logo

Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни

Yuklangan vaqt:

10.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

745 KB
Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуниМулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни
Тайёрлади: 
www.arxiv.uz     Маълумки,  мулкдор  бўлиш  ҳар  бир  шахснинг  конституциявий 
ҳуқуқидир.  Мулкдор  бўлиш  ҳуқуқининг  конституциявий  кафолатлари 
жамиятда  шахс  омилини  улуғлаш  баробарида  мустақил  давлат 
тараққиёти  учун  хизмат  қилади.  Бу  эса  ўз  навбатида,  Ўзбекистон 
Республикаси  Конституциясининг  том  маънода  ҳар  бир шахснинг 
мулкий  ҳуқуқ  ва  манфаатлари  ҳимоясини  таъминлашнинг  ҳуқуқий 
воситаси бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон  Республикаси  Президенти  Ислом  Каримов 
эътироф  этганидек,  “Мамлакатимизда  кўп  укладли  иқтисодиёт 
таркибида  давлат,   корпоратив  ва  хусусий  мулкчилик  тенглиги,  айни 
пайтда  хусусий  мулкнинг  устуворлиги  аниқ  белгилаб  қўйилгани 
давлатимизнинг  сиёсий  ва  иқтисодий  тизимини,  биз  барпо  этаётган 
жамиятнинг  маъно-мазмунини  аниқ  ва  равшан  кўрсатиб  беради.
Биз  мулк  ва  мулкдорлар  масаласини  ечишда  умумэътироф  этилган 
тамойиллар  билан  бирга,  ўзимизга  хос  миллий  хусусият  ва  ҳаёт 
тарзини  инобатга  олганмиз.  Айни  шундай  ёндашув  ва  олиб 
бораётган  сиёсатимиз  мамлакатимизда  ижтимоий-сиёсий 
барқарорликни  сақлашда,  иқтисодиётимизнинг  ишончли  пойдевори 
ва  тез  суръатлар  билан  ўсишини  таъминлашда  мустаҳкам  омил 
бўлиб келмоқда. 
www.arxiv.uz    Дунёда  кўпгина  тараққий  этган,  бугунги  кунда  барқарор  ва 
бадавлат  яшаб  келаётган  давлатлар  тажрибаси  шундан 
далолат  берадики,  аввало  ўзининг  хусусий  мулкига  эга 
бўлган  шахс  ва  бундай  шахслардан  иборат  бўлган  тоифа, 
бу  бойликни  янада  кўпайтиришга,  ўзини  ва  оиласини 
боқишга,  шу  билан  бирга,  давлат  ва  жамият  зиммасида 
бўлган  вазифаларни  амалга  оширишда  ўз  ҳиссасини 
қўшади.  Ва  энг  муҳими,  ўз  юртида  тинчлик  ва 
осойишталикни  сақлаш  ва  ҳимоялашда  астойдил  жон 
куйдиради”.
Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси  халқаро  умум-эътироф  этилган 
норма  ва  қоидалар  талабларига  тўла  мос  келади.  Хусусан,  Инсон  ҳуқуқлари 
умумжаҳон  Декларациясининг  17-моддасига  кўра,  ”  Ҳар  бир  инсон  якка 
ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига 
эга.  Ҳеч  ким  зўравонлик  билан  ўз  мулкидан  маҳрум  этилиши  мумкин  эмас 
“.Бундан  ташқари,  мазкур  Декларациянинг  8-моддасига  мувофиқ,  ”  Ҳар  бир 
инсон  унга  конституция  ёки  қонун  орқали  берилган  асосий  ҳуқуқлари 
бузилган  ҳолларда  нуфузли  миллий  судлар  томонидан  бу  ҳуқуқларнинг 
самарали  тикланиши  ҳуқуқига  эга”.  Шунингдек,  ушбу  Декларациянинг  23-
моддасига  асосан  ”  Ҳар  бир  ишловчи  киши  ўзи  ва  оиласи  учун  инсонга 
муносиб  яшашни  таъминлайдиган  адолатли  ва  қониқарли  даромад  олишга, 
зарур  бўлганда  ижтимоий  таъминотнинг  бошқа  воситалари  билан 
тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга”. 
www.arxiv.uz    Халқаро  умумэътироф  этилган  нормаларнинг  тизимли 
таҳлили  далолат  беришича,  ҳар  бир  шахснинг  иқтисодий 
эркинлигини  таъминлаш  улар  мулкий  ҳуқуқларини  амалга 
оширишнинг муҳим шартидир.
