logo

ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ

Yuklangan vaqt:

10.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

816.71484375 KB
ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ
Reja :
I
II
III Ижодиёт ва унинг турлари
Илм и й  тадқ и қ отда  и ж оди й  ж араён
Иж оди ётни нг раци онал ва норац и онал том онлари
Тадқ и қ отда янги ли к  ярати ш  босқ и члариI	??????   Магистратура таълими ҳақида гапирганимизда, бу босқичда 
магистрантлар ҳал этилмаган, ҳали очилмаган ёки етарли 
маълум бўлмаган нарса ва ҳодисаларга тегишли муаммоларни 
ўрганишга киришишлари ҳақида малоҳаза юритдик. Демак, 
магистрантлар тадқиқотчи сифатида изланиш олиб 
борганларида янги тушунча, хулоса ёки тавсия ишлаб чиқиш 
шаклида ижод қилиш билан шуғулланадилар. Улар чоп 
этадиган мақолаларда, ёзадиган диссертацияларида янгича 
ёндашув, фактларни янгича талқини, янги мазмунга эга бўлган 
хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Бу эса илмий ижодиёт 
жараёнини англатади. Фанда ижодиёт ўзига хос хусусиятларга 
эга. Шу боис, ижодиёт тушунчасига, илмий ижодиёт моҳиятини 
тушуниш масаласига  тўхталиб ўтамиз.   Иж одиёт 
ту рлари .  
Соҳа 
бўйича: Бадиий 
ижодиёт.
Ижтимоий 
ижодиёт 
(ислоҳотла
р, 
ижтимоий 
лойиҳалар)
.
Техник 
ижодиёт Илмий 
ижодиёт
Мухандисл
ик 
ижодиёти Дизайн ва 
бошқалар.    Илм и й  тадқ и қ отда и ж оди й  ж араён
Илмий тадқиқотни ўтказишдан мақсад объектни кузатиш давомида олинган фактларни 
таҳлил қилиш, унга оид хосса ва қонуниятларни тушунтириб берадиган гипотеза, ғоя ва 
назарияларни ишлаб чиқишдан иборат.
Мақсадни амалга ошириш илмий муаммони қўйишдан бошланади. Бу билан илмий ижод 
томон дастлабки қадам қўйилади.
Муаммо тадқиқот объектига берилган саволдир. Мотивацияга асосланган руҳий кўрсатма 
тадқиқот энергиясини кашф қилиш уфқи томон йўналтиради. Изланиш жараёнида ижод 
қилинади, муаммо ҳал этилади, янги тасаввур, тушунча ёки назарий хулоса ҳосил бўлади.
Муаммо билан танишишдан олдин изланувчи тадқиқот йўналиши ва мавзуни танлайди. 
Мавзуда муаммонинг мазмуни мужассамланган («шифрланган») бўлади. Муаммонинг 
мазмуни эса тадқиқот предметини ташкил қилади.   Тадқиқотнинг ҳар бир босқичида 
ўзига хос ёндашувлар, билиш 
шакллари ва усуллардан 
фойдаланилади. Муаммо 
қўйилгандан кейин ижод қилиш янги 
фактларни очиш ва талқин қилишда 
намоён бўлади.
Тадқиқотда энг масъулиятли дақиқа 
муаммо ечими топилгандан кейин 
изланиш объектини ҳар томонлама 
тушунтириб берадиган, унинг кейинги 
ҳолати ва функцияларини башорат 
қила оладиган бир-бутун назарияни 
ишлаб чиқишдир.   3.  Иж оди ётнинг рационал ва норационал том онлари
Ижодиётнинг асоси ва ҳаракатлантирувчи кучи тафаккурдир. Тадқиқот 
оламига қадам қуйган магистрант изланишнинг бунёдкори бўлган тафаккур 
фаолияти ва қонуниятларини яхши билса, ўзини ўрганиш, ижод қилиш 
потенциалини бойитади.
Тафаккур олий руҳий жараён бўлиб,бунда сўз, образ, тасаввур ва тушунчалар 
ҳаракати, уларнинг маъноларини боғланиши орқали воқелик образи, 
тасвири, ғояси (онгда) ҳосил бўлади. Тафаккурда ҳукм, тушунча ва хулоса 
ҳосил қилиш, мулоҳаза юритиш жараёнида фикрлаш операцияси (амали) 
содир бўлади.
Илмий тадқиқотда тафаккур фаолияти ақлий билиш сифатида намоён 
бўлади. Анализ ва синтез, умумлаштириш ва фарқлаш, мавҳумлаштириш, 
гипотезани олға суриш, исботлаш, назария ишлаб чиқиш-буларни ҳаммаси 
тафаккур туфайли амалга ошадиган ақлий билишдир.    Ақлий билиш тафаккурнинг рационаллик (лот.ақлий,оқилоналик) хислатини намоён этади. Рационалликнинг асосий белгиси мантиқ 
