Тармоқлараро экран технологияси
Т армоқлараро экран технологияси Режа: 1. Тармоқлараро экранлар технологиясиниг ривожланиш босқичлари. 2. Тармоқ пакетлари фильтрацияси. 3. Тармоқларо экранларнинг OSI модели сатҳларида қўлланилиши.
Тармоқлараро экран (ТЭ) - брандмауэр ёки firewall системаси деб хам аталувчи тармоқлараро ҳимоянинг ихтисослаштирилган комплекси. Тармоқлараро экран умумий тармоқни икки ёки ундан кўп қисмларга ажратиш ва маълумот пакетларини чегара орқали умумий тармоқнинг бир қисмидан иккинчисига ўтиш шартларини белгиловчи қоидалар тўпламини амалга ошириш имконини беради. Одатда, бу чегара корхонанинг корпоратив (локал) тармоғи ва Internet глобал тармоқ орасида ўтказилади. Тармоқлараро экранлар гарчи корхона локал тармоғи уланган корпоратив интратармоғидан қилинувчи ҳужумлардан ҳимоялашда ишлатилишлари мумкин бўлсада, одатда улар корхона ички тармоғини Internet глобал тармоқдан суқилиб киришдан ҳимоялайди. Аксарият тижорат ташкилотлари учун тармоқлараро экранларнинг ўрнатилиши ички тармоқ хавфсизлигини таъминлашнинг зарурий шарти ҳисобланади.
Корпоратив тармоқларда эшелон ҳимоянинг асосий элементларидан бири тармоқлараро экрандир. Бундан ташқари тармоқлараро экран ички ва ташқи периметрларнинг биринчи ҳимоя қурилмаси ҳисобланади. Тармоқлараро экран (ТЭ) локал (бир компонентли) ёки функционал тақсимланган восита (комплекс) бўлиб, у АКТларида кирувчи ва чиқувчи маълумотларни бошқаради ва маълумотларни фильтрлаш орқали АКТ ҳимоясини таъминлайди, белгиланган мезонлар асосида ахборот текширувини амалга ошириб, ахборотлар тарқалишида қарор қабул қилади. ТЭ тармоқдан ўтувчи барча пакетларни кўради ва иккала (кириш, чиқиш) йўналиш бўйича пакетларни белгиланган қоидалар асосида текшириб уларга рухсат бериш ёки бермасликни ҳал қилади. Шунингдек, ТЭ икки тармоқ орасидаги ҳимояни амалга оширади, яъни ҳимояланаётган тармоқни очиқ ташқи тармоқдан ҳимоялайди.
Тармоқлараро экранни улаш схемасиРухсат этилмаган тармоқлараро фойдаланишга қарши таъсир кўрсатиш учун тармоқлараро экран ички тармоқ ҳисобланувчи ташкилотнинг ҳимояланувчи тармоғи ва ташқи аним тармоқ орасида жойланиши лозим. Бунда бу тармоқлар орасидаги барча алоқа фақат тармоқлараро экран орқали амалга оширилиши лозим. Ташкилий нуқтаи назаридан тармоқлараро экран ҳимояланувчи тармоқ таркибига киради.
ТЭ технологияси ёш бўлсада, лекин жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Қуйидаги расмда бу технологиянинг тахминий ривожланиш даври кўрсатилган. ТЭ технологиясининг ривожланиш даври