ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ АҲОЛИСИ ТАРИХИЙ АНТРОПОЛОГИЯСИ
ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ АҲОЛИСИ ТАРИХИЙ АНТРОПОЛОГИЯСИ. Режа 1. Янги Зелландия аҳолиси ҳақида умумий маълумот. 2. Аҳолининг тарихий антропологик классификацияси. 3. Анъанавий хўжалиги. 4. Моддий ва маънавий маданияти, 5. Ижтимоий тузум,оила ва динлари.
ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР Янги Зелландия , маорилар, кумара муқаддас экин, каинга, тапа . АННОТАЦИЯ Полинезияликларнинг тарихий хизматларидан бири, уларнинг Янги Зеландия оролини очиб ўзлаштиришидир. Маорилар ўзлари кашф этган мамлакатни Ао —теа—роа («Узун оқ булут») деб атаган. Аҳолининг асосий меҳнат қуроли тошболта эди. Болтанинг тиғини нефрит ёки базальт тошидан ясалган. Тўртбурчақли тиши ёғоч дастага боғлашган. Ип кокос пўстлоғи толаси ёки Янги Зеландия зигирпоясидан қилинган. Маорилар тошдан парма ясаб: ёроч, суяк ва чиғаноқлардан буюмлар тайёрлашган. Чўкич кескичлар ёрдамида ёғочга ишлов бериб уйлар, қайиқлар ясашган, ўймакор нақшлар туширишган. 10.1. Полинезияликларнинг тарихий хизматларидан бири, уларнинг Янги Зеландия оролини очиб ўзлаштиришидир. Маорилар ўзлари кашф этган мамлакатни Ао —теа—роа («Узун оқ булут») деб атаган. Шимолий орол Те Ика а Мауи («Мауи балиги»), жанубийсини Те Вахи Пунаму («Яшил тош мамлакати») деб атайдилар. Янги Зеландиянинг бу икки ороли Полинезия оролларининг барчасидан аввал, тахминан 60—150 миллион йил аввал вужудга келган. Янги Зелландия флораси хусусан 3 кўзли эчкамар —туачара ёки учмайдиган нисбатан кеч қирилиб кетган Моа қушлари оролни Австралиядан ажралганида, ҳали с у т эмизувчилар бўлмаганини тасдиқлайди. Кўпчилик ривоятларда Янги Зеландияни Купе исмли полинезиялик киши очгани таъкидланади. Генеология б ў йича ҳисоблаганда бу воқеа X асрнинг—бошларига тўғри келади. Айтишларича Купе афсонавий Гавайяда яшаган. Кунлардан бирида у балиқ ушлашга халақит берадиган осьминогни ўлдиришга қарор қилади. Сафарнинг узоқ давом этишини кўра билган Купе хотини, 5 та фарзанди 60 кишидан иборат командасини кемага олади. Осьминог кема
олдида ўзи учун хавфсиз масофада сузиб қайиқни Янги Зеландияга олиб келади. Кейинчалик юртига каштан Купе янги оролни кашф қилганини айтиб беради. Ҳисобларга Қараганда маориларнинг Янги Зеландияга буюк кўчишлари (хеке) тахминан 1350 йиллари бошланибюзлаб йиллар давом этган. Афсонавий Купе босиб ўтган йўл ривоятларда «Ноябрь ойида қуёш ботадиган жойдан чапроқка йўланиш сифатидаги кўрсатмаларни Янги Зеландиялик яхтсмен, доктор Дэвид Льюис «Реху Моана» («Денгиз кўпиги») қайиғида амалга оширишга уринган. Общество («Жамият») оролларидан йўлга чиққан Льюис: шамол, юлдузлар, қушларнинг учиши, бўлўтларнинг куриниши асосида 30 кунда Кўпе йўли бўйича Янги Зеландияга етиб келади. Ўзининг иккинчи саёҳатида эса Льюиснинг кайиги, секстант ва компас ёрдамисиз сузишни биладиган полинезиялик қари денгизчилар ёрдамида 20 минг километр масофани навигация асбобларисиз сузиб ўтган.» Маориларнинг XIV — XVIII аерлардаги тарихини тиклаш мушкул. Айрим маълумотларга Қараганда XVIII асрнинг охирларида уларнинг сони 200 мингга етади. Оролга инглизлар келганда маорилар уруғчилик тузумининг инқ ирозини бошдан кечираётган эдилар. Шу пайтдан мулкий табакаланиш кучайиб; зодагонлар, эркин кишилар, қарам кишилар ва қуллар тоифалари вужудга кела бошлаган. Анъанавий хўжалик . Аҳолининг асосий меҳнат қуроли тошболта эди. Болтанин г тиғини нефрит ёки базальт тошидан ясалган. Тўртбурчақли тиши ёғоч дастага боғлашган. Ип кокос пўстлоғи толаси ёки Янги Зеландия зигирпоясидан қилинган. Маорилар тошдан парма ясаб: ёроч, суяк ва чиғаноқлардан буюмлар тайёрлашган. Ч ў кич кескичлар ёрдамида ёғочга ишлов бериб уйлар, қайиқлар ясашган, ў ймакор нақшлар туширишган. Маорилар ерга ишлов берувчи ко, с ўқ анинг пастига оё қ билан босиш учун мослама ясаб мураккаблаштирганлар. Хўжалик асоси дехқончилик бўлиб нисбатан совук иқлим бўлганидан ямс, таро, батат, қовоқдан бир марта ҳосил олишган. Янги Зеландияда кокос ёнроги, нон дарахти, бананлар пишиб
