logo

ЎРТА АСРЛАР ЖАҲОН АДАБИЁТИ ВА ШУ ДАВРДА ЯРАТИЛГАН АСАРЛАР

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

58.0048828125 KB
ЎРТА  АСРЛАР  ЖАҲОН АДАБИЁТИ  ВА ШУ ДАВРДА ЯРАТИЛГАН 
АСАРЛАР
РЕЖА
1. Ўрта асрлар адабиётининг асосий хусусиятлари.
2. Ўрта асрлар Ғарбий Европада
3. ХИИ-ХИИИ асрларда ритсарлик-куртуаз адабиёти.
4. Франсуа Виён ижоди. Адабиётнинг   пайдо   бўлишини   инсониятнинг   пайдо   бўлиши   билан
боғлашади. Адабиёт инсоннинг ижтимоий ва маънавий эҳтиёжи  маҳсулидир.
Энг   қадимги   даврлардан   то   бугунгача   инсоният   бадиият   намуналари   ила
ҳаётни   муқояса   қилиб   келган.   Дунё   халқларининг   ўзига   хос   сажияси
(характери) айнан адабиётда бўй кўрсатади. 
“Жаҳон адабиёти” фанида антик жамият ва унинг инсоният тарихида тутган
ўрни   ҳақида   маълумот   берилади.   Юнон   адабиёти,   унинг   мифологик   асоси,
қаҳрамонлик   эпоси,   юнон   трагедияси   ва   комедияси   ҳақида   тушунча
берилади.  Рим, Прованс адабиёти ва унинг ритсар лирикасининг ривожидаги
ўрни   тушунтирилади.   Ўрта   асрлар   шаҳар   адабиёти,   классицизм,
центиментализм   –   ХВ-ХВИИ   асрлардаги   асосий   адабий   йўналишлар   экани,
маърифатпарварлик   адабиётининг   ўзига   хос   хусусиятлари,   романтизм   –
ХВИИИ   аср   охири   ва   ХИХ   аср   бошларидаги   адабий   оқим   экани   ҳақида
маълумот   берилади.   Жумладан,   жанрлар   ривожи,   Ғарбий   Европа
мамлакатларида   реализм   оқимининг   пайдо   бўлиши   ва   тараққий   этиши,   шу
аср   ёзувчиларининг   ижоди   бўйича   тушунчалар   тақдим   этилади.   ХИХ   аср
охири   ХХ   аср   бошларидаги   жаҳон   адабиётининг   ўзига   хос   хусусиятлари,
адабий   йўналишларнинг   турли-туманлиги:   натурализм,   импрессионизм,
символизм,   модернизм,   постмодернизм   ва   бошқа   йўналиш   ҳамда   оқимлар
юзасидан   тасаввур   уйғотилади.   Талабалар   жаҳон   адабиётдаги   сўнгги
янгиликларни   акс   эттирувчи   Ўзбекистон   Республикаси   матбуоти   –   “Жаҳон
адабиёти”   журнали   билан   таништирилади.   Шунингдек,   Ўрта   ва   Марказий
Осиё,   Кавказ   ва   Кавказорти   ҳамда   Славян   халқлари   адабиётининг   юзага
келиши,   уни   даврлаштириш,   классик   ва   замонавий   адабиётнинг   узвий
алоқаси ва узвийлиги ҳақида сўз юритилади. Ҳозирги  замон адабиёти  жанр,
мавзу, ғоявий жиҳатдан таҳлил қилинади. Ўрта ва Марказий Осиё, Кавказ ва
Кавказорти   ҳамда   Славян   халқлари   адабиёти   машҳур   намояндаларининг
ҳаёти ва ижоди, уларнинг ижодий мероси ўрганилиб, муайян асарлар илмий-
назарий таҳлил этилади. Ўзбек адабиёти ва мазкур халқлар адабиёти, адабий
алоқалар,   адабий   таъсир,   таржима   ва   унинг   адабий   алоқалардаги   роли, халқлар   орасидаги   ҳамкорликни   кучайтиришда   адабиётнинг   роли
тушунтирилади.
Жаҳон   адабиёти   фанининг   вазифаси   талабаларга   ҳар   бир   давр
адабиётининг ўзига  хос хусусиятлари,  ўша даврнинг йирик адиблари ижоди
ҳақида   атрофлича   маълумот   беришдан   иборат.   Ўқув   фаолияти   давомида
антик   дунё   маданиятининг   улкан   сиймолари   Ҳомер,   Эсхил,   Софокл,
Эврипид, Аристофан, Плавт, Вергилий, Гораций, Овидий ижодининг муайян
қирралари   очиб   берилади.   Юқоридаги   адиблар   ижоди   ҳозирги   кунда   қам
китобхонга   бадиий   завқ   ва   мароқ   бераётгани,   бадиий-эстетик   дидини
ўткирлаштираётгани,   маънавиятини   бойитаётгани   таъкидланади.   Уйғониш
даври   ҳақида   гап   борар   экан,   буюк   бурилишнинг   пайдо   бўлишига   сабаб
бўлган   асосий   омиллар   ҳақида   тушунча   берилади.   Уйғониш   даврининг
даҳолари: Данте, Сервантес, 
Рабле, Лопе де Вега, Шекспир асарларини таҳлил қилишда бу улкан адиблар
ижодига бағишланган илмий тадқиқотлардан бир нечтаси талабаларга тавсия
қилинади.   Фаннинг   асосий   мақсадларидан   яна   бири   ХВИИ-ХВИИИ   асрлар
адабиётини ўқитишда классицизм ва маърифатчилик адабиётининг моҳияти,
бу   адабиётда   илгари   сурилган   сиёсий,   фалсафий   ҳамда   ижтимоий
ҳодисаларнинг   сабабларини   очиб   берилишдан   иборат.   Бунда   талабаларга
Н.Буало,   Д.Дефо,   Ж.Свифт   каби   адиблар   ҳаёти   ва   ижоди   ҳақида   тушунча
берилади. ХИХ аср адабиётидаги асосий йўналишлар романтизм ва танқидий
реализмдир.   Бунда   адабий   йўналишлар   моҳияти   ёзувчилар   асарларидан
келтирилган   далиллар   билан   асосланади.   Масалан,   Виктор   Ҳюго   ижоди
мисолида   романтизм,   Балзак   ижоди   мисолида   танқидий   реализм   адабий
йўналишининг   бой   имкониятлари   ва   ранг-баранг   қирраларини   очиб   бериш
лозим. Бунда ХИХ аср чет эл адабиётининг халқ озодлик ҳаракатлари билан
мустақкам   боқлиқлигини   эътибордан   қочирмаслик   зарур.   Ўрта   ва  Марказий
Осиё, Кавказ ва Кавказорти ҳамда Славян халқлари адабиёти жаҳон адабиёти
ўқув   фанининг   таркибий   қисмидир.   Унинг   вазифаси   мустақил   давлатлар
халқлари адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, халқ оғзаки итжоди, қар бир халқ адабиётининг йирик санъаткорлари ижоди ҳақида атрофлича маълумот
беришдан   иборат.   Яқин   ўтмишда   тараққиёт   йўли   бир   хил   бўлган   миллий
адабиётларнинг ўзига хос жиҳатлари, тараққиёт босқичлари, уларнинг атоқли
намояндалари, адабиёт майдонига олиб чиққан тарихий муҳит ва шароитлар
ҳақида   талабаларга   маълумот   беради.   Ўқув   жараёнида   талабаларда   мазкур
миллий   адабиётларнинг   бир-бирига   муштараклик   хусусиятлари   ҳақида
тасаввур ҳосил бўлади. Шу биргаликда, миллий адабиётларнинг ХХ асрдаги
тараққиёт   босқичи   янгича   позицияда,   яъни   бугунги   кун   мезонлари   асосида
таҳлил қилинади.
