logo

“Байт_ал_ҳикма”_шарқ_фалсафий_тафаккури_илк_маркази_сифатида

Yuklangan vaqt:

20.11.2024

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

457.66015625 KB
Мавзу : “Байт ал-ҳикма” шарқ 
фалсафий тафаккури илк 
маркази сифатида .              
Режа:

1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида.

2.“Байт  ал-ҳикма”да  фалсафий  фанлар    пойдеворининг 
мустаҳкамланиши.

3.  “Байт  ал-ҳикма”да  фалсафа  фанини  ривожланишига  ҳисса 
қўшган алломалар.

               
1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида.

  Маълумки, 	Бағдодда	 	халифа	 	Ҳорун	 	ар-Рашид	 	(766-809)	 	томонидан	 	кўпгина	 
олимларни	
 	ўзида	 	бирлаштирган	 	Байт	 	ал-ҳикмат	 	(ёки	 	"хизонат	 	ул-ҳикмат")	 	дастлабки	 
илмий	
 муассаса	 ташкил	 этган.	 

Муҳаммад	
 ал-Хоразмий	 халифа	 Ма мун	 даври	 (813	 —	 833)да	 "Билим	 уйи"да	 жуда	 бой	 	ʼ
кутубхона	
 мавжуд	 бўлиб,	 унга	 шахсан	 ўзи	 бошчилик	 қилган.	 Кутубхонада	 ҳинд,	 юнон,	 
сурёний	
 	(сурия),	 	араб,	 	форс	 	тилларида	 	400	 	000	 	жилдда	 	қўлёзма	 	китоб	 	сақланган.	 	Ал-
Хоразмий	
 ўша	 китоблардан	 фойдаланиб,	 ҳинд	 усулида	 илми	 ҳай ат	 (астрономия)га	 оид	 	ʼ
"Зижи	
 	Хоразмий"	 	асарини	 	ёзган.	 	Ҳинд	 	рақамлари	 	асосида	 	ҳозирги	 	араб	 	рақамларини	 
соддалаштирган,	
 	кенгайтирган	 	ва	 	биринчи	 	марта	 	араб	 	тилида	 	баён	 	этиб,	 	унинг	 	кенг	 
тарқалишига	
 	ҳисса	 	қўшган.	 	Таржима	 	ишларида	 	турли	 	мамлакатлардан	 	келган	 	олим	 	ва	 
таржимонлар,	
 	жумладан	 	Марказий	 	осиёлик	 	олимлардан	 	Аҳмад	 	Фарғоний,	 	Муҳаммад	 
Хоразмий,	
 Аббос	 ибн	 Сайд	 Жавҳарий	 ва	 Аҳмад	 ибн	 Абдуллоҳ	 Марвазийлар	 қатнашган.	 Бу	 
ерда	
 	олимлар	 	хорижий	 	тиллардаги	 	мураккаб	 	тушунчаларни	 	беришга	 	қодир	 	араб	 
атамашунослигини	
 яратишга	 ва	 уни	 бойитишга	 катта	 ҳисса	 қўшдилар.	               Муҳаммад ал-Хоразмий               Таъкидлаш жоизки,	 уларнинг	 ўзагини	 Мовароуннаҳр	 ва	 Хуросон	 олимлари	 ташкил	 этди.	 Айни	 пайтда	 бу	 
масканда	
 бир	 томондан,	 юнон,	 ҳинд	 ва	 форс	 тилларидаги	 кўплаб	 нодир	 асарларнинг	 жамлангани,	 иккинчи	 
томондан	
 жамланган	 китобларнинг	 энг	 ноёблари	 танлаб	 олиниб,	 араб	 тилига	 ўгирилгани	 ҳамда	 муомалага	 
киритилиши,	
 	учинчи	 	тарафдан	 	эса,	 	муҳим	 	асарларни	 	яратган	 	таниқли	 	олимларнинг	 	«Байт	 	ал-ҳикма»да	 
тўплангани,	
 уни	 ўрта	 асрларнинг	 энг	 машҳур	 илмий	 даргоҳига	 айланиши	 ва	 илмий	 адабиётларда	 «Бағдод	 илмий	 
мактаби»	
 	ва	 	«Бағдод	 	академияси»	 	деган	 	номлар	 	билан	 	танилишига	 	асос	 	бўлди.
У	
 Бағдоднинг	 қайси	 нуқтасида	 жойлашгани	 борасида	 ҳам	 аниқ	 бир	 хулосага	 келиш	 қийин.	 Аммо,	 у халифа	 
саройининг	
 бирор-бир	 қисмида	 жойлашган	 бўлиши	 керак,	 деб	 тахмин	 қилиш	 мумкин.	 Бундан	 ташқари,	 «Байт	 
ал-ҳикма»нинг	
 ташкил	 топиши	 баъзан	 фақат	 халифа	 ал-Маъмун	 исми	 билан	 ҳам	 боғлаб	 кўрсатиладики,	  бу	 
ҳақиқатдан	
 анча	 йироқдир.	 Тарихдан	 маълумки,	 749	 йилда	 Абу-л-Аббос	 Саффах	 халифа	 Марвон	 II	 ни	 тахтдан	 
ағдаргач,	
 халифаликни	 бошқариш	 Аббосийлар	 сулоласи	 қўлига	 ўтади.	 Бағдод	 тез	 орада	 шарқда	 Марказий	 
Осиёгача,	
 ғарбда	 Испанияга	 қадар	 кенгайган	 йирик	 давлатнинг	 пойтахтига	 айланди.	 Араблар,	 одатда,	 ўзлари	 
босиб	
 олган	 мамлакатларнинг	 бойликларини	 ўз	 манфаатлари	 йўлида	 ишлатиш	 учун	 барча	 имкониятларни	 ишга	 
солар	
 эдилар.	 Шу	 боисдан	 бу	 мамлакатларнинг	 ҳам	 моддий,	  ҳам	  маънавий	 бойликлари	 аста-секин	 Бағдодга	 
оқиб	
 кела	 бошлади.	 Айниқса,	 ал-Мансур,	 Ҳорун	 ар-Рашид,	 ал-Маъмун	 каби	 Аббосий	 халифалар	 қадимий	 
қўлёзма	
 асарлар	 ва	 йирик	 олимларни	 ўз	 саройларига	 жалб	 этишга	 алоҳида	 эътибор	 қаратиш	 билан	 бир	 қаторда,	 
бу	
 борада	 мислсиз	 жонбозлик	 ҳам	 кўрсатдилар.	 Натижада	 Бағдод	 тез	 орада	 бутун	 халифаликда	 илмий	 фаолият	 
юритиш	
 учун	 катта	 имкониятларга	 эга	 бўлган	 қулай	 шаҳарга	 айланди.	               
2.“Байт ал-ҳикма”да фалсафий фанлар  пойдеворининг мустаҳкамланиши.

