logo

Ўрта_Осиёда_кенг_тарқалган_йирик_тариқатлар

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

1771.4404296875 KB
М А В З У :   Ў Р Т А   О С И Ё Д А  
К Е Н Г   Т А Р Қ А Л Г А Н  
Й И Р И К   Т А Р И Қ А Т Л А Р . •
Режа:
1. Хожа Аҳмад Яссавий тариқати.
2. Кубравия тариқати.
3. Нақшбандия тариқати. ХО Ж А   А Ҳ М А Д   Я С СА В И Й   ТА Р И Қ АТ И .
 
•
Хожа  Аҳмад  Яссавий  1097  йилда  Туркистоннинг  Сирдарё  ерларига  тобе  Чимкент  яқинидаги  Сайрамда  таваллуд  топган. 
Отаси  Иброҳим  ибн  Маҳмуд  ибн  Ифтихор  аждодлари  пайғамбар  Муҳаммад  алайҳиссаломнинг  қизлари  Фотима  авлодидан  шайх 
Исҳоқ бобога туташгандир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг онаси Қорасоч ойим халқ орасида ҳурматли аёл бўлган.
•
Хожа Аҳмад Яссавийнинг тўлиқ исми - Аҳмад ибн Иброҳим ибн Маҳмуд ибн Ифтихор ибн Исҳоқ деб номланади.
•
Шоир  Тоҳир  Қаҳҳор  Аҳмаднинг  “Хожа”  деб  аталиши  тарихини  қуйидагича  талқин  этади;  авлодларни  Ҳазрат  Алига 
боғлайдиган  “Хожа”  уруғи,  табиийки  бошқа  уруғлардан  шарафли  бўлган:  Хожалар  ўзларини  Имом  Муҳаммад  Ханафий 
авлодларидан  деб  ҳисоблаганлар.  Мулло  Мусо  бин  Мулло  Исо  Сайрамнинг  “Тарихи  амини”  асарида  бу  ҳақда  кенг  тўхталган”. 
Ориф  Усмон  “...Хожа  Аҳмад  Яссавийнинг  аниқ  илмий  таржимаи  ҳоли  шу  пайтгача  Шарқ  тасаввуфи  шеърияти  мухлислари  олдида 
маълум  бўлмай  келаётганлигини  таассуф  билан  қайд  этишга  тўғри  келади”,  деганида  ана  шу  ривоятни  назарда  тутган.  Лекин 
Яссавий “Ҳикматлар”ининг ўзи мутасаввуф ҳаёти ва таржимаи ҳолини ўрганишда асосий манба бўла олади.
•
“ Бирр ёошимда арвоҳ менга улиш берди,
•
Икки ёошда пайғамбаарлар келиб кўрди,
•
Уч ёошимда чилтоан келиб ҳолим сўрди,
•
Тўрт ёшимда Ҳақ Мустафо берди хурмо,
•
Беш ёшимда белим боғлаб тоат қилдим,
•
Олти ёшда турмай қочдим халойиқдан,
•
Етти ёшда Арслон бобо излаб топди”. •
Хожа  Аҳмад  Яссавий  дастлабки  таълимни  Яссида  (ҳозирги  Қозоғистон)  олади,    сўнгра 
бобоси  Арслонбоб  хоҳиши  билан  Бухорога  бориб,  таълим  олишни  давом  эттиради.  Бу  ҳақда  Хожа 
Аҳмад  Яссавий  маноқибларида  унга  етти  ёшлигида  туркий  халқларнинг  авлиёларидан 
Арслонбобнинг назари тушгани айтилади. “Девони ҳикматда” ҳам шу ҳақда далолат бор:
•
“ Етти ёшда Арслонбобға қилдим салом,
•
“ Ҳақ Мустафо амонатин қилинг инъом”,
•
Ўшал вақтда минг бир зикрин қилдим тамом,
•
Нафсим ўлуб ломаконға оштим мано ” .