Жаҳон   адабиёти   фанининг   предмети   –   бу   жаҳон   халқлари   бадиий   мероси.
Барча   халқларнинг   энг   қадимги   оғзаки   ва   ёзма   дурдоналаридан   тортиб,
ҳозирги   давргача   бўлган   бадиий   асарлари   жаҳон   адабиётининг   тадқиқот
обекътидир.
Жаҳон   адабиётининг   энг   долзарб   муаммоларидан   бири   уни   даврлаштириш
муаммосидир.   Адабиётшунос   олимлар   жаҳон   адабиёти   тамаддудинини
қуйидагича даврлаштириб ўрганадилар:
Антик дунё адабиёти;
Уйғониш даври адабиёти;
ХИИ-ХИИИ аср адабиёти
ХИХ-ХХ аср адабиёти
Ҳозирги замон адабиёти
Жаҳон   адабиётини   давр   нуқтайи   назаридан   ўрганиш   бевосита   унинг
жуғрофий   жиҳатдан   таҳлилини   ҳам   талаб   этади.   Маълум   бир   ҳудудда
адабиётнинг   ривожланиши,   тараққий   этиши   ёки   таназзулга   юз   тутиши
бевосита ўша ҳудудга мансуб бошқа ҳудудлар адабий жараёнига ҳам таъсир
этади.            Юқоридаги   даврлаштириш   бирмунча   баҳсталабдир.   Чунки   ЖАнинг   яна
қадимий (Шарқ адабиёти (м.а. 3 минг й.дан), Антик дунё адабиёти (Юнон ва
Рим   адабиёти.   м.а.2.минг   й.дан   эрамизнинг   5   а.гача),   Африка,   Австралия,
Америка-Канада,  Океания  мамлакатлари адабиёти), Ўрта асрлар (илк 5-10а.,
ва   сўнг   11-14   а.),   Уйғониш   каби   даврлари   (14   а.дан),   клациссизм   (17   а),
маърифатчилик (18 а), романтизм (19), натурализм (19), реализм (19 ва 20 а.),
модернизм (20), постмодернизм (20 ва 21 а.) сингари даврлари, йўналишлари
мавжуд.   Жаҳон   адабиётини   ўрганишда   умуминсонийлик,   миллийлик,
индивидуаллик   тушунчаларини   ёдда   тутмоқ   керак.   Жаҳон   адабиёти
манбаларига   типологик,   генетик,   тарихий-маданий   ёндашув   унинг   мазмун
моҳиятини янада теранроқ очиб беради. 
                  “Жаҳон   адабиёти”   фани   Ўзбекистонда   “Хорижий   адабиёт”,   “Чет   эл
адабиёти”, “Тили ўрганилаётган адабиёт”, “Жаҳон адабиёти” номлари билан
ўрганиб келинган. Инглиз тилидаги мамлакатларда “ W орлд литературе”, рус
тилида   “Зарубежная   литература”,   “Иностранная   литература”   каби   номлар
билан ўқитилади.
           Ҳар бир давр яна ўз ичида даврлаштирилади. Антик адабиёт дейилганда
фақат   юнон   ва   Рим   адабиёти   тушинилади.   Демак,   бу   ерда   Шарқ   адабиёти
деган давр тушиб қолаяпти. Яна Ўрта асрлар адабиёти масаласи бор. Хуллас,
даврлаштириш   масаласига   охирги   нуқта   қўйилагани   йўқ.   Қолаверса,
юқоридаги   даврлаштириш   адабиётнинг   ғарбдаги   ҳолига   кўра   амалга
оширилган.   Шарқ   адабиёти   яна   бошқа   бир   манзараларни   беради.   Муқояса
учун:
1. Исломгача бўлган даврдаги адабиёт
2. Ислом таъсиридаги адабиёт
3. Жаҳоний таъсирлар даври ўзбек адабиёти
Бу   даврлаштириш   проф.   Қ.   Йўлдошевга   тегишли.   Ўзбек   адабиётини   яна
профессорлар   Б.   Қосимов,   Н.Каримов   каби   олимлар   ҳам   даврлаштиришган.
Худди   шундай,   жаҳон   адабиётини   даврлаштириш   масаласида   турли   хил қарашлар   бор   ва   буни   табиий   деб   қабул   қилиш   лозим.   ЖА   яна   ўз   ичида
ўнлаб,   юзлаб   даврлаштиришларга   имкон   беради.   Хусусан,   Антик   дунё
адабиёти шундай даврлаштирилади:
1. Биринчи давр (синфий давргача ёки архаик давр);
2. Юнон адабиётининг антик даври. (эр. ав. В-ИВ аср)
3. Эллинистик ва Рим давридаги Юнон адабиёти.
4. Рим   адабиёти.   Республика   давридаги   Рим   адабиёти   (эр.   ав.   ИИИ-И
аср)
5. Империя даври Рим адабиёти. (эрамиздан ав. И асрдан эрамизнинг В
асригача)
            Умуман, жаҳон адабиёти бир уммон бўлиб, унга ҳар томондан турлича
ёндашиш   мумкин   ва   керак.   Муҳими,   бу   адабиётнинг   ўзак   хусусиятларини
тўғри англаб олишдир.
" Ўрта   аср   адабиёти"   ном и   остида   Ўрта   асрлар   давом ида
Эвропада   ту ғ илган   барча   адабий   нам ойиш лар   гу ру ҳ ланган .  Бу
476   йилда   Ғарбий   Рим   империясининг   қулашидан   1492   йилда
Христофор   Колумбнинг   Америка   ҳудудларига   келишига   қадар
бўлган   жуда   кенг   давр.   Католик   черкови   эришган   улкан   куч
нафақат   ушбу   тарихий   оннинг   бадиий   намоёнларини,   балки
умуман   жамиятнинг   барча   соҳаларини   белгилаб   берди.   Шу
туфайли,   санъат   ру ҳ онийлар   том онидан   ах лоқ ий   ва   тарбиявий
м ақ садларда қ абу л қ илинган.          Ҳар қандай фаолиятда доимо аниқ
    .	
марказий кўриш билан      	Лотин тилидан маҳаллий тилларга  	Ўрта
      ( -     )    	
асрларнинг юқори даврида В ХИ асрлар оралиғида лотин тили
  .     ,
ҳукмронлик қилган Шундай қилиб   бу   давр   адабиёти   ф ақ ат   ш у
тилда   иш лаб   чиқ илган.          	
Бу ўқиш ва ёзишни биладиган                одамларнинг кам қисми туфайли оғзаки нутқнинг ўзига хос вазнга
      .
эга бўлишига хизмат қилди
Х ИИ   асрдан   бош лаб   м аҳ аллий   тиллар   м у аллиф лар   деярли
ф ақ ат   ф ойдаланиш и   у чу н   этарли   дараж ада   ривож ланган .
,            
Кейинчалик лотин тили дипломатик алоқаларга айлантирилди ва
          .
руҳонийлар ва дворянлар фойдаланиши керак эди  	Лотин тилининг
"   "	
қуёш ботиши          	Лотин тили ҳукмронлиги ўша пайтда юқори
        - ,	
ижтимоий мавқени акс эттирган бўлса да   ам алда  яроқ сиз  ҳ олга
к елгу нига   қ адар   у ни   қ оралаш   билан   як у нланган
эк ск люзивли к к а  айланди .      ,     	
Худди шу тарзда ҳар бир минтақанинг
         	
тиллари замонавий асрларда пайдо бўлаётган миллатчи
    .