  Ал-Маъмун диний	 илмлар,	 фалсафа,	 аниқ	 фанлар	 билан	 қизиққан	 ва	 ўзи	 ҳам	 улар	 билан	 мунтазам	 шуғулланган.	 
Шунингдек,	
 у таржимонлар	 ва	 олимларга	 ҳар	 бир	 ёзган	 ёхуд	 таржима	 қилган	 китоблари	 учун	 катта	 мукофотлар	 тайинлаган;	 
шу	
 каби	 тадбирлар	 воситасида	 уларни	 Бағдодга	 жалб	 этган	 ва	 уларнинг	 илмий	 фаолияти	 учун	 қулай	 шарт-шароитлар	 яратиб	 
берган.	
 Ал-Маъмуннинг	 бевосита	 ҳомийлиги	 остида	 Юнонистон,	 Ҳиндистон,	 Рум,	 Эрон	 ва	 Марвдан	 катта	 миқдордаги	 
китоблар	
 “Байт	 ал-ҳикма”га	 келиб	 тушди.	 Уларнинг	 баъзилари	 эса	 ҳарбий	 юришларда	 ўлжа	 сифатида	 Бағдодга	 олиб	 
келинди.	
 Ал-Маъмуннинг	 қўллаб-қувватлаши	 билан	 энг	 сара	 асарлар	 танлаб	 олиниб,	 араб	 тилига	 ўгирилди.	 Умуман,	 бу	 
даврда	
 таржима	 ишлари	 тўғри	 йўлга	 қўйилиб,	 яхши	 шаклланган	 доимий	 фаолиятга	 айланди.	 Таржимонлар	 алоҳида-алоҳида	 
гуруҳларга	
 бўлиниб	 ишлаганлар;	 ҳар	 бир	 гуруҳни	 бирор	 малакали	 моҳир	 таржимон	 бошқарган	 ва	 сўнгги	 таҳрир	 учун	 ушбу	 
шахс	
 масъул	 бўлган.	 Таржималар,	 одатда,	 юнон	 тилидан	 сурёний	 тилига,	 сўнгра	 араб	 тилига,	 баъзан	 эса	 юнон	 тилидан	 
тўғридан-тўғри	
 араб	 тилига	 ўгирилган.	 Аксар	 ҳолларда	 таржималар	 китоб	 матнларининг	 асли	 билан	 таққослаб	 амалга	 
оширилган.	
 Ҳар	 бир	 таржимонлар	 гуруҳи	 таркибида	 матн	 кўчирувчи	 ва	 китобларни	 муқоваловчи	 мутахасссислар	 бўлган.	 

