logo

Mediatsiya nizolarni hal qilishning muqobil usuli sifatida

Загружено в:

15.08.2023

Скачано:

0

Размер:

4732 KB
Mediatsiya nizolarni hal 
qilishning muqobil usuli 
sifatida Режа:
 
  1. Mediatsiyani tashkil etish va uning xukukiy asoslari.
 
2. Mediatorga murojaat kilish shartlari, asoslari va tartibi.
 
3. Mediatsiya protsedurasini o‘tkazish tartibi. 
 
4. Mediatorga kuyilayotgan talablar
 
5. Mediatsiya protsedurasida mediatorning vazifalari.
 
6. Mediatsiyani joriy etish muammolari. Ҳозирги  кунда  ривожланган  хорижий 
давлатлар  ҳуқуқий  тизимида  низони 
судгача  олиб  бормасдан,  муқобил  йўл 
билан  ҳал  қилишга  қаратилган  медиация 
–  яраштирув  жараёни  алоҳида  аҳамият 
касб  этмоқда.  Юртимизда  ҳам  чинакам 
бозор  механизмларининг  амалга 
оширилиши  соҳасини  тартибга  солувчи 
зарур  ҳуқуқий  замин  яратилишини  талаб 
қилади.  
2017–2021  йилларда  Ўзбекистон  Республикасини  ривожлантиришнинг  бешта  устувор  йўналиши 
бўйича  Ҳаракатлар  стратегиясида  белгиланган  вазифаларни  амалга  ошириш  мақсадида  низоларини 
муқобил  ҳал  этиш  усулларидан  бири  сифатида  медиация  тушунчаси,  мақсади,  вазифалари, 
механизмини  белгиловчи  “Медиация  тўғрисида”ги  Ўзбекистон  Республикаси  Қонуни  қабул 
қилинди. Асосий тушунчалар
 
Медиация  —  келиб  чиққан  низони  тарафлар  ўзаро  мақбул  қарорга 
эришиши  учун  уларнинг  ихтиёрий  розилиги  асосида  медиатор  кўмагида 
ҳал қилиш усули; Ўзбекистон Республикасининг « Медиация тўғрисида »ги 
қонуни
Медиатор  —  медиацияни  амалга  ошириш  учун 
тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс;
Медиатив  келишув  —  медиацияни  қўллаш  натижасида 
медиация тарафлари томонидан эришилган келишув;
Медиация  тартиб-таомилини  амалга  ошириш  тўғрисидаги 
келишув  —  тарафларнинг  тузилган  пайтдан  эътиборан 
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви;
Медиацияни  қўллаш  тўғрисидаги  келишув  —  низо  келиб  чиққунига 
қадар  ёки  у  келиб  чиққанидан  сўнг  тарафларнинг  низони  медиация 
тартиб-таомилини  амалга  оширган  ҳолда  ҳал  этиш  зарурлиги 
тўғрисида тузилган келишуви.  
 “ Медиация  тўғрисида”ги  қонуннинг  қабул 
қилиниши  ҳам  ана  шундай  эзгу  мақсадларга 
хизмат  қилиши  билан  аҳамиятли.  2019  йил  1 
январдан  кучга  кирган  бу  қонун  ҳақида  фикр 
юритганда,  авваламбор,  “медиация”  сўзининг 
луғавий  маъносига  тўхталиш  лозим.  Воситачилик 
маъносини  англатувчи  бу  атама  инглизча 
“ mediation”  сўзидан  олинган  бўлиб,  жаҳоннинг 
кўплаб  давлатларида  низоларни  тинч  йўл  билан 
ҳал  этишнинг  энг  мақбул  усули  сифатида  тан 
олинган.  
Айтиш  жоизки,  шиддат  билан  ривожланиб 
бораётган  айни  замонда  фуқаролик,  иқтисодий 
ва  меҳнатга  оид  низоларни  медиация  ёрдамида 
ҳал  этиш  тарафларнинг  қимматли  вақти  ва 
маблағини  тежаши  баробарида,  улар  ўртасидаги 
дўстона  муносабатлар  сақланишига  ҳам  замин 
яратади.  Зотан,  ушбу  низоларни  суд  тартибида 
ҳал  этиш  ва  суд  қарорининг  ижросини 
таъминлаш  муайян  муддатларни  талаб  этибгина 
қолмай,  аксарият  ҳолларда  чиқимларга  ҳам 
сабаб бўлишидан кўз юмолмаймиз. Медиациянинг асосий принциплари
- Медиация махфийлик;
- Ихтиёрийлик;
- Тарафларнинг ҳамкорлиги ва тенг 
ҳуқуқлилиги;
- Медиаторнинг мустақиллиги ва 
холислиги; Медиация иштирокчилари

Тарафлар  ва  медиатор  медиация 
иштирокчиларидир.  Жисмоний  шахслар  ҳам, 
юридик  шахслар  ҳам  медиация  тарафлари 
бўлиши мумкин.
•
Медиация  икки  ва  ундан  ортиқ  тарафлар 
ўртасида бўлиши, шунингдек бир ёки бир нечта 
медиатор  томонидан  амалга  оширилиши 
мумкин.

