Шарқнинг_илк_ўрта_асрлар_даври_мутафккирлари
Мавзу : Шарқнинг илк ўрта асрлар даври мутафккирлари .
• Режа: 1. Имом ал-Бухорий таълимоти 2. Абу Мансур Мотрудий фалсафаси 3. Абу Исо Муҳаммал ат-Термизийнинг фалсафий қарашлари
Имом ал-Бухорий таълимоти (810 - 870)
• 1. Имом ал-Бухорий таълимоти (810 - 870) • Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ибн Иброҳим ибн ал-Мағийра ибн Бардазбеҳ ал-Жуафий ал- Бухорий ҳижрий 194 йил шаввол ойининг 13-куни (810 йил 21 июл)да таваллуд топган. Буюк шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомий буюк муҳаддиснинг илмий салоҳиятига юксак баҳо бериб, Батха (Макка) ва Ясриб (Мадина)да ясалган танганинг сайқали Бухорода камолига етди»-деб ёзган эди. Ўрта асрларда туғилган олимлар таваллуд этган ойлар, кунлар тугул манбаларда хатто кўпинча йилларида ҳам аниқ бир сана бўлмай, хилма-хил йиллар кўрсатилган ҳоллари кўп учрайди. Имом ал-Бухорийнинг туғилган вақти (куни, ойи, йили)нинг аниқ келтирилишининг боиси шундаки, унинг ўзини ёзишича, у туғилган вақт ҳақида отаси қўли билан ёзиб қўйган варақ, унга замондош олимларга етиб келган. • Имом ал-Бухорийнинг исми Муҳаммад, куняси Абу Абдуллоҳ, лақаби баъзан имом ал-муҳаддисийн (муҳаддисларнинг имоми, пешвоси), баъзан амир ул-муъминийн фил-ҳадис (ҳадис илмининг амири, султони) ва насаби Муҳаммад ибн Иброҳим ибн ал-Муғийра ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдир. Сўнгги икки исми ибн Бардазбеҳ ибн Базазбеҳдан кўриниб турибдики, имом ал-Бухорийнинг асл насаби ажамларга бориб тақалади. Бу фикр талай адабиётларда қайд қилинган бўлиб, кўпчилик муҳаддисларнинг таъкидлашларича, «Бардазбеҳ» сўзи арабча «зориъ» (зироат, деҳқончилик билан шуғулланувчи киши) маъносини билдиради. Имом ал-Бухорийнинг отаси Исмоил, унинг куняси Абул- Ҳасан бўлиб, ўз даврининг етук муҳаддисларидан саналиб, имом Моликнинг шогирд ва асҳобларидан бири бўлиб, тижорат ишлари билан ҳам шуғулланган.
• Афсуски ҳозирча унинг қаламига мансуб бирор асар ҳақида аниқ маълумотга эга эмасмиз. Бироқ уни Ҳамад ибн Зайд, имом Молик, Абу Муовия каби ўз даврининг йирик муҳаддисларидан ҳадислар ривоят қилгани, Абдуллоҳ ибн ал-Муборакнинг суҳбатида бўлиб, ундан таълим олгани ҳақидаги хабарлар манбаларда келтирилади. Унинг шогирдларидан ироқлик бир қанча олимлар Аҳмад ибн Ҳафс, Наср ибн Ҳусайн ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Имом ал-Бухорий «ат-Та‘рих ал-кабир» («Катта та’рих») асарида отасининг таржимаи ҳоли ҳақида талай маълумотлар келтиради. Тарихчи ал- Ҳофиз ибн Ҳиббон ўзининг «Китоб ас-сиққот» («Буюк инсонлар ҳақида китоб») номли асарида Исмоил ибн Иброҳим яъни ал-Бухорийнинг отаси, Ҳамад ибн Зайд ва Моликдан ҳадислар ривоят қилган, ундан эса ироқлик олимар ҳадислар нақл қилганлар»,-деб таъкидлайди. • Имом ал-Бухорийнинг онаси ҳам тақводор, диёнатли ва ҳар хил кароматлар соҳибаси, ғоятда оқила, фозила аёл бўлган. У эл орасида Оллоҳ таолога илтижо этиб, доимо дуолар ўқиб юрадиган покиза аёл сифатида танилган эди. Маълумки, имом ал-Бухорий ёшлигида кўзи жароҳатланиб кўриш қобилияти сусайган бўлиб, ҳар қанча уринмасин ҳам табиблар уни даволай олмагандилар. Кунлардан бир куни ал-Бухорийнинг онаси тушида Иброҳим алайҳиссаломни кўрганда у зоти шариф бу мушфиқа онага қараб: «Эй волида! Сенинг дуоларингнинг бардавомлигидан Оллоҳ таоло ўғлингга тўлиқ кўриш қобилиятини қайтарди», — деб хитоб қилганлар. Кейин у «Уйқумдан уйғонсам ўғлим Муҳаммаднинг кўз нури тўлиқ қайтиб тузалиб кетибди»,-деган ривоят мавжуддир