Tafsir asarining tili va uslubi
Mavzu:"Tafsir" asarining tili va uslubi
• Эски ўзбек адабий тилининг муҳим ёдгорликларидан бир и Қарши шаҳрида топилган «Тафсир» асари ҳисоб- ланади. Бу асар «Урта Осиё Тафсири» деб ҳам юритила- ди. «Тафсир»—«Қуръон»нииг сузма-сўз таржимаси, изоҳ- лар, шарҳлар ва тушунтиришлардан иборатдир. «Таф-еир»да 18- сурадан бошлаб «Қуръон» таржимаси ва шарҳлар, изоҳлар берилади. Асарнинг биринчи қисмида ҳар бир сурадан кейин унинг мазмуни билан боғлиқ ҳи- коялар берилган. Иккинчи қисмида эса суралардан изоҳ¬ лар ва шеърий парчалар келтирилгаи. Китобда «Таф- сир»ии тартиб берган ва кўчирган кишиларнинг номи кўрсатилмаган. Асарнинг ёзилган вақтини белгилаш жу- да кийин, унинг матнида бу ҳақда ҳеч қандай маълумот йўқ.'
Турк олими А. Эрдоган «Тафсир»нинг луғат таркиби жиҳатидан «Девону луғотит турк» лексикасига яқин эканлигига, унда диний тушунчаларни ифодаловчи сўз ва ибораларнинг туркий тилга таржима қилиб берилган- лигига асосланиб, унинг асл нусхаси X—XI асрларда ёзилган деган фикрни баён қилади.1 «Тафсир» тилига хос бир қатор лексик ва морфологик хусусиятларнинг «Ҳибатул ҳақойиқ» асарининг тилига анча яқинлигини ҳисобга олиб, С. Е. Малов бу асарни XII аср ёдгорлиги деб ҳисоблайди1. Бу асарнинг тили тўғрисида катта иш олиб борган А. К. Боровков «Тафсир»нинг дастлабки ёзилган даври X аср охири бўлиб, асарда мўғуллар ва кейинроқ Темурийлар даврига хос сўз ва атамаларнинг қўлланиши ҳамда унинг фонетикаси ва морфологиясида учрайдиган янгиликлар мазкур Қарши қўлёзмаси XV аср¬ да қайта кўчирилган бўлиши мумкин, деб изоҳлайди. Шунга кўра у «Тафсир»ни XII—XIII асрларнинг ёдгор¬ лиги деб қарайди.2
Шуни қайд қилиш керакки, тил хусусиятлари жиҳа¬ тидан «Тафсир» асосан адабий д/дз/]/ тилига хос бўлган XI—XIII аср ёдгорликларига яқин туради. Шу билае бирга бу асарда жуда кўп ҳолларда д/дз/]/нинг й га ўтиши ҳодисаси ҳам учрайди: адғыр — айғыр, адыр — айыр, адрылмоқ — айрылмоқ каби.
«Тафсир» тилининг аралаш тил хусусиятлари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Асар тилида^ ҳам шарқий уркий (қарлуқ- уйғур), ҳам ғарбий туркий (ўғуз-туркман) нетик, морфологик ва лексик унсурларнинг мувозий ҳолда қўлланиши кўп учрайди:1 инкор билдирувчи эр- мас ва эрмаз, тагул ва дагул, илгару ва илару, ант ва анд, тариғ ва дариғ, арт ва ард (орқа), қарағу козси® ва тоға кбзсиз (кўр), ортақ эш ва дост эш, конилик ва гонулук (тўғрилик), тагра ва дагара (теварак) каби¬ лар.