Конституция  фуқаролар  ҳуқуқи  ва  эркинликлари  дахл-
сизлигини  кафолатлайдиган  мулкий  муносабатларни 
тартибга  солишнинг  нормаларини  ўзида  мужассам  этган 
миллий ҳуқуқий қадриятдир.
Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  нормалари  Фуқаролик  кодексида 
янада  ривожлантирилган  тарзда   ифодасини  топган.  Бинобарин,  ушбу 
кодекснинг  207-моддасига  кўра,  хусусий  мулк  ҳуқуқи  шахснинг  қонун 
ҳужжатларига  мувофиқ  тарзда  қўлга  киритган  мол-мулкка  эгалик  қилиш,  ундан 
фойдаланиш  ва  уни  тасарруф  этиш  ҳуқуқидир.  Хусусий  мулк  бўлган  мол-
мулкнинг  миқдори  ва  қиймати  чекланмайди.  Бундан  ташқари,  Фуқаролик 
кодексининг  208-моддасида  хусусий  мулк  ҳуқуқининг  субъектлари  белгиланган. 
Фуқаролар,  хўжалик  ширкатлари  ва  жамиятлари,  кооперативлар,  жамоат 
бирлашмалари,  жамоат  фондлари  ва  давлатга  қарашли  бўлмаган  бош-қа 
юридик  шахслар  хусусий  мулк  ҳуқуқининг  субъектлари  бўлиб  ҳисобланадилар. 
Дарҳақиқат,   Фуқаролик  кодексининг  209-моддасига  кўра,  қонун  билан  ман 
этилган  айрим  ашёлардан  ташқари  ҳар  қандай  мол-мулк  хусусий  мулк  бўлиши 
мумкин. 
www.arxiv.uz    Ўзбекистон  Республикаси  Конституцияси  шахснинг  муҳим  иқтисодий  ҳуқуқи 
сифатида  мулкдор  бўлиш  ҳуқуқини  кафолатлайди.
Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  36-моддасига  кўра  “Ҳар  бир  шахс 
мулкдор  бўлишга  ҳақли.  Банкка  қўйилган  омонатлар  сир  тутилиши  ва  мерос 
ҳуқуқи  қонун  билан  кафолатланади”.
Маълумки,  жамиятнинг  иқтисодий  негизи  сифатида  мулк  муҳим  ўрин  тутади. 
Бинобарин,  Ўзбекистон  Республикаси  Конституциясининг  53-моддасига  асосан, 
бозор  муносабатларини  ривожлантиришга  қаратилган  Ўзбекис-тон 
иқтисодиётининг  негизини  хилма-хил  шакллардаги  мулк  ташкил  этади.  Давлат 
истеъмолчилар  ҳуқуқининг  устунлигини  ҳисобга  олиб,  иқтисодий  фаолият,  
тадбиркорлик  ва  меҳнат  қилиш  эркинлигини,  барча  мулк  шакл-ларининг  тенг 
ҳуқуқлилигини  ва  ҳуқуқий  жиҳатдан  баб-баравар  муҳофаза  этилишини 
кафолатлайди.  Хусусий  мулк  бошқа  мулк  шакллари  каби  дахлсиз  ва  давлат 
ҳимоясидадир.  Мулкдор  фақат  қонунда  назарда  тутилган  ҳолларда  ва 
тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. 
Бундан  ташқари,  Ўзбекистон  Республикаси 
Конституциясининг  54-моддасига  мувофиқ 
мулкдор  мулкига  ўз  хоҳишича  эгалик  қилади, 
ундан  фойдаланади  ва  уни  тасарруф  этади. 