•
Ё ш  Хожа  Аҳмад  Яссавий  пири  Арслонбобни  дафн  этгач,  дунё  кезиш  учун  олис  шаҳарларга 
отланди. Ислом динининг шарқдаги қуввати Бухорои шариф ёш Аҳмадни ўзига тортар эди. Чунки, 
Бухоро и  шарифни   зиёрат  қилишга  етти  иқлим  дарвешлари  излаб  келар  эдилар.  Ушбу  даврда 
Хуросон  ва  Мовароуннаҳрнинг  машҳур  мутасаввуфи  Хожа  Юсуф  Ҳамадоний  Бухорода  яшаб, 
кейинчалик  машҳур шайхлар даражасига эришган   Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Абдуллоҳ  Баррақий 
(Баркий),  Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийга ислом дини арконлари, тасаввуф 
илми  бўйича  таълим  берган.  Етти  иқлимга  донғи  кетган  Юсуф  Ҳамадоний  95  йил  умр  кўриб,  38 
марта  Мовароуннаҳрдан  Каъба  зиёратига  борган  эди.  Яссавий  А.  Ҳикматлар.  –  Тошкент:  Ғ.Ғулом 
номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. – Б.51.  •
Хулоса қилиб айтганимизда, собиқ шўролар даврида ҳукмрон мафкура оқибатда Хожа Аҳмад Яссавийни 
дин  ниқобида  остида    феодал  тоифанинг  ҳимочиси,  таркидунёчиликни  тарғиб  этган,  оддий  халқни 
ҳукмдорларга,  амалдорларга  тобе  бўлишга  чақирган  тариқатнинг  асосчиси  сифатида  қоралашди.  Жумладан, 
Ю.Г.Петрашнинг  “Тень  средневековья”  номли  монографиясида  Хожа  Аҳмад  Яссавий  шахсияти  ва  унинг 
маънавий  мероси  нохолис  таҳлил  қилиниб,  салбий  хулосалар  берилган.  Академик  И.  М.  Мўминовнинг   
яссавийлик  тариқатига  нисбатан  танқидий    ва  ижобий  хулосаларини  келтиришимиз  мумкин:  “Яссавий 
мактабининг  мистик  таълимоти  меҳнаткашларни  синфий  курашдан  чалғитди  ва  шу  билан  уларнинг 
золимларга  қарши  курашига  халақит  берди,    яссавийчилик  Мовароуннаҳр  халқининг  кучини  Чингизхон 
ҳужумига  қарши  сафарбар  қилишга  салбий  таъсир  кўрсатди”,  каби  фикрларни  таъкидлайди.  Аммо 
И.М.Мўминовниг  яссавийлик  тариқати  олдидаги  хизмати  шундан  иборатки,  “у  собиқ  мустабид  даврида 
Яссавийнинг  “Ҳикматлар”  асари  ўзбек  адабиётининг  бебаҳо  маънавий  ёдгорлиги  эканлиги,  унда  деҳқонлар, 
ҳунармандлар, чорвадорларнинг ҳаётида ислом дини ва тасаввуф таълимотининг ўрни масаласи, ўша даврнинг 
ижтимоий тартиблари ҳаққоний акс этганини дадил айта олди”.
•
Хожа  Аҳмад  Яссавийнинг  маънавий  меросини  таҳлил  қилиш  шундан  далолат  берадики,  у  инсоннинг 
гўзал  хислатларига  асосий  эътиборини  қаратган,  ўзининг  тасаввуфий  қарашларида  миллий  ва  умуминсоний 
қадриятлар  ҳақида  сўз  юритади,  дунёвий  муаммолар  ҳақида  ўз  фикрини  баён  этади,  адолат,  мардлик, 
сахийлик, бева - бечоралар ва муҳтожларга ёрдам бериш, илм – фан ва касб - ҳунар эгаллаш зарурлигини айтади, 
айрим  шайхлар  ва  сўфийларнинг  аҳлоқсизлигини,  ҳукмрон  табақаларнинг  адолатсизлиги,  зулмкорлиги  ва 
риёкорлигини  фош  қилади,  уларни  ақлу  инсофга  чақиради.  Шу  тариқа  Яссавий  ижтимоий  зиддиятларни 
бартараф этишга интилади, жамият ва инсон камолотини  и ломий қадриятлардан фойдаланишда ,  деб билади. 2 . К У Б РА В И Я   ТА Р И Қ АТ И
  •
 
•
ХII  асрда  Ўрта  Осиёда  вужудга  келган  йирик  тасаввуфий  тариқатлардан  бири  Шайх 
Нажмиддин Кубро номи билан боғлиқ бўлган “Кубровия” тариқатидир.