Ал-Маъмун	
 “Байт	 ал-ҳикма”да	 тез-тез	 илмий	 мунозаралар	 ташкил	 этишнинг	 мухлиси	 ва	 ташаббускори	 эди.	 Бу	 эса	 у 
ердаги	
 илм	 аҳллари,	 таржимонлар	 ва	 турли	 тоифадаги	 донишмандлар	 сонини	 кескин	 ортишига	 олиб	 келди.	 

Манбаларда	
 “Байт	 ал-ҳикма”да	 фаолият	 кўрсатган	 бир	 қанча	 алломаларга	 нисбатан	 “хазин”,	 “амин”,	 “мушриф”	 каби	 
бирор	
 фаолиятни	 идора	 этганини	 англатувчи	 сўзлар	 учрайди.	 Бундай	 лавозимларга	 эга	 олимларнинг	 сони	 бир	 вақтнинг	 
ўзида	
 бир	 нечта	 бўлганлигидан	 иш	 фаолияти	 ўз	 мазмуни,	 тили	 ёки	 яна	 бошқа	 бирорта	 хусусиятига	 кўра	 қисмларга	 бўлинган	 
бўлиши	
 мумкин.	 Нусха	 кўчирувчилар	 ноёб	 китоблардан	 янги	 нусха	 тайёрлаганлар.	 “Байт	 ал-ҳикма”даги	 энг	 машҳур	 нусха	 
кўчирувчи	
 Аълон	 аш-Шуъувбий	 ҳисобланган.	 Шунингдек	 бу	 ерда	 “варроқлик”	 касби	 ҳам	 мавжуд	 бўлиб,	 яъни	 улар	 
кўчириладиган	
 асар	 учун	 муносиб	 қоғоз	 турини	 танлашган	 ва	 сотувига	 қадар	 жавобгар	 бўлган.	 Баъзи	 адабиётларда	 “Байт	 
ал-ҳикма”да	
 талабаларга	 дарслар	 ўтилганлиги	 ва	 унинг	 қошида	 шифохоналар	 ҳам	 бўлгани	 ҳақида	 ёзилган.	               
Ал-Маъмун саройида	 хизмат	 қилган	 Жаъфар	 ибн	 Муҳаммад	 ал-Антомийнинг	 хабар	 беришича,	 
Марвдан	
 	Бағдодга	 	кўчиб	 	келган	 	халифа	 	ўз	 	саройига	 	Бағдоддаги	 	олимлар,	 	фақиҳлар	 	ва	 
мутакаллимларнинг	
 катта	 гуруҳини	 таклиф	 этади.	 Унинг	 келтиришича,	 илмий	 мунозараларнинг	 бирида	 
дастурхонга	
 уч	 юздан	 ортиқ	 ноз-неъматлар	 тортилади.	 Ал-Маъмун	 ҳар	 бир	 таомни	 изоҳлар	 экан,	 унинг	 
нима	
 мақсадда	 истеъмол	 қилинишини	 шарҳлаб	 ўтади.	 Хусусан,	 у сафро	 ва	 балғамга	 қарши	 қандай	 таом	 
тановул	
 	қилиниши	 	хуллас	 	бу	 	неъматларнинг	 	инсон	 	саломатлиги	 	учун	 	қандай	 	манфаатлари	 	бор	 
эканлигини	
 айтиб	 беради.	 Шунда	 мунозарага	 йиғилган	 олимлардан	 бири	 ал-Маъмунга	 қараб	 шундай	 
дейди:	
 

“ Эй,	
 	мусулмонларнинг	 	амири,	 	агар	 	биз	 	табобатни	 	муҳокама	 	қилсак,	 	сен	 	уни	 	тушунишда	 
Жолинусни,	
 	илми	 	нужум	 	ҳақида	 	суҳбатлашсак	 	Ҳурмусни,	 	фиқҳда	 	эса	 	Али	 	ибн	 	Абу	 	Толибни	 
эслатмоқдасан.	
 Саховат	 бобида	 сен	 Ҳотамсан,	 нотиқликда	 танҳо	 ҳамда	 сахийликда	 Каъб	 ибн	 Момани	 
ортда	
 қолдирасан”.	 Бунга	 жавобан	 ал-Маъмун:	 “Эй,	 Жаъфар,	 шуни	 билгинки,	 инсон	 инсондан	 фақат	 
ақли,	
 завовати,	 хатти-ҳаракатлари	 ва	 бошқа	 хусусиятлари	 билан	 фарқланади.	 Акс	 ҳолда	 бир	 шахснинг	 
иккинчи	
 шахсдан	 фарқи	 бўлмай	 қолган	 бўлур	 эди”,	 – дейди.	   