Мулкдан  фойдаланиш  экологик  муҳитга  зарар 
етказмаслиги,  фуқаролар,  юридик  шахс-лар  ва 
давлатнинг  ҳуқуқларини  ҳамда  қонун  билан 
қўриқланадиган  манфаатларини  бузмаслиги 
шарт.  
www.arxiv.uz    Мулкдор  бўлиш  фуқаролик  ҳуқуқи  муносабатлари  субъектларининг 
иқтисодий  ҳуқуқидир.  Мулкдор  бўлиш  ҳуқуқи  унинг  эгасига  тегишли  мутлақ  ҳуқуқ 
ҳисобланади. Ўтмишдан  фарқли  ўлароқ,  мулкдор  бўлиш нафақат  конституциявий 
кафолатга, балки уни ижтимоий ҳаётда амалга оширишнинг етарли шарт-шароити 
яратилди.  Давлат  мулк  шаклларининг  тенг-лигини  эътироф  этган  ҳолда  уни  ҳар 
томонлама  ҳуқуқий,  иқтисодий  ва  ташкилий  жиҳатдан  қўллаб-қувватлаётганлиги 
мулкка  эгалик  туйғусини  шакллантиришда  муҳим  омил  бўлиб  хизмат  қилмоқда.
Мулк  мустақил  тараққиётни  таъминловчи  жамиятнинг  асосий  иқтисодий 
негизидир.  Ҳар  қандай  хўжалик  фаолиятининг  асосини  мулк  ташкил  этади. 
Тадбиркор  мулкини  эгаллаш,  фойдаланиш  ва  тасарруф  этиш  ҳуқуқига  эга. 
Ўзбекистон  Республикаси  Фуқаролик  кодексининг  164-моддасига  асосан,  мулк 
ҳуқуқи  шахснинг  ўзига  қарашли  мол-мулкка  ўз  хоҳиши  билан  ва  ўз 
манфаатларини  кўзлаб  эгалик  қилиш,  ундан  фойдаланиш  ва  уни  тасарруф  этиш, 
шунингдек,  ўзининг  мулк  ҳуқуқини  ким  томонидан  бўлмасин,  ҳар  қандай 
бузилишни  бартараф  этишни  талаб  қилиш  ҳуқуқидан  иборатдир.  Мулк  ҳуқуқи 
муддатсиздир. 
Маълумки,  мулк  дахлсизлигининг  асослари 
қонунда  мустаҳкамлаб  қўйилган.  Фуқаролик 
кодексининг  166-моддаси  талабларига  кўра,  мулк 
дахлсиздир  ва  қонун  билан  қўриқланади. 
Мулкнинг  дахлсизлиги  мулкдорга  қарши  турган 
барча  субъектларнинг  мулк  ҳуқуқини  бузишдан 
ўзларини сақлашидан иборатдир. 
www.arxiv.uz    Мулк  бозор  муносабатларининг  муҳим  таркибий  элементидир.  Мулксиз 
бозор  муносабатларини  шакллантириб  ҳам  бўлмайди.
Бозор  муносабатлари  иқтисодий  фаолият  ва  манфаатдорлик  асосида 
ривожланади.  Тадбиркорлик  фаолиятининг  эркинлигини  таъминлаш  энг 
аввало,  уларнинг  мулкка  нисбатан  эгалик  туйғусини,  бош-қача  айтганда, 
мулкдор  бўлиш  хоҳиш-иродасини  рўёбга  чиқаришга  чамбарчас  боғлиқдир. 
Жамиятда  мулкий  муносабатларнинг  барқарорлигини  ва  мулкдорларнинг 
мулкий  хавфсизлигини  таъминламасдан  туриб  тадбиркорлик  фаолиятининг 
эркинлигига  ҳам  эришиб  бўлмайди.  Шу  сабабли,  мулкий  эркинлик  ва 
тадбиркорлик  эркинлиги  бир-бири  билан  узвий  боғлиқ.  Бу  дегани,  жамиятда 
ҳар  бир  шахснинг  мулкдор  бўлиш  ҳуқуқини  амалга  оширмасдан,  улар 
эркинлигини  таъминламасдан  туриб  иқтисодиётни  тараққий  эттириш  мушкул 
масаладир.  Конституциявий  нормалар  иқтисодий  фаолият  ва  тадбиркорлик 
эркинлигини  кафолатлаш  баробарида  барча  мулк  шакл-ларининг  тенг 
ҳуқуқлигини  ҳамда  ҳуқуқий  жихатдан  баб-баравар  муҳофаза  этишга  хизмат 
қилади.
