  “Мусулмон  цивилизациясининг  Ўрта  асрлардаги  тарихи”,  Ҳидр  Аҳмад 
Атоуллоҳнинг  “Аббосийлар  даврида  “Байт  ал-ҳикма”  китобларини  алоҳида  таъкидлаш  лозим.  (Қаранг.  Сиддиқов 
Илёсжон  Бахромович  “Ўрта  асар  ислом  шарқида  гносеологик  теологик  қарашларнинг  ўзаро  синтезлашувчи:  тарихий 
фалсафий таҳлил”.-Тошкент: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти”, 2022. 21-бет).

Мавзу : Ислом фалсафасининг шаклланиши ва хусусиятлари .

 Режа: 1. Ислом дини ва таълимотининг шаклланиши . 2. Ислом фалсафасининг шаклланиши . 3. Ислом фалсафасининг хусусиятлари ва моҳияти .

1. Ислом дини ва таълимотининг шаклланиши IX-XI асрлар мусулмон фани ва маданияти тарихида улкан ютуқ ва кашфиётлар даври бўлган. Бу даврни ижтимоий-сиёсий, фалсафий, маънавий жиҳатдан ёритиш ҳар бир тадқиқотчидан юксак жасорат талаб қилади. Чунки, бу давр тадқиқотчилар томонидан Шарқ фани ва маданиятининг “Олтин даври” деб эътироф этилганлиги маъсулиятни янада оширади. Бу давр академик М.М.Ҳайруллаевнинг фикрича араб ҳалифалиги даврга тўғри келади. Чунки ана шу даврда Ўрта Осиёни Тоҳарийлар (821-873), Саффорийлар (873-904), Самонийлар (875-999), Қорхонийлар (999-1212), Ғазнавийлар (977-1186) ва Ҳоразмшоҳлар (1077- 1037) йиллар бошқарган. (Бу ҳақда қаранг:Хайруллаев М.М. Меровоззрение Фараби и его значение в истории филосроофии. Т.: “Фан”. 1967.60-бет).

 Ислом дини илоҳий дин сифатида шаклланишидан бошлаб, инсонпарвар, инсонпарварлик ва диний бағрикенгликка асосланган дин бўлганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Чунки ислом динининг инсонпарварлик ва бағрикенглик ҳақидаги ғоялари Қуръонда баён қилинган бўлиб, Таврот, Забур, Инжил каби илоҳий китоблардаги фикрлар билан уйғундир. Бу ҳақда Имом Ғаззолий ўзининг “Иҳё улум ад-Дин” китобида ёзишича, инсон учун бу тўртта илоҳий китобларда саккизта фойда буюрилган. 1. Амал. 2.Нафсни тийиш. 3. Молини хайирли-савоб ишларга сарфлаш. 4. Молни исроф этиб сарфланишдан сақланиш. 5. Ғийбат қилмаслик. 6. Ўзаро душман тутинмаслик. 7. Ҳаромдан парҳез қилиш. 8. Худодан бошқага суянмаслик. (Қаранг: Имом Ғаззолий “Иҳё улум ад-Дин”, 28-бет).  Демак, Шарқ фалсафаси ҳақида гап кетганда, аввало ислом дини унинг таълимоти ва қадриятларига бориб тақалиши ҳар бир изланувчига маълум.

 Дунёда турли кўринишларга эга динлар мавжуд деб ёзади, Жўъшон Асад Маҳмуд ўзининг “Ислом ва ахлоқ” асрида. Аввало, уларни ҳақли ва фарқли равишда илоҳий ва илоҳий бўлмаган динларга ажратади. Бу эътиқодлар тадқиқ этилган вақтда инсонларнинг турли замонларда турли нарсаларга кўнгил қўйганини, ХХ асрнинг инсонига қараб уларнинг ғалаби эътиқодлар ичида яшаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Масалан, ҳўкизга топинишади... мисрликлар топинишган, ҳиндлар ҳозир ҳам топинишади. Қадимги Эронликлар қуёшга сиғинишган. Японлар ҳозир ҳам сиғинадилар. Техналогияда шу қадар тараққий этган японлар.... императорлари қуёшнинг ўғли эмиш.... Булардан ташқари, қаҳрамонларини илоҳийлаштирадиганлар, ўз қўллари билан ясаган ёғочларига, тошларга, тоғларга, айрим юлдузларга сиғинадиганлар ҳам бор. Ислом ҳақиқий илоҳий дин ҳисобланади.  Шу ўринда ислом дини ва унинг тарихига, фалсафасига муносабат масаласида ҳам турлича қарашлар ва ёндашишлар мавжуд.  Ислом тарихи ҳақида бирозгина тухталиб ўтсак, қўйилган мақсадга етишиш аниқ ва равон бўлади. Арабистон ярим оролида VII аср бошларигача Минай ва Сабай подшоликлари мавжуд бўлиб, уларнинг ўз даврига ҳос бўлган ёзувлари яъни маданий ҳаёти ривожланган давлатлар бўлган. Арабистон ярим оролининг шимолий ярим қирғоғида Фаластин черагасида Сурияни ҳам ўз ичига олган Набитай подшолиги бўлган. Ўша даврда 25 уруғдан иборат тарқоқ муросасиз яшаётган Қурайш қабилаларининг бир қисми Маккада бирлашиб давлат ташкил этган. Давлатни маркази Макка шаҳри бўлиб, уни оқсоқолларнинг маслаҳат кенгаши бошқарган. Исломнинг вужудга келиши, араблар орасида ваҳдониятга асосланган диннинг қарор топиши, араб қабилаларининг якка Худо-Аллоҳ ғояси атрофида бирлаштириш Абдуллоҳ ибн Муҳаммад номи билан чамбарчас боғлиқдир.