logo

Антик давр юнон адабиёти

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

180.5 KB
Мавзу: Антик давр юнон адабиёти .
                                          Режа:
I .  КИРИШ.
II .  АСОСИЙ КИСМ :
1. ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ ИБТИДОИЙ ДАВРИ.
2. ГОМЕР ДОСТОНЛАРИ.
3.   ДОСТОНЛАРНИНГ   УМУМИЙ   ХУСУСИЯТИ   ВА   БАДИИЙ
ВОСИТАЛАРИ. 
4. ЮНОН ЛИРИКАСИНИНГ ТУРЛАРИ.
5.   ЮНОН   АДАБИЁТИНИНГ   АТТИКА   ДАВРИ   V - IV   АСРЛАРДА
ЮНОН ЖАМИЯТИ ВА МАДАНИЯТИ.
6. ЮНОН ТЕАТРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ.
7. ЮНОН  ТРАГЕДИЯНАВИСЛАРИ.
8. КОМЕДИЯ ЖАНРИ.
9.   ЮНОН  КОМЕДИЯНАВИСЛАРИ.
10.  V - IV АСРЛАРДА ПРОЗА АДАБИЁТИ
           III. ХУЛОСА.
IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
                                    I. КИРИШ.
Қадим-қадим  замонлар,  таҳминан бундан  2700-2800 йиллар муқаддам,
Европа тупроғидаги  кичкина мамлакатлардан бири - Юнонистон (Греция)да
ёзма   бадиий   ижоднинг   дастлабки   намуналари   юзага   кела   бошлади.
Юнонистонда  туғилиб,  кейинчалик юксак  камолот  боскичига  кўтарилган бу
адабиёт   эрамиздан   аввалги   III   асрда   Рим   маданиятининг   барпо   этилишида,
таркиб   топишида   ҳам   катта   ўрнак   бўлди.   Ер   юзидаги   ана   шу   икки   қадимий
ҳалқ яратган маданият, санъат ва адабиёт антик маданият, антик адабиёт деб
аталади. 
Лотин   тилидаги   «антик»   (antiquus)   сўзининг   маъноси   «қадимги»
демакдир.   Лекин   бу   атаманинг   Юнон-Рим   адабиётларигагина   татбиқ
этилиши   унчалик   тўғри   эмас,   чунки   маданиятнинг   асл   бешиги   Шарқ
мамлакатлари   бўлган   дастлабки   адабиёт   ёдгорликлари,   олдин   Миср,   Эрон,
Хитой, Хиндистон, Бобил (Вавилония) каби мамлакатларда яратилган. 
Бинобарин,   Юнон-Рим   жамияти,   санъати   ва   адабиётига   нисбатан
қўлланиб   келинаётган   «антик»   сўзини   фақат   Европага   татбиқан   англамоқ
даркор,   негаки   Европа   ҳалқлари   ўзларининг   маданий   тараққиётлари   йўлида
ёлгиз   Юнон-Рим   маданияти   билан   алоқадор   бўлганликлари   сабабли,   шу
ҳалқлар   бунёд   этган   маънавий   бойликларни   энг   қадимий   деб   таниганлар.
Ҳақиқатан   ҳам   юнон   адабиёти   ҳеч   бир   ҳалқнинг   адабиётига   суянмасдан
мустақил   равишда   пайдо   бўлган   адабиётдир.   Юнон   ҳалқи   инсон   онги
етиштириши мумкин бўлган барча маънавий озиқлар уруғини ўз қўли билан
сочиб, ундан мул хосиллар ундирди. 
Ҳозирги  замон адабиёти   оламида  мавжуд  бўлган  бадиий  шаклларнинг
кўпчилиги,   услуб   воситалари   шу   ҳалқнинг   кашфиётидир.   Ф.Энгельс
таъкидлаганидек,   юнон   ҳалқининг   «универсал   қобилияти   ва   фаолияти
инсоният   тараққиёти   тарихида   уни   шундай   бир   ўринга   қўйдики,   бу   ўринга
бўлак бирон ҳалқ даъво қила олмайди»1. Маданият осмони эндигина ёришиб
келаётган   ўша   узоқ   утмишда   юнон-рим   ҳалқлари   қўли   билан   қурилган
улуғвор, куркам ва жозибадор маданият қасрлари асрлар туфонига, замонлар
синовига бардош бериб, хануз мағрур бош кўтариб турибди
  XIV   асрда   Италияда   туғилиб,   кейин   Европанинг   бощка
мамлакатларига   ёйилган   гуманизм   ҳаракати   чин   маъноси   билан   буюк
революцион ҳодисага айланди. Гуманистларнинг ташаббуси билан тўпланган
антик   замон   улуғ   ёдгорликлари   инсониятнинг   назарида   бамисоли   янги   бир
дунёни очгандек бўлди. 
XVII   аср Европа  классицизм  адабий  оқими ҳам  100-150  йил  давомида
антик   дунё   бадиий   ижодига   тақлид   шиори   остида   ривожланди,   бу   давр
мобайнида, карийб бутун Европа саҳнаси, асосан Юнон ва Рим трагедиялари мавзулари   билан   яшади.   1789   йил   франсуз   буржуа   революцияси   арафасида
антик давр тамомила янги маъно касб этди. 
Манбаларнинг   гувоҳлик   беришига   қараганда,   «Ўрта   Осиё   билан
Юнонистон ўртасидаги иктисодий-маданий алоқалар жуда қадим замонларда
бошланди.   Эллин   маданияти   Ўрта   Осиё   маданиятининг   равнақ   топишига
самарали таъсир этди. 
II .  АСОСИЙ КИСМ :
ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ ИБТИДОИЙ ДАВРИ .
Юнон   ёзма   адабиётининг   бизга   қадар   етиб   келган   энг   қадимги   ягона
намуналари  -  «Илиада»  ҳамда   «Одиссея»   достонларидир.  Мазкур  асарларни
ўқир   экансиз,   буларнинг   автори   ҳисобланган   Гомердан   илгари   кам   юнон
элида   шоирлар   бўлганми,   деган   сўроқ   ўз-ўзидан   хаёлингизга   келади.   Бу
сўроқнинг   жавобини   аввало   шу   достонларнинг   ўзларидан   ахтармоқ   даркор.
Шубҳасиздирки,   «Илиада»   ва   «Одиссея»   каби   юксак   бадиий   асарларнинг
узлари ҳам фақатгина узоқ муддатли адабий ҳаракатнинг давоми, унинг етук
маҳсули   ўларок   майдонга   келишлари   мумкин   бўлган.   «Одиссея»   поэмасида
ботирлик ҳақида  достон  айтиб,  зиёфат  ахлларини  ром   қилган  Демодок  каби
ажойиб   бахшилар   -   рапсодларни   учратамиз.   Эҳтимол   буларнинг   куйларида
Гомердан  олдин ўтган шоирларнинг санъати  тараннум  этилгандир!.. Бундан
ташқари,   Платон,   Геродот   каби   муътабар   зотлар   ва   шу   замоннинг   баъзи
ёзувчилари,   Гомердан   илгари   Орфей   деган   нихоятда   дилрабо   шоир
ўтганлигини   хабар   қиладилар.   Бироқ   бу   шоирнинг   гўзал   наволари   ҳақидаги
афсонавий   ривоятларда»   бошқа   тарих   сахифасида   биронта   ҳам   мисра
сақланиб   қолган   эмас.   Шу   ривоятларда   ҳикоя   қилинишича,   Орфейнинг
қўшиқлари   ҳатто   йиртқич   хайвонларни   ҳам   мафтун   этар,   дарёларнинг
оқишини   тўхтатиб   куяр,   тог-тошларни   тебрантирар,   дарахтларни   ҳаракатга
келтирар   экан;   гуё   шоир   уз   ёри   куйида   бир   марта   нариги   дунёга   бориб
мунгли   тароналари   билан   у   ердаги   маъбудларнинг   дилларини   ҳам   вайрон
этган   эмиш.   Юнон   ҳалқи   ўртасида   кенг   тарқалган   ривоятларда   -   Орфейдан
ташқари   яна   бир   канча   шоирлар:   Музе,   Эвмолп,   Тамир,   Олен   ва   бошқалар
тилга   олинади.   Барча   ҳалқларнинг   тарихида   бўлгани   каби,   юнон   адабиёти
ҳам   мукаррар,   оғзаки   ҳалқ   ижоди   заминида   майдонга   келган.   Тарих
сакифаларида   юнон   фольклоридан   жуда   нам   намуналар   сақланиб   қолган
бўлса   ҳам,   шуларга   асосан   эски   замонларда,   ибтидоий   даврларида   юнон
ҳалқининг   анчагина   бой   ва   ранго-ранг   оғзаки   адабиёти   -   эртаклари,
мақоллари,   маталлари,   топишмоқлари,   қўшиқлари   бўлганлигини   аниқлаш
мумкин. ГОМЕР ДОСТОНЛАРИ.