Мулкдорнинг  мулкий  ҳуқуқ  ва  манфаатларини  ҳимоя  қилиш,  қолаверса 
мулкдор  бўлишнинг  конституциявий  кафолатлари  уларнинг  иқтисодий 
маданияти  даражасини  оширишни  ҳам  тақозо  этади.  Мулкий  ҳуқуқ  ўз 
навбатида  шахснинг  иқтисодий  ҳуқуқини  қамраб  олади.  Бошқача  айтганда, 
ҳар  бир  шахснинг  иқтисодий  ҳуқуқи  улар  иқтисодий  фаолияти  эркинлигини 
таъминлашни  ҳам  назарда  тутади.  Шахснинг  иқтисодий  фаолият  эркинлиги 
мустақил тараққиётнинг муҳим гаровидир. 
www.arxiv.uz    Бинобарин,  давлатнинг  бош  ислоҳотчилиги,  хўжалик  юритувчи 
субъектларнинг   хўжалик  фаолиятига  аралашувидан  воз  кечиш,  давлат 
тасарруфидан  чиқариш  ва  хусусийлаштириш  асосида  мулкчилик 
муносабатларининг  босқичма-босқич  ислоҳ  этилаётганлиги  мулкдор 
бўлиш  ҳуқуқини  таъминлашда  муҳим  омил  бўлмоқда. Иқтисодий  маънода 
товар-пул  муносабатлари  иштирокчилари  учун  тенг  ва  имтиёзли  шарт-
шароитларнинг  яратилаётганлиги  мулкий  рағбатлантиришнинг  асосий 
мезони  вазифасини  бажармоқда.  Товарлар,  ишлар,  хизматлар  ва 
молиявий  маблағларнинг  эркин  муомалада  бўлиши  мулкдорлар 
мулкларини  яратиш  ва  кўпайтиришга  имкон  бермоқда.  Давлат  томонидан 
самарали  солиқ  сиё	
 сатининг  амалга  оширилиши  мулкдорларнинг 
иқтисодий  фаолиятдан  манфаатдорлигини  оширмоқда.  Айниқса,  давлат 
томонидан  тадбиркорлик  субъектларининг  рағбатлантириш  чораларининг 
тизимли  равишда  кўрилиши  иқтисодиётни  эркинлаштиришни  ва 
мулкдорларнинг  мулкка  эгалик  туйғуси  ва  кўникмаларини 
шакллантиришга  ўзининг  ижобий  таъсирини  кўрсатмоқда.  Бошқача 
айтганда, иқтисодиётнинг самарали иқтисодий усул ва воситалар асосида 
тартибга  солиниши  мулкий  муносабатлар  иштирокчиларининг  фаоллиги 
ҳамда уларнинг моддий неъматни яратиш борасидаги манфаатдорлигини 
оширишга хизмат қилмоқда. 
www.arxiv.uz    Мулкдор  бўлиш  ҳуқуқи  намоён  бўлишининг  белги  ва  хусусиятларини 
қуйидаги  омиллар  асосида  тавсифлаб  бериш  мумкин.  Биринчидан,   мулк 
шаклларининг  тенг  ҳуқуқлиги  эътироф  этилганлиги  давлат  мулки 
ҳукмронлигига  барҳам  бериш  имкониятини  яратди.  Иккинчидан,   мулкий 
қадриятлар  асосида  мулкчилик  муносабатларининг  ривожланаётганлиги  ва 
ҳуқуқий  асослари  яратилиб  такомиллаштирилиб  борилаётганлиги  аҳолининг 
турмуш тарзига мос ҳолда олиб борилмоқда.  Учинчидан,  жамиятда янги қатлам 
- мулкдорлар синфи шаклланаётганлиги мулкий ва инсон манфаатларига тўлиқ 
мос  келади.  Тўртинчидан,   қонуний  асосда  топилган  мулкнинг  ҳажми 
чегараланмаслиги  мулкдорларнинг  ҳомийлик  фаолияти  давлат  томонидан 
қўллаб-қувватланаётганлиги  мустақил  тараққиётнинг  миллий  моделини 
ижтимоий  ҳаётда  татбиқ  этишнинг  муҳим  омили  бўлиб  хизмат  қилмоқда. 