Тарафлар  медиацияда  шахсан  ёки  ўз  вакили 
орқали  қонун  ҳужжатларига  мувофиқ  иштирок 
этади. Медиаторга доир талаблар
•
Медиаторнинг фаолияти профессионал ёки нопрофессионал асосда амалга оширилиши мумкин.
•
Профессионал  асосдаги  медиатор  фаолиятини  Ўзбекистон  Республикаси  Адлия  вазирлиги 
томонидан  тасдиқланадиган  медиаторларни  тайёрлаш  дастури  бўйича  махсус  ўқув  курсидан 
ўтган,  шунингдек  Профессионал  медиаторлар  реестрига  киритилган  шахс  амалга  ошириши 
мумкин.
•
Нопрофессионал  асосдаги  медиатор  фаолиятини  йигирма  беш  ёшга  тўлган  ва  медиатор 
вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.
•
Нопрофессионал  асосдаги  медиатор  фаолиятини  амалга  оширувчи  шахс  ҳам  Ўзбекистон 
Республикаси  Адлия  вазирлиги  томонидан  тасдиқланадиган  медиаторларни  тайёрлаш  дастури 
бўйича махсус ўқув курсидан ўтиши мумкин. Кимлар модератор бўлиши мумкин 
эмас?

давлат  вазифаларини  бажариш  учун  ваколат 
берилган  ёки  унга  тенглаштирилган  шахс, 
бундан нотариуслар мустасно;

муомала  лаёқати  чекланган  ёки  муомалага 
лаёқатсиз  деб  топилганлиги  тўғрисида  суднинг 
қонуний  кучга  кирган  ҳал  қилув  қарори  мавжуд 
бўлган шахс;

судланганлик  ҳолати  тугалланмаган  ёки 
судланганлиги олиб ташланмаган шахс;

ўзига  нисбатан  жиноий  таъқиб  амалга 
оширилаётган шахс.
УНУТМАНГ!  Медиаторнинг  фаолияти 
тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмайди! Медиацияни қўллаш шартлари!

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади

Медиация  суддан  ташқари  тартибда,  низони  суд 
тартибида  кўриш  жараёнида,  суд  ҳужжатини  қабул 
қилиш  учун  суд  алоҳида  хонага  (маслаҳатхонага) 
киргунига  қадар,  шунингдек  суд  ҳужжатлари  ва  бошқа 
органлар  ҳужжатларини  ижро  этиш  жараёнида 
қўлланилиши мумкин.

Медиация  низони  ҳакамлик  судида  кўриш  жараёнида 
ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар 
қўлланилиши мумкин.

Медиация  суд  ҳужжатлари  ва  бошқа  органлар 
ҳужжатларини  ижро  этиш  жараёнида  қўлланилган 
тақдирда  фаолиятини  профессионал  асосда  амалга 
оширувчи  медиаторнинг  албатта  иштирок  этиши  талаб 
этилади.

Медиацияда иштирок этганлик факти айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас! Медиация жараёни!
Медиация тартиб-таомили медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида тарафлар 
томонидан келишув тузилган кундан эътиборан бошланади.1
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув тузилади.
2
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилади.
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда:
тарафлар ҳақидаги;
низо предмети тўғрисидаги;
медиация  тартиб-таомилини  амалга  ошириш  тартиби,  медиатор,  тарафлар  томонидан 
келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;
медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар бўлиши керак. Медиация жараёни!
Медиация тартиб-таомили амалга оширилаётганда даъво муддатининг ўтиши тўхтатиб турилади.
Х
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби
•
Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш учун тарафлар ўзаро келишувга кўра бир ёки бир 
неча медиаторни танлайди.
•
Медиация  тартиб-таомилини  амалга  ошириш  тартиби,  қоида  тариқасида,  медиация  тартиб-
таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишувда белгиланади.
•
Медиация  тартиб-таомили  амалга  оширилаётганда  медиатор  ўзининг  ҳаракатлари  билан 
бирор-бир  тарафни  устун  ҳолатга  қўйишга,  худди  шунингдек  тарафлардан  бирининг 
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга ҳақли эмас. Медиация жараёни!
Медиациянинг тугатилиши.
Медиация қуйидаги ҳолатлар муносабати билан тугатилади:

тарафлар томонидан медиатив келишув тузилганлиги;

низо хусусида ўзаро мақбул бўлган қарорга эришиш имконияти йўқлиги;

мавжуд  ихтилофлар  бўйича  келишувга  эришмай  туриб  медиацияни  тугатиш  тўғрисида 
тарафларнинг  келишуви  тузилганлиги  (медиация  тартиб-таомилини  амалга  ошириш  тўғрисида 
ёзма келишув мавжуд бўлган тақдирда);

бирор-бир тарафнинг медиацияни давом эттиришдан воз кечишни маълум қилганлиги;

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муддатлари ўтганлиги. Медиатив келишув!

Медиация  тартиб-таомилини  амалга  ошириш 
натижалари  бўйича  тарафлар  келиб  чиққан  низо  ёхуд 
мажбуриятларни  бажариш  шартлари  ва  муддатлари 
хусусида  ўзаро  мақбул  қарорга  эришган  тақдирда, 
тарафлар  ўртасида  ёзма  шаклда  медиатив  келишув 
тузилади.
•
Давлат  органи  ёки  бошқа  орган  томонидан  қайси  шахснинг  манфаатларини  кўзлаб  даъво  тақдим  этилган 
бўлса,  ўша  шахс  мазкур  давлат  органининг  ёки  бошқа  органнинг  иштирокисиз  медиатив  келишув  тузишга 
ҳақли.
•
Медиатив  келишув  уни  тузган  тарафлар  учун  мажбурий  кучга  эга  бўлиб,  ушбу  келишув  унда  назарда 
тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади.
•
Медиатив  келишув  бажарилмаган  тақдирда  тарафлар  ўз  ҳуқуқлари  ҳимоя  қилинишини  сўраб  судга 
мурожаат этишга ҳақли.
•
Медиатив  келишув  бажарилмаслигининг  оқибатлари  тарафлар  томонидан  ушбу  келишувнинг  ўзида 
белгилаб қўйилиши мумкин. Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Биринчидан,  махсус  қонун  қабул 
қилинганига  бир  ярим  йилдан  кўп 
вақт  ўтганига  қарамай 
мамлакатимизда  фақатгина  41  та 
профессионал  медиаторлар 
тайёрланди  халос,  бунга  сабаб  ўқув 
жараёни  бир  ой  муддат  қилиб 
белгиланганлиги  ва  базавий 
ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари 
миқдорида ҳақ олинаётганлиги.  Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Иккинчидан,  Адлия  органлари 
томонидан  Профессионал 
медиаторлар  реестри  юритила 
бошланди,  аммо  ушбу  реестр 
уларнинг  расмий  веб-сайтларига, 
шунингдек  Ўзбекистон 
Республикаси  Адлия 
вазирлигининг расмий веб-сайтига 
ҳанузгача 	
 жойлаштирилгани йўқ; Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Учинчидан,  медиация 
институтининг мазмун-моҳияти ва 
афазалликларини  аҳоли  ва 
тадбиркорлар  ўртасида, 
шунингдек  оммавий  ахборот 
воситалари,  интернет 
ресурсларида  фойдаланган  ҳолда 
тизимли  равишда  тарғибот  ва 
ташвиқот  қилиш  ишлари  амалга 
оширилмаяпти. Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Тўртинчидан,  Ўзбекистонда 
медиаторлар  фаолиятини 
мувофиқлаштириш,  уларга  услубий 
ёрдам  кўрсатиш,  медиацияга  оид 
халқаро  конвенцияларга  қўшилиш 
бўйича  илмий-амалий  тавсиялар  бериш, 
медиаторлар  касб  этикаси  қоидаларини 
жорий  қилиш  ва  бошқа  вазифаларни 
амалга  оширилишини  таъминлайдиган 
нодавлат-нотижорат  ташкилот 
тузилмаган. Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Бешинчидан,  профессионал 
медиаторлар  ўз  фаолиятларини 
бошлаши  учун  медиация  марказларини 
ташкил  қилиш  ва  уларга  зарур  моддий-
техника базасини, шу жумладан бино ва 
судларда  алоҳида  хоналар  ажратиш 
бўйича  ташкилий  масалаларни  ҳал 
қилинмаган.
Олтинчидан,
  давлат  органлари  ва  судларда  профессионал  медиаторлар 
тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. Танқидий таҳлил: соҳадаги 
муаммолар 
 