қонун қоидаларига риоя қилиб фикрлаш, англаш, илмийлик нормаларига асосланиб мулоҳаза юритишдир. Бу қандай нормалар? 
Булар қуйидагилардир:
Исботланганлик.
Мантиқ қонун қоидаларига асосланиб фикрлаш.
Асосланганлик.
Тушунтириш ва башорат қилишга қобил бўлиш.
Олинган натижаларни тажрибада тасдиқланиши.   Норационалликка мисол келтиришни давом эттирамиз. Томсон билан бир вақтда тадқиқот олиб борган япон 
физиги Ханатаро Нагаока (1865-1950) атомни тузилишини Қуёш системаси тузилишига ўхшатди. Бунда олим 
атом физикасидан йироқда бўлган Максвеллнинг Сатурн планетаси халқаларининг барқарорлиги ҳақидаги 
таълимотидан фойдаланди. Бу астрономик таълимотдан тўғридан-тўғри атом структурасига оид  ғоя келиб 
чиқмайди. Х.Нагаока ноодатий  ёндашувни (норационал тасаввур қилишни) амалга ошириб, атомда марказ 
бўлиши ва у билан таъсирда бўлган электрон ҳақидаги гипотезани интуитив, ногоҳон пайқаш тарзида 
планетар тизим ғояси билан боғлади.
Шундай қилиб, рационаллик ақл билан боғланган мантиқ ва илмийлик нормаларига, қоида ва 
талабларга бўйсунадиган онглиликдик.
Норационаллик эса ақл назорат қилмайдиган, мантиқ, илмийлик нормалари амал қилмайдиган руҳий 
ҳолатдир, англаш жараёнидир. Норационалликка ногаҳон фаҳмлаш, муаммони тўсатдан ечилиши, онг ости 
тафаккур, ижодий туш кўриш, ғойибона (қалбан) билиш ва бошқалар киради.    4.  Тадқ и қ отда янги ли к  ярати ш  босқ и члари
Фан билан шуғулланишда икки турдаги босқични – тадқиқот режасида белгиланган 
босқич ва илмий ижоднинг даврий босқичларини фарқлаш лозим.
Биринчи турга қуйидагилар киради:
Муаммони белгилаш ёки танлаш. Шундан кейин тадқиқот режаси тузилади. Муаммо 
масалаларга ажратилади, унинг назарий ва амалий аҳамияти аниқланади.
Илмий тадқиқотда муаммони қўйишдан бошлаб то янги натижаларни 
расмийлаштиришгача бўлган изланиш босқичлари.
Янги ғоя, хулоса ёки кашфиётни талқин қилиб, назарий тизим ҳолатига келтириш.
Илмий ютуқни қабул қилинган талаб ва қоидалар асосида расмийлаштириш ва 
информацион каналлар орқали илмий жамоатчиликка етказиш.          Иккинчи турдаги илмий ижодиёт босқичларида кашфиёт қилинади, янги ғоя ва тасаввур 
асосланади, улар назарий тизим шаклига келтирилади. Бу ерда қайд этилган босқичлар «илмий 
ижодиёт цикллари» деб ҳам аталади.
Биринчи цикл: муаммони ижодий истиқболини ўйлаб кўриш, янгилик жиҳатларини таҳлил қилиш 
ва асослаш.
Иккинчи цикл: муаммо ечимини рационал ва норационал тафаккур фаолияти орқали излаш. 
Интенсив изланиш жараёнида ечим ёки унинг унсурлари онг ости қатламда «туғилади», пайдо 
бўлади. Бу ижодиётнинг инкубацион даври бўлиб, унинг ичида вақти-вақти билан қизғин 
мантиқий-таҳлилий фикрлаш ва норационал ёришиш чақноқлари ўрин алмашиб туради.
Учинчи цикл: муаммо ечимини ногаҳон топиши, яъни билиш инсайти (бир-бутун, ўла ёришиш) 
босқичи. Бу босқичда олдин содир бўлган ногоҳон ёришиш чатқноқлари ечим матрицасига, яъни, 
ғоя, кашфиёт ёки ихтирога айланади.   Тўртинчи цикл: янги ғоя,ечимни мантиқий-
норматив қоидалар ва талаблар асосида 
исботлаш, тизимга келтириш ва 
расмийлаштириш. Янги натижага муқобил 
назарий шакл берилади, хулоса қилинади, 
имконият бўлган тақдирда илмий башорат 
амалга оширилади. Шундай қилиб, янги ғояни туғилиши,яъни 
илмий ижодиёт циклик (даврий) 
қонуниятларга бўйсунадиган мураккаб 
руҳий жараён экан. Бу жараённи у ёки бу 
даражада намоён бўлиши тадқиқотчининг 
қобилияти, билими ва тажрибасига 
боғлиқ.   E’tiboringiz uchun rahmat!