Юқорида айтганимиздек| қадимги юнон ёзма адабиётининг бизга қадар
етиб   келган   яккаю   ягона   ёзма   намуналари   «Илиада»   ва   «Одиссея»
достонларидир.   Гомер   деган   улуғ   шоирнинг   номи   билан   улуғборлиқ   бўлган
ҳар   иккала   поэманинг   мавзуи   Троя   афсоналаридан,   яъни   юнонлар   билан
трояликлар ўртасида бўлиб утгаи уруш ривоятларидан олинган. Троя шаҳри
ҳақиқатан   ҳам   Кичик   Осиёда,   Дарданел   буғозининг   жанубий   қирғоғида
жойлашган   кузена   шаҳарлардан   бири   эди.   Олимларнинг   бундан   бир   неча
йиллар   муқаддам   эски   Троя   шахри   ўрнида   олиб   борган   археологик
излашлари   натижасида   эрамиздаи   карийб   уч   минг   йил   илгари   гуллаб-
яшнаган ва кейинчалик турли фалоқатлар орқасида ҳалок бўлиб кетган аҳоли
уйларининг   вайроналари   топилган.   Илм   аҳлларининг   айтишларича,
юнонларнинг   трояликлар   устига   бостириб   келишлари   тарихий   воқеа   бўлиб,
эрамиздан   таҳминан   XIII—XII   аср   илгари   юз   бергандир.   Ривоятларнинг
ҳикоя қилишича, Троя шахзодаси Парис Спарта подшохи Менелайнинг уйига
мехмон   бўлиб   келади.   Менелай   Парисни   иззат-икром   билан   қарши   олиб,
унинг   шарафига   хашаматли   зиёфатлар   беради,   базмлар   уюштиради.   Шу
базмларнинг   бирида   Парис   мезбоннинг   рафиқаси   Еленани   учратиб,   унинг
ҳусн-жамолига   шайдо   бўлиб   қолади.   Париснинг   қ адди-басти,   устидаги
ажойиб   шарз   либослари   Еленани   ҳам   мафтун   этади.   Кунлардан   бирида
Менелай   узоқ   сафарга   кетганида,   Парис   Еленани   йўлдан   уриб,   алла қ анча
мол-дунёлар   билан   бирга   уни   ў з   юртига   олиб   қ очади.   Сафардан   кайтиб
келган   Менелай   мехмонининг   к ў рнамаклигидан,   рафикасининг   хиёнатидан
номус   аламида,   изтироб   кийно ғ ида   азоб   чекади   ва   ра қ ибидан   қ acoc   олишга
а ҳ д   қилади.   Менелайнинг   мурожаатига   кўра   бутун   Юнон   улкасидан
тўпланган   подшоклар,   аламдийданинг   акаси,   Микен   подшохи   Агамемнонни
саркарда   кўтариб,   бир   канча   кемаларда   Троя   устига   бостириб   борадилар.
Юнон лашкаргохида замонасининг бир канча улуғ пахлавоилаи ри ва шулар
орасида   Юнонистоннинг   буюк   баходирларидан   бири   Ахилл   (Ахиллес)   ҳам
бор   эди.   Ў н   йил   давомида   юнон   лашкарлари   Троя   шаҳрини   қ амалда
тутадилар.   Нихоят,   айёрлик   йўли   билан   унинг   ичига   кириб,   ёндириб
юборадилар,   бутун   шаҳар   а ҳ олисини   қиличдан   ўтказадилар   ва   шаҳарнинг
жамики бойликларини талаб, Еленани олиб уз юртларига қайтадилар. Бироқ
ватанга   кайтишда   голибларнинг   бошига   анчагина   кулфатлар   тўшади:
уларнинг   баъзилари   оғир   йўл   машаккатларида   ҳалок   бўладилар,   баъзилари
омон-эсон  юртларига  кайтиб   келганларида   хоинона  улдириладилар,   яна  бир
хиллари   узоқ   йиллар   денгиз   т ў лкинларида   сарсон-саргардонлик   азобини
тортадилар.   Ана   шу   уруш   ҳақидаги   ривоятлар   йигиндисидан   юнон
м и фологиясининг   «Троя   уруши   афсоналари»   деб   аталувчи   туркуми   юзага
келган.   «Илиада»   ҳамда   «Одиссея»   достонларининг   мавзулари   шу туркумдаги   ривоятлардан   олинган.   Аммо   ҳар   иккала   достонда   махур   аф-
сонанинг   ҳаммаси   эмас,   иккита   кичик-кичик   воқеасигина   ҳикоя   қилинади,
Чунончи,   «Илиада»   да   Троя   урушининг   ў нинчи   йилида   бўлиб   ўтган   му ҳ им
бир ҳодиса тасвир этилган. 
«ИЛИАДА»  достони
Қадимги   юнонлар   Троя   шаҳрини   «Илион»   деб   ҳам   атаганлар.
Бинобарин,   «Илиада»   достонининг   номи   остида   «Илион   қиссаси»,
«Илионнома»   деган   маъноларни   англамоқ   лозим.   Бироқ   бу   ном   асарнинг
мазмунига   унчалик   монанд   эмас.   Чунки   достонда   асосан   Юнон-Троя
урушидаги   кичик   бир   воқеагина   баён   этилади   ва   ана   шу   ягона   воқеа
атрофида   махур   урушнинг   баъзи   ҳ одисаларига   йўл-йўлакай   тўхталиб
ў тилади.   «Илиада»   достони   15700   мисрадан   иборат   жуда   каттакон   асар.
қадимги   олимлар,   юнон   алифбесининг   сонига   қараб,   поэмани   24   бобга   -
қўшиқка бўлганлар. Асар воқеалари тавсифига киришдан олдин, шоир илхом
парисига мурожаат қилиб, уз достонининг бош мавзуи   -   Ахилл   Fa забларини
к ў йлашда   ундан   мадад   тилайди.   Поэманинг   биринчи   қўшиғи   шу   разабнинг
сабабларига   баришланган.   Достон   Гекторнинг   Троя   ша ҳр идаги   тантанали
дафн маросими билан тугайди. 
«ОДИССЕЯ»  достони.
Гомер номи билан боғлиқ бўлган иккинчи асар - «Одиссея» достонида
Троя   урушининг   бош   қахрамонларидан   бири,   Итака   подшоҳи   Одиссейнинг
саргузаштлари ҳикоя қилинади. 
Д остонларнинг умумий хусусияти ва бадиий воситалари .  
Юқорида   кў рилган   ҳар   иккала   достон   оғзаки   ҳалқ   адабиёги   асосида
яратилмиш   эпопеянинг,   яъни   баходирлик   ҳақида   ҳикоя   қилувчи
казфамонноманинг   классик   намунасидир.   Аммо   «Илиада»   ҳамда   «Одиссея»
достонларининг   бадиий   даражаси,   сюжет   курилиши,   санъат   воситалари
ибтидоий   жамият   ҳалқ   ижоди   асарларига   хос   оддийликдан,   соддаликдан
аллаканча   юкори   туради.   Аввало,   иккала   поэманинг   мазмуни   ёлгиз   битта
кахрамон   атрофида.   эмас,   ҳатто   якка-ягона   бир   воқеа   теварагида   айланади.
Чунончи   «Илиада»   поэмасида   авторнинг   бутун   диккати   асарнинг   бош
кахрамони   Ахиллнинг   газабига   қаратилган   бўлиб,   қолган   воқеалар»   ана   шу
машъум   газаб   билан   боғлиқ   холда   тасвир   этилади.   Шу   билан   бирга   ун   йил
мобайнида   бўлиб   ўтган   воқеалар   фақат   эллик   кун   ичига   сигдирилган.
Тингловчи ва китобхондаги таассуротнинг тўлиқ бўлиши учун асар давомида
автор   йўл-йўлакай   чекинишлар   ясаб,   турли-туман   ҳо дисалар   билан   асосий
воқеани тулдириб боради. Худди шундай уй ғ унлик, мухтасарлик «Одиссея»
поэмасида   ҳам   кузга   яккол   ташланиб   туради.   Жафокаш   Одиссейнинг   ў з   ва
танига   қ айтиши   ва   сафар   мобайнида   унинг   бошидан   кечган   мушкулотлар, учраган   ажойибот   ва   гаройиботлар   -   асарнинг   асосий   мавзуидир.
Одиссейнинг  бу саргардонликлари  роса ун йилга чузилиб  кетган  бўлса ҳам,
асарда   шу   ун   йиллик   азоб-укубатларнинг   фақат   кейинги   кирк   куни   баён
этилган,   холос;   олдинги   саргузаштлар   эса   Алкиной   саройидаги   зиёфатда
кахрамон  тилидан   ҳикоя   қилинади.   «Илиада»   ва   «Одиссея»   достонларининг
ушбу   хусусиятлари   мазкур   асарларни   яратган   адибнинг   юксак   ма ҳ орати,
санъаткорлиги   ҳамда   нозиқ   дидининг   шохидидир.   Гомер   усули   -   аввало
реалистик   усул.   Ҳар   иккала   достонда   қадимги   замон   юнон   турмуши   ёркин
ҳаётий лавҳаларда тасвир этилган. 
Юнон лирикасининг турлари. 
Юнон   тилидаги   «лирика»   сўзи   торли   чолгу   асбоби   лиранинг   номидан
келиб   чиккан   бўлиб,   маъноси   «музика   журлигида   ижро   этилувчи   шеър»
демакдир. Бу атама лирик шеъриятнинг ривожланган даврларидан аллаканча
кейин, таҳминан эрамиздан аввалги II асрларда эллинизм замонаси олимлари
томонидан   истемолга   киритилган.   Шу   пайтга   қадар   юнонларнинг   узлари
мазкур   туркийга   алоқадор   бўлган   асарларнинг   ҳаммасини   -   «мелос»,
«мелика», яъни «қўшиқ» деб атаганлар. Бинобарин, маълум бўладики, асрлар
давомида   қадимги   юнонлар   лирик   шеъриятни   бошқа   турли   воситалар,
масалан, қўшиқ, музика асбоби ва ҳатто paқc билан боглаган холда тасаввур
этиб   келганлар.   Шу   сабабли   ҳар   бир   лирик   шоир   бир   вақтнинг   узида   ҳам
муаллиф,   ҳам   бастакор   ва   ҳам   ракс   устаси   бўлган.   Даврлар   ўтиши   билан
лириканинг элегия деб аталувчи баъзи оддий турлари, аста-секин музикадан
узоқлаш   фақатгина   ў киш   учун   хосланган   адабий   жанрга   айланиб   қолади.
