logo

«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири

Yuklangan vaqt:

15.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

1187.4091796875 KB
«Таълим 
тўғрисида»ги 
қонуннинг 
янги таҳрири                                             Ўзбекистон Республикасининг 
“Таълим тўғрисида”ги Қонуни
Биринчи марта 1992 йил 2 июлда ;  
Иккинчи марта 1997 йил 29 августда 
Учинчи марта 2020 йил 23 сентябрь 
қ абул  қ илинган                                           5 та бўлим, 34 та моддадан иборат.
Қонуннинг мақсади :
Фуқароларга  та ъ лим ,  тарбия бериш, касб-
ҳ унар  ў ргатишнинг  ҳ у қ у қ ий асосларини 
бе лгилайди ҳамда   ҳ ар кимнинг билим 
олишдан иборат конституциявий 
ҳ у қ у қ ини та ъ минлашга  қ аратилган 1997 йилда қабул 
қилинган қонун                                             11 та бўлим, 75 та моддадан иборат.
Қонуннинг мақсади :
Ушбу Қонуннинг мақсади таълим 
соҳасидаги муносабатларни тартибга 
солишдан иборат .2020 йилда қабул 
қилинган қонун                                                     19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 
навбатдаги  мажлиси  бўлиб  ўтди.  Унда,  янги 
таҳрирдаги «Таълим  тўғрисида»ги  қонун  лойиҳаси 
муҳокама  қилинди.  «Депутатлар  5−6  май  кунлари  бўлиб 
ўтган  палата  мажлисида  қонун  лойиҳасини  моддама-
модда, бобма-боб муҳокама қилдилар. Муҳокама давомида 
бир  неча  моддалар  юзасидан  бир  фикрга  келинмаганлиги 
сабабли  улар  устида  ишларни  давом  эттириш  ҳамда 
келгуси  мажлисда  ана  шу	
 моддалар  атрофида  тўхталиб 
ўтишга келишган эди».                                                           Қ онун  лойиҳасини  такомиллаштириш  мақсадида 
тегишли  вазирлик  ва идоралар  вакиллари  иштирокида 
лойиҳанинг  қоида  ва
 нормалари  маромига  етказилиб, 
ортиқча  маъмурий  тартиб-таомиллар  ва	
 тартибга 
солишнинг  эскирган  механизмларини  бартараф  этиш 
ҳисобига  киритилган  7  та	
 моддадан  бутунлай  воз  кечилиб, 
аниқ  соҳалардаги  муносабатларни  тартибга  солувчи  9 
та	
 янги модда киритилди.                                             Шу билан  бирга,  қонун  лойиҳасини  такомиллаштириш 
жараёнида  238  та	
 нормага  тегишли  ўзгартириш  ва 
қўшимчалар киритилди. Лойиҳадан идоравий руҳдаги бир 
неча  норматив-ҳуқуқий  ҳужжатларни  қисқартириш, 
умумий  тусдаги,  ҳаракатсиз  ва  ҳуқуқни  қўллашга  таъсир 
этмайдиган  қонун  ҳужжатларини  қайта  кўриб  чиқиш 
оқибатида  123  та	
 норма  чиқариб  ташланди.  Уларнинг 
ўрнига  54  та	
 янги  тўғридан-тўғри  амал  қилувчи  нормалар 
киритилгани маълум қилинади.                                                                   Бундан  ташқари,  қонун  лойиҳасига инклюзив 
таълим	
 тушунчаси  ҳам  сингдирилди.  «Бу	 эса,  ҳар  бир 
боланинг  таълим  олишдаги  тенг  ҳуқуқлилигини 
таъминлаш,  ҳар  қандай  дискриминация 
ва	
 камситишларнинг олдини олишга хизмат қилади».
            Лойиҳада  амалдаги  қонунчиликда  кўзда  тутилмаган 
янги  қоидалар  киритилмоқда.  Эндиликда,  қонун  билан 
мамлакатда  «ёшидан  қатъи  назар,  катта  ёшдагилар  умри 
давомида  билим  ва  кўникмаларини  мустаҳкамлаб  бориш 