Ал-Маъмуннинг	
 инсонпарварлик	 ҳақидаги	 фикрлари	 ҳам	 диққатга	 сазовор.	 Унинг	 айтишича,	 
одамлар	
 уч	 тоифага	 бўлинади:	 биринчиси	 таом	 сингари	 бўлиб,	 унга	 доимо	 эҳтиёж	 сезилади,	 иккинчиси	 
эса	
 дори	 каби	 гоҳ-гоҳида	 зарурат	 талаб	 қилинади	 ва	 ниҳоят,	 учинчи	 гуруҳ	 инсонлар	 эса	 оғриқ	 сингари	 
ҳамиша	
 кишига	 заҳмат	 чектиради.	 

Абдуҳалимов	
 Б.	 Байт	 ал-ҳикма	 ва	 Ўрта	 Осий	 олимларининг	 Бағдоддаги	 илмий	 фаолияти.	 Тошкент,	 
2004.	
 51	 бет.              
Ал-Маъмун 	Рум	 	ҳукмдорининг	 	бой	 	кутубхонасини	 	“Байт	 	ал-ҳикма”	 	ихтиёрига	 	беришга	 
кўндира	
 олди.	 Баъзи	 кутубхоналарни	 эса	 у	 ўз	 ҳарбий	 юришлари	 натижасида	 қўлга	 киритилган	 
ўлжа	
 	сифатида	 	Бағдодга	 	келтирди.	 	Шу	 	тариқа	 	“Байт	 	ал-ҳикма”	 	ҳинд,	 	юнон,	 	форс,	 	туркий,	 
сурёний,	
 	набатей,	 	иброний	 	(яҳудий),	 	қибт	 	тилларида	 	битилган	 	асарлар	 	жамланган	 	энг	 	йирик	 
марказга	
 айланди.	 

Ибн	
 Надимнинг	 кўрсатишича,	 Румдан	 китоб	 келтиришда	 Бану	 Мусо	 номи	 билан	 машҳур	 
бўлган	
 уч	 ака-ука	 олимлар	 –	 Муҳаммад,	 Аҳмад	 ва	 ал-Ҳасанлар	 фаол	 бўлган	 ва	 улар	 Ҳунайн	 ибн	 
Исҳоқ	
 билан	 фалсафа,	 ҳандаса,	 мусиқа,	 ҳисоб	 ва	 табобатга	 оид	 нодир	 асарлар	 билан	 Бағдодга	 
қайтганлар.	
 Қуста	 ибн	 Луқа	 ал-Баъалбаккий	 ҳам	 бир	 қатор	 китобларни	 келтириб,	 уларни	 араб	 
тилига	
 ўгирган.

Ал-Маъмуннинг	
 топшириғига	 биноан	 Батлимуснинг	 “Алмажистий”	 асарининг	 араб	 тилига	 
ўгирилиши	
 	мусулмон	 	астрономлари	 	ижодида	 	инқилобий	 	ўзгаришларга	 	сабаб	 	бўлди.	 	Улар	 	бу	 
китобни	
 	катта	 	қизиқиш	 	билан	 	ўрганиб	 	чиқиб,	 	унга	 	изоҳлар	 	ва	 	шарҳлар	 	ёзишди.	 	Шуниси	 
эътиборга	
 моликки,	 “Байт	 ал-ҳикма”да	 тўпланган	 донишмандларнинг	 аксар	 қисмини	 Хуросон	 ва	 
Ўрта	
 	Осиё	 	алломалари	 	ташкил	 	этган.	 	Улар	 	ўз	 	вақтида	 	ал-Маъмун	 	билан	 	Марвда	 	танишиб,	 
кейинчалик	
 халифанинг	 таклифига	 кўра	 Бағдодга	 кўчиб	 ўтган	 эди.	 Ал-Маъмун	 саройида	 ижод	 
қилган	
 Ўрта	 Осиё	 олимларидан	 Муҳаммад	 ал-Хоразмий,	 ал-Марвазий,	 Холид	 ал-Марваруддий,	 
ал-Аббос	
 ал-Жавҳарий,	 Аҳмад	 ал-Фарғонийларни	 санаб	 ўтиш	 мумкин.	               
3. “Байт ал-ҳикма”да фалсафа фанини ривожланишига ҳисса қўшган алломалар.
Ҳунайн ибн Исҳоқ