«Мелос»   ибораси   эса   ёлгиз   кўнгил   хисларини   ифода   этувчи   шеърларга
нисбатан   ишлатилиб,   бу   тоифа   асарларнинг   музика   билан   боғлиқлиги   яна
узоқ вақтлар давом этади. Лириканинг турларга ажратиш аломатларидан яна
биттаси вазндир: эпик доетонларнинг гекзаметр улчовидан бошқа шаклларда
ёзилган   асарларнинг   ҳаммаси   лирикага   кушилган   ва   шу   мезон   асосида
уларни   элегия,   ямб   ҳамда   мелос   турларига   ажратганлар.   Асл   лирика   деб
танилган   ва   узоқ   асрлар   мусикавий   куй   хусусиятини   саклаб   долган   мелос
жанри,   узининг   мазмунига   ва   кандай   воқеаларга   аталганлигига   қараб   яна
икки туркумга бўлинади: якка хонанда томонидан ижро этилувчи — монодик
лирика ва кўпчилик томонидан ижро этилувчи — хор лирикаси.
Элегиянинг ватани Кичик Осиёдаги Фрегия вилояти бўлган. Жанрнинг
номи ҳам, чамаси, шу ернинг ҳалқи тилидаги  ,,e le gti“   -   (« қ амиш») сўзидан
олинган   бўлиб,   бу   тоифа   асарларнинг   ушбу   усимликдан   ясалган   музика
асбоби   -   флейта   (най)   журлигида   ижро   этилишига   далолат   қилса   керак.
Ҳозирги   замон   адабиётшунослик   илмида   хазин   туйгуларни   ифода   этувчи
шеърий   асарлар   шу   ном   билан   юритилади.   Элегияни   бу   маънода   тушуниш
қадимги   юнонлар   учун   тамомила   бегона.   Элегик   асарларда   улар,   аксинча, рухий   тетиклик   кайфиятларини,   ботирлик   гояларини,   жанговар   хисларни
талкин   этганлар.   Бироқ   элегиянинг   хусусиятларини   белгилайдиган   асосий
улчов   унинг   мазмуни   эмас,   балки   вазнидир.   Бинобарин,   шу   коидага   кўра,
«элегик байт» деб аталувчи махсус вазнда ёзилган ҳар кандай шеърий асарни,
мазмундан катъи назар, шу жанрга киритганлар. «Элегик байт»нинг биринчи
мисраи гекзаметрдан, иккинчи мисраи  -  пентаметр номи билан юритиладиган
беш туроқли вазндан таркиб топгандир. Пентаметр кам худди гекзаметрнинг
узгинаси-ку, фақат учинчи ва олтинчи туроқлардаги киска хижолар тушириб
колдирилган.   Шу   сабабли   мисрани   икки   тенг   кисмга   ажратадиган   учинчи
туроқнинг узун хижосидан сунг пауза қилмок лозим. Байтнинг чизма шакли
тубандагичадир:   —w   w   —   —и   и   —   w   гекзаметр   -   „   |   |   пентаметр).   Элегик
лириканинг   вазни   ҳам,   мазмуни   ҳам   ҳозирча   эпик   достонларга   жуда   якин
туради. Юнонларнинг узлари ҳам бу тоифа шеърларни жангномалардан унча
ажратган   эмаслар.   «Ямб»   атамасининг   келиб   чикиш   тарихи   ҳам   анча
коронги.   Қадимги   ривоятлар   бу   сўзни   маъбуда   Деметра   афсонаси   билан
боглайдилар.   Уз   кизи   Персефонанинг   йуқолганлигидан   каттик   изтироб
чеккан   Деметра,   маъбудларга   газаб   юзасидан   Эливсин   подтоки   Келей
хонадонига   энага   ёлланганида,   фақат   шу   хонадоннинг   Ямба   деган   шух   ва
уйноки   чури   кизи   галати   аекиялар,   кизик-кизик   гаплар   айтиб,   маъбуданинг
кунглини очишга, уни бир оз кулдиришга муяссар бўлган экан. Афсона, ҳар
холда   ямб   шеърларнинг   мазмунига   кўра   т ў қилган   бўлса   керак.   Чунки   бу
жанрнинг   ў зи   ҳалқ   адабиётида   хазил-мутоибаларни,   танкидий   фикрларни
ифода   этувчи   шеърий   вазндан   олинган   эди.   Ямб   вазни   кейинчалик
фольклордан   ёзма   адабиётга   кучиб   утгач,   шахсий   туйгуларни,   сатира
рухидаги   кайфиятларни,   мухолифлар   мунозарасини   баён   қилувчи   кучли
адабий   воситага   айланади.   Ямб   жанрининг   таищи   аломатлари,   барча   лирик
асарлар   каби,   яна   ўша   вазн   хусусиятлари   билан   белгиланиб,   асосан   ямб  
(v-к   —)   ҳамда   трохей   деб   аталувчи   туро қ лардан   т ў қилади.   Бу   иккала   туроқ
нихоятда   киска   бўлганлиги   важидан,   уларни   жуфтжуфт   қилиб   ишлатганлар
ва   натижада   «ямб   учлиги»   номи   остида   шузфат   топган   олти   туроқли   вазн
майдонга   келган:   —   W   --   |   --к   ---   W   I   W   —   и   --   Бизга   маълум   бўлган   энг
қадимги   элегиянавис   шоир   Каллиндир.   Унинг   качон   гугилганлиги   ва   кай
маҳалда   улганлиги   ҳақида   ҳеч   каидай   маълумот   йук.   Каллиннинг
шеърларида баён этилган воқеаларга асосан шоирнинг эрамиздан олдинги V-
II аср бошларида Кичик Осиёдаги Эфес шазфида яшаганлигини аниқлаймиз. 
ТАНТАНАЛИ ЛИРИКА .
Биз ҳозирга қадар юнон лирикасининг монодик тури билан танишдик.
Юқорида айтганимиздек, лириканинг бу турига кирадиган элегия, ямб ҳамда
меликада   шоир   узининг   шахсий   кечирмалари,   истак   ва   орзуларини   ифода
этган.   Бу   хилда   лирик   асарлар   фақатгина   ёлгиз   бир   одам   томонидан   куйга солиниб   музика   асбоби   билан,   ё   бўлмаса   музикасиз   ижро   этилар   эди.
Юнбнларда   яккахон   ашулачилар   томонидан   ижро   этиладиган   лирик
асарлардан   таищари,   кўпчиликнинг   тилак-орзулари   ва   кайфиятини
ифодаловчи   ҳамда   йирик   маърака   ва   маросимларда   бир   канча   одамнинг
иштирокида хор шаклида ялписига ижро этилувчи шеърий асарлар тантанали
лирика   ҳам   бўлган.   Тантанали   лириканинг   келиб   чикиш   тарихи,   асосан,
диний   маросимлар   билан   боглиедир.   Қ адим   замонларда   юнон
ибодатхоналарида   айрим   маъбудларни   мадх   этиб,   ибодатга   келган   кишилар
ялпи ашула айтар эдилар. Бундай мадхиялар кўпинча маъбудлардан Аполлон
замда   Дионисга   аталган.   Бизга   қадар   етиб   келган   тантанали   лириканинг
кўпчилиги   май   ва   шодлик   маъбуди   Дионисга   багишланган   бўлиб,   қадимги
юноилар   бу   тоифа   асарларни   «дифирамб»   деб   атаганлар.   Кейинчал и к,
таҳминан   V-I   асрнинг   иккинчи   ярмидан   бошлаб   тантанали   лирикада
маъбудлар   билан   бир   каторда   тирик   одамларни   мадх   этиш   ҳам   расм   бўла
бошлайди. 
ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ АТТИКА ДАВРИ  V - IV  АСРЛАРДА ЮНОН
ЖАМИЯТИ ВА МАДАНИЯТИ .
Эрамиздан   олдинги   V   аср   юнон   жамиятининг   ижтимоий-сиёсий   ва
маданий жихатдан  юксак тараққиёт боскичига кўтарилган давридир. Поэзия
адабнётнинг   ҳамон   асосий   тури   бўлиб   давом   этгани   билан,   янги   ҳаёт
шароитларида   унинг   каноти   бехад   кенг   ёйилади,   имкониятлари   мислсиз
улғайиб   кетади.   Илгариги   поэзия   кўпрок   юкори   табакаларнинг
манфаатларига   қаратилган,   айрим   шахсларнинг   кайфиятларини   ифода   этган
бўлса,   демократик   давр   аттика   адабиёти   Афина   гражданларига   мурожаат
қилиб,   замонанинг   ижтимоий   ва   сиёсий   талаблари   билан   тақозо   этилган
муҳим   давлат   масалаларини   ечишга   ўринади.   Бу   масалалар   орасида   энг
муҳимлари   -   давлат   билан   фукаро   ўртасидаги,   айрим   шахслар   билан
коллектив   ўртасидаги   муносабатлар   муаммоларини   ҳал   қилиш,   мавжуд
шароитларда   одам   боласининг   вазифалари   ва   ахлок   доираларини   белгилаш,
унга   йўл-йуриқлар   курсатишдан   иборат   бўлган.   Бинобарин,   ҳалқ   оммаси
манфаатларига   якинлик,   актуаллик,   замонавийлик,   одампарварлик   -   аттика
адабиётининг   асосий   хусусиятидир.   Жамиятдаги   зиддиятларни,   кўраш   ва
тукинишларни   ҳаммадан   кўра   мукаммал   ва   муфассял   ифода   этишни   эплай
оладиган   бирдан   бир   адабий   жанр   албатта,   драматургия   бўлган.   Н а   эпик
достонлар ва на лирик асарлар бу вазифаларнинг, шуб ҳ асиз, т ў ла уддасидан
чи қ а   олмас   эди.   Ҳаракат,   шеърият   ва   мусика   т ўқ имасидан   таркиб   топиб,
ягона   уйгун   шакл   касб   этган   драма   адабиёти,   поезиянинг   имкониятларини
жуда   кенгайтириб   юборади;   унинг   оммабоплиги,   конфликтларга   бойлиги,
таъсирчанлиги   —   бутун   V   аср   юнон   адабиётида   пешкадамлик   қилишини таъминлайди.   Гомер   достонлари   билан   бир   каторда   драматик   адабиёт
юнонларнинг жаҳон маданиятига  қў шган беба ҳ о  ҳ иссаларидир.