имкониятлари» ҳам мустаҳкамланяпти.                                             19  май  куни  Олий  Мажлис  илк  бор  инклюзив 
(уйғунлашган)  таълим  тушунчаси  киритилган  	
янги 
таҳрирдаги  «Таълим  тўғрисида»  ги  қонунни	
  қабул   қилди . 
Ўзбекистон  ногиронлар  ассоциацияси  мутахассислар 
билан  бирга  қонун  лойиҳасининг  инклюзив  таълим 
тамойилларига мувофиқлиги бўйича таҳлил ўтказди.
.                                             Инклюзив таълим нимани англатади?
Ўзбекистон  ногиронлар  ассоциацияси  раиси,  Олий 
Мажлис  сенатининг  Фан,  таълим  ва соғлиқни  сақлаш 
қўмитаси  экспертлар  кенгаши  аъзоси	
  Ойбек 
Исоқов  	
қонун  лойиҳасида	  инклюзив  таълимга  таъриф 
беришдан бошлаш кераклигини  	
таъкидлади. 
У қуйидаги таърифни қонунга киритишни таклиф қилади:
«Инклюзив  таълим	
 —	  барча  ўқувчилар  учун  махсус 
таълим  эҳтиёжлари  ва	
 индивидуал  имкониятларнинг 
фарқлилигини  инобатга  олган  ҳолда  таълим 
муассасаларида  илм  олишда  тенг  ҳуқуқлиликни 
таъминлашдир ».                                             Ҳужжат 1997 йилдан буён амал 
қилиб келаётган эскирган “Таълим 
тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури тўғрисида”ги 
қонунларни алмаштиради. “Таълим 
тўғрисида” янги қонуннинг асосий 
фарқлари ҳақида қисқача маълумот                                             Биринчидан,  таълим  олиш  шаклларининг  таснифи 
кенгайтирилди:
•	
   	  ишлаб  чиқаришдан  ажралган  (кундузги)  ва  ажралмаган 
ҳолда (сиртқи, кечки, масофавий);
•	
   	  назарий  -  таълим  ташкилоти  негизида,  амалий  -  таълим 
олувчининг иш жойида бирга олиб бориладиган дуал таълим;
•	
     оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;
•	
     катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;
•	
   	  жисмоний,  ақлий,  сенсор  (сезги)  ёки  руҳий  нуқсонлари 
бўлган болалар (шахслар) учун инклюзив таълим;
•	
   	  экстернат  тартибидаги  таълим  -  ўқув  дастурларини 
мустақил  равишда  ўзлаштиришни  ўз  ичига  олиб,  унинг 
якунлари  бўйича  таълим  олувчилардан  давлат  таълим 
муассасаларида  якуний  ва  давлат  аттестацияларидан  ўтиш;
•	
   	 мудофаа,  хавфсизлик  ва  ҳуқуқни  муҳофаза  қилиш 
фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.                                             Иккинчидан,  Вазирлар  Маҳкамаси,  Таълим  сифатини 
назорат  қилиш  давлат  инспекцияси  (Таълим  инспекцияси), 
Президент,  ижод  ва  ихтисослаштирилган  мактабларни 
ривожлантириш  агентлиги,  шунингдек  соҳа  вазирликлари 
ва  маҳаллий  давлат  ҳокимияти  органларининг  ваколатлари 
тафсилотлари билан аниқлаштирилди.
Учинчидан,   таълим  жараёнининг  барча 
иштирокчиларининг  ҳуқуқий  мақомига  кўпроқ  этибор 
қаратилган:
•	
   	  таълим  ташкилотлари  –  уларни  ташкил  этиш,  қайта 
ташкил этиш ва тугатиш, уставга талаблар;
•	
   	  педагогик  ходимлар,  таълим  олувчилар,  уларнинг  ота-
оналари  ва  бошқа  қонуний  вакиллари  –  ҳуқуқлар, 
мажбуриятлар  ва  кафолатлар  бўйича.  Таълим-тарбия 
жараёни  иштирокчиларини  ижтимоий  ҳимоя  қилиш  чора-
тадбирлари белгиланган.                                             Тўртинчидан,  давлат  таълим  стандартлари  ва  талаблари, 
ўқув  жараёнига  ўқув  режалари  ва  дастурларини,  таълим 