•
  Унинг  тўлиқ  исми  Аҳмад  ибн  Умар  Жанноб  Нажмиддин  ал-Кубро  ал  Хиваки  ал  -
Хоразмий  бўлиб,  1145-146  йилларда  Хоразмдаги  Хивак  шаҳрида  дунёга  келган. 
Нажмиддин  Кубро  ўз  даврида  “Шайхи  валитарош,  яъни  “валилар  тарбиялайдиган 
шайх”номи  билан  машҳур  бўлган.  Кубро  тасаввуф  сирларини  ботиний  ва  зоҳирий 
илмларни  Мисрда  Рузбеҳон  Ваззоз  ал  Мисрий  (вафоти  1188),    Табризда  Исмоил  Касрий 
(вафоти  1193  йил)  ва  машҳур  мутасаввуф  мутафаккир  Абу  Нажиб  ас-Суҳравардийдан   
ўрганган ва унинг қўлида ҳирқапўш бўлган.
•
    Унга  Мисрдаги  Шайх  Иброҳим  “Нажмиддин”  деган  ном  берган  бўлса,  Табриздаги 
Шайх  Исмоий  Касрий  “Кубро,  яъни  “улуғ”  лақабини  беради  Шундан  сўнг  у  ўз  ватани 
Хоразмга  қайтиб  келиб,  у  ерда  хонақоҳ  қуради  ва  шогирдлар  тарбиясига  киришади. 
“Кубровия”  ёки  “Заҳобия”  тариқатига  асос  солади.  Бу  тариқат    Қуръон    ва  шариат  ҳамда 
Суннатни  ўзига  асос  қилиб  олиб  ўз  даврида  Хуросон,  Мовароуннаҳр,  Ҳиндистон  ва  бошқа 
мамалакатларга  кенг  тарқалади.  Кубровия  тариқати  зикри  хуфий  яъни  овоз  чиқармасдан 
зикр қилиш қоидаларига амал қилган. •
  Кубро  тасаввуфий  таълимотининг  яна  бир  жиҳати  шундаки,  унда  илк  марта  “офоқ  ва 
анфус”  назариясини  тасаввуф  фалсафасига  татбиқ  этди.Мазкур  назарияга  кўра  олам  бир 
бутун  (“олами  Кабир”)  бўлиб,  илоҳий  олам  (Олами  Кубро)  ва  инсон  олами  (  “Олами 
сағир”)  бирлигидан  иборат.  Илоҳий  олам  билан  инсон  олами  ўзаро  диалектик  алоқадор. 
Шунинг  учун  ҳам  инсон  онг  ва  фаолиятида  бўладиган  ҳар  қандай  ўзгаришлар,  бутун 
олам (олами Кубро) билан чамбарчас боғлиқ.Кубро фалсафасига мувофиқ, ҳар бир инсон 
ўзига  хос  кичик  олам  (олами  Суғро)  бўлиб,  унда  бутун  оламнинг  (олами  Кубро)  барча 
хусусиятлари  ўз  аксини  топади.  Демак,  оламни  бир  бутун  яхлит  тасаввуф  қилиб,билиш 
учун  нафақат  “олами  Кубро”  ҳақида  балки  инсон  оламининг  ҳам  сир-асрорларини    ва 
сифатларини  билиш  зарур.  Бу  инсоннинг  ўзига  боғлиқ  бўлган  жараён  бўлиб,  агар  инсон 
изланса,  у  руҳий  оламни  ҳам,  инсон  оламини  ҳам  сиру-сифаларини  била  олади. 
Оламнинг  бирлигини  билиш  учун  аввало  солик  олами  кабир,  яъни  илоҳий  олам 
сирларини  билиши  лозим  бўлади.  Илоҳий  сифатларни  эса  инсон  камолот 
пиллапояларидан  секин-аста  кўтарилиш  натижасида  эришади  ва  бунга  ҳар  бир  шогирд 
ҳам муяссар бўла олмайди. Чунки, Аллоҳ васли томон интилаётган шогирд босиб ўтиши 
лозим  бўлган  мураккаб  йўлда,  яъни  зикру,  хилват,  муроқаба  ва  мушоҳада  чоғида  турли 
ҳис -туйғулар қамраб олади ва шунда уни шайтон ўз йўлига киритиб олиши мумкин. Ана 
шундай чоғда унга муршид раҳнамолик қилиши керак бўлади.   3 . Н А Қ Ш Б А Н Д И Я   ТА Р И Қ АТ И
•
 
•
ХIV  асрда  Ўрта  Осиёда  пайдо  бўлган  яна  бир  энг  йирик  тасаввуфий  тариқат 
”Нақшбандия”дир. Бу тариқат “Хожагон” номи билан ҳам машҳурдир.