Бешинчидан,  мулкдор бўлиш имконияти кенгаяётганлиги  ва давлат томонидан 
қўллаб-қувватлаш,  кафолатлар  тизимли  тарзда  инсон  ва  тадбиркорлар 
манфаатини  қондириш  ва  ҳимоя  қилиш  орқали  таъминланаётганлиги  ўзининг 
натижасини  бермоқда.  Олтинчидан,   ўтмишдан  фарқли  ўлароқ  (хўжасизлик, 
бепарволик, дангасалик, беғамлик кайфиятининг ҳукмронлиги) мулкка нисбатан 
эгалик  туйғуси  шаклланганлиги,  меҳнатга  нисбатан  қизиқиш,  тадбиркорлик 
фаолиятида  ташаббускорликнинг  вужудга  келиши  мулкчилик  муносабатларида 
рўй  берган  муҳим  янгилик  бўлиб  ҳисобланади. Хулоса  қилиб айтганда,  мулк  ҳу	
 
қуқининг конституциявий асослари инсон ва жамият фаровонлиги ҳамда давлат 
тараққиётини юксалтиришнинг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади. 
www.arxiv.uz    Мулк  ҳуқуқининг  вужудга  келиши  қонун  билан 
назарда  тутилган  юридик  фактларга  асосланади.  Мулк 
ҳуқуқига  эга  бўлиш  учун  мол-мулк  ҳамда  муайян 
шахснинг  ушбу  мол-мулкнинг  ва  қонунда  назарда 
тутилган  бошқа  асосларнинг  мавжуд  бўлиши  талаб 
қилинади. 
Мол-мулкка  нисбатан  эгалик  ҳуқуқининг  вужудга  келиши  одатда  дастлабки  ва 
ҳосила  усулларга  бўлинади.  Мулк  ҳуқуқи  кўпинча  янги  нарсани  яратиш  пайти 
билан  вужудга  келади.  Қонунга  ва  бошқа  ҳуқуқий  актларга  риоя  қилинган  ҳолда 
шахс  томонидан  ўзи  учун  яратилган,  ишланган  нарсага  нисбатан  унинг  ўзида 
ҳуқуқ  пайдо  бўлади.  Агар  бирон-бир  шахс  ўз  мулкига  нисбатан  эгалик  ҳуқуқини 
йўқотган  бўлса  ёки  у  ўз  мол-мулкини  ташлаб  юборган  ёхуд  ўз  ихтиёридан 
чиқариб  юборган  бўлса,  қонуний  асосларга  мувофиқ,  уни  олган  шахсда  бундай 
мол-мулкка нисбатан эгалик ҳуқуқи пайдо бўлиши мумкин. Бошқа шахснинг ушбу 
мол-мулкка  эгалик  ҳуқуқининг  шундай  йўл  билан  вужудга  келишига  дастлабки 
усул дейилади. 
Мол-мулк  одатда  мулк  ҳуқуқининг  объекти  сифатида  қонун  қоидаларга  риоя 
қилинган  ҳолда  бир  шахс  эгалик  ҳуқуқидан  иккинчи  шахсга  ўтади.  Бундай 
ҳолларда  мол-мулк  ўзининг  дастлабки  сифатини  йўқотмайди,  фақат  унга  эгалик 
қилувчи субъектлар ўзгаради. Ҳуқуқ ва бурчларнинг бир шахсдан иккинчи шахсга 
ўтишига  ҳуқуқ  ворислиги  дейилади.  Ҳуқуқ  ворислиги  асосан  олди-сотди, 
айрибошлаш  шартномалари  ва  ҳадя  ва  бошқа  битимлар  билан  боғлиқ.  Ҳуқуқ 
ворислиги  мерос  қолдириш,  юридик  шахсни  қайта  ташкил  этиш  ҳолларида  ҳам  юз 
беради. Мулк ҳуқуқининг ворислик бўйича бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши ҳосила 
усул дейилади.  www.arxiv.uz    Мол-мулкка  дастлабки  усулда  эгалик  ҳуқуқининг  вужудга 
келиши,  мулк  эгаси  ҳуқуқ  ва  бурчларининг  доираси  қонун  билан 
белгиланади.  Ҳосила  усулида  мулк  ҳуқуқининг  вужудга  келишида 
аввалги  мулк  эгасининг  эрки,  ҳоҳиши,  унинг  ҳуқуқ  ва  бурчлари, 
тарафларнинг  келишуви  ва  давлат  бошқарув  органларининг 