етмагани сабабли э к илмаган, улар ҳақидаги маълумотлар эса фақат ривоятларда сақланиб колган. Асосий дехқончилик экини батат (кумара) фақат иқтисодда эмас, маросимларда ҳам катта ўрин тутади. Кумара муқаддас экин ҳисобланиб, у сақланадиган жамоа омбори ўймакор нақшли ёғочлардан қурилиб, қишлоқнинг энг чиройли биноси здасобланган. Кумарани экиш ва ҳосилини йиғиб олиш эса мураккаб удум ҳамда маъросимлар билан ўтказилган. Диний тасавурлар бататни фақат ер ўчоқларида пиширишга руҳсат берган. Хўжаликда қўшимча маҳсулот қушларни, балиқларни овлашдан келган. Деярли барча соҳаларда меҳнат, жамоа бўлиб бажарилган. Айрим ишларни бажаришда хусусан қайиқ ясашда махсус ишчилар гуруҳлари — оху ташкил этилган. Зарур пайтларда қариндошларни хашарга айтишган. Меҳнатнинг жинсий таксимоти шақлланиб, эркақлар: дездончилик, овчилик, аёллар эса: уй юмушлари, таом тайёрлаш, баъзида ҳосилни йиғиш , теримчилик билан шуғулланган. Меҳнатнинг ижтимоий таксимоти ҳам нисбатан чукурлашиб: тоштарошлар, қайиқчилар, ёғоч уймакорлиги усталари алоҳида касб сифатида шақлланган. Ҳунармандлар — тохунга деб аталиб, жамиятда ҳурматга сазовор кишилар ҳисобланган. Курувчилар ва қайиқчи усталар ўз умрларининг асосий қисмини бошқа қишлоқларда буюртмаларни бажариш билан ўтказган. Ҳунармандларга хизмат ҳаққи эса озиқлар, кийим ва зеб — зийнатлар, буюмлари билан берилган. Уй—жойлар: Маорилар қишлоқларда яшаганлар. Ўра ёки кўра билан ҳимояланган қишлоқлар па, ҳимояланмаганлари эса — каинга деб номланган. Каингаларни XIV—XV асрда кўпроқ қуришган бўлишса, кейинчалик ўзаро урушларнинг кучайиши қишлоқларни ҳимоялаш эҳтиёжини туғдирган. Кишлоқлар бир нечта уйлардан 1 —2та ўйма нақшинкор устунли жамоа биноларидан ташкил топган. Уйларнинг ёнида чиройли ўймакор нақшлари билан омборлар қурилган. Омборларда
кумарадан ташқари, қуритилган балиқ, асбоб — ускуналар, қуроллар, турлар, қайиқ эшкаклари сақланган. Янги Зеландиянинг иқлими нисбатан совук бўлганидан маорилар уйлари қалин ёғоч устун, замда тусинлардан турри бурчақли қилиб қурилган. Кичик эшик ва бинонинг кириш томонида колдирилган дарча уйларни ёритишда хизмат қилган. Икки томонлама том полинезияликларники каби ўсимлик ва поҳоллар билан ёпилган. Жанубий оролда кишки бинолар иссиқроқ бўлиши учун ярмига қадар ерга кўмишган. Бундай ярим ерт ў лаларни совук пайтларда очиқ ўчоқларда гулхан қўйиб иситишган. Кийимлар . Маориларнинг кийимлари ҳам бошқа полинезияликлардан фарқ қилган. Янги Зеландияликлар тапани билишмаган, унинг ўрнини оролда ў садиган ёвойи зи ғ ир поя толасидан т ў қиладиган газмол эгаллаган. Пешбанд ёки белбоғчалардан ташқари, плаш ёки ёпинчиқлар кийишиб уларни тайёрлашда куш патлари ва ит териларидан ҳам фойдаланишган. Маориларда плашларнинг ундан орти қ тури бўлган. Энг чиройлиси кахукиви —авраси зигирпоядан туқилиб устидан киви кушининг патларидан туқилган плаш бўлиб, унинг маълум жиҳатлари кавказликлар чакмонини эслатган. Уруғчилик тузуми ва оила. Иви —қабила Янги Зеландиядаги асосий жамоа бирлиги ҳисобланган. Жами 50га яқин, қабиланинг з^ар бирида ўз ҳудудига эга бўлган. Улар орасида алмашинув яхши ривожланмаган, фақат европаликлар билан тукнашувлар бошланганидан сўнг маорилар қабила иттифоқларини т у задилар. Қабила саркори ҳар бирининг ўз навбатида патриарҳал жамоаси бошлири ҳам эди. Қабила саркорлари ҳокимияти эса жамоа оқсоқоллари кенгаши хапу билан чекланган. Ивидан йирикроқ жамоа бирлиги, қабила иттифоқи (вака) «қайиқ» маъносини англатиб, XIV асрда оролга бир кемада келганлиги белгисидир. Иттифоқ аъзолари орасида алоқалар яхши бўлмай, улар баъзида урушиб ҳам туришган.