ЮНОН ТЕАТРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ .
Драманинг   барча   турлари   диний   маросимлардан   туғилганлиги
важидан,   қадимги   юнонлар   буларнинг   ҳаммасига   чуқур   эътикод   билан
қараганлар.   Бинобарин,   театр   томошалари   давлат   қарамогидаги   муҳим
сиёсий   ва   тарбиявий   тадбир   ва   чоралардан   бири   кисобланган.   Иккинчидан,
драманинг   юзага   келиши   бевосита   Дионис   маросимлари   билан   боғлиқ
бўлганлиги   туфайли   бу   томошалар   шу   маъбуднинг   шарафига   йил   сайин   уч
маротаба   ўтказиладиган   ва   бир   неча   кунлаб   давом   этадиган   байрам
пайтларида   намойиш   қилинган.   Юнонлар   махур   томошаларга,   шунчаки   бир
эрмак деб эмас, балки муҳим диний байрам деб қараганлар ва бу байрамлар-
ни   мумкин   қадар   тантанали   ўтказишга   тайёрланиб,   деярли   ҳаммалари   театр
томошаларига   келишга   ошиққанлар.   Дастлабки   даврларда   театр   уйинлари
бепул   кўрсатилган.   Кейинчалнк,   чиқимларининг   кўпайиб   кетганлиги
сабабли,   томошалар   пуллик   қилинган,   камбагалларга   маълум   микдорда
хукумат   акча   тулайдиган   бўлган.   Қадимги   Юнонистонда   барча   уйинлар
сингари,   театр   томошалари   ҳам   мусобака   йусинда   ўтказиларди.   Бу
мусобакаларга   катнашишни   истаган   ҳар   бир   трагедиянавис   шоир,   хукумат
ихтиёрига мазмун жикатидан бир-бири билан боғлиқ учта трагедия ва битта
сатирлар драмаси топширарди. Буларнинг ҳаммаси бирга кушилиб яхлит бир
туртлик   тетралогияни   ташқил   қилган.   Комедиянавис   шоирлар   эса   фақат
битта-битта   асар   билан   катнашганлар.   Театр   намойишларига   тайёргарлик
куриш   ва   шоирлар   мусобакасига   рахбарлик   қилиш   ишларини   Афина
давлатининг   энг   биринчи   арбоби   бош   архонт   бошқарар   эди.   Бу   одамнинг
ёлгиз   узи   ёки   шу   соханинг   мутахассислари   ёрдамида   учта   трагедиянавис
шоирнинг учтадан (трилогия) туедизта трагедиясини ва учта комедия- навис
шоирнинг   биттадан   учта   асарини   танлаб   олиб,   кейнн   фақат   шу   асарлар
юзасидан   иш   бошлашга   киришилган.   Ҳар   бир   шоирнинг   асарини   сахнага
куйиш тадбирлари билан боғлиқ бўлган ҳаражатларни мавжуд таомилга кўра,
муҳим   ижтимоий   вазифа   сифатида   архонт   шаҳарнинг   бадавлат   кишиларига
топширган.   Хор   рахбарлари   -   хореглар   ўзларига   бириктирилган   асарларга
атаб,  12-15 кишидан иборат  хор катнашчиларини ёллашлари, уларга кийим-
кечак   тиктиришлари,   хор   муаллими   чакиришлари,   репетикия   учун   бино
топишлари   ва   шуларнинг   барча   чикимларияи   тулашлари   лозим   эди.
Бинобарин,   асарнинг   томошабинга   ёкиши   -   кўпрок   хорегнинг   зушматига
боғлиқ бўлган. Мусобакага куйилган асарларнинг ҳаммаси томошадан утгач,
Афинанинг   унта   дахасидан   сайланган   ўн   кишилик   комиссия   мусобақа
юзасидан якун чикариб, театр иштирокчиларига мукофотлар белгилардн. Бу
мукофотлар   алокида-алохида   фақат   учта   шоир,   учта   хорег   ва   учта   биринчи актёрлар   ўртасида   таксимланиб,   голиблик   гулчамбари   ёлгиз   биринчи
мукофотни   олган   кишилар   бошига   кийдирилган,   учинчи   мукофот   эса
маглубият   аломати   ҳисобланар   эди.   Юнон   адабиётининг   барча   жанрлари
сингари,   трагедиянинг   мавзулари   ҳам   асосан   мифологии   афсоналардан
олингандир.   Дастлабки   даврларда   бу   мавзулар   фақатина   Дионис   ҳақидаги
ривоятлар   билан   богланган   бўлиб,   шоирлар   кейинчалик   бошқа   афсоналар
туркумига ҳам мурожаат қила бошлайдилар. Бироқ, шу билан бирга, трагедия
муаллифлари мавзу танлаганларида ҳам, фақат замона талабларига ҳамоханг
мифларнигина   олиб,   иложи   бўлса   уларни   бир   даража   узгартириб,
мослаштириб,   шулар   мисолида   узлари   яшаб   турган   даврнинг   муҳим
масалаларини ҳал қилишга интилгандар, мифологии кахрамонларнинг кўраш
ва   тукинишлари,   уларнинг   хатти-ҳаракатлари   ўша   замон   томошабинлари
учун   ахлок   ва   одобнинг   намунаси,   ижтимоий   хулкнинг   андазаси   сифатида
талкин этилган; ана шу афсонавий кахрамонларнинг қилмишлари тнмсолида
трагедиянавис   шоирлар   уз   замондошларини   юксак   маънавийлик,   ватанга
садокат, инсоний бурч гояларнда тарбиялашни кузлаганлар. 
«Театр»   сўзининг   асл   маъноси   «кўриш»,   «кузатиш»   демакдир.
Дастлабки   даврларда   томо ш абин   ў тирадиган   ерни   шу   ном   билан   атаганлар.
Бу   иборани   бутун   театр   биносига   нисбатан   ишлатиш   мелоддан   анча   кейин,
таҳминан V асрларда истеъмолга киритилган.
ЭСХИЛ.
Эрамиздан олдинги V асрнинг дастлабки йилларида бошланган кизгин
ижтимоий ва сиёсий воқеалар - Юнон элининг эски ибтидоий тузумдан аста-
секин   синфий   давлатга   айланиб   бориши,   мамлакатда   демократии
ҳаракатнинг   тобора   мустахкамланиши,   Эрон-Юнон   урушлари   йилларидаги
мислсиз   миллий   бирдамлик   ва   душман   устидан   галаба   козониш   иштиёки,
нихоят, урушдан кейинги ижтимоий ва маданий «кўтарилиш - ўз ифодасини
ҳаммадан кўра кўпрок Эсхил ижодида топади. Энгельснинг айтишича, Эсхил
чиндан ҳам «трагедиянинг отаси» ва уз асарларида замонасининг энг муҳим
масалаларини кўтарган «ёркин тенгсиз шоирдир».
Эсхил   нихоятда   махсулдор   ёзувчи   бўлган.   Бироқ   унинг   90   га   якин
трагедиядан   иборат   бой'адабий   меросидан   бизга   цадар   фацат   еттитаси   етиб
келган.   Бўлар   тубандагилардир:   «Эронийлар»,   «Фиванинг   етти   душмани»,
«Илтижогуйлар»,   «Занжирбанд   Прометей»   ва   «Орестея»   трилогиясига
кирадиган «Агамемнон», «Хоэфорлар» ҳамда «Эвменидалар» трагедиялари. 
Бу   трагедияларнинг   «Эронийлар»дан   бошқа   ҳаммаси   мифологик
мавзуларда ёзилган бўлиб, шоир уларни қадимги замонларда Гомер асарлари
деб танилган цикл достонлар воқеасидан олади.  СОФОКЛ ижоди.
Юнон   трагедиясининг   иккинчи   улуғ   намояндаси   Софокл   496   йилда
Афинанинг   якинидаги   Колон   деган   жойда   туғилади,   унинг   отаси   курол-
аслаҳа корхонасининг эгаси, замонасининг анча бадавлат  ва бообрў кишиси
бўлган.   Софокл   ёшлигида   яхши   тахсил   ку-   ради,   турли-туман   билимларни
урганади   ва   унинг   адабий   фаолияти   жуда   эрта   бошланиб,   28   ёшида   экан,
драматик   адиблар   мусобакасида   улуғ   Эсхил   устидан   ғалаба   қозонади.
Ривоятларнинг   ҳикоя   қилишича,   мағлубиятга   учраган   Эсхил,   гуё   номусига
чидолмай,   Афинани   ташлаб   кетишга   мажбур   бўлган.   Бу   маълумотлар   ёш
ёзув-   чининг   эътиборини   ошириш   ниятида   тузилган   муболага   бўлса   керак.
Чунки   баъзи   тарихий   зужжатлар   Эсхил   билан   унинг   кичик   замондоши
ўрталарида   жуда   самимий   дустона   муносабат   бўлганлигидан   дарак   беради.