актлари муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат — мулкдор 
бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа 
мол-мулкка  беш  йил  давомида  ўзиники  каби  ҳалол,  ошкора  ва 
узлуксиз  эгалик  қилган  шахс  бу  мол-мулкка  мулк  ҳуқуқини  олади 
(эгалик  қилиш  ҳуқуқини  вужудга  келтирувчи  муддат).  Кўчмас  ва 
бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк 
ҳуқуқи  ушбу  мол-мулкка  эгалик  қилиш  ҳуқуқини  вужудга  келтирувчи 
муддат  туфайли  олган  шахсда  ана  шундай  рўйхатдан  ўтказилган 
пайтдан  бошлаб  вужудга  келади.  Эгалик  қилиш  ҳуқуқини  вужудга 
келтирувчи  муддат  туфайли  мулк  ҳуқуқини  олганга  қадар  мол-
мулкка  ўзиники  каби  эгалик  қилиб  турган  шахс  ўз  эгалигини  мол-
мулкнинг  эгалари  бўлмаган,  шунингдек  қонунда  ёки  шартномада 
назарда  тутилган  бошқа  асосларга  кўра  эгалик  қилиш  ҳуқуқи 
бўлмаган  учинчи  шахслардан  ҳимоя  қилиш  ҳуқуқига  эга.  Мол-
мулкнинг  олиб  қўйилиши,  унга  нисбатан  ҳуқуқнинг  бекор  қилиниши 
қандай  усулларни  қўллаш  йўли  билан  амалга  оширилишидан 
қатъий  назар,  бундай  усулларни  ҳақ  эвазига  амалга  ошириш  ва 
мол-мулкни  ҳар  томонлама  ҳуқуқий  ҳимоя  қилиш  қоидалари 
Кодекснинг барча моддаларида ўз аксини топди.  www.arxiv.uz    Ўзбекистон  Республикасининг  Фуқаролик  кодекси  197-моддасида  мулк 
ҳуқуқининг  бекор  бўлиш  асослари  бўлиб  унга  кўра,  мулк  ҳуқуқи  мулкдорнинг 
ихтиёрий  суратда  мажбуриятни  бажариши,  мулкдорнинг  мол-мулк  тақдирини 
ҳал  қиладиган  бир  томонлама  қарор  қабул  қилиши,  суд  қарори  асосида  мол-
мулкни  олиб  қўйиш  (сотиб  олиш)  йўли  билан,  шунингдек  мулк  ҳуқуқини  бекор 
қилувчи қонун ҳужжатларига асосан бекор бўлади. 
Мулк  ҳуқуқи  бекор  қилинган  тақдирда  олиб  қўйилган  мол-мулкнинг 
қийматини  аниқ  белгилаш  бозор  иқтисодиёти  шароитида  фуқароларнинг 
манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим аҳамиятга эга. Бундай ҳолда олинган 
мол-мулкнинг  қиймати  мулк  ҳуқуқи  бекор  қилинган  чоғида  амал  қилиб  турган 
баҳо  билан  белгиланади.  Қўйилган  баҳо  ҳақида  мулкдор  судга  эътироз 
билдириш,  шу  туфайли  етказилган  бошқа  зарарларни  тўлашни  талаб  қилиш 
ҳуқуқига ҳам эгадир. 
Ўзбекистон  Республикаси  Уй-жой 
кодексининг  9-моддаси  1-қис мида 
фуқароларнинг  доимий  яшашига 
мўлжалланган,  белгиланган 
санитария,  ёнғинга  қарши,  техник 
талабларга  жавоб  берадиган,  шу	
 
нингдек  белгиланган  тартибда 
махсус  уйлар  сифатида 
фойдаланишга  мўлжалланган 
жойлар  турар  жой  деб  белгиланган 
ва  турар  жой  кўчмас  мулк 
ҳисобланиши кўрсатилган.  www.arxiv.uz    Турар  жой  хусусий  ёки  давлат  мулки  бўлиши  ва  қонун  ҳужжатларида 
белгиланган  тартибда  мулкчиликнинг  бир  шаклидан  бошқа  шаклига  ўтиши 
мумкин.  Фуқаролар,  юридик  шахслар  ва  давлат  турар  жойга  бўлган  мулк 
ҳуқуқининг субъектларидир. 