ФАНДА ИЖОД ҚИЛИШ Reja : I II III Ижодиёт ва унинг турлари Илм и й тадқ и қ отда и ж оди й ж араён Иж оди ётни нг раци онал ва норац и онал том онлари Тадқ и қ отда янги ли к ярати ш босқ и члариI ??????

Магистратура таълими ҳақида гапирганимизда, бу босқичда магистрантлар ҳал этилмаган, ҳали очилмаган ёки етарли маълум бўлмаган нарса ва ҳодисаларга тегишли муаммоларни ўрганишга киришишлари ҳақида малоҳаза юритдик. Демак, магистрантлар тадқиқотчи сифатида изланиш олиб борганларида янги тушунча, хулоса ёки тавсия ишлаб чиқиш шаклида ижод қилиш билан шуғулланадилар. Улар чоп этадиган мақолаларда, ёзадиган диссертацияларида янгича ёндашув, фактларни янгича талқини, янги мазмунга эга бўлган хулоса ва тавсиялар берилиши лозим. Бу эса илмий ижодиёт жараёнини англатади. Фанда ижодиёт ўзига хос хусусиятларга эга. Шу боис, ижодиёт тушунчасига, илмий ижодиёт моҳиятини тушуниш масаласига тўхталиб ўтамиз.

Иж одиёт ту рлари . Соҳа бўйича: Бадиий ижодиёт. Ижтимоий ижодиёт (ислоҳотла р, ижтимоий лойиҳалар) . Техник ижодиёт Илмий ижодиёт Мухандисл ик ижодиёти Дизайн ва бошқалар.

Илм и й тадқ и қ отда и ж оди й ж араён Илмий тадқиқотни ўтказишдан мақсад объектни кузатиш давомида олинган фактларни таҳлил қилиш, унга оид хосса ва қонуниятларни тушунтириб берадиган гипотеза, ғоя ва назарияларни ишлаб чиқишдан иборат. Мақсадни амалга ошириш илмий муаммони қўйишдан бошланади. Бу билан илмий ижод томон дастлабки қадам қўйилади. Муаммо тадқиқот объектига берилган саволдир. Мотивацияга асосланган руҳий кўрсатма тадқиқот энергиясини кашф қилиш уфқи томон йўналтиради. Изланиш жараёнида ижод қилинади, муаммо ҳал этилади, янги тасаввур, тушунча ёки назарий хулоса ҳосил бўлади. Муаммо билан танишишдан олдин изланувчи тадқиқот йўналиши ва мавзуни танлайди. Мавзуда муаммонинг мазмуни мужассамланган («шифрланган») бўлади. Муаммонинг мазмуни эса тадқиқот предметини ташкил қилади.

Тадқиқотнинг ҳар бир босқичида ўзига хос ёндашувлар, билиш шакллари ва усуллардан фойдаланилади. Муаммо қўйилгандан кейин ижод қилиш янги фактларни очиш ва талқин қилишда намоён бўлади. Тадқиқотда энг масъулиятли дақиқа муаммо ечими топилгандан кейин изланиш объектини ҳар томонлама тушунтириб берадиган, унинг кейинги ҳолати ва функцияларини башорат қила оладиган бир-бутун назарияни ишлаб чиқишдир.