Қадимгиларнинг   гувоҳлик   беришларига   кўра,   Софокл   узининг   олтмиш
йиллик   адабий   фаолияти   давомида   120   дан   ортин   асар   ёзиб,   24   марта
драматик   шоирлар   мусобакасида   ютиб   чиққан.   Бироқ   мазкур   асарлардан
бизга   қадар   еттитасигина   етиб   келган,   холос.   Бу   асарларнинг   тавсифига
утишдан  олдин  Софоклнинг  юнон  драматургиясида   тўтган  ўрни, бу  жанрни
такомиллаштириш бобида қилган хизматлари ҳақида бир оз тўхталиб утишга
турри келади. Софокл ўз ижодида асосан Эсхил бошлаган анъаналарни давом
эттириб,   трагедияни   тантанали   линий   қўшиқлар   шаклидан   чинакам   драмага
айлантириш ишини яна юкори погоналарга кўтаради. Софокл асарларида хор
қўшиқларининг аста-секин кискариб бориши орқасида воқеаларнинг суръати
тезлашади;   казфамонларнинг   табиати   ва   рухий   кечирмаларига   кўпрок
эътибор   бериш   натижасида   асарнинг   мазмуни   ҳаётийлик   касб   эта   боради.
Ижодининг   то   охирги   кунларига   қадар   Софокл   ўз   асарларидан   хорни
тамомила   чикариб   ташламаган   бўлса   чам,   Эсхил   асарларидагига   қараганда
унинг   хизмати   энди   жуда   камайиб   кетган,   воқеалар   ривожига   таъсир
курсатмайди;   кахрамонлар   ўртасидаги   гапларга   котишмайди.   Софокл
трагедияларидаги   хорнинг   асосий   вазифаси   -   ўйин   жараёнида   туғилган
таассуротларни   изоҳлаш,   муаллифнинг   максад   ва   рояларини   ифода   этиш,
баъзи   мулохазаларни   изхор   қилишдан   иборат   бўлиб   қолади.   Хорнинг
вазифасини   бу   тарифа   ислоҳ   қилиш,   иккинчи   актёрнинг   ролини   оширишга
кенг имкон беради ва ҳатто асарга учинчи актёрни киритиш заруриятини ҳам
туғдиради.   Биринчи   марта   Софокл   томонидан   жорий   этилган   кейинги
янгилик   драматургия   доирасини   бехад   кенгайтириб   антик   дунё
трагедиясининг   то   сўнгги   даврларига   қадар   сазана   санъатининг   асосий
коидаси бўлиб қолади. Ижодининг охирги йилларида Эсхил ҳам бу усулдан
фойдаланиб («Орестея») жуда йирик ижобий ва бадиий натижаларга эришган
эди.  Софокл истаган ўша олижаноб инсон конкрет ҳаётдан узоқ, мавхум бир
шахс эмас, балки узини тамомила Афина давлатининг манфаатларига тиккан,
шу давлатнинг талаби билан яшаган, унинг конунларини мукаддае билган ва
гоялари   учун   жонини   фидо   қилган   тирик   бир   одамдир.   Матонат   ва
жасоратнинг   тимсоли   бўлган   бу   одам,   маслак   йўлида   ҳеч   кандай   говлардан
чекинмайди,   ҳаёти   барбод   бўлса   ҳамки,   кузлаган   максадига   интилади.   Шу
жихатдан   Эсхил   билан   Софокл,   ижодлари   бир-бирларига   якиндир.   Аммо,
иккинчи томондан буларнинг казфамонлари ўртасида катта тафовут ҳам бор.
Масалан,   Эсхил   уз   асарларида,   асосан   илохий   кучларнинг   тукинишларини
тасвирлаган,   казфамонларнинг   ёлгиз   битта   хислатини   курсатга»   бўлса,
Софокл   трагедияларида   катнашувчи   шахслар   анчагина   «одамбашара»,
инсонга хос севги ва дарду аламлар билан яшайдиган, Эсхил кахрамонларига
нисбатан рухий дунеси кенг ва табиати ранго-ранг одамлардир. 
Софокл   ижодида   юнон   трагедияси   юксак   камолот   боскичига   ку-
тарилиб,   оламшумул   акамият   касб   этади.   Шоир   асарларининг   демократик
рухи,   одампарвар   мазмуни,   ноёб   бадиий   к ў рки   уларнинг   абадий
баркаётлигини таъминлади.
ЭВРИПИД  ижоди.
Қадимги   юнон   трагедиясининг   учинчи   улуғ   вақили   Эврипид,
ривоятларнинг   накл   қилишига   кўра,   эрамиздан   олдинги   480   йилда,   худди
юнонлар   Эрон   устидан   галаба   козонган   куни   Афина   якинидаги   Саламин
оролида ўртахол оилада дунёга келади, яхшигина билим олади. Шу даврнинг
атоқли   файласуфлари   Сократ,   Анаксагор,   Архелай,   софистлардан   Протагор
ҳамда Продик Эврипиднинг яқин дўстлари бўлганлар. 
Бироқ   юнон   тарихининг   кейинги   асрлари,   эллинизм   даврида   Эврипид
уз   ҳалқининг   энг   севимли   трагик   шоирига   айланади.   Ҳатто   Эсхил,   Софокл
ҳам   унинг   довруги   соясида   колиб   кетадилар.   Бу   ахвол   шоирнинг   адабий
мероси   такдирига   ҳам   кучли   таъсир   курсатиб,   92   та   асаридан   бизга   қадар  
17   та   трагедия   ҳамда   битта   сатир   драмасининг   тула   холда   етиб   келишини
таъминлайди.   Бўлар   тубандагилар:   «Алкестида»,   «Медея»,   «Гераклидлар»,
«Иполлит»,   «Гекуба»,   «Геракл»,   «Илтижогуйлар»,   «Троялик   аёллар»,
«Электра»,   «Ион»,   «Йфигения   Тавридада»,   «Елена»,   «Андромаха»,
«Финикияли   қизлар»   ,   «Орест»,   «Вакх   кизлар»,   «Ифигения   Авлидада»   ва
«Киклоп»   номли   битта   сатир   драмаси.   Бу   асарларнинг   ҳаммаси   юнон
таомилига   кўра   Эсхил   ҳамда   Софоклнинг   трагедиялари   сингари   мифологик
афсоналар   мавзуида   ёзилгандир.   Шоир   ижодининг   дастлабки   даврларида
яратилгани «Алкестида» трагедияси ҳисобланади. 
Эврипид   асарларида   замонасининг   турли-туман   муаммолари   билан
бирга,   диний   масалаларга   ҳам   дойр   бир   канча   жиддий   фикрлар   айтилган.
Шоир   гарчи   уз   асарларининг   мавзуларини   қадимги   афсоналардан   олган бўлса  ҳам,  Эсхил  ва   Софоклга  нисбатан   эски  диний  эътикодларга  қарашида
катта тафовут бор. Эврипид маъбудларни тасвир этганида аксар уларни паст
эхтирос   бандалари,   ужар,   инжик,   касоскор,   беракм   шахслар   сифатида
курсатади. 
КОМЕДИЯ жанри.
Турли-туман  қизикчиликлар   билан  томошабинни  кулдириб   ёки  хаетда
учрайдиган   баъзи   бир   манфий   ҳодисаларни   масҳаралаш   —   комедиянинг
асосий   максадидир.   Ўзининг   ножуя   ишлари   билан   дездеонларга   озор
етказган бирон одамни - боёнларни, амалдорларни зажвий қўшиқларда мазах
қилиш   Юнонистон   қишлокларида   тез-тез   учраб   турадиган   оддий   ҳодиса
бўлган.   Мазкур   қўшиқларни   ижро   этувчи   кишилар   турли   хайвонлар,
паррандалар   ва   курт-кумурскалар   тусида   кийиниб,   кўча-куйларда   юрар
эканлар.   Дионис   маросимлари   бундай   расмларнинг   яна   ҳам   кенгрок
ёйилишига катта имкониятлар тугдиради. Комедиянинг дастлабки унсурлари
ҳозирча   маълум   бир   тартибга   тушмаган   ана   шу   оддий   кишлок   расм-
русмларидан   униб   чиккандир.   Кейинчалик   комедиялар   драматик
мусобакалар   каторига   киритилгач,   хажвий   қўшиқлар,   кулгили   ҳодисалар
маълум   бир   мавзуга   мослаштирилиб,   муайян   драматик   шаклга   солинади.
Олдинги бобларда айтганимиздек, эрамиздан илгариги V-IV асрлар, умуман,
бутун   Юнонистон   ва,   хусусан,   Афина   давлати   учун   никоятда   кучли
ижтимоий   ва   маданий   тараққиёт   даври   бўлган.   Аммо,   шу   билан   бирга,
кулдорлик   заминида   яратилган   демократия   тузумининг   зиддиятлари,   айрим
социал   гурухлар   ўртасидаги   қарама-қаршиликлар   кун   сайин   кескинлашиб
бормокда эди. Дастлабки комедиянавис шоирлар ўзларининг асарларида ана
шу нуксонларни фош этишга, кулги ва сатира ёрдами билан уларни бартараф
этишга   интилганлар.   Шундай   қилиб,   «Қадимги   аттика   комедияси»   деб
аталмиш   махсус   адабий   оқим   майдонга   келади.   Уткир   сиёсий   жушкинлик,
демократия   душманларига   қарши   муросасизлик   қадимги   аттика
комедиясининг   асосий   хусусиятидир.   Бу   комедия   ижтимоий   каётнинг
жамики соҳаларига сиёсий ҳодисаларга, илмий-фалсафий, адабий, тарбиявий,
ахлокий   ва   бошқа   турли-туман   масалаларга   такалган.   Махур   жанрда   ижод
қилган кўпдаи-кўп шоирлар орасида фақат уч кишининг номи бизга маълум.
Булар   Кратин,   Эвполид   ҳамда   Аристофандир.   Шулардан   фақат
Аристофаннинг асарларигина сақланиб қолган. 
