ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ
МАВЗУ: ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРДА БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ
МАЪРУЗА РЕЖАСИ: 0 1 Кириш Бухгалтерия ҳисобининг назарий ва ҳуқуқий асослари 0 2 Бухгалтерия баланси, унинг тузилиши ва мазмуни 0 3 Хўжалик юритувчи субъектларда молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счётлар режасининг мақсади, вазифаси ва аҳамияти 0 4 Чет эл мамлакатларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби
Хўжалик ҳисоби деб - хўжалик фаолиятининг ривожланиш истиқболларини аниқлаш, уни бошқариш ва назорат қилиш мақсадида шу жараённи миқдорий (қиймат, меҳнат) акс эттириш ва сифат жиҳатидан тавсифлашга айтилади.Бухгалтерия ҳисоби ички бошқариш ва ташқи истеъмолчиларнинг мақсадлари учун жорий ва якуний ахборотни олиш билан корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг хўжалик фаолияти устидан узлуксиз ва ўзаро боғлиқ бўлган кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборат. Статистика ҳисоби оммавий (ижтимоий) хўжалик ҳодисалар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва ишлаш тизимидан иборат.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хўжалик ҳисобининг кўрсаткичлари ички ва ташқига бўлиниб, ахборотдан ҳам ташқи (акционерлар, хиссадорлар ва бошқа мулк эгалари), ҳамда ички қизиқувчилар, менежерлар томонидан фойдаланилади. Тезкор (оператив) ҳисоби айрим хўжалик муомалалари ва жараёнларини бевосита улар содир бўлаётган вақтида бошқариш мақсадида жорий кузатиш ва назорат қилиш тизими бўлиб ҳисобланади.Хўжалик ҳисобининг умумий тавсифи
Бухгалтерия ҳисобининг вазифалари 1 2 453 Умумлаштириб тартибга солишБарча хўжалик операцияларини яхлит, узлуксиз, ҳужжатлар асосида ҳисобга олиш Бухгалтерия, молиявий, солиқ ва бошқа ҳисоботни тузишиқтисодиёт ривожланишининг ҳар бир босқичида амалга оширилаётган хўжалик сиёсати билан белгиланади: Бухгалтерия ахборотларини йиғиш ва қайд этиш Қайта ишлаш
Хўжалик ҳисоби томонидан қамраб олинадиган объектлар рақам кўрсаткичлари воситасида акс эттирилади. Уларни олиш учун хўжалик ҳисобида қуйидаги ўлчагичлар қўлланилади: Қиймат ўлчови ҳисоб объектларини ягона, бир хил ифодалашда қўлланилади. Ўзбекистон Республикасида пул ўлчови вазифасини сўм ва валюта бажаради. Моддий ўлчагичлари (узунлик, оғирлик, сиғм, юза, ҳажм ва бошқалар) маълумотларни санаш, тортиш, ўлчаш йўли билан олиш учун хизмат қилади. Меҳнат ўлчагичи сарфланган меҳнат миқдорини ҳисоблаб чиқиш учун вақтбай ва ишбай усуллар қўлланилади ҳамда киши-куни, киши-соати бирликларида ифодаланади. корхона фаолиятини режалаштириш (бюджетлаш) ҳамда корхона ва унинг таркибий қисми фаолияти натижалари устидан назорат амалга оширилади. Қиймат ўлчагичи ёрдамида