Абу 	Зайд	 	Ҳунайн	 	ибн	 	Исҳоқ	 	ал-Ибади	 	809-877	 	йилларда	 	яшаган.	 	У	 	Аббосийлар	 	давридаги	 
таржимонларнинг	
 энг	 йириги	 ва	 энг	 машҳуридир.	 Баъзи	 адабиётларда	 у таржимонларнинг	 шайхи	 (шайх	 
ал-мутаржимин)	
 деб	 аталади.	 У	 Ҳира	 (Сурия)	 шаҳрида	 насроний	 оиласида	 туғилган	 бўлиб,	 унинг	 отаси	 
доришунослик	
 билан	 шуғулланган.	 Манбаларда	 келтрилишича,	 Исҳоқ,	 айниқса,	 табобат	 соҳасида	 донг	 
таратган	
 ва	 араб,	 форс,	 қадимги	 сурёний	 ва	 юнон	 тилларини	 яхши	 эгаллаган.	 Олим	 нодир	 асарларни	 
излаб	
 топиш	 мақсадида	 кўп	 сафарда	 бўлиб,	 у Румдан	 китобларни	 Бағдодга	 келтирган.	 Сўнгра	 Басрага	 
қайтиб,	
  ўша	 ерда	 араб	 тилини	 ўрганади.   У	 айниқса	 юнон	 мутафаккирлари	 Буқрот,	 Арасту,	 Диоскорид,	 
Жолинус,	
 Уқлийдис,	 Менелайнинг	 табобат,	 фалсафага	 оид	 асарларини	 араб	 тилига	 таржима	 қилади.	 
Унинг	
 таржималари	 туфайли	 Буқрот	 ва	 Жолинуснинг	 табобатга	 оид	 кўпгина	 асарлари,	 Диоскориднинг	 
“Фармакология”	
 (“ал-Ақрабазин”)	 китоби	 ўрта	 асрлардаги	 табобатга	 оид	 энг	 машҳур	 асарларга	 айланди.

Ҳунайн	
 ибн	 Исҳоқ	 юнон	 донишмандларининг	 ўзидан	 аввалги	 таржималарини	 қайта	 ишлаб,	 қайта	 
таҳрир	
 ҳам	 қилган.	 Жумладан,	 у Уқлийдиснинг	 фалакиётга	 оид	 “Негизлар”	 ва	 “Тўрт	 мақола”	 номли	 
Ҳажжож	
 ибн	 Юсуф	 ва	 Юҳанна	 ибн	 ал-Батриқлар	 бажарган	 таржимасига	 тузатишлар	 киритиб,	 қайтадан	 
таҳрирдан	
 чиқаради.	 Ҳунайн	 “Таврот”ни	 қадимги	 юнон	 тилидан	 араб	 тилига	 таржима	 қилгани	 унга	 
катта	
 шуҳрат	 келтиради.	               Ҳунайн ибн Исҳоқ Халифа ал-Маъмун	 даврида	 Арасту	 асарлари	 
кўпгина	
 	олимлар	 	томонидан	 	араб	 	тилига	 
ўгирилган	
 	бўлиб,	 	Ҳунайннинг	 	таржималари	 
халифа	
 томонидан	 эътироф	 этилган.	 Ал-Маъмун	 
Ҳунайн	
 	ибн	 	Исҳоқни	 	ёшлик	 	чоғларидан	 	ўз	 
саройига	
 таклиф	 этган	 ва	 саройда	 олим	 сифатида	 
танилган.	
 	У	 	маълум	 	муддат	 	“Байт	 	ал-ҳикма”ни	 
ҳам	
 бошқарган.	 Ибн	 Аби	 Усайбиъанинг	 ёзишича,	 
Ал-Маъмун	
 	араб	 	тилига	 	таржима	 	қилинган	 
китоблар	
 	учун	 	уларнинг	 	вазнига	 	тенг	 	миқдорда	 
олтин	
 инъом	 этарди.	 Шунинг	 учун	 ҳам	 Ҳунайн	 
ибн	
 Исҳоқ	 китобнинг	 вазнини	 ошириш	 мақсадида	 
ўз	
 таржималари	 учун	 қалин	 қоғоздан	 фойдаланиб,	 
катта	
 ҳарфлар	 билан	 ёзар	 эди,	 дейди.	 Олимнинг	 
кўпгина	
 	таржималари	 	ҳозирда	 	Туркия	 
кутубхоналарида	
 сақланиб	 келинмоқда.	 Олимнинг	 
“Тиббий	
 	масалалар”	 	деб	 	аталган	 	машҳур	 
асарларидан	
 	бири	 	ЎзРФА	 	Шарқшунослик	 
институтида	
 	“Тиббий	 	масалалар”	 	номли	 	асари	 
сақланиб	
 келмоқда.	              
 