•
Ўрта  Осиёда  тасаввуфнинг  таълимот  сифатида  шакланиши  ва  кенг  тарқалиши  йирик 
мутасаввиф  мутафаккир,  донишманд  Шайх  уш-шуйуғ  Ҳазрати  Юсуф  Ҳамадоний  (1048-1140) 
номи  билан  боғлиқдир.  У  1048  йили  Ҳамадон  (Эрон)  яқинидаги  Бузанжирд  қишлоғида 
таваллуд топган. У 17 ёшга тўлганда илм излаб  ХI асрдаги халифаликнинг пойтахти-Боғдодга 
келади  ва  у  ердаги  машҳур  “Низомия”  мадрасасида  таҳсил  олади.  Ҳамадоний  мадрасада  ўз 
даврининг атоқли донишманд мутафаккирлари бўлган Абу Исҳоқ аш-Шерозий, Абу Исҳоқ ан-
Наззорий,  ал-Хатиб  ал-Бағдодий,  Абук  Жаъфар  бин  Муслим,  Абу  Ҳусайн  ал-  Муҳтадий  каби 
олимлардан  фиқҳ,  ҳадис  ва  тасаввуф  сирларини  ўрганади.  Ҳадис  тўплаш  мақсадида  Исфахон, 
Балх,  Ҳирот,  Марв,  Бухоро  ва  Самарқанд  шаҳарларида  сафарда  бўлади.  Боғдодда  яшаган 
кезларда  ас-Самъоний,  Аҳмад  ал-  Ғаззолий  (машҳур  мутасаввиф  Абу  Хамид  Ғаззолийнинг 
акаси)дан тасаввуф илмларини ўрганган ва ас-Самъоний қўлидан ҳирқапўш бўлган.
•
Ҳамадоний  “Рутбат  ул-ҳаёт  (Ҳаёт  мезони)”,  “Кашф”,  “Рисола  дар  одоби  тариқат”(Тариқат 
одоби  ҳақида  рисола),”Рисола  дар  ахлоқ  ва  муножот”(“Ахлоқ  ва  муножот  ҳақида  рисола”) 
асарларини ёзиб колдирган.  •
Тасаввуфшунос  олим  Ориф  Усмоннинг  таърифлашича,  Шайх-уш-шуйух  Юсуф  Ҳамадоний 
Хожагон (Нақшбандийа) ва Яссавия таълимотларининг маънавий отаси. Мовароуннаҳр ва Хуросон 
юртларидаги  халқларнинг  илғор  ва  буюк  маънавият  чинори  ҳисобланади.  Унинг  таълимотидан 
баҳраманд  бўлган  Абдухолиқ  Ғиждувоний,  Муъиниддин  Чиштий,  Хожа  Аҳмад  Яссавий, 
Қутбиддин  Бахтиёр  Кркий  (Уший),  Баҳоуддин  Нақшбанд  каби  улуғ  мутасаввуф  донишмандлар 
Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон элларида ўз замонларида Хожагон (Нақшбандийа), Яссавия, 
Чиштия,  Рушноия  каби  йирик  тасаввуфий  -ирфоний  тариқатларга  асос  солганлар.  (Қаранг:  Ориф 
Усмон.  Ҳамадоний,  Ғиждувонийва  Нақшбанд.  //  Жаҳон  мулкининг  нигоҳбони.  Бухоро.  1993.  44-
бет).
•
Ҳамадоний  умрининг  иккинчи  ярмини  кўпроқ  Ҳирот,  Марв,  Самарқанд  ва  Бухорода  ўтказиб 
кўпгина  шогирдлар  тайёрлайди.  Унинг  Бухородаги  шогирдлари    орасида  Ҳасан  Андоқий,  Абдулло 
Бараққий,  Аҳмад  Яссавий  ва  Абдухолиқ  Ғиждувонийлар  алоҳида  ажралиб  туради.  Улар  устозидан 
сўнг муридлар тарбияси билан шуғулланиб, Хамадоний мактабини давом эттирадилар.