ҳаракатларга кислород берди  	Черковнинг кучи ,	Бугун   Диний   ва
ах лоқ ий   х у су сиятга   эга   бў лган   эк ск люзив   табиат   ғ ояси   ҳ али
ҳ ам   ж у да   к енг   тарқ алган.   Ўрта   аср   адабиёти .   Ушбу   тушунчага
биноан, унинг асосий мақсади аҳолини ўқитиш, хулқ-атвор бўйича
кўрсатмалар   бериш   ва   уни   "шарт"   қилиш   -   асосан   қўрқув   орқали
Худони излашдир.
Аммо ўрта асрларда бошқа нарсалар ҳақида ҳам ёзилган.
Қўшимча,   м атбаа Уйғ ониш  даврига қ адар пайдо
бў лм аганлигини ҳ исобга олиш  к ерак ,   Бинобарин, қийин ва / ёки
шубҳали сақланиб қолган қўлёзмаларгина сақланиб қолди. Бундан
ташқари, аксарият ҳолларда уларни ҳимоя қилиш учун черковнинг
ўзи - ўша даврнинг маданий кафолати сифатида жавобгар бўлган
Оврупа ўрта асрлар даври деярли минг йилликни қамраб олганбўлиб, В – ХИВ асрларни ўз ичига олади. Рим империясининг
қулашидан Уйғониш давригача давом этадиган ўрта асрлар адабиёти илк (В –
Х асрлар) ва сўнгги (ХИ – ХИВ асрлар) босқичларга   ажратилади.
Рим империяси парчаланиб кетгандан кейин, Оврупа , Осиё ва
Шимолий Африканинг унга қарашли бўлган ҳудудларида халқларнинг
буюк кўчиши бошланди. Бу жараён урушлар, кураш, янги
давлатларнингшаклланиши билан бирга содир бўлди.
Римликлардан қабул қилинган лотин тили Оврупа нинг турли минтақаларида
яшовчи турли миллат вакилларини бирлаштирувчи омил
бўлди. Ушбу тилда ўрта аср олимлари ва файласуфлари ўз асарларини
ёздилар. Лотин тили илм-фаннинг расмий тилига айланди. Маънавият
ва маърифатнинг маркази черков ҳамда ХИИ-ХИИИ асрларда пайдо
бўлган университетлар бўлиб қолди. Уларда бўлажак олимлар,
мутафаккирлар, кашфиётчилар, илмий рисола ва тарихий хроникалар
муаллифлари
таҳсил олдилар.Оврупа ўрта асрлар адабиётининг шаклланишида 3 та омил
муҳим
рол ўйнаган: 1) халқ ижоди; 2) антик давр адабиёти; 3) христианлик.
Ўрта асрларда Оврупа мамлакатларида миллий адабиётлар шаклланди, бу
даврда айниқса, ритсарлик шеърияти ва романлари, шаҳар
адабиёти ривожланди. Халқ-қаҳрамонлик эпослари ўрта асрлар адабиётининг
ноёб намуналари саналади. “Беовулф” достони илк ўрта асрларда
англосаксонлар томонидан яратилган бўлса, феодал муносабатлари
шаклланган даврда Франсияда “Роланд ҳақида қўшиқ”, Германияда
“Нибелуенглар ҳақида қўшиқ”, Испанияда“Сид ҳақида   қўшиқ”лар яратилди.
Бу асарларда давр муҳити ўз ифодасини топган   бўлиб, содир бўлиб ўтган
воқеалар поетик шаклда, бадиийлаштирилиб
берилган. Одатда, қаҳрамонлик эпоси намуналарида реал воқеалар бадиий
тўқима билан уйғунлашиб кетади.Оврупа ва жаҳон адабиётини
ривожланишига улкан хисса қўшга   адабиётлардан бири саналувчи франсуз адабиёти негизида ўрта асрларда кенг тарқалган кўплаб асосий жанрлар ва
йўналишлар шаклланди
(миллий қаҳрамонлик эпоси, трубадурлар шеърияти, ритсарлик романлари,
шаҳар адабиёти жанрларидан – фаблио, мистерия ва б.).
Ўрта асрларда қаҳрамонлик ва қаҳрамон шахси ҳақидаги тасаввурлар антик
даврга нисбатан бирмунча ўзгарди. Агар қадимги юнонлар қаҳрамонлик
ҳақидаги тасаввурларини маъбудлар ва уларнинг
фарзандлари билан боғлаган бўлсалар, ўрта аср қаҳрамонлик достонларида
асар қаҳрамони қилиб, ўз Ватани ва қиролига содиқ бўлган
жасур киши танланади. Қадимги юнон қаҳрамони Геракл – Зевснинг ўғли,
Ахилл – маъбуда Фетиданинг фарзанди. “Роланд ҳақида
қўшиқ” достонининг қаҳрамони – “азиз Франсия” ва император
Карл учун жасорат кўрсатган мард ва фидокор ритсар. Қаҳрамонлик
ҳақидаги тушунча ҳам ўзгарди: энди бу шахснинг юксак, олий
мақсад йўлидаги хатти-ҳаракатларини бадиий ифода қилиш эди.
Ўрта асрлар қаҳрамонлик эпоси асарларининг муаллифлари ҳақидаги масала
хали-ҳануз баҳсли-мунозарали бўлиб қолмоқда. Улар
жамоавий-индивидуал ижоднинг натижаси бўлиб, муаллифларнинг номлари
бизгача етиб келмаган. Ўрта аср қаҳрамонлик достонларининг асо
сида афсонавий-тарихий қаҳрамонлар ва уларнинг фаолияти ҳақидаги   халқ
афсоналари ётади.
Ғарбий Оврупа қаҳрамонлик эпоси
Эпоснинг дастлабки намуналари замонавий Британия ҳудудида
яшаган келт қабилалари томонидан яратилган .  В аср бошларида келт
(ирланд) қабилалари Рим империясининг заифлашганидан фойдаланиб,
мустақилликни қўлга киритдилар. Илк ўрта асрларда келт қабилалари ҳаёти
ҳақидаги халқ шеърияти негизида қаҳрамонлик эпоси шаклланди. Эпосларни
куйловчилар 2 гуруҳга – лирик шеъриятни куйловчи бардлар
ва эпик шеърият билан шуғулланувчи филидларга бўлинган. Филидлар
ўз қиссаларини насрда баён қилганлар, кейинроқ улар “сага”(қисса) номини олган. Сагаларнинг таъсир кучини янада ошириш учун филидлар
шеърий парчалар киритганлар.Келт эпосининг қаҳрамонлик қиссалари улад
қироли Конхобар ва
унинг жияни Кухулиннинг саргузаштларига бағишланган. Бизгача ушбу
қиссаларнинг бир нечтаси етиб келган бўлиб, “Уснех
оқ ъғилларининг қувилиши”, “Мак-Дато чўчқаси ҳақида қисса”,
“Куалнгендан буқа ўғирлаш”, “Кухулиннинг Фердиад билан жанги”,
“Кухулиннинг хасталиги”, “Кухулиннинг ўлими” шулар жумласидан.
Қаҳрамонлик эпоси билан бир қаторда маиший, саргузашт, фантастик
мавзуларда ҳам қиссалар яратилди: “Бейли ҳақида қисса”, “Этайнга
муҳаббат”, “Фебелнинг ўғли Браннинг сузиши”.Қадимги келт(ирланд) эпоси
Ғарб адабиётига сезиларли таъциркўрсатди, ундаги сюжет, образлардан
кейинги давр адиблари унумли   фойдаландилар.
