ТАДҚИҚОТ МЕТОДИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ
ТАДҚИҚОТ МЕТОДИ ВА МЕТОДОЛОГИЯС И
Шуниси эътиборлики, юнон тилида усул ( methodos – тадқиқот йўли, назария, таълимот) назарий фаолият қоидаси (тамойили) маъносини билдирса, араб тилидан олинган «усул» сўзи кўпроқ амалий фаолият йўлини, яъни, бир нарсани юзага чиқариш, амалга ошириш йўли, ҳаракат тарзи, тартиби маъноларини ифодалайди. Усул – бу амалий ёки назарий натижага эришиш мақсадида татбиқ қилинадиган тушунча, қоида ва тамойиллар тизимидир. Бундай тизимдан фойдаланиш фаолиятимизга оқилоналик, тартибот, йўналиш ва энергетик ютуқ беради
• Ҳақиқатан ҳам фаолиятнинг қайси соҳасида бўлмасин, усулдан фойдаланиш бир қатор ижобий натижаларни беради: • - инсон фаолиятини тартиблаштиради; • - натижага эришиш йўлини қисқартиради; • - фаоллик ёки изланиш энергиясини тежаш имкониятини беради; • - самарадорлик коэфициентини бир неча баробар кўпайтиради. • Усул фаолият самарадорлигини таъминлайдиган тизимли қурол экан, унинг унсурлари ақлий, амалий ва технологик амаллар, қоидалар ва воситалардан ташкил топган. Табиий-ки, илмий тадқиқотда ақлий фаолият қоидалари, тамойиллари устувор ўринни эгаллайди
И лм ий тадқиқот ва усул • Тадқиқот усулини тури, хислати ўрганилаётган объектнинг тузилиши, аниқроғи, мураккаблиги билан боғланган. Изланиш объекти қанчалик мураккаб бўлса, шунчалик такомиллашган билиш шакллари ва усулларни татбиқ қилишга тўғри келади. • Усулда объектив (объектни мазмунидан келиб чиқиш, хоссалари ва параметрлари мавжудлигини ҳисобга олиш) ва субъектив (изланиш мақсади, воситалари ва қоидалари мужассамланган ёндашув, тизим) томонлар бирлиги мавжуд экан, у ишлаб чиқилади. Шу боис, олимлар ҳар доим тадқиқот усули масалалари билан шуғулланишган.
Ўйғониш даврини буюк олими Г.Галилей олдинги асрларда ҳукм сурган схоластик илми анъаналарини кўзда тўтиб, ҳақиқатни излашда мушоҳадали мулоҳазаларга таяниш, тан олинган обрўли алломалар ёзишган мантларга ихтибос келтириш эмас, балки кузатиш ва тажрибага асосланиш зарурлигини таъкидлаган. Шу билан бирга, олимни фикрича объект ҳақида ишончли билимга эга бўлиш учун кузатиш усули билан чекланмасдан, резолютив (таҳлилий) ва композитив (синтетик, умумлаштирувчи) усулларни бирга қўшиб тадқиқот олиб бориш керак. Айни пайтда барча тадқиқот соҳаларигага татбиқ қилиниши мумкин бўлган универсал изланиш усулини ишлаб чиқишга қаратилган уринишлар пайдо бўлди. Француз олими ва файласуфи Р.Декарт (1596-1650) шундай усул сифатида ҳар қандай нарсани шубҳа остига олиш усулини тавсия қилди.