Rossiya imperiyasi maʼmuriy boshqaruv tizimi mohiyati
Mavzu:Rossiya imperiyasi ma muriy boshqaruv tizimi ʼ mohiyati.
1717 йилда Пётр I нинг топшириғига биноан Бекович - Черкасский бошчилигида Ўрта Осиёга ҳарбий экспедиция уюштир илди. Генерал Перовский 1853 йил июл ойида Оқмачит қалъасига ҳужум қилди ва уни эгаллади; рус қўшинлари 1860-1864 йилларда Пишпак, Тўқмоқ, Авлиё ота, Туркистон, Чимкент шаҳарлари ва улар атрофидаги қишлоқларни босиб олди; 1865 йил Тошкент босиб олинди; 1865-1866 йилларда рус қўшинлари Қўқон хони ва Бухоро амири ўртасида ҳамиша қўлдан-қўлга ўтиб турган Хўжанд, Ўратепа, Жиззах шаҳарларини қаттиқ жанглардан кейин эгаллади; 1868 йили Чўпонота ва Зирабулоқ эгалланди; 1868 йилда Бухоро амирлиги, 1875 йилда Қўқон хонлиги чор ҳукуматига қарам давлатга айланиб қолди; Қўқон хонлигига ва Бухоро амирлигига тегишли бўлган ерларнинг катта қисми Россия тасарруфига ўтказилди; Хива хонлигига руслар қаттиқ тайёргарликлардан кейин 1873 йилда ҳужум қилдилар ва голиб келдилар; Хива хони Муҳамма д Раҳимхон Феруз (1864-1910) Гандимиён шартномасига асосан 2 . 000 . 00 0 сўмлик товон тўла ш мажбуриятини олди ҳамда Амударёнинг ўнг қирғоғидаги ерлар Россия ихтиёрига ўтди ; 1867 йилда Туркистон генерал – губернаторлиги ташкил этилиб, ўлка тўла равишда ҳарбийлар қўлига ўтди ва ўлкани бошқариш катта ваколатларга эга бўлган Туркистон генерал – губернаторлигига топширилди. Туркистон генерал- губернатори лавозимига генерал фон Кауфман тайинланди.
Туркистон генерал – губернаторлиги вилоятлари ва уездлари Сирдарё вилояти: Тошкент, Авлиёота, Казалинск, Перовск, Чимкент, Амударё бўлими Фарғона вилояти: Марғилон, Андижон, Қўқон, Наманган, Ўш уездлари Самарқанд вилояти: Жиззах, Хўжанд, Самарқанд уездлари Еттисув вилояти: Верний, Жаркент , Копал, Лепсин, Пишпак, Пржевалъск уездлари Каспийорти вилояти: Ашхобод, Красноводск, Манғишлоқ, Марв ва Тажан уездлари
Генерал-губернатор Вилоятларни ҳарбий губернаторлар бошқарган, улар подшо тарафидан тайинланган Уезд бошқаруви Волост (бўлис) Участка