Инглиз ўрта асрлар адабиёти.  Ҳозирги инглизларнинг аждодлари В
асрда мамлакатга Оврупа дан кўчиб ўтган англо-сакслар бўлиб,
қадимги адабий ёдгорликлар Британ оролларини норманнлар томонидан забт
этилишига қадар (1066-йил) бўлган муддатда яратилади. Инглиз тилидаги
адабиётлар (инглиз адабиёти деган тушунчанинг ўзи
ҳам), асосан, англосакслар насронийлик динини қабул қилганларидан  
кейин пайдо бўлди. Ўша пайтларда роҳиблар халқ ичида юриб қаҳрамонлик
достон (поема)ларини ёзиб олганлар (улар ичида энг машҳури ВИИ асрда
қоғозга тушган “Беовулф” асаридир). Қаҳрамонлик
достонларидан ташқари, илк ўрта асрларда адабиётнинг бошқа жанрларида
ҳам асарлар (диний рисола ва трактатлар, ритсарликнинг шеърлари,
солномалар) яратила бошланди.
ХИ-ХИИ асрларда Англия ҳудудини ҳозирги франсузларнинг аждодлари
ҳисобланмиш норманнлар босиб олди. Бегона тил ва маданиятнинг суқилиб
кириши туфайли юз берган мураккаб вазиятлар оқибатида
бу даврда инглиз адабиёти уч тилда яратила бошланди: диний адабиётлар –
лотин тилида, қадимий солномалар, ривоятлар, қадим ўтмиш воқеалари – инглиз тилида, шеър ва достонлар – франсуз тилида (уларнинг
кўпчилик қисми бизгача етиб келган). Англия ҳудуди норманнлар
истибдодидан қутилганидан сўнг мамлакатда ягона миллий тил – инглиз
тили вужудга келди (ХИВ аср).
“Беовулф”  достонининг қўлёзмаси Х асрга доир бўлиб, у инглиз
тилига асос бўлган англосаксон тилида ёзилган. “Беовулф” достони
ўрта асрлар илк даврининг бизгача етиб келган энг биринчи намунаси
ҳисобланади. Достон Британия оролларига кўчиб ўтган мажусий
англ ва саксларнинг ривоятлари негизида пайдо бўлди. Достон айнан
мана шу оғзаки ривоятлар негизида насронийлик даврида ёзиб
олинган ва асарнинг муаллифи маълум эмас. “Беовулф” достонининг
қўлёзмаси Лондондаги Британия музейида сақланади.
Достон қадим герман ривоятлари асосида, англосакслар Британияга кўчиб
ўтгунча бўлган даврда яратилган. Асар воқеалари
Болтиқ денгизи соҳилларида бўлиб ўтади.
Икки қисмдан иборат достонда геатлар1 қабиласи жасур баҳодири
Беовулфнинг Данияни даҳшатли денгиз махлуқи Гренделдан қутқаришдаги
қаҳрамонликлари ҳикоя қилинади. Беовулф ўзининг ўн тўрт ритсарлари
билан қирол Хротга ёрдам бериш учун Даниядан келганда,
Грендел уларни денгиз қаърига тортиб кетиб нобуд қилади. Беовулф унинг
устидан ғолиб келади ва ўз ватанига қайтиб кетади. У ўз юртида эллик йил
салтанатни бошқаради ва ерларига оловпуркар аждаҳо
бостириб кирганда, уни жангда енгади, бироқ ўзи ҳам махлуқнинг
заҳарли тишларидан яраланиб вафот этади.
Достонда эртак мотивлари мавжуд бўлиб, унда турли махлуқлар ва
аждаҳолар иштирок этади, шу билан бирга достон матнида бўлаётган
ҳодисаларга Худонинг аралашиши ва Инжилдаги исмлар(Авел, Ной)
учрайди, Грендел эса Каиннинг авлодидан дейилади. Буларнинг барчаси
муаллифга насроний динининг таъсири катта бўлганидан далолат
беради. Франсия ўрта асрлар адабиёти.  Замонавий Франсия ҳудудида
қадимда келт халқлари гуруҳига мансуб бўлган галл қабилалари истиқомат
қилган бўлиб, улар кейинчалик римликлар томонидан босиб
олинган. В асрга келиб герман қабилаларидан бўлган франклар галл
ерларини босиб олганлар ва тез орада улар маҳаллий халқларнинг
таъсирида ассимиляцияга учраганлар.
Узоқ вақт мобайнида ҳозирги Франсия ҳудуди Франк давлати
таркибида бўлган. Буюк Карл (768–814) қироллиги даврида мамлакат
ҳар томонлама ривожланиб қудратли давлатга айланган. Карлнинг вафотидан
кейин мазкур давлат парчаланиб кетиши натижасида (843-йил)
Рейн дарёсининг ғарбий ҳудудида Франсия давлати шакллана бошлаган.
Буюк Карлнинг набираси “тақирбош” лақабли Карл бу давлатнинг биринчи
қироли ҳисобланади.
Айнан ИХ асрда франсуз тили шакллана бошлади. Агар католик черковининг
тили лотин тили бўлса, оддий халқ “роман” тилида
сўзлашган. Бу тилнинг шаклланишига галлар ва герман қабилаларининг
таъсири бўлган бўлса-да, унинг асосини “вулгар лотин”и ташкил
этди. Асрнинг бошларидаёқ (813-йил) Тур ибодатхонасидаги диний
ваъзлар халққа тушунарли бўлиши учун роман тилида ўқила бошланган эди.
Бизгача ўрта асрлар адабиётидан эпик достонлар, кичик ҳажмдаги лирик
шеърлар, роман ва диний мавзудаги драмалар, латифага яқин
турувчи ҳикоя – фаблиолар етиб келган.
Қаҳрамонлик эпоси .  Ўрта асрлар қаҳрамонлик достонлари (фр.
чансонс де гесте) нинг сюжетлари реал тарихий воқеалар асосига қурил
ган бўлиб, уларни ижод қилиш жараёнини икки босқичга ажратиш мумкин:
халқ ижодиёти тарихий воқеаларга поетик ишлов берган бўлса,
кейинчалик у шоирлар томонидан бирлаштирилиб сайқалланган.
Бахши (жонглер) ритсар ва қиролларнинг жасоратлари, ўзаро
қарамақаршиликлар, низолари ҳақидаги қўшиқларнинг муаллифи ва
ижрочиси   бўлган. Франсуз эпик достонларини шартли равишда уч туркум(цикл)га
ажратиш мумкин: 1. Қироллик туркуми. Бу туркумдаги достонлар
марказида Буюк Карл образи бўлиб, у Франсиянинг рамзи сифатида
тасвирланган. 2. Горан де Монгланга бағишланган достонларда идеал вассал
тараннум этилади. 3. Феодаллар ўртасидаги низоларга
бағишланган Доон де Маянс ёки феодал туркуми.
“Роланд ҳақида қўшиқ” достони  ХИ-ХИВ асрларда Франсияда
пайдо бўлган кўплаб достонлар орасида энг машҳури саналади.
Муаллифларининг номи сақланиб қолмаган бу достонларни  трувер15 лар
ёзишган, уларни жоглерлар арфа ёки виола мусиқа асбоблари жўрлигида
ижро қилишган. Аксарият достонлар қирол Буюк Карл ва унинг сафдошлари
амалга оширган “улуғ” ишларга бағишланган.
“Роланд ҳақида қўшиқ” да ҳам Карл ва унинг содиқ ритсари
Роланд мадҳ қилинади. Достон 1100-йилларда яратилган бўлиб,
унда Карлнинг Испанияга қилган юриши ҳақида ҳикоя қилинади.