  Қадимги   комедиянавис   шоирлар   орасида   асарлари   озми-кўпми
микдорда   бизга   қадар   етиб   келган   бирдан-бир   шоир   Аристофандир.   Бу
шоирнинг   ижодида   комедия   мазмун   жихатидан   бенихоят   кенгаяди,   шакл
жихатидан юксакликка кўтарилади. Бинобарин, биз учун бу зот то шу кунга
қадар   махур   жанрнинг   дастлабки   яккаю   ягона   вақили   ва   бутун   жаҳон
микёсида   комедия   адабиётининг   кекса   бобокалони   бўлиб   қолади. Аристофаннинг шахсий ҳаёти ҳақида биз, деярли ҳеч нарса билмаймиз, баъзи
манбаларнинг   айтишига   қараганда   шоир,   таҳминан,   эрамиздан   олдинги  
445   йилда   Аттика   вилояти   якинидаги   Эгина   оролида   тугилган   ва   Афина
давлатининг фукароси бўлган. Аристофан узининг адабий фаолиятини жуда
эрта   бошлайди   ва   20   ёшга   етар-етмас   комедиянавислар   мусобакасида
катнашиб   иккинчи   ўринни   эгаллайди.   Кирк   йилча   давом   этган   адабий
фаолияти даврида шоир ҳаммаси бўлиб, таҳминан, киркдан ортик асар ёзган.
Махур   асарлардан   бизга   қадар   тула   холда   ун   битта   комедия   етиб   келган.
Олимларнинг тахминига кўра, шоир 385 йилда дунёдан утади.
Аристофан   комедияларида,   ифода   этилган   уткир   сиёсий   сатира   рус
революкион   демократлари   асарларида   жуда   юксак   бахоланган.
В.Г.Белинскийнинг   назарида   Аристофан   энг   олижаноб,   гоят   мусаффо   ва
Юнонистоннинг энг сунгги улур шоири бўлган. Н.А.Добролюбов Аристофан
комедиялари   Афина   фукаросининг   камбагал   табакалари   манфаатига
қаратилганлигини   қайд   этиб   утади.   Н.Г.Чернишевский   бўлса   узининг   «соф
санъат»   тарафдорларига   қарши   олиб   борган   кўрашларида   кўпинча   Юнон
шоирининг   асарларига   мурожаат   қилган.   Жаҳон   Тинчлик   Кенгашининг
ташаббуси   билан   бутун   прогрессив   внсоният   1954   йили   Аристофаннинг  
2400 йиллик юбилейини ўтказди. Бу тантана юнон комедиянависининг жаҳон
маданиятига   кушган   хиссаларини   такдирлаш   ва   тинчлик   куйчиси   сифатида
қилгая   хизматларини   улуғлаш   аломати   эди.   Жаҳон   империалистлари   янги
уруш оловини ёкишга ўринаётган бир пайтда тинчликнинг толмас кўрашчиси
бўлган   Аристофаннинг   асарлари   шу   кеча-ю   кундузда   алокида   аҳамият   касб
этади.
«ЎРТА» КОМЕДИЯ
«Ўрта»   комедиянинг   авторлари   энди   уз   асарларида   воқеаларни
кўраккаблаштиришга,   афсонавий   мавзулардан   кочиб,   кўпрок   кундалик
тирикчиликда   учрайдиган   оддий   ҳодисалар,   чунончи,   манжалаки
хотинларнинг   кирдикорлари,   отабезор,   шалак   ва   исрофгар   угилларнинг
қилмишлари   ҳақида   гапирадилар.   Фалсафий   таълимотларни,   мифологнк
эътикодларни   мазах   қилиш   ҳам   «ўрта»   комедияда   анчагина   муҳим   ўрин
тўтган.   «Ўрта»   комедия   Пелопоннес   урушининг   охирги   йилларида   пайдо
бўлиб, Македониялик Александр салтанати бошланган (404— 336) даврларга
қадар   яшаб   келади.   Бу   вақт   ичида   янги   оқим   комедиянавислигининг
бенихоят   кўп   вақиллари   ижод   қиладилар.   Шулар   орасида   энг   йириклари
Антифан,   Алексид   деган   шоирлар   бўлган.   Бироқ   улар   ёзган   асарларнинг
курук   номларидан   ва   кичик-кичик   парчаларидан   ташқари   бизга   қадар
биронта тула комедия етиб келган эмас. «Ўрта» комедиянинг муҳим мохияти
шундаки,   кейинчалик,   IV   аернинг   охирлари   ва   эллинизм   даврининг бошланишида.   комедиянависликнинг   бу   тури   «Янги»   комедия   деб   аталган
бошқа бир оқимнинг пайдо бўлишига кучли таъсир курсатгандир,
V - IV АСРЛАРДА ПРОЗА АДАБИЁТИ .
V   асрнинг   иккинчи   яримларида   шеърий   адабиётнинг   доираси   борган
сайин   торайиб,   прозада   ёзилган   асарлар   сони   бетухтов   орта   боради   ва
кейинчалик,   аттика   даврининг   охирларрга   қадар   насрий   шакл   юнон
адабиётининг етакчи тури бўлиб қолади. Бизнинг замонда кенг ривож топган
роман ҳамда ҳикоя жанрлари V аср аттика классик адабиёти даврида деярли
бутунлай   бўлмаган.   Шу   сабабли   антик   дунё   кишиларининг   проза   ҳақидаги
тушунчалари,   ҳозирги   замон   кишиларининг   тушунчаларига   мутлақо   тўғри
келмайди. 
Бинобарин,   қадимги   Юнонистонда   наср   шаклида   ёзилган   тарихий,
фалсафий ва нотиклик асарлари чинакам бадиий прозага утиш йўлидаги бир
довон бўлган.
ТАРИХИЙ ПРОЗА .
Асари   бизга   қадар   тула   холда   етиб   келган   тарихий   прозанинг   энг
биринчи   намояндаси   Геродотдир.   Геродот   таҳминан   485   йилда   Кичик
Осиёдаги   Галикарнас   шаҳрида   тугилади.   Унинг   отаси   анчагина   бадавлат
одам   бўлган.   Геродот   ёшлигида   ў з   ватанининг   сиёсий   заётида   фаол
катнашади,   кейинчалик   кандай   сабаб   биландир,   она   юртини   умрбод   тарк
этиб, ҳаётининг кўп кисмини саёхатда ўтказади. Геродот уз асарини «Тарих»,
яъни   «тадкикот»   деб   атаган.   Кейинчалик,   Александрия   олимлари   бу   асарни
туккиз   бобга   бўлиб,   ҳар   бирини   юнон   мифологиясидаги   туккизта   музанинг
номи   билан   атаганлар.   Асар   якиндагина   бўлиб   ўтган   Эрон-Юнон   урушига
багишлангандир.   «Зероки   замонларнинг   ўтиши   билан   одамларнинг   қилган
ишлари унутилиб кетмаслиги, юнонлар ҳамда варварларнинг улуғ ва ажойиб
казрамонликлари   мактовсиз   колмаслиги   ва,   шунингдек,   улар   нима   сабабдан
бир-бирлари   билан   урушганларини   к ў рсатиш»   учун   шу   асарни   ёзишга
киришганини   Геродотнинг   узи   қайд   этади.   Бироқ   ёзувчи   эронийлар   билан
юнонлар ўртасидаги уруш тарихини бошлашдан олдин, ана шу ҳалқларнинг
узоқ утмишлари, уларнинг кайси ҳалқлар билан муносабатда бўлганликлари
ва   кимлар   билан   урушганликлари   ҳақида   тула   маълумот   бериб   утади.
Бинобарин, ўша замонларда юнонларга таниш бўлган ҳалқларнинг тарихлари
зам маълум даражада акс эттирилган бўлиб, бу  ҳ олат Геродот асарини жаҳон
тарихи даражасига кўтаради.
ФАЛСАФИЙ ПРОЗА .
Эрамиздан   олдинги   V-IV   асрларда   илм-у   фан   тараққиёти,   санъат,
адабиёт,   тарих   ва   нотиқлик   соҳаларидаги   ютуклар   билан   бир   каторда   юнон
фалсафаси   ҳам   бенихоят   кенг   ривож   топади   ва   фалсафий   тафаккурнинг
асосий   оқимлари   бўлган   материализм   ҳамда   идеализм   таълимотлари   шу даврда   такомиллашади.   Биз   ҳозирги   замонда   фалсафий   таълимотларга
алоқадор бўлган асарларни махсус бадиий ижод намуналари сифатида эмас,
балки   идеология   масалаларини   талқин   этувчи   илмий   асарлар   сифатида
ўрганамиз.   Кадимги   Юнонистонда   аҳвол   тамомила   бошқача   бўлган.   У
даврнинг   кишилари,   илмий   фаолиятнинг   ҳамма   соҳаларида   бўлгани   каби,
фалсафий   асарларда   ҳам   бадиий   тасвир   коидаларига   жавоб   бера   оладиган
воситаларнинг бўлишини талаб қилганлар, бундай асарларни ҳам эмоционал
завк уйготадиган нафис адабиёт ўрнида укиганлар. Бинобарин, бошқа илмий
асарлар   билан   бир   каторда   юнон   бадиий   прозасининг   шаклланиш»   ва
тараккий этишида фалсафий асарлар ҳам жуда муҳим роль уйнайдилар. 
Энгельснинг   айтишича,   Аристотель   юнон   элининг   энг   универсал   ақл
эгаси,   Маркснинг   таъбирича,   қадимги   дунёнинг   энг   улуғ   мутафаккири
бўлган.   Қадимгилариинг   айтишларига   қараганда,   Аристотель   мингга   якин
асар ёзган. Ана шу буюк меросдан бизга қадар фақат кирк еттитасигина етиб
келган.   Бўлар   орасида   «Метафизика»,   «Политика»,   «Этика»,   «Риторика»,
«Физика»,   «Поэтика»,   «Жон   какида»,   «Хайвонлар   ҳақида»   деган   йирик-
йирик асарлар бор. Аммо улуғ даконинг асрлар туфонидан омон колиб, бизга
қадар   етиб   келган   асарларининг   озгинагина   намунаси   ҳам   шу   қадар   чукур,
шу   қадар   мураккабки,   олимларнинг   идроки   то   шу   кунга   қадар   уларнинг
тагига   етиб   улгурган   эмас,   десак,   ёлгон   бўлмайди.   Аристотель   фалсафаси
унга   қадар   бўлган   барча   таълимотларнинг   энг   с ў нгги   якуни   ва   ширадор
каймо ғ идир. 