•
  Хамадони  таълимоти  “яссавия”  ва  “нақшбандия  (Хожагон)  тариқатларига  маънавий  оталиқ 
қилди.  Хамадоний  таълимотига  кўра,  ўзининг  фикри  зикрини  Аллоҳ  таолонинг  висолига 
етишишга бағишлаш, бу эзгу ва нажиб йўлда поклик, тўғрилик, ҳалоллик, ўз меҳнати билан ҳалол 
ризқ  топиш,  ҳалол  меҳнат  билан  кун  кечириш,  тинимсиз  мужодала  ва  мубориза  қилдувчи,  ҳар 
томонлама камолотга эришган инсонларгина аҳли тасаввуф деб, аталаши мумкин. •
Баҳоуддин  Нақшбанд  таълимотида  инсонни  фаол  ҳаёт  тарзини  ташкиллаштиришга  чақиради. 
Жумладан,  Бахоуддин  Нақшбанднинг  “вуқуфи  замоний”  тамойили  нафсни  жиловлаш  учун  катта 
аҳамиятга  эга.  Воиз  Кошифий  ўзининг  “Рашоҳот  айн  ал-ҳаёт”  асарида  таъкидлаганидек,  “бу  қоидага 
асосан    банда  ҳамиша  ўз  аҳволидан  воқиф  бўлмоғи  лозим.  Токи  ҳар  бир  сифат  ўзгаришда  (замонида) 
банданинг  холи  қандай  кечади,  мавживи  шукр  бўладими,  ёки  мавживи  узрми.  У  солик  (Ҳақ  йўлидан 
бораётган  киши  ўз  умридаги  ҳар  бир  дақиқани  яхшилик  (хайр)  билан  ўтдими  ёки  ёмонлик  (шарр)  билан 
ўтдими,  буни  доимо  ҳисоб-китоб  қилиб  яшамоғи  даркор”,  деган  (Кошифий  Фахриддин  Али  бин  Хусайин 
Воиз ас-сафи). Рашоҳот айн ал-ҳаёт. Тошкент.: 1337.26-бет.
•
Демак,  деб  таъкидлайди  Г.Наврўзова  “Вуқуфи  замонига”  асосан  Ҳақ  йўлидан  бораётган  шахс  ўз 
ахволини  назорат  қилиши,  тўғри  иш  қилган  бўлса  шукур  қилиши,  гуноҳ  қилган  бўлса  истиғфор  айтиб, 
Оллоҳдан  мағфират  сўраши  лозим.  Мавлоно  Яъқубий  Чархий  маълумот  берадиким,  ҳазрат  Бахоуддин 
Нақшбанд  менга,  оғир  ҳолатингга  истиғфор  этишга,  товба  қилишга  ва  яхши,  хуш  аҳволингда  шукур 
этишга амр этардилар ва шу икки ҳолатга риоя этиш вуқуфи замоний эканлигини айтардилар. (19-бет).
•
Умуман  олганда  Абдухолтиқ  Ғиждувонийнинг  комил  инсонни  тарбияга  қаратилган  тасаввуфий 
таълимотининг  асосий  ғоялари  уни  тасаввуфнинг  мумтоз  тариқат  даражасига  етганлиги,  Абдухолиқ 
Ғиждувонийнинг ўзи Алишер Навоий таъбири билан айтганда,”аларнинг равиши тариқатда ҳужжатдур, 
барча  форуқ    (ҳақ  билан,  ноҳақни  ажратувчси,  адолатли)нинг  мақбулудур”,  деган  таърифлари;  бу  йўл 
комил  инсонни  тарбиялашда  меъёр,  хушёрлик,  фанодан  бақогача  етакловчи  йўл  эканлиги  ва  бу  йўлда 
шахснинг  руҳий  хусусиятларини  инобатга  олганлиги,  бағрикенглиги,  нафс  тарбиясига  янгича 
ёндошганлиги ва  бандаликни энг олий сифат деб, қараганлиги, инсоннинг ўзини -ўзи  ташкиллаштирга 
 ва бошқара олиш, дунёвий ва диний бахт-саодатга эришишнинг Ҳақ йўли эканлигидир.

М А В З У : Ў Р Т А О С И Ё Д А К Е Н Г Т А Р Қ А Л Г А Н Й И Р И К Т А Р И Қ А Т Л А Р .