Турар  жойга  бўлган  мулк  ҳуқуқи  ва  бошқа  ашёвий  ҳуқуқлар,  бу 
ҳуқуқларнинг  вужудга  келиши,  бошқага  ўтиши,  чекланиши  ва  бекор  бўлиши 
давлат рўйхатидан ўтказилади. 
Уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи қонун доирасида тузилган шартномага 
асосан,  хусусийлаштириш,  олди-сотди,  хадя,  айрибош лаш,  мерос,  суд 
орқали  ва  бошқа  ҳолатларда  вужудга  келади.  Уй-жойга  нисбатан  мулк 
ҳуқуқини  пайдо  бўлиши  ва  бошқа  шахсга  утиши  муҳим  аҳамият  касб  этади, 
шу  вақтдан  бошлаб  мулк  пайдо  бўлиши  билан  мажбурият  ҳам  пайдо 
бўлади.  Шу  пайтдан  янги  мулк  эгаси  мулкни  нобуд  бўлиши,  мулкка  солиқ 
тўлаш  мажбуриятлари  ва  бошқа  мажбуриятлар  келиб  чиқади.  Уй-жойга 
нисбатан  мулк  ҳуқуқи  эгалик  фактини  белгилаш  ҳужжатлари  билан 
тасдиқланади.
Юқоридагилардан  келиб  чиқиб,  уй-жойга  нисбатан  мулк  ҳуқуқи	
 ни 
амалга  ошириш  муаммолари  ҳозирги  кунда  долзарб  мувзулардан  бири 
бўлиб,  кейинги  кунларда  фуқаролик  судларида  кўрилаётган  низоларнинг 
аксарият  қисмини  ушбу  тоифадаги  фуқаролик  ишлари  ташкил  этаётганлиги 
билан ҳам ифодалаш мумкин.
www.arxiv.uz    Кодекснинг  206-моддасига  мувофиқ,  мол-мулк  бевосита  олиб  қўйилмаган 
тақдирда  унга  нисбатан  бўлган  мулк  ҳуқуқининг  бекор  қилинишига  оид  қоида 
белгиланади.  Мазкур  мол-мулкни  олишга  ва  унга  нисбатан  мулк  ҳуқуқини  бекор 
қилишга  фақат  давлат  органининг  қарорига  асосан  қонунларда  белгиланган 
ҳоллар  ва  тартибдагина  йўл  қўйилиши  мумкин.  Мол-мулк  олиб  қўйилган 
тақдирда  унинг  эгасига  олиб  қўйилган  мол-мулкка  нархи  ва  миқдори  жиҳатдан 
тенг бўлган мол-мулк берилиши ва бунинг оқибатида унга етказилган зарар тўла 
ҳажмда  тўланиши  назарда  тутилади.  Давлат  органининг  қароридан  норози 
бўлган  мулк  эгаси  судга  мурожаат  қилиш  ҳуқуқидан  маҳрум  бўлмайди.  Низо  суд 
томонидан  ҳал  қилунгунга  қадар,  мол-мулкни  олиб  қўйиш  мумкин  эмас.  Мол-
мулкни  олиб  қуйиш  пировард  натижада  фақат  суд  қарорига  асосан  амалга 
оширилиши мумкин. Мол-мулк олиб қуйилиши ёки олиб қуйилмаслигидан қатъий 
назар,  суд  низони  кўриб  чиқиш  вақтида  мулк  эгасига  етказилган  зарарни  тўлаш 
билан боғлиқ масалаларни ҳам ҳал қилиши лозим. 
www.arxiv.uz    Эътиборингиз учун раҳмат!