           III. ХУЛОСА.
Ҳақиқатан   ҳам,   юнон   адабиёти   ҳеч   бир   ҳалқнинг   адабиётига
суянмасдан мустақил равишда пайдо бўлган адабиётдир. Юнон ҳалқи инсон
онги   етиштириши   мумкин   бўлган   барча   маънавий   озиқлар   уруғини   ўз   қўли
билан сочиб, ундан мўл хосиллар ундирди. 
Ҳозирги  замон адабиёти   оламида  мавжуд  бўлган  бадиий  шаклларнинг
кўпчилиги,   услуб   воситалари   шу   ҳалқнинг   кашфиётидир.   Ф.Энгельс
таъкидлаганидек,   юнон   ҳалқининг   «универсал   қобилияти   ва   фаолияти
инсоният   тараққиёти   тарихида   уни   шундай   бир   ўринга   қўйдики,   бу   ўринга
бўлак   бирон   ҳалқ   даъво   қила   олмайди.   Маданият   осмони   эндигина   ёришиб
келаётган   ўша   узоқ   ўтмишда   юнон-рим   ҳалқлари   қўли   билан   қурилган
улуғвор, кўркам ва жозибадор маданият қасрлари асрлар туфонига, замонлар
синовига бардош бериб, хануз мағрур бош кўтариб турибди. IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.
1.   А.Алимухаммедов.   Антик   адабиёт   тарихи.   Университетларнинг
филология   факультетлари   ҳамда   педагогика   институтларининг   тип   ва
адабиёт факультетлари учун дарслик.
2.  К.Маркс ,  Ф.Энгельс. Избранные письма, 1947, стр. 394 - 395 .
3.   Fayzulla   Boynazarov.   JAHON   ADABIYOTI.   O'zbekiston   Respublikasi
Oliy   va   o'rta   maxsus   ta’lim   vazirligi   tomonidan   oliy   o'quv   yurtlari   uchun   o'quv
qo'llanma   sifatida   tavsiya   etilgan.   «Musiqa»   Nashriyoti   Toshkent   2006.
www.ziyouz.com kutubxonasi.
4.   Ф.Бойназаров.   Қадимги   дунё   тарихи.   Олий   ва   ўрта   махсус   таълим
вазирлиги   томонидан   олий   укув   юртлари   учун   дарслик   сифатида   тавсия
этилган. Тошкент. Абдулла Қодирий номидаги ҳалқ мероси нашриёти.                             Мавзуни мустахкамлаш учун тестлар.
1. Таҳминан бундан .........йиллар муқаддам, Европа тупроғидаги 
кичкина мамлакатлардан бири - Юнонистон (Греция)да ёзма бадиий 
ижоднинг дастлабки намуналари юзага кела бошлади. 
           А. 2700 - 2800 
           Б. 3200 3500
           С. 3500 4000
2. Лотин тилидаги «антик» (antiquus) сўзининг маъноси?
              А. ЯНГИ
                    Б. ЭСКИ
                    С. Қадимги
3. Юнон ёзма адабиётининг бизга қадар етиб келган энг қадимги ягона 
намуналари - ……………достонларидир.
                    А .  Гилгамиш   достони
                    Б.   «Илиада» ҳамда «Одиссея» достонларидир
                    С.    Тарих асари.
4. Маъноси «музика журлигида ижро этилувчи шеър»  деб номланувчи 
жанр?
            А. Эпос
            Б. Лирика
            С. Драма
5. «Ямб» атамасининг келиб чикиш тарихи  кимнинг номи билан 
алокадор ?
            А. Деметра
            Б. Дионис
            С. Аполлон
6. «Илиада» достони  ........  мисрадан иборат жуда каттакон асар.
             А.  15700
             Б. 15900
             С. 16200
7. …………..нинг айтишича, Эсхил чиндан ҳам «трагедиянинг отаси» ва
уз   асарларида   замонасининг   энг   муҳим   масалаларини   кўтарган
«ёркин тенгсиз шоирдир».
                А. Энгельс
              Б. Эсхил
              С. Гёте
8. «Алкестида», «Медея», «Гераклидлар», «Иполлит», «Гекуба», 
«Геракл», «Илтижогуйлар», «Троялик аёллар», «Электра», «Ион», 
«Йфигения Тавридада», «Елена», «Андромаха», «Финикияли 
қизлар» , «Орест», «Вакх кизлар», «Ифигения Авлидада» ва 
«Киклоп» номли
             асарлар муаллифи ким
            А. СОФОКЛ
            Б. ЭВРИПИД
            С. ЭСХИЛ

Мавзу: Антик давр юнон адабиёти . Режа: I . КИРИШ. II . АСОСИЙ КИСМ : 1. ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ ИБТИДОИЙ ДАВРИ. 2. ГОМЕР ДОСТОНЛАРИ. 3. ДОСТОНЛАРНИНГ УМУМИЙ ХУСУСИЯТИ ВА БАДИИЙ ВОСИТАЛАРИ. 4. ЮНОН ЛИРИКАСИНИНГ ТУРЛАРИ. 5. ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ АТТИКА ДАВРИ V - IV АСРЛАРДА ЮНОН ЖАМИЯТИ ВА МАДАНИЯТИ. 6. ЮНОН ТЕАТРИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ. 7. ЮНОН ТРАГЕДИЯНАВИСЛАРИ. 8. КОМЕДИЯ ЖАНРИ. 9. ЮНОН КОМЕДИЯНАВИСЛАРИ. 10. V - IV АСРЛАРДА ПРОЗА АДАБИЁТИ III. ХУЛОСА. IV. ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР.

I. КИРИШ. Қадим-қадим замонлар, таҳминан бундан 2700-2800 йиллар муқаддам, Европа тупроғидаги кичкина мамлакатлардан бири - Юнонистон (Греция)да ёзма бадиий ижоднинг дастлабки намуналари юзага кела бошлади. Юнонистонда туғилиб, кейинчалик юксак камолот боскичига кўтарилган бу адабиёт эрамиздан аввалги III асрда Рим маданиятининг барпо этилишида, таркиб топишида ҳам катта ўрнак бўлди. Ер юзидаги ана шу икки қадимий ҳалқ яратган маданият, санъат ва адабиёт антик маданият, антик адабиёт деб аталади. Лотин тилидаги «антик» (antiquus) сўзининг маъноси «қадимги» демакдир. Лекин бу атаманинг Юнон-Рим адабиётларигагина татбиқ этилиши унчалик тўғри эмас, чунки маданиятнинг асл бешиги Шарқ мамлакатлари бўлган дастлабки адабиёт ёдгорликлари, олдин Миср, Эрон, Хитой, Хиндистон, Бобил (Вавилония) каби мамлакатларда яратилган. Бинобарин, Юнон-Рим жамияти, санъати ва адабиётига нисбатан қўлланиб келинаётган «антик» сўзини фақат Европага татбиқан англамоқ даркор, негаки Европа ҳалқлари ўзларининг маданий тараққиётлари йўлида ёлгиз Юнон-Рим маданияти билан алоқадор бўлганликлари сабабли, шу ҳалқлар бунёд этган маънавий бойликларни энг қадимий деб таниганлар. Ҳақиқатан ҳам юнон адабиёти ҳеч бир ҳалқнинг адабиётига суянмасдан мустақил равишда пайдо бўлган адабиётдир. Юнон ҳалқи инсон онги етиштириши мумкин бўлган барча маънавий озиқлар уруғини ўз қўли билан сочиб, ундан мул хосиллар ундирди. Ҳозирги замон адабиёти оламида мавжуд бўлган бадиий шаклларнинг кўпчилиги, услуб воситалари шу ҳалқнинг кашфиётидир. Ф.Энгельс таъкидлаганидек, юнон ҳалқининг «универсал қобилияти ва фаолияти инсоният тараққиёти тарихида уни шундай бир ўринга қўйдики, бу ўринга бўлак бирон ҳалқ даъво қила олмайди»1. Маданият осмони эндигина ёришиб келаётган ўша узоқ утмишда юнон-рим ҳалқлари қўли билан қурилган улуғвор, куркам ва жозибадор маданият қасрлари асрлар туфонига, замонлар синовига бардош бериб, хануз мағрур бош кўтариб турибди XIV асрда Италияда туғилиб, кейин Европанинг бощка мамлакатларига ёйилган гуманизм ҳаракати чин маъноси билан буюк революцион ҳодисага айланди. Гуманистларнинг ташаббуси билан тўпланган антик замон улуғ ёдгорликлари инсониятнинг назарида бамисоли янги бир дунёни очгандек бўлди. XVII аср Европа классицизм адабий оқими ҳам 100-150 йил давомида антик дунё бадиий ижодига тақлид шиори остида ривожланди, бу давр мобайнида, карийб бутун Европа саҳнаси, асосан Юнон ва Рим трагедиялари

мавзулари билан яшади. 1789 йил франсуз буржуа революцияси арафасида антик давр тамомила янги маъно касб этди. Манбаларнинг гувоҳлик беришига қараганда, «Ўрта Осиё билан Юнонистон ўртасидаги иктисодий-маданий алоқалар жуда қадим замонларда бошланди. Эллин маданияти Ўрта Осиё маданиятининг равнақ топишига самарали таъсир этди. II . АСОСИЙ КИСМ : ЮНОН АДАБИЁТИНИНГ ИБТИДОИЙ ДАВРИ . Юнон ёзма адабиётининг бизга қадар етиб келган энг қадимги ягона намуналари - «Илиада» ҳамда «Одиссея» достонларидир. Мазкур асарларни ўқир экансиз, буларнинг автори ҳисобланган Гомердан илгари кам юнон элида шоирлар бўлганми, деган сўроқ ўз-ўзидан хаёлингизга келади. Бу сўроқнинг жавобини аввало шу достонларнинг ўзларидан ахтармоқ даркор. Шубҳасиздирки, «Илиада» ва «Одиссея» каби юксак бадиий асарларнинг узлари ҳам фақатгина узоқ муддатли адабий ҳаракатнинг давоми, унинг етук маҳсули ўларок майдонга келишлари мумкин бўлган. «Одиссея» поэмасида ботирлик ҳақида достон айтиб, зиёфат ахлларини ром қилган Демодок каби ажойиб бахшилар - рапсодларни учратамиз. Эҳтимол буларнинг куйларида Гомердан олдин ўтган шоирларнинг санъати тараннум этилгандир!.. Бундан ташқари, Платон, Геродот каби муътабар зотлар ва шу замоннинг баъзи ёзувчилари, Гомердан илгари Орфей деган нихоятда дилрабо шоир ўтганлигини хабар қиладилар. Бироқ бу шоирнинг гўзал наволари ҳақидаги афсонавий ривоятларда» бошқа тарих сахифасида биронта ҳам мисра сақланиб қолган эмас. Шу ривоятларда ҳикоя қилинишича, Орфейнинг қўшиқлари ҳатто йиртқич хайвонларни ҳам мафтун этар, дарёларнинг оқишини тўхтатиб куяр, тог-тошларни тебрантирар, дарахтларни ҳаракатга келтирар экан; гуё шоир уз ёри куйида бир марта нариги дунёга бориб мунгли тароналари билан у ердаги маъбудларнинг дилларини ҳам вайрон этган эмиш. Юнон ҳалқи ўртасида кенг тарқалган ривоятларда - Орфейдан ташқари яна бир канча шоирлар: Музе, Эвмолп, Тамир, Олен ва бошқалар тилга олинади. Барча ҳалқларнинг тарихида бўлгани каби, юнон адабиёти ҳам мукаррар, оғзаки ҳалқ ижоди заминида майдонга келган. Тарих сакифаларида юнон фольклоридан жуда нам намуналар сақланиб қолган бўлса ҳам, шуларга асосан эски замонларда, ибтидоий даврларида юнон ҳалқининг анчагина бой ва ранго-ранг оғзаки адабиёти - эртаклари, мақоллари, маталлари, топишмоқлари, қўшиқлари бўлганлигини аниқлаш мумкин.