Бу воқеалар акс эттирилган ХВИИИ аср солномаси матнида қирол Карл
армиясининг аръэргарди16. Пиреней тоғларида тор-мор қилинганлиги,
ҳалок бўлганлар орасида Бретон чегара қўшинларининг бошлиғи
Хроуленд бўлганлиги ҳақида хабар берилади. Бу тарихий воқеа достоннинг
марказий мавзусига айланади. Бироқ асарда кўп нарсалар
ўзгартирилган: ёш қирол Карлнинг 778-йилларда бўлиб ўтган юриши
етти йилги уруш сифатида, унинг ўзи эса ёши улуғ мўйсафид қилиб
тасвирланади, аръэргардга ҳужум қилган басклар ўрнини сарацин17лар
эгаллаган 15 Трувер(фр. троувере) – ихтиро қилмоқ, топмоқ.
16 Аръэргард –қўшиннинг чекинишини пана қилувчи гуруҳ.
17 Трувер(фр. троувере) – ихтиро қилмоқ, топмоқ.
Достонда франкларнинг Испанияга юриши билан боғлиқ кўплаб
воқеалар келтирилган: сарацинлар билан олиб борилган музокаралар,
Ганелоннинг хиёнати, Роланднинг кам сонли қўшини билан сарацинларнинг
сон жиҳатидан йигирма баробар кўп қўшинига қарши Ронсевал дарасида олиб борган жанги. Ронсевал дарасидаги жанг асарнинг
кулминацияси бўлиб, айнан шу эпизодда Роланднинг жасорати, содиқ дўсти
Оливернинг ақл-заковати, уларнинг ватан манфаатлари учун
фидокорлиги намоён бўлади. Оливер ўқ тегиб ўлди, ўн иккита жасур
пер18лар ҳалок бўлди, яраланган архиепископ Турпин йиқилди. Оғир
яраланган Роланд жанг майдонида ёлғиз қолади ва ўз қиличи Дюрендал,
бурғуси Олифант билан видолашади.
Достон 291 шеър банди(бу бандлар  тирада  дейилади)дан иборат
бўлиб, улар ягона вазн билан бирлаштирилган. Аксарият бандлар охирида
ўзига хос нақорат бўлган “Аой” хитоби янграйди.
Ритсар-куртуаз адабиёти
Х-ХИИ асрлар давомида Франсия, шунингдек, Ғарбий Оврупа
нинг кўп мамлакатларида феодаллашиш жараёни тугалланган, феодал
ишлаб чиқариш усули қарор топган эди. Давлат тепасида қирол турар ва
у бошқа феодаллар учун синъёр – сюзери ҳисобланар эди.
Қиролнинг вассаллари – катта ер эгалари граф, герсог, епископ ва
бошқалар ўз графликлари доирасида мустақил ҳукмрон эдилар. Улар
кўпинча қиролга ҳам итоат қилмас эдилар. Кичикроқ баронлар йирик
граф ва гарсогларни синъор деб атаганлар. Баронларга кичикроқ феодал
ва ритсарлар бўйсунганлар.
Ритсар ўз хўжайинига содиқ, унинг мол-мулки ва манфаатларини
ҳимоя қилувчи жангчи эди.
Ўрта асрлар шароитида ритсарлик ҳарбий-феодал зодагонларнинг ўзига хос
муҳим хусусиятларини белгиларди. Аста-секин унга
янги расм-русмлар ҳам пайдо бўла бошлайди. Энди ритсардан ўз
синъорига содиқ, ростгўй бўлиш билан бирга, динни ҳимоя қилиш,
18 Аръэргард –қўшиннинг чекинишини пана қилувчи гуруҳ .
заифларга ёрдам бериш вазифалари ҳам талаб этила бошлади. Дабдабали
ритсар қоидаларини яратишда ХИИ-ХИИИ асрларда юзага келган рисар
адабиёти маълум рол ўйнади. Ритсар адабиёти ўрта асрларда феодализмнинг маркази бўлган
Франсияда вужудга келади ва Ғарбий Оврупа нинг бошқа мамлакатларида
шаклланаётган ритсар адабиёти учун намуна хизматини
ўтайди . Авваллари сахийлик ритсарнинг жанговар курашида қўшимча бир
ҳолат эди. ХИИ асрда эса у ритсар адабиётида ифодаланган қаҳрамоннинг
асосий хусусиятига айланади. Ритсар фақат мард бўлиши билан
кифояланмасдан, шу билан бирга куртуазча нозик дидли, кўркам,
сезгир ва хушмуомала бўлиши керак, деган талаб ҳам қўйилади.
Шунингдек, инсоний ҳис-туйғуларни қадрлаш, аёлларга нозик илтифот,
романтик севги кечинмаларини мадҳ қилиш расм бўлиб қолади.
Х аср бошларида Жанубий Франсиянинг Прованс вилоятида феодал
синъорлари дунёвий ритсар маданиятининг ифодаси бўлган куртуаз поезияси
юзага келади. Бу адабиёт саройга хос “куртуазча”
нафислик, одоб-тавозе, хонимларга нисбатан хушмуомалаликни талаб
қилади. Аёллар култи – аёлларни улуғлаш Прованс шоирлари – трубадурлар
ижодида асосий ўрин эгаллайди.Трубадурлар лирикасининг асосий
жанрлари: 1) кансона – севги
қўшиғи бўлиб, унда муҳаббат ва диний мавзу йоритилади, бу жанрдаги
шеърлар нафислиги ва бандларнинг мураккаблиги билан ажралиб туради;
2) сирвента – асосан сиёсий характердаги, қисман шахсий масалаларга
бағишланган мунозара йўсинидаги қўшиқдир. Шоир унда ўз
душманига қарши ҳужум қилади; 3) тенсона – севги, адабий-фалсафий
мавзуларда икки шоир ўртасида бўлган шеърий диалогдан иборат; 4)
алба ёки тонг қўшиғида ритсар ўз дўстининг кузатуви остида тунда
севгани билан учрашгани бориши куйланади. Тонг ёриша бошлаши
билан дўсти “Тонг” қўшиғини айтади ва ритсарни огоҳлантиради; 5)
пасторела – мавзуси жиҳатидан алба каби алоҳида воқеани акс эттирган
лирик қўшиқ бўлиб, кўпинча у суҳбат-диалогдан ташкил топган
кичик песани эслатади, унда ритсар билан чўпон қизнинг учрашуви
ҳамда улар ўртасидаги мунозара тасвирланади. Қўшиқнинг кириш қисмида ритсар қизни табиат қучоғида учратиб унга мулозамат қила
бошлайди. Қиз ритсарнинг сўзларига ишониб, унга ўз ихтиёрини топширади,
бироқ ритсар уни ташлаб кетади, ёки аксинча, қиз ритсарга
жиддий зарба бериб, уни ҳайдаб юборади; 6) мотам қўшиғи – биронта обрўли
синор ёки яқин кишининг вафотига шоирнинг қайғусини   баён этган
шеърдир.
Трубадурлар лирикаси ХИИ-ХИИИ асрлар мобайнида ривож топди. Унинг
энг гуллаган даври ХИИ асрнинг охирларига тўғри келади. Шу даврда
ижод этган йирик трубадурлардан бири Бернард де Вентадорндир(тах.
1140–1195-йй.). Шоир Бертран де Борн(тах. 1140–1215-йй.)
ижодидасиёсиймуаммолар ёритилади.
Ритсарлик лирикасида куйланган севги, турмуш қувончлари куртуаз-
ритсарлик романининг ҳам асосий мавзуси эди. Ритсарлик романида
муҳаббат феодал ахлоқи тамойилларига бўйсунилган тарзда кўтаринки
руҳда, фантастик бўёқларда тасвирланади. Шунингдек, қаҳрамонларнинг
руҳий кечинмалари тасвирига ҳам алоҳида эътибор берилади.
Ритсар хонимга бўлган севгиси туфайли жанговар саргузаштларга
отланади, лекин энди ритсар ватан манфаатини эмас, балки ўз шахсий
манфаатини кўзлаб қаҳрамонлик сафарларига чиқади.
