TA'LIMNING INTERFAOL METODLARI


12-маъруза. ТАЪЛИМНИНГ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРИ Режа. 1. Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни. 2. Чет эл педагогикасининг интерфаол усуллари.
1.Таълим жараёнини фаоллаштириш ва жадаллаштиришга йўналтирилган педагогик технологияларда интерфаол таълимнинг ўрни. Интерфаол таълим усуллари Ўзбекистонда қадим замонлардан бери таълим-тарбия жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар, ўқувчилар билан ўқувчилар ўртасидаги мулоқотларда муҳокама, мунозара, музокара, мушоҳада, таҳлил каби шаклларда қўллаб келинган. Бу усуллар ўқувчиларнинг нутқ, тафаккур, мулоҳаза, зеҳн истеъдод, заковат ларини ўстириш орқали уларнинг мустақил фикрлайдиган, комил инсонлар бўлиб етишишларига хизмат қилган. «Интерфаол » тушунчаси инглизча « interact» сўзидан олинган. (« inter» – «биргаликда», «act» – «ҳаракат қилиш» ). Интерфаол ўқитиш – бу когнитив фаолиятни ташкил этишнинг махсус туридир. Унда тўлиқ, аниқ ва режалаштирилаётган мақсадлар бўлади. Ушбу мақсадлардан бири – ўқитиш жараёнида шундай юқори даражадаги шароит яратиш керакки, унда тингловчи ўқитиш жараёнини продуктив жараёнга айлантирувчи ўзининг муваффақияти, интеллектуал даражасини англаб етиши лозим. Интерфаол таълим усули – ҳар бир ўқитувчи томонидан мавжуд воситалар ва ўз имкониятлари даражасида амалга оширилади. Бунда ҳар бир ўқувчи ўз интеллектуал даражасига мувофиқ равишда турли даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологияси – ҳар бир ўқитувчи барча ўқувчилар кўзда тутилгандек ўзлаштирадиган машғулот олиб боришни таъминлайди. Бунда ҳар бир тингловчи ўқувчи ўз интеллектуал даражасига эга ҳолда машғулотни олдиндан кўзда тутилган даражада ўзлаштиради. Интерфаол таълим технологиясига қуйидагиларни мисол келтириш мумкин: Давра суҳбати Ишчанлик ў йинлари Кичик гуру ҳ ларда ишлаш
Кичик маъруза Мунозара Ўқув мунозараси А қ лий ҳужум Дебатлар Кичик гуру ҳ ларда ишлаш Ролли ўйинлар Сase-study (конкрет, амалий вазиятлар та ҳ лили) Юқорида айтилганларга мувофиқ хулоса сифатида педагогик технологияни амалда қўллашнинг қуйидаги асосий хусусиятларини кўрсатиб ўтиш мумкин. 1. Ўқувчи ўқитилмайди, у мустақил ўқишга ўргатилади. Бунинг учун ўқувчини мустақил равишда ўқув материалини таҳлил қилиб ўзлаштириш, фикрлаш, ижодий мулоҳаза юритиб, шахсий хулосаларга келишга ўргатиб борилади. 2. Ўқувчига билимлар тайёр ҳолда берилмайди, у билимларни манбалардан мустақил равишда ола билишга ўргатилади. Бунда ўқувчининг, аввало, дарслик билан, сўнгра қўшимча адабиётлар, интернет тизими, справочниклар ва шу кабилардан мустақил фойдаланишга ўргатиш орқали ўқитувчи дарсда ўргатганларини мустаҳкамлаш ва кенгайтириб боришга ўргатилади. 3. Барча ўқувчиларнинг ўз қобилиятларига яраша билимларни ўзлаштиришлари кафолатланади. Бунда ўқувчининг ўзлаштириши унинг ўрганган билимларидан ҳаётда амалий фаолиятда, фойдалана олиш кўникма ва малакалари даражаси билан белгиланади. 4. Барча ўқитувчилар педагогик технология механизмини ўргангандагина, бир хил натижа олишга эришадилар . Педагогик технология механизми – уни амалга ошириш ва самарали қўллаш учун зарур билим, кўникма, малакаларни эгаллаш, қулай
шароитларни яратиш, замонавий ўқув воситалари, дарсликлар, қўшимча адабиётлар билан таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг дарсда фаол иштирок этишлари учун зарур барча тайёргарликларни амалга ошириш, дарсда уларнинг ҳамма имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, мақсадга мувофиқ технологияларни тўғри танлаш ва қўллашни назарда тутади. Замонавий педагогик технология ўқув мақсадини аниқлаш ва таълим жараёнини лойиҳалашда қуйидагиларни кўзда тутади: Ўқувчининг фаоллигини ошириш, уни ҳамкорликка чорлаш; Ўқув режасида кўзда тутилган ўқув фанлари бўйича дастурлар, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, маъруза матнлари билан ишлаш кўникмаларини ҳосил қилиш; Ўқув материалларини мустақил мутолаа қилиш, кўникма ва малакаларини шакллантириш; Ўқувчини ўз фикрини баён қила олиш, ҳимоялаш, исботлай олишга одатлантириш. Юқоридаги ўқув жараёни лойиҳаларини амалга ошириш педагогик мотивларни вужудга келтириш заруриятини туғдиради. Педагогик технологияни тадбиқ қилишда қуйидаги воситалардан кенг фойдаланилади: Вербал Новербал Визуал Аудио Табиий Ўқув анжомлари Вербал мулоқот шакллари ҳар хил кўринишда нутқ сўзлаш, маъруза, суҳбатлашиш, савол-жавоб, тақдимот каби кўринишларда амалга оширилади. Бу воситалардан фойдаланиш орқали машғулотлар фаоллашган ҳ олда ташкил этилади.