ГОМЕР ДОСТОНЛАРИ. Юқорида айтганимиздек| қадимги юнон ёзма адабиётининг бизга қадар етиб келган яккаю ягона ёзма намуналари «Илиада» ва «Одиссея» достонларидир. Гомер деган улуғ шоирнинг номи билан улуғборлиқ бўлган ҳар иккала поэманинг мавзуи Троя афсоналаридан, яъни юнонлар билан трояликлар ўртасида бўлиб утгаи уруш ривоятларидан олинган. Троя шаҳри ҳақиқатан ҳам Кичик Осиёда, Дарданел буғозининг жанубий қирғоғида жойлашган кузена шаҳарлардан бири эди. Олимларнинг бундан бир неча йиллар муқаддам эски Троя шахри ўрнида олиб борган археологик излашлари натижасида эрамиздаи карийб уч минг йил илгари гуллаб- яшнаган ва кейинчалик турли фалоқатлар орқасида ҳалок бўлиб кетган аҳоли уйларининг вайроналари топилган. Илм аҳлларининг айтишларича, юнонларнинг трояликлар устига бостириб келишлари тарихий воқеа бўлиб, эрамиздан таҳминан XIII—XII аср илгари юз бергандир. Ривоятларнинг ҳикоя қилишича, Троя шахзодаси Парис Спарта подшохи Менелайнинг уйига мехмон бўлиб келади. Менелай Парисни иззат-икром билан қарши олиб, унинг шарафига хашаматли зиёфатлар беради, базмлар уюштиради. Шу базмларнинг бирида Парис мезбоннинг рафиқаси Еленани учратиб, унинг ҳусн-жамолига шайдо бўлиб қолади. Париснинг қ адди-басти, устидаги ажойиб шарз либослари Еленани ҳам мафтун этади. Кунлардан бирида Менелай узоқ сафарга кетганида, Парис Еленани йўлдан уриб, алла қ анча мол-дунёлар билан бирга уни ў з юртига олиб қ очади. Сафардан кайтиб келган Менелай мехмонининг к ў рнамаклигидан, рафикасининг хиёнатидан номус аламида, изтироб кийно ғ ида азоб чекади ва ра қ ибидан қ acoc олишга а ҳ д қилади. Менелайнинг мурожаатига кўра бутун Юнон улкасидан тўпланган подшоклар, аламдийданинг акаси, Микен подшохи Агамемнонни саркарда кўтариб, бир канча кемаларда Троя устига бостириб борадилар. Юнон лашкаргохида замонасининг бир канча улуғ пахлавоилаи ри ва шулар орасида Юнонистоннинг буюк баходирларидан бири Ахилл (Ахиллес) ҳам бор эди. Ў н йил давомида юнон лашкарлари Троя шаҳрини қ амалда тутадилар. Нихоят, айёрлик йўли билан унинг ичига кириб, ёндириб юборадилар, бутун шаҳар а ҳ олисини қиличдан ўтказадилар ва шаҳарнинг жамики бойликларини талаб, Еленани олиб уз юртларига қайтадилар. Бироқ ватанга кайтишда голибларнинг бошига анчагина кулфатлар тўшади: уларнинг баъзилари оғир йўл машаккатларида ҳалок бўладилар, баъзилари омон-эсон юртларига кайтиб келганларида хоинона улдириладилар, яна бир хиллари узоқ йиллар денгиз т ў лкинларида сарсон-саргардонлик азобини тортадилар. Ана шу уруш ҳақидаги ривоятлар йигиндисидан юнон м и фологиясининг «Троя уруши афсоналари» деб аталувчи туркуми юзага келган. «Илиада» ҳамда «Одиссея» достонларининг мавзулари шу

туркумдаги ривоятлардан олинган. Аммо ҳар иккала достонда махур аф- сонанинг ҳаммаси эмас, иккита кичик-кичик воқеасигина ҳикоя қилинади, Чунончи, «Илиада» да Троя урушининг ў нинчи йилида бўлиб ўтган му ҳ им бир ҳодиса тасвир этилган. «ИЛИАДА» достони Қадимги юнонлар Троя шаҳрини «Илион» деб ҳам атаганлар. Бинобарин, «Илиада» достонининг номи остида «Илион қиссаси», «Илионнома» деган маъноларни англамоқ лозим. Бироқ бу ном асарнинг мазмунига унчалик монанд эмас. Чунки достонда асосан Юнон-Троя урушидаги кичик бир воқеагина баён этилади ва ана шу ягона воқеа атрофида махур урушнинг баъзи ҳ одисаларига йўл-йўлакай тўхталиб ў тилади. «Илиада» достони 15700 мисрадан иборат жуда каттакон асар. қадимги олимлар, юнон алифбесининг сонига қараб, поэмани 24 бобга - қўшиқка бўлганлар. Асар воқеалари тавсифига киришдан олдин, шоир илхом парисига мурожаат қилиб, уз достонининг бош мавзуи - Ахилл Fa забларини к ў йлашда ундан мадад тилайди. Поэманинг биринчи қўшиғи шу разабнинг сабабларига баришланган. Достон Гекторнинг Троя ша ҳр идаги тантанали дафн маросими билан тугайди. «ОДИССЕЯ» достони. Гомер номи билан боғлиқ бўлган иккинчи асар - «Одиссея» достонида Троя урушининг бош қахрамонларидан бири, Итака подшоҳи Одиссейнинг саргузаштлари ҳикоя қилинади. Д остонларнинг умумий хусусияти ва бадиий воситалари . Юқорида кў рилган ҳар иккала достон оғзаки ҳалқ адабиёги асосида яратилмиш эпопеянинг, яъни баходирлик ҳақида ҳикоя қилувчи казфамонноманинг классик намунасидир. Аммо «Илиада» ҳамда «Одиссея» достонларининг бадиий даражаси, сюжет курилиши, санъат воситалари ибтидоий жамият ҳалқ ижоди асарларига хос оддийликдан, соддаликдан аллаканча юкори туради. Аввало, иккала поэманинг мазмуни ёлгиз битта кахрамон атрофида. эмас, ҳатто якка-ягона бир воқеа теварагида айланади. Чунончи «Илиада» поэмасида авторнинг бутун диккати асарнинг бош кахрамони Ахиллнинг газабига қаратилган бўлиб, қолган воқеалар» ана шу машъум газаб билан боғлиқ холда тасвир этилади. Шу билан бирга ун йил мобайнида бўлиб ўтган воқеалар фақат эллик кун ичига сигдирилган. Тингловчи ва китобхондаги таассуротнинг тўлиқ бўлиши учун асар давомида автор йўл-йўлакай чекинишлар ясаб, турли-туман ҳо дисалар билан асосий воқеани тулдириб боради. Худди шундай уй ғ унлик, мухтасарлик «Одиссея» поэмасида ҳам кузга яккол ташланиб туради. Жафокаш Одиссейнинг ў з ва танига қ айтиши ва сафар мобайнида унинг бошидан кечган мушкулотлар,