Еттинчидан,  Қонунни  қўллашда  юзага 
келаётган баъзи муаммолар, хусусан, «Медиация 
тўғрисида»ги  Қонунинг  12-моддасида	
   “давлат 
вазифаларини  бажариш  учун  ваколат  берилган 
ёки  унга  тенглаштирилган  шахс”  	
медиатор 
бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Бу норма 
қандай  тоифадаги  давлат  хизматчиларига 
тааллуқли  деган  ҳақли  саволни  беришга  асос 
бўлмоқда.  Агар  у  барча  давлат  хизматчиларига 
тегишли  бўлса,  давлат  олий	
   таълим 
муассасалари  педагогларига  ҳам  тегишли 
бўлади.  Аксинча  медиация  ривожланган 
мамлакатларда  профессионал  медиатор 
сифатида  аксарият  ҳолларда  университетлар  ва 
коллежларнинг  педагоглари  (профессор-
ўқитувчилари) фаолият юритадилар. Бундан  ташқари  «Медиация  тўғрисида»ги 
Қонунда  нопрофессионал  медиаторлар 
ҳисобини  юритиш  масаласи  ҳам  очиқ 
қолдирилган. Фойдаланилган адабиётлар 
рўйхати
 
Grenig,  Jay  E.  Alternative  dispute  resolution / 3rd  ed.	 / St.  Paul,  MN  : 
Thomson/West, c2005 .  
 
Brown,  Henry  J.	
 / ADR  principles  and  practice  /  Third  edition.	 / London: 
Sweet & Maxwell, 2011 .
 
Е.А.Борисова.  Альтернативное  разрешение  споров.  Учебное  пособие . 
Городец , 2019  г .
 
Contemporary  Issues  in  Mediation  Vo lume  1, 
https://www.simi.org.sg/CIIM/Books/CIIM-Vo l-1

Mediatsiya nizolarni hal qilishning muqobil usuli sifatida

Режа: 1. Mediatsiyani tashkil etish va uning xukukiy asoslari. 2. Mediatorga murojaat kilish shartlari, asoslari va tartibi. 3. Mediatsiya protsedurasini o‘tkazish tartibi. 4. Mediatorga kuyilayotgan talablar 5. Mediatsiya protsedurasida mediatorning vazifalari. 6. Mediatsiyani joriy etish muammolari.

Ҳозирги кунда ривожланган хорижий давлатлар ҳуқуқий тизимида низони судгача олиб бормасдан, муқобил йўл билан ҳал қилишга қаратилган медиация – яраштирув жараёни алоҳида аҳамият касб этмоқда. Юртимизда ҳам чинакам бозор механизмларининг амалга оширилиши соҳасини тартибга солувчи зарур ҳуқуқий замин яратилишини талаб қилади. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида низоларини муқобил ҳал этиш усулларидан бири сифатида медиация тушунчаси, мақсади, вазифалари, механизмини белгиловчи “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди.

Асосий тушунчалар Медиация — келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиши учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилиш усули; Ўзбекистон Республикасининг « Медиация тўғрисида »ги қонуни Медиатор — медиацияни амалга ошириш учун тарафлар томонидан жалб этиладиган шахс; Медиатив келишув — медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув; Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги келишув — тарафларнинг тузилган пайтдан эътиборан медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган келишуви; Медиацияни қўллаш тўғрисидаги келишув — низо келиб чиққунига қадар ёки у келиб чиққанидан сўнг тарафларнинг низони медиация тартиб-таомилини амалга оширган ҳолда ҳал этиш зарурлиги тўғрисида тузилган келишуви.

 “ Медиация тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамиятли. 2019 йил 1 январдан кучга кирган бу қонун ҳақида фикр юритганда, авваламбор, “медиация” сўзининг луғавий маъносига тўхталиш лозим. Воситачилик маъносини англатувчи бу атама инглизча “ mediation” сўзидан олинган бўлиб, жаҳоннинг кўплаб давлатларида низоларни тинч йўл билан ҳал этишнинг энг мақбул усули сифатида тан олинган. Айтиш жоизки, шиддат билан ривожланиб бораётган айни замонда фуқаролик, иқтисодий ва меҳнатга оид низоларни медиация ёрдамида ҳал этиш тарафларнинг қимматли вақти ва маблағини тежаши баробарида, улар ўртасидаги дўстона муносабатлар сақланишига ҳам замин яратади. Зотан, ушбу низоларни суд тартибида ҳал этиш ва суд қарорининг ижросини таъминлаш муайян муддатларни талаб этибгина қолмай, аксарият ҳолларда чиқимларга ҳам сабаб бўлишидан кўз юмолмаймиз.