Исоқ ибн Ҳунайн

Олимнинг 	исмидан	 	кўриниб	 	турибдики,	 	у 	юқоридаги	 	Ҳунайн	 	ибн	 	Исоқнинг	 	ўғли	 	бўлиб,	 
халифалардан	
 ал-Муътамид	 (870-892),	 ал-Муътадид	 (892-902)	 ва	 қисман	 ал-Муқтадир	 (908-932)ларнинг	 
ҳукмронлик	
 йилларида	 фаолият	 кўрсатган.	 У	 830	 йилда	 таваллуд	 топиб,	 910	 йилда	 фалаж	 касаллиги	 
билан	
 	оғриб,	 	оламдан	 	ўтган.	 	Исҳоқ	 	отасининг	 	изидан	 	бориб,	 	табобат	 	билан	 	қизиқади	 	ва	 	юнон	 
олимларининг	
 асарларини	 юнон	 ва	 сурёний	 тилларидан	 араб	 тилига	 ўгирган.	 У	 араб	 тилига	 таржима	 
қилиш	
 бобида	 ҳатто,	 отаси	 Ҳунайн	 ибн	 Исҳоқдан	 ҳам	 илгарилаб	 кетган	 ва	 кўпроқ	 фалсафий	 асарларни	 
ёқтирган.	
 Араб	 тилидан	 ташқари	 у юнон	 ва	 сурёний	 тилларини	 ҳам	 мукаммал	 билган.	 Исҳоқ	 ибн	 
Ҳунайн	
 Арастунинг	 фалсафий	 асарларига	 катта	 қизиқиш	 билан	 қараган	 ва	 уларнинг	 асл	 моҳиятини	 
яхши	
 англаб	 етган.	 Шу	 сабабдан	 ҳам	 унинг	 бу	 мавзудаги	 таржималари	 бағоят	 аниқ	 ва	 мукаммал	 эди.	 

У	
 	Уқлийдиснинг	 	“Ҳандаса	 	негизлари”,	 	Архимеднинг	 	“Доира	 	ва	 	цилиндр”,	 	Манелайнинг	 
“Доиравий	
 шакллар”	 каби	 асарларининг	 ҳам	 таржимони	 ҳисобланади.	 Турли	 таржималардан	 ташқари	 у 
“Содда	
 	дорилар”,	 	“Арасту	 	китобининг	 	мухтасари”,	 	“Файласуфлар	 	одоби	 	ва	 	уларнинг	 	нодир	 
хусусиятлари”,	
 “Табиблар	 тарихи”	 сингари	 асарлар	 муаллифидир.	                  
Ёқуб ал-Киндий

Олимнинг тўлиқ	 исми	 Абу	 Юсуф	 Яъқуб	 ибн	 Исҳоқ	 ибн	 ас-Сабаҳ	 ал-Киндий	  (870-873)	 
бўлиб,	
 	у	 	Куфа	 	шаҳрида	 	“Кинда”	 	номли	 	машҳур	 	араб	 	қабиласида	 	таваллуд	 	топган.	 	У	 	ўз	 
даврининг	
 барча	 илмлари	 билан	 шуғулланган	 йирик	 қомусий	 олим	 сифатида	 донг	 таратган	 ва	 
араб	
 файласуфи	 номи	 билан	 машҳур	 бўлган.	 Ибн	 ан-Надим	 унга	 ўз	 “ўз	 замонасининг	 фозил	 
кишиларидан	
 ва	 барча	 антик	 илмларни	 билувчи	 ягона	 алломалардан	 эди”	 деб	 баҳо	 беради.	 
Алдабиётларда	
 	у	 	ҳақида	 	“иқтидорли	 	муҳандис,	 	ҳозиқ	 	табиб,	 	улуғ	 	файласуф,	 	моҳир	 
мунажжим”	
 	деган	 	иборалар	 	кўп	 	учрайди.	 	Ғарб	 	олимлари	 	ал-Киндий	 	ва	 	ибн	 	ал-Ҳайсам	 
Батлимус	
 билан	 бир	 қаторда	 туради	 деб	 таърифлайдилар.	  

Ал-Киндий	
 	дастлаб	 	бошланғич	 	таълимни	 	Куфадан	 	олиб,	 	сўнг	 	Басрага	 	боради	 	ва	 	у	 	ерда	 
олимлар	
 	қўлида	 	ўқий	 	бошлайди.	 	Ал-Киндий	 	Басрада	 	ўзига	 	зарур,	 	деб	 	билган	 	билим	 
соҳаларини	
 эгаллаб,	 сўнг	 яна	 ўз	 билимини	 ошириш	 мақсадида	 Бағдодга	 келиб,	 дастлаб	 форс,	 
юнон	
 	фалсафасини	 	ўрганишга	 	киришади.	 	Лекин	 	бу	 	даврда	 	юнон	 	фалсафасига	 	оид	 	кўп	 
китоблар	
 	араб	 	тилига	 	ҳали	 	таржима	 	қилинмаган	 	эди.	 	Шу	 	сабабли	 	у	 	қадимги	 	юнон	 
фалсафасини	
 	ўқиш	 	мақсадида	 	юнон	 	тилини	 	ўрганишга	 	киришади	 	ва	 	тез	 	орада	 	бу	 	соҳада	 
ниҳоятда	
 	катта	 	муваффақият	 	қозонади.	 	Ал-Киндий	 	юнон	 	тилини	 	билиб	 	олиши	 	асосида	 
қадимги	
 	юнон	 	файласуфларининг	 	асарларини	 	ўрганиш	 	билан	 	чекланмай,	 	уларнинг	 	бир	 
нечтасини	
 араб	 тилига	 таржима	 ҳам	 қилади.              
Собит ибн Қурра