Куртуаз-ритсарлик романи ҳам Франсияда вужудга келиб, сўнгра
бошқа ерларга тарқалган. У мавзусига қараб 2 туркумга ажратилади:
1) антик туркум; 2) бретон туркуми. Биринчи туркумга антик манбалар асос
бўлиб хизмат қилган (“Александр ҳақида роман”, “Эней
ҳақида роман”, “Троя ҳақида роман”). Иккинчи – бретон туркумига
эса фантастика ва ишқий воқеаларга бой бўлган келт эртаклари асос
бўлиб хизмат қилган (“Артур” ёки “Думалоқ стол” романлари, “Ивен
ёки йўлбарс ритсар”, “Тристан ва Изолда”).
Шаҳар адабиёти
Ўрта аср шаҳарларида ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳунармандчиликнинг
ривожланишига олиб келди. ХИИ асрдан бошлаб савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик маркази сифатида шаҳарларнинг мавқейи оша
бошлади. Шаҳарларнинг ривожланиши баробарида феодал алоқаларга
қарши бўлган буржуа синфи шаклланди. Борлиққа нисбатан идеал қарашда
бўлган ритсарлик шеъриятидан фарқли равишда шаҳар адабиёти ҳушёр,
ҳозиржавоб ва реал ҳаётга яқинлиги билан ажралиб туради.
Шаҳар адабиёти ритсар адабиётидаги жанрларни айнан ўзича қабул
қилмасдан, уларни қайта ишлайди ва фақат шаклини ўзгартириш билан
кифояланмасдан, услубига ҳам қатор ўзгаришлар киритади. Ритсар
поезиясидаги ўта нафислик ва санъатпардозлик халқчил ва реал тасвирлар
билан алмашинади.
Гўзал хоним учун ҳар қандай саргузаштлардан қайтмайдиган
ва ўз найзасини синдиришга ҳам тайёр турадиган ритсар ўрнини энди
ақл-идрокли, эпчил ва меҳнатни қадрлайдиган қаҳрамонлар эгаллай
бошлайди. Бу янги қаҳрамонлар зеҳни ўткир ва чаққон деҳқон,
хушчақчақ жонглёр, ҳийлакор хизматчи ва бошқалар бўлиб, улар
эътиборли гуруҳдан чиққанлиги билан гердаядиган ҳукмрон табақа
вакиллари, хусусан, очкўз ва фирибгар черков князлари ва монахлар устидан
куладилар.
Шаҳар адабиётида янги жанрлар пайдо бўлди. Ана шундай
жанрдан бири фаблио ҳисобланади. Фаблио кичик шеърий ҳикоя бўлиб,
унинг асосий мақсади тингловчиларни кулдириб, кўнглини кўтаришдан
иборат бўлган. Фаблионинг стили (услуб) мукаммал бўлмаган, аксарият
ҳолларда уларнинг қофияси содда эди. Ҳикояларда ҳаётдан олинган
қизиқарли воқеалар, латифалар баён қилинган. Фаблионинг
марказида чаққон, абжир, ақлли қаҳрамон туради. Кейинчалик алоҳида
фаблиолар бундай қаҳрамон атрофида бирлаштирилиб, яхлит ҳолатга
келтирилган ва шу тарзда роман пайдо бўлган. Турли эътирозларни
бир қаҳрамон атрофига жипслаштириш натижасида ўрта асрларнинг энг
машҳур асари “Тулки ҳақида роман” пайдо бўлган.
Фаблио маълум даражада кейинги давр Оврупа адабиётига таъсир кўрсатди. Молернинг “Зўраки табиб” комедиясида, Лафонтеннинг
“Эртаклари”да фаблио сюжети, услуби кўринади. Германияда фаблионинг
таъсири остида замонавий ҳажвий руҳдаги реалистик  ҳикоя-шванк
лар  юзага келади. Айниқса, Штриккернинг “Поп Амис” ҳақидаги
ҳикоялар туркумида фаблионинг таъсири яққол кўринади.
“Тулки ҳақида роман” шаҳар адабиётининг характерли асарларидан
бири ҳисобланади. У Оврупа халқлари ўртасида кенг тарқалган тулкининг
қилмишлари тўғрисидаги эртаклар асосида юзага келган.
Салкам бир аср (ХИИ асрнинг охирлари-ХИИИ асрнинг бошлари)
мобайнидаги воқеаларни қамраб олган бу роман-эпопеянинг яратилишида
кўп авторлар қатнашган. Турли ҳикоялардаги қаҳрамонлар
характерининг умумийлиги бу ҳикояларнинг бирлашиб ягона роман
сифатида шаклланишига имкон берган.
Шаҳарларнинг ривожланиши шаҳар табақаларининг феодал ҳукмронларига
қарши курашини ҳам кескинлаштиради. Шаҳар табақалари
адабиётдан ўз душманларига қарши кураш қироли сифатида
фойдаланадилар. Масалан, “Тулки ҳақида роман” да эпчил, доно ва
тадбиркор
тулки Ренарнинг қўпол ва қонҳўр бўри Изенгрим билан олиб борган
курашлари тасвирида роман авторлари шаҳарликларнинг манфаатини
ифодалаб, ҳукмрон феодал дин аҳлларига қарши ёвсиз ўт очадилар.
Феодал оламининг вакиллари – ваҳший табиатли қўпол кучлар эпчил
тулкига масхара бўладилар. Қирол арслон Нобол, сарой воизи эшак Бодуен,
қироллик армиясининг жарчиси хўроз Шантеклар, бесўнақай
айиқ Брён (йирик феодал), ёвуз, қўпол ва очкўз бўри Изенгрим
(ўрта даражадаги ритсар) образларида феодал ҳукмронларининг
хулқатворлари фош қилинади. Товуқ, қуён, читтак ва бошқалар оддий
кишилар образи сифатида берилади.
Франсузча “Тулки ҳақида роман” феодал тартибларига қарши ўткир
сатира эди. У Оврупа нинг кўп тилларига таржима қилинади. Франсуа Виён (1431–1463-й. кейин) ижоди
Франсуа Виён ижоди ўрта асрлар франсуз шеъриятини юксак
чўққиларга кўтарган ва истиқболдаги муваффақиятларининг даракчиси
бўлган дейиш мумкин. Виённинг ҳаёти ва ижоди ўрта аср
дунёқараши инқирозининг типик намунаси ҳисобланади. Камбағал
оиланинг фарзанди бўлган Франсуа де Монкорбе уни тарбиялаган
узоқ қариндоши, Париж капеллани19 Гилом Виённинг фамилиясини қабул
қилади. 1453-йили ўқишни тугатиб магистр даражасини олади. 1455-
йили руҳонийлардан бири билан жанжаллашиб қолиб, уни ханжар билан
уриб
ўлдиради. Хибсга олинган Франсуа ўзини ҳимоя қилганлигини исботлай
олгани учун озодликка чиқарилади. Бир йилдан кейин бир неча
шериклари билан катта ўғирлик содир этгач, Париждан қочади. Париждан
кетар экан, у ҳазиломуз “Кичик васият” поемасини ёзади ва
ҳамтовоқларига ўзининг майда-чуйда буюмлари ва суд жараёнини васият
қилиб қолдиради.
Шу пайтдан бошлаб Виённинг 6 йил давом этган дарбадарлик
ҳаёти бошланади. У 1457-йилда шаҳзода Карл Орлеанский томонидан
уюштирилган шоирлар кўригида иштирок этади. Шундан кейин
шоир кокилярлар20 гуруҳига қўшилади, ўғрилар жаргонини ўрганади,
ҳатто бу тилда балладалар ҳам ёзади. 1461-йили номаълум сабабларга
кўра Мён-сюр-Лаур шаҳри қамоқхонасига тушади.