соҳасига  экспериментал  ва  инновацион  фаолият  таълимни 
жорий  этиш  билан  боғлиқ  масалалар  тартибга  солинган. 
Ўқишга  қабул  қилиш,  жумладан  мақсадли  қабул  қилиш 
механизми баён этилган.
Бешинчидан,  
давлат  томонидан  тартибга  солиш  ва  назорат 
қилиш дастаклари регламентланган:
а) биринчиларга қуйидагилар киради:
•	
   	  нодавлат  таълим  ташкилотларининг  фаолиятини 
лицензиялаш  –  лицензиялар  Таълим  инспекцияси  томонидан 
чекланмаган  муддатга,  ҳар  бир  таълим  тури  учун  алоҳида 
берилади;                                             •    таълим  ташкилотларини  аттестациядан  ва  давлат 
аккредитациясидан  ўтказиш  –  Таълим  инспекцияси 
томонидан  5  йил  муддатга  амалга  оширилади.  Бунда 
нодавлат  таълим  ташкилотлари  лицензия  олинган  кундан 
эътиборан  5  йил  давомида  аккредитациядан  ўтган  деб 
ҳисобланади,  бу  муддат  тугагач,  ушбу  аттестация  ва 
аккредитациядан  ўтказилади.  Давлат  аккредитациясидан 
ўтган  ташкилотлар  махсус  реестрга  киритилади,  бу  ҳақдаги 
маълумотлар  Таълим  инспекциясининг  сайтига 
жойлаштирилади;
•     хорижий  давлатда  1992  йил  1  январдан  кейин  олинган 
таълим  тўғрисидаги  ҳужжат  тан  олиш,  шунингдек  таълим 
соҳасидаги расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш. Тан олиш 
ва  апостиль  қўйиш  ҳам  Таълим  инспекцияси  ваколатига 
киради;                                             б) Таълим инспекцияси қуйидагиларга ҳақли:
•   	  нодавлат  таълим  ташкилотларида  таълим-тарбия 
жараёнининг  сифатини  назорат  қилиш  ва  мониторингини 
амалга  ошириш  –  бизнес-омбудсманни  хабардор  қилган 
ҳолда;
•	
     таълим ташкилотлари томонидан берилаётган таълимнинг 
мазмуни  ва  сифати  таълим  тўғрисидаги  қонун  ҳужжатларига 
номувофиқлигини  аниқлаган  ҳолларда  –  уларни  бартараф 
этиш  юзасидан  уларга  тақдимномалар  киритиш.  Тақдимнома 
бажарилмаган  тақдирда  -  таълим  ташкилотининг  давлат 
аккредитацияси тўғрисидаги сертификатини бекор қилиш.                                             Диққат 
ва эътиборингиз 
учун ташаккур !

«Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни Биринчи марта 1992 йил 2 июлда ; Иккинчи марта 1997 йил 29 августда Учинчи марта 2020 йил 23 сентябрь қ абул қ илинган

5 та бўлим, 34 та моддадан иборат. Қонуннинг мақсади : Фуқароларга та ъ лим , тарбия бериш, касб- ҳ унар ў ргатишнинг ҳ у қ у қ ий асосларини бе лгилайди ҳамда ҳ ар кимнинг билим олишдан иборат конституциявий ҳ у қ у қ ини та ъ минлашга қ аратилган 1997 йилда қабул қилинган қонун

11 та бўлим, 75 та моддадан иборат. Қонуннинг мақсади : Ушбу Қонуннинг мақсади таълим соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат .2020 йилда қабул қилинган қонун

19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда, янги таҳрирдаги «Таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. «Депутатлар 5−6 май кунлари бўлиб ўтган палата мажлисида қонун лойиҳасини моддама- модда, бобма-боб муҳокама қилдилар. Муҳокама давомида бир неча моддалар юзасидан бир фикрга келинмаганлиги сабабли улар устида ишларни давом эттириш ҳамда келгуси мажлисда ана шу моддалар атрофида тўхталиб ўтишга келишган эди».