Абул 	Ҳасан	 	Сабит	 	ибн	 	Қурра	 	ал-Ҳарраний	 	ас-Саби	 	олимнинг	 	тўлиқ	 	исми	 	бўлиб,	 	836	 	йили	 	Сурия	 
шимолидаги	
 Дажла	 ва	 Фурот	 дарёлари	 оралиғида	 жойлашган	 Ҳаррон	 шаҳрида	 таваллуд	 топиб,	 901	 йилда	 
Бағдодда	
 вафот	 этади.	 Унинг	 исмидаги	 “саби”	 сўзи	 унинг	 Ҳарронда	 яшаб,	 юлдузларга	 сажда	 қилган	 собий	 
мазҳабига	
 мансублигидан	 далолат	 беради.	 У	 ушбу	 мазҳабдаги	 олим	 ва	 таржимонларнинг	 энг	 машҳури	 эди.	 У	 
аввалига	
 	Ҳарронда	 	молиявий	 	ишлар	 	билан	 	шуғулланади.	 	Сўнгра	 	эса	 	Бағдодга	 	кўчиб	 	ўтиб,	 	у 	ерда	 	антик	 
олимларнинг	
 асарлари	 билан	 қизиқиб,	 уларни	 мукаммал	 ўрганиб	 олади	 ҳамда	 юнон	 китобларини	 фаҳмлашда	 
моҳир	
 мутахассисга	 айланади.

Олим	
 табобат,	 ҳисоб	 ва	 фалсафа	 каби	 фанларда	 муҳим	 кашфиётлар	 қилиб,	 катта	 шуҳрат	 қозонади.	 Бундан	 
ташқари	
 	у 	сурёний,	 	юнон,	 	иброний	 	ва	 	араб	 	тилларини	 	мукаммал	 	эгаллаган.	 	Машҳур	 	фан	 	тарихчиси	 
Ж.Сартоннинг	
 таъбири	 билан	 айтилса,	 Собит	 ибн	 Қурра	 Ҳаррон	 мактабининг	 энг	 буюк	 таржимони	 бўлган.

У	
 антик	 олимларнинг	 табобат,	 фалсафа,	 риёзиёт	 ва	 фалакиётга	 оид	 кўплаб	 китобларини	 таржима	 ва	 таҳрир	 
қилган.	
 Жумаладан,	  Уқлийдис	 “Негизлар”	 асарининг	 Ҳунайн	 ибн	 Исоқ	 бажарган	 таржимасини	 қайтадан	 кўриб	 
чиқиб,	
 унинг	 мунозарали	 жойларини	 қайтадан	 араб	 тилига	 ўгирган,	 тилини	 тушунарли	 ва	 равон	 қилган,	 шу	 
тариқа	
 ушбу	 асар	 арабча	 таржимасининг	 кенг	 тарқалишига	 йўл	 очган.	 Батлимус	 қаламига	 мансуб	 машҳур	 
“Жуғрофия”	
 китобининг	 араб	 тилидаги	 таржимаси	 муаллифи	 ҳам	 Собит	 ибн	 Қуррадир.	 Архимеднинг	 “Доира	 ва	 
цилиндр”	
 китоби	 ҳам	 Собит	 ибн	 Қурра	 томонидан	 араб	 тилида	 қайта	 ишланади	 ва	 таҳрир	 қилинади.	 Шунингдек,	 
Апполоний,	
 Никомах,	 Автолик,	 Аристотель,	 Жолинус	 каби	 олимларнинг	 асарларига	 оид	 бу	 хилдаги	 таржима	 ва	 
таҳрир	
 ишларини	 амалга	 оширади.	 

Собит	
 ибн	 Қурра	 табобат,	 ҳисоб,	 фалсафа	 ва	 бошқа	 фанларнинг	 турли	 мавзуларига	 оид	 150	 га	 яқин	 
асарларнинг	
 муаллифи	 ҳисобланади.	 Олим	 асарларининг	  тўлиқ	 рўйхати	 билан	 Ибн	 Аби	 Усайбиъанинг	 китоби	 
орқали	
 танишиш	 мумкин.	 

Мавзу : “Байт ал-ҳикма” шарқ фалсафий тафаккури илк маркази сифатида .

 Режа:  1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида.  2.“Байт ал-ҳикма”да фалсафий фанлар пойдеворининг мустаҳкамланиши.  3. “Байт ал-ҳикма”да фалсафа фанини ривожланишига ҳисса қўшган алломалар. 