1462-йили Виён Парижга қайтади ва ўзининг “Катта васият” достонини
ёзади, шу йилнинг ноябр ойида яна қамоқхонага тушади,
декабр ойида Папа маҳкамасининг котибига суиқасдда айбланиб ўлим
жазосига махкум этилади. Айнан шу кунларда у машҳур “Осилганлар
ҳақида баллада”сини ёзади. 1463-йилнинг 5-январида ўлим жазоси
бекор қилиниб 10 йилга Париждан бадарға қилинади. Виённинг шундан
кейинги ҳаёти ҳақида маълумотлар сақланиб қолмаган.
Виённинг энг асосий адабий мероси дарбадарликда ёзилган бир нечта шеърларини ҳам ўз ичига олган “Катта васият” достони ҳисобланади.
Асарда шоир турли буюмлар билан биргаликда бир неча
инсонларга ўз шеърларини ҳам васият қилади. Шу тарзда асар Виённинг
ҳақиқий “поетик васияти”га айланади.
Шоирнинг ижоди Машо мактаби анъаналари билан боғлиқ бўлса
ҳам, ундаги образлар тизими, мавзу кўлами, хис-туйғуларнинг характери,
яъни услуби ва дунёқараши тубдан фарқ қилади. Ҳаётнинг
19  Католикларда хонаки черков руҳонийси
20  Тиланчилик, босқинчилик билан шуғулланган ерсиз қолган деҳқонлар,
қочоқ аскарлар
ўткинчилиги, фонийлик, ҳар қандай гўзалликнинг нобуд бўлиши
ғояси шоир шеъриятининг асосини ташкил қилган.
Бир қарашда Виён поезияси ўрта асрлар учун анъанавий бўлиб
туюлиши мумкин, у балладалар, рондо(шеърнинг айрим мисралари
маълум тартибда такрорланадиган тури), қўшиқлар ёзди, мавзу,
оҳанг, бадиий усулларини мерос қилиб олди. Бироқ уларга кўр-кўрона
эргашмади, балки уларни кенгайтириб, мавзу кўламини чуқурлаштирди,
фалсафий руҳ бағишлади . Шунинг сабабидан Виён шеърияти,
ўтмишдошлари билан қиёслаганда, ҳақиқий поетик инқилоб бўлди.
1456-йили шоирнинг юмор, киноя, ҳазил-мутойибага йўғрилган
“Ле”(ёки “Кичик васиятнома”) достони яратилди.
Виённинг асосий асари – “Васиятнома”, кейинчалик шоирнинг ҳаётлик
пайтидаёқ уни “Катта васиятнома”(1461-й.) деб атай
бошлаганлар: достон 186 шеърий банд, 16 та баллада, 3 рондодан
иборат.
Виён ижодининг таъсири ХВИ асрдан бошлаб франсуз адабиётида
яққол намоён бўлади. Рабле, Лафонтен, Молер, Т.Готе ва Гюголар унинг
ижоди таъсирида бўлган бўлсалар, Буало ҳамда Волтер унинг ижодига юқори
баҳо берганлар.    :Ф ойдал анил ган адабиё тл ар
 Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович                                            
Жаҳон адабиёти  маъруза матни   Т  2016
Улуғбек Ҳамдамов,Абдуғопир Қосимов
Жаҳон адабиёти  Т 2017
Интернет манбаа   
  Жаҳон   адабиёти  тарихи  мажмуа  Самарқанд-2021 Саволлар:
1.19-аср охири 20-аср бошларидаги адабиётнинг  ўзига хос 
хусусиятлари  деганда  нимани тушунасиз?
2.Адабиётшунос олимлар  жаҳон  жаҳон  адабиёти 
тамаддудини қандай даврлаштирган?
3.Ўрта  асрлар қайси   даврларни ўз   ичига  олади?
4.Қ.Йўлдошев даврларини  келтиринг?
5.”Беовулф” қайси асрга  тегишли?
6.Беовулф  асари воқеалари қайси денгиз соҳилида бўлиб 
ўтган?
7.”Роланд  ҳақида қўшиқ”достони қаерда бўлиб ўтган?
8.Ритсар- Куртуаза  дабиёти   қайси  даврни   ўз ичига олади?
9.Уйғониш  даври   адабиёти   намояндачилари  кимлар?
10.Модернизм  адабиёти   деганда   нимани   тушунасиз?  Тест    топшириқлари
Антик дунё адабиётини  1-даврини  кўрсатинг   
а)1-давр, архаик давр
б)Юнон адабиётининг анти c   даври
д)Аристотел  яшаган  давр
Ўрта асрлар даврида  қайси  тил  ҳукмронлик  қилган?
а  Лотин  тили
б)Славянлар  тили
д)Араб  тили
Европада  ўрта  аср адабиётининг шаклланидшида нечта 
муҳим омил бор
а 3та
б)4та 
д)5та
Қадимги Юнон  қаҳрамони  Геракл кимнинг  ўғли
а) Зевснинг
б)Ахилл
д)Фетида
Беовулф қайси давлат адабиётига  тегишли
а)Инглиз
б)Франсуз д)Юнон

ЎРТА АСРЛАР ЖАҲОН АДАБИЁТИ ВА ШУ ДАВРДА ЯРАТИЛГАН АСАРЛАР РЕЖА 1. Ўрта асрлар адабиётининг асосий хусусиятлари. 2. Ўрта асрлар Ғарбий Европада 3. ХИИ-ХИИИ асрларда ритсарлик-куртуаз адабиёти. 4. Франсуа Виён ижоди.