www.arxiv.uz

Мулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуниМулк хуқуқи тушунчаси ва мазмуни Тайёрлади: www.arxiv.uz

Маълумки, мулкдор бўлиш ҳар бир шахснинг конституциявий ҳуқуқидир. Мулкдор бўлиш ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари жамиятда шахс омилини улуғлаш баробарида мустақил давлат тараққиёти учун хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг том маънода ҳар бир шахснинг мулкий ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашнинг ҳуқуқий воситаси бўлиб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов эътироф этганидек, “Мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт таркибида давлат, корпоратив ва хусусий мулкчилик тенглиги, айни пайтда хусусий мулкнинг устуворлиги аниқ белгилаб қўйилгани давлатимизнинг сиёсий ва иқтисодий тизимини, биз барпо этаётган жамиятнинг маъно-мазмунини аниқ ва равшан кўрсатиб беради. Биз мулк ва мулкдорлар масаласини ечишда умумэътироф этилган тамойиллар билан бирга, ўзимизга хос миллий хусусият ва ҳаёт тарзини инобатга олганмиз. Айни шундай ёндашув ва олиб бораётган сиёсатимиз мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлашда, иқтисодиётимизнинг ишончли пойдевори ва тез суръатлар билан ўсишини таъминлашда мустаҳкам омил бўлиб келмоқда. www.arxiv.uz

Дунёда кўпгина тараққий этган, бугунги кунда барқарор ва бадавлат яшаб келаётган давлатлар тажрибаси шундан далолат берадики, аввало ўзининг хусусий мулкига эга бўлган шахс ва бундай шахслардан иборат бўлган тоифа, бу бойликни янада кўпайтиришга, ўзини ва оиласини боқишга, шу билан бирга, давлат ва жамият зиммасида бўлган вазифаларни амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади. Ва энг муҳими, ўз юртида тинчлик ва осойишталикни сақлаш ва ҳимоялашда астойдил жон куйдиради”. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқаро умум-эътироф этилган норма ва қоидалар талабларига тўла мос келади. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларациясининг 17-моддасига кўра, ” Ҳар бир инсон якка ҳолда, шунингдек, бошқалар билан биргаликда мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Ҳеч ким зўравонлик билан ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин эмас “.Бундан ташқари, мазкур Декларациянинг 8-моддасига мувофиқ, ” Ҳар бир инсон унга конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда нуфузли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларнинг самарали тикланиши ҳуқуқига эга”. Шунингдек, ушбу Декларациянинг 23- моддасига асосан ” Ҳар бир ишловчи киши ўзи ва оиласи учун инсонга муносиб яшашни таъминлайдиган адолатли ва қониқарли даромад олишга, зарур бўлганда ижтимоий таъминотнинг бошқа воситалари билан тўлдирилувчи даромад олиш ҳуқуқига эга”. www.arxiv.uz

Халқаро умумэътироф этилган нормаларнинг тизимли таҳлили далолат беришича, ҳар бир шахснинг иқтисодий эркинлигини таъминлаш улар мулкий ҳуқуқларини амалга оширишнинг муҳим шартидир. Конституция фуқаролар ҳуқуқи ва эркинликлари дахл- сизлигини кафолатлайдиган мулкий муносабатларни тартибга солишнинг нормаларини ўзида мужассам этган миллий ҳуқуқий қадриятдир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг нормалари Фуқаролик кодексида янада ривожлантирилган тарзда ифодасини топган. Бинобарин, ушбу кодекснинг 207-моддасига кўра, хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. Хусусий мулк бўлган мол- мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. Бундан ташқари, Фуқаролик кодексининг 208-моддасида хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари белгиланган. Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, жамоат фондлари ва давлатга қарашли бўлмаган бош-қа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари бўлиб ҳисобланадилар. Дарҳақиқат, Фуқаролик кодексининг 209-моддасига кўра, қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин. www.arxiv.uz

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шахснинг муҳим иқтисодий ҳуқуқи сифатида мулкдор бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддасига кўра “Ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Банкка қўйилган омонатлар сир тутилиши ва мерос ҳуқуқи қонун билан кафолатланади”. Маълумки, жамиятнинг иқтисодий негизи сифатида мулк муҳим ўрин тутади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган Ўзбекис-тон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк ташкил этади. Давлат истеъмолчилар ҳуқуқининг устунлигини ҳисобга олиб, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини, барча мулк шакл-ларининг тенг ҳуқуқлилигини ва ҳуқуқий жиҳатдан баб-баравар муҳофаза этилишини кафолатлайди. Хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 54-моддасига мувофиқ мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахс-лар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. www.arxiv.uz