 1.“Байт ал-ҳикма” академиясининг шаклланиши ҳақида.    Маълумки,  Бағдодда   халифа   Ҳорун   ар-Рашид   (766-809)   томонидан   кўпгина   олимларни   ўзида   бирлаштирган   Байт   ал-ҳикмат   (ёки   "хизонат   ул-ҳикмат")   дастлабки   илмий  муассаса  ташкил  этган.    Муҳаммад  ал-Хоразмий  халифа  Ма мун  даври  (813  —  833)да  "Билим  уйи"да  жуда  бой   ʼ кутубхона  мавжуд  бўлиб,  унга  шахсан  ўзи  бошчилик  қилган.  Кутубхонада  ҳинд,  юнон,   сурёний   (сурия),   араб,   форс   тилларида   400   000   жилдда   қўлёзма   китоб   сақланган.   Ал- Хоразмий  ўша  китоблардан  фойдаланиб,  ҳинд  усулида  илми  ҳай ат  (астрономия)га  оид   ʼ "Зижи   Хоразмий"   асарини   ёзган.   Ҳинд   рақамлари   асосида   ҳозирги   араб   рақамларини   соддалаштирган,   кенгайтирган   ва   биринчи   марта   араб   тилида   баён   этиб,   унинг   кенг   тарқалишига   ҳисса   қўшган.   Таржима   ишларида   турли   мамлакатлардан   келган   олим   ва   таржимонлар,   жумладан   Марказий   осиёлик   олимлардан   Аҳмад   Фарғоний,   Муҳаммад   Хоразмий,  Аббос  ибн  Сайд  Жавҳарий  ва  Аҳмад  ибн  Абдуллоҳ  Марвазийлар  қатнашган.  Бу   ерда   олимлар   хорижий   тиллардаги   мураккаб   тушунчаларни   беришга   қодир   араб   атамашунослигини  яратишга  ва  уни  бойитишга  катта  ҳисса  қўшдилар.  

Муҳаммад ал-Хоразмий

Таъкидлаш жоизки,  уларнинг  ўзагини  Мовароуннаҳр  ва  Хуросон  олимлари  ташкил  этди.  Айни  пайтда  бу   масканда  бир  томондан,  юнон,  ҳинд  ва  форс  тилларидаги  кўплаб  нодир  асарларнинг  жамлангани,  иккинчи   томондан  жамланган  китобларнинг  энг  ноёблари  танлаб  олиниб,  араб  тилига  ўгирилгани  ҳамда  муомалага   киритилиши,   учинчи   тарафдан   эса,   муҳим   асарларни   яратган   таниқли   олимларнинг   «Байт   ал-ҳикма»да   тўплангани,  уни  ўрта  асрларнинг  энг  машҳур  илмий  даргоҳига  айланиши  ва  илмий  адабиётларда  «Бағдод  илмий   мактаби»   ва   «Бағдод   академияси»   деган   номлар   билан   танилишига   асос   бўлди. У  Бағдоднинг  қайси  нуқтасида  жойлашгани  борасида  ҳам  аниқ  бир  хулосага  келиш  қийин.  Аммо,  у халифа   саройининг  бирор-бир  қисмида  жойлашган  бўлиши  керак,  деб  тахмин  қилиш  мумкин.  Бундан  ташқари,  «Байт   ал-ҳикма»нинг  ташкил  топиши  баъзан  фақат  халифа  ал-Маъмун  исми  билан  ҳам  боғлаб  кўрсатиладики,   бу   ҳақиқатдан  анча  йироқдир.  Тарихдан  маълумки,  749  йилда  Абу-л-Аббос  Саффах  халифа  Марвон  II  ни  тахтдан   ағдаргач,  халифаликни  бошқариш  Аббосийлар  сулоласи  қўлига  ўтади.  Бағдод  тез  орада  шарқда  Марказий   Осиёгача,  ғарбда  Испанияга  қадар  кенгайган  йирик  давлатнинг  пойтахтига  айланди.  Араблар,  одатда,  ўзлари   босиб  олган  мамлакатларнинг  бойликларини  ўз  манфаатлари  йўлида  ишлатиш  учун  барча  имкониятларни  ишга   солар  эдилар.  Шу  боисдан  бу  мамлакатларнинг  ҳам  моддий,   ҳам   маънавий  бойликлари  аста-секин  Бағдодга   оқиб  кела  бошлади.  Айниқса,  ал-Мансур,  Ҳорун  ар-Рашид,  ал-Маъмун  каби  Аббосий  халифалар  қадимий   қўлёзма  асарлар  ва  йирик  олимларни  ўз  саройларига  жалб  этишга  алоҳида  эътибор  қаратиш  билан  бир  қаторда,   бу  борада  мислсиз  жонбозлик  ҳам  кўрсатдилар.  Натижада  Бағдод  тез  орада  бутун  халифаликда  илмий  фаолият   юритиш  учун  катта  имкониятларга  эга  бўлган  қулай  шаҳарга  айланди.