Адабиётнинг пайдо бўлишини инсониятнинг пайдо бўлиши билан боғлашади. Адабиёт инсоннинг ижтимоий ва маънавий эҳтиёжи маҳсулидир. Энг қадимги даврлардан то бугунгача инсоният бадиият намуналари ила ҳаётни муқояса қилиб келган. Дунё халқларининг ўзига хос сажияси (характери) айнан адабиётда бўй кўрсатади. “Жаҳон адабиёти” фанида антик жамият ва унинг инсоният тарихида тутган ўрни ҳақида маълумот берилади. Юнон адабиёти, унинг мифологик асоси, қаҳрамонлик эпоси, юнон трагедияси ва комедияси ҳақида тушунча берилади. Рим, Прованс адабиёти ва унинг ритсар лирикасининг ривожидаги ўрни тушунтирилади. Ўрта асрлар шаҳар адабиёти, классицизм, центиментализм – ХВ-ХВИИ асрлардаги асосий адабий йўналишлар экани, маърифатпарварлик адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, романтизм – ХВИИИ аср охири ва ХИХ аср бошларидаги адабий оқим экани ҳақида маълумот берилади. Жумладан, жанрлар ривожи, Ғарбий Европа мамлакатларида реализм оқимининг пайдо бўлиши ва тараққий этиши, шу аср ёзувчиларининг ижоди бўйича тушунчалар тақдим этилади. ХИХ аср охири ХХ аср бошларидаги жаҳон адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, адабий йўналишларнинг турли-туманлиги: натурализм, импрессионизм, символизм, модернизм, постмодернизм ва бошқа йўналиш ҳамда оқимлар юзасидан тасаввур уйғотилади. Талабалар жаҳон адабиётдаги сўнгги янгиликларни акс эттирувчи Ўзбекистон Республикаси матбуоти – “Жаҳон адабиёти” журнали билан таништирилади. Шунингдек, Ўрта ва Марказий Осиё, Кавказ ва Кавказорти ҳамда Славян халқлари адабиётининг юзага келиши, уни даврлаштириш, классик ва замонавий адабиётнинг узвий алоқаси ва узвийлиги ҳақида сўз юритилади. Ҳозирги замон адабиёти жанр, мавзу, ғоявий жиҳатдан таҳлил қилинади. Ўрта ва Марказий Осиё, Кавказ ва Кавказорти ҳамда Славян халқлари адабиёти машҳур намояндаларининг ҳаёти ва ижоди, уларнинг ижодий мероси ўрганилиб, муайян асарлар илмий- назарий таҳлил этилади. Ўзбек адабиёти ва мазкур халқлар адабиёти, адабий алоқалар, адабий таъсир, таржима ва унинг адабий алоқалардаги роли,

халқлар орасидаги ҳамкорликни кучайтиришда адабиётнинг роли тушунтирилади. Жаҳон адабиёти фанининг вазифаси талабаларга ҳар бир давр адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, ўша даврнинг йирик адиблари ижоди ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат. Ўқув фаолияти давомида антик дунё маданиятининг улкан сиймолари Ҳомер, Эсхил, Софокл, Эврипид, Аристофан, Плавт, Вергилий, Гораций, Овидий ижодининг муайян қирралари очиб берилади. Юқоридаги адиблар ижоди ҳозирги кунда қам китобхонга бадиий завқ ва мароқ бераётгани, бадиий-эстетик дидини ўткирлаштираётгани, маънавиятини бойитаётгани таъкидланади. Уйғониш даври ҳақида гап борар экан, буюк бурилишнинг пайдо бўлишига сабаб бўлган асосий омиллар ҳақида тушунча берилади. Уйғониш даврининг даҳолари: Данте, Сервантес, Рабле, Лопе де Вега, Шекспир асарларини таҳлил қилишда бу улкан адиблар ижодига бағишланган илмий тадқиқотлардан бир нечтаси талабаларга тавсия қилинади. Фаннинг асосий мақсадларидан яна бири ХВИИ-ХВИИИ асрлар адабиётини ўқитишда классицизм ва маърифатчилик адабиётининг моҳияти, бу адабиётда илгари сурилган сиёсий, фалсафий ҳамда ижтимоий ҳодисаларнинг сабабларини очиб берилишдан иборат. Бунда талабаларга Н.Буало, Д.Дефо, Ж.Свифт каби адиблар ҳаёти ва ижоди ҳақида тушунча берилади. ХИХ аср адабиётидаги асосий йўналишлар романтизм ва танқидий реализмдир. Бунда адабий йўналишлар моҳияти ёзувчилар асарларидан келтирилган далиллар билан асосланади. Масалан, Виктор Ҳюго ижоди мисолида романтизм, Балзак ижоди мисолида танқидий реализм адабий йўналишининг бой имкониятлари ва ранг-баранг қирраларини очиб бериш лозим. Бунда ХИХ аср чет эл адабиётининг халқ озодлик ҳаракатлари билан мустақкам боқлиқлигини эътибордан қочирмаслик зарур. Ўрта ва Марказий Осиё, Кавказ ва Кавказорти ҳамда Славян халқлари адабиёти жаҳон адабиёти ўқув фанининг таркибий қисмидир. Унинг вазифаси мустақил давлатлар халқлари адабиётининг ўзига хос хусусиятлари, халқ оғзаки итжоди, қар бир

халқ адабиётининг йирик санъаткорлари ижоди ҳақида атрофлича маълумот беришдан иборат. Яқин ўтмишда тараққиёт йўли бир хил бўлган миллий адабиётларнинг ўзига хос жиҳатлари, тараққиёт босқичлари, уларнинг атоқли намояндалари, адабиёт майдонига олиб чиққан тарихий муҳит ва шароитлар ҳақида талабаларга маълумот беради. Ўқув жараёнида талабаларда мазкур миллий адабиётларнинг бир-бирига муштараклик хусусиятлари ҳақида тасаввур ҳосил бўлади. Шу биргаликда, миллий адабиётларнинг ХХ асрдаги тараққиёт босқичи янгича позицияда, яъни бугунги кун мезонлари асосида таҳлил қилинади. Жаҳон адабиёти фанининг предмети – бу жаҳон халқлари бадиий мероси. Барча халқларнинг энг қадимги оғзаки ва ёзма дурдоналаридан тортиб, ҳозирги давргача бўлган бадиий асарлари жаҳон адабиётининг тадқиқот обекътидир. Жаҳон адабиётининг энг долзарб муаммоларидан бири уни даврлаштириш муаммосидир. Адабиётшунос олимлар жаҳон адабиёти тамаддудинини қуйидагича даврлаштириб ўрганадилар: Антик дунё адабиёти; Уйғониш даври адабиёти; ХИИ-ХИИИ аср адабиёти ХИХ-ХХ аср адабиёти Ҳозирги замон адабиёти Жаҳон адабиётини давр нуқтайи назаридан ўрганиш бевосита унинг жуғрофий жиҳатдан таҳлилини ҳам талаб этади. Маълум бир ҳудудда адабиётнинг ривожланиши, тараққий этиши ёки таназзулга юз тутиши бевосита ўша ҳудудга мансуб бошқа ҳудудлар адабий жараёнига ҳам таъсир этади.

Юқоридаги даврлаштириш бирмунча баҳсталабдир. Чунки ЖАнинг яна қадимий (Шарқ адабиёти (м.а. 3 минг й.дан), Антик дунё адабиёти (Юнон ва Рим адабиёти. м.а.2.минг й.дан эрамизнинг 5 а.гача), Африка, Австралия, Америка-Канада, Океания мамлакатлари адабиёти), Ўрта асрлар (илк 5-10а., ва сўнг 11-14 а.), Уйғониш каби даврлари (14 а.дан), клациссизм (17 а), маърифатчилик (18 а), романтизм (19), натурализм (19), реализм (19 ва 20 а.), модернизм (20), постмодернизм (20 ва 21 а.) сингари даврлари, йўналишлари мавжуд. Жаҳон адабиётини ўрганишда умуминсонийлик, миллийлик, индивидуаллик тушунчаларини ёдда тутмоқ керак. Жаҳон адабиёти манбаларига типологик, генетик, тарихий-маданий ёндашув унинг мазмун моҳиятини янада теранроқ очиб беради. “Жаҳон адабиёти” фани Ўзбекистонда “Хорижий адабиёт”, “Чет эл адабиёти”, “Тили ўрганилаётган адабиёт”, “Жаҳон адабиёти” номлари билан ўрганиб келинган. Инглиз тилидаги мамлакатларда “ W орлд литературе”, рус тилида “Зарубежная литература”, “Иностранная литература” каби номлар билан ўқитилади. Ҳар бир давр яна ўз ичида даврлаштирилади. Антик адабиёт дейилганда фақат юнон ва Рим адабиёти тушинилади. Демак, бу ерда Шарқ адабиёти деган давр тушиб қолаяпти. Яна Ўрта асрлар адабиёти масаласи бор. Хуллас, даврлаштириш масаласига охирги нуқта қўйилагани йўқ. Қолаверса, юқоридаги даврлаштириш адабиётнинг ғарбдаги ҳолига кўра амалга оширилган. Шарқ адабиёти яна бошқа бир манзараларни беради. Муқояса учун: 1. Исломгача бўлган даврдаги адабиёт 2. Ислом таъсиридаги адабиёт 3. Жаҳоний таъсирлар даври ўзбек адабиёти Бу даврлаштириш проф. Қ. Йўлдошевга тегишли. Ўзбек адабиётини яна профессорлар Б. Қосимов, Н.Каримов каби олимлар ҳам даврлаштиришган. Худди шундай, жаҳон адабиётини даврлаштириш масаласида турли хил