• Режа: 1. Хожа Аҳмад Яссавий тариқати. 2. Кубравия тариқати. 3. Нақшбандия тариқати.

ХО Ж А А Ҳ М А Д Я С СА В И Й ТА Р И Қ АТ И . • Хожа Аҳмад Яссавий 1097 йилда Туркистоннинг Сирдарё ерларига тобе Чимкент яқинидаги Сайрамда таваллуд топган. Отаси Иброҳим ибн Маҳмуд ибн Ифтихор аждодлари пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломнинг қизлари Фотима авлодидан шайх Исҳоқ бобога туташгандир. Хожа Аҳмад Яссавийнинг онаси Қорасоч ойим халқ орасида ҳурматли аёл бўлган. • Хожа Аҳмад Яссавийнинг тўлиқ исми - Аҳмад ибн Иброҳим ибн Маҳмуд ибн Ифтихор ибн Исҳоқ деб номланади. • Шоир Тоҳир Қаҳҳор Аҳмаднинг “Хожа” деб аталиши тарихини қуйидагича талқин этади; авлодларни Ҳазрат Алига боғлайдиган “Хожа” уруғи, табиийки бошқа уруғлардан шарафли бўлган: Хожалар ўзларини Имом Муҳаммад Ханафий авлодларидан деб ҳисоблаганлар. Мулло Мусо бин Мулло Исо Сайрамнинг “Тарихи амини” асарида бу ҳақда кенг тўхталган”. Ориф Усмон “...Хожа Аҳмад Яссавийнинг аниқ илмий таржимаи ҳоли шу пайтгача Шарқ тасаввуфи шеърияти мухлислари олдида маълум бўлмай келаётганлигини таассуф билан қайд этишга тўғри келади”, деганида ана шу ривоятни назарда тутган. Лекин Яссавий “Ҳикматлар”ининг ўзи мутасаввуф ҳаёти ва таржимаи ҳолини ўрганишда асосий манба бўла олади. • “ Бирр ёошимда арвоҳ менга улиш берди, • Икки ёошда пайғамбаарлар келиб кўрди, • Уч ёошимда чилтоан келиб ҳолим сўрди, • Тўрт ёшимда Ҳақ Мустафо берди хурмо, • Беш ёшимда белим боғлаб тоат қилдим, • Олти ёшда турмай қочдим халойиқдан, • Етти ёшда Арслон бобо излаб топди”.

• Хожа Аҳмад Яссавий дастлабки таълимни Яссида (ҳозирги Қозоғистон) олади, сўнгра бобоси Арслонбоб хоҳиши билан Бухорога бориб, таълим олишни давом эттиради. Бу ҳақда Хожа Аҳмад Яссавий маноқибларида унга етти ёшлигида туркий халқларнинг авлиёларидан Арслонбобнинг назари тушгани айтилади. “Девони ҳикматда” ҳам шу ҳақда далолат бор: • “ Етти ёшда Арслонбобға қилдим салом, • “ Ҳақ Мустафо амонатин қилинг инъом”, • Ўшал вақтда минг бир зикрин қилдим тамом, • Нафсим ўлуб ломаконға оштим мано ” . • Ё ш Хожа Аҳмад Яссавий пири Арслонбобни дафн этгач, дунё кезиш учун олис шаҳарларга отланди. Ислом динининг шарқдаги қуввати Бухорои шариф ёш Аҳмадни ўзига тортар эди. Чунки, Бухоро и шарифни зиёрат қилишга етти иқлим дарвешлари излаб келар эдилар. Ушбу даврда Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг машҳур мутасаввуфи Хожа Юсуф Ҳамадоний Бухорода яшаб, кейинчалик машҳур шайхлар даражасига эришган Хожа Ҳасан Андоқий, Хожа Абдуллоҳ Баррақий (Баркий), Хожа Аҳмад Яссавий ва Хожа Абдухолиқ Ғиждувонийга ислом дини арконлари, тасаввуф илми бўйича таълим берган. Етти иқлимга донғи кетган Юсуф Ҳамадоний 95 йил умр кўриб, 38 марта Мовароуннаҳрдан Каъба зиёратига борган эди. Яссавий А. Ҳикматлар. – Тошкент: Ғ.Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1991. – Б.51.