ЮКЛАМАЛАР СТИЛИСТИКАСИ
• ЮКЛАМАЛАР СТИЛИСТИКАСИ Режа: • 1.Юкламаларнинг грамматик, семантик ва стилистик табиати. • 2.Юкламалар синонимияси ва функционал-услубий хусусиятлари. • 3.Юкламалар пресуппозицияси.
• Юклама моҳият эътибори билан стилистиканинг кузатиш объектидир. Буни юкламага берилган қуйидаги таъриф ҳам исботлайди: «Айрим сўз ёки гапга қўшимча маъно жилоси (оттенкаси) бериш учун хизмат қиладиган ёрдамчи сўзлар юкламалардир». • Акад.Виноградов В.В.: юкламалар ёрдамчи сўзлар доирасидаги ўз лексик-грамматик белгисига, тарихий тараққиётига ва семантик-грамматик группаларига эга бўлган мустақил категориядир. Уларнинг лексик маънолари грамматик, логик ва экспрессив-стилистик функцияларга тенг келади. Шунинг учун уларнинг мазмуний томони кенг, синтактик сатҳда фойдаланиш қулайдир. 1. Юкламаларнинг грамматик, семантик ва стилистик табиати .
ЮКЛАМАНИНГ Г РАММАТИК ТАБИАТИ ҚУЙИДАГИЧА : ЮКЛАМА - ҚЎШИЧА , ЮКЛАМА - СЎЗ .. • Юкламанинг семантик табиати қуйидагича : ажратиб кўрсатади , сўроқ , ҳис - ҳаяжон , таажжуб , таъкид ва кучайтирув , тасдиқ , инкор , чегаралов , қистов маъноларини ифодалайди.
• -сўроқ ва таажжуб юкламалари ( -ми, -чи, -а, -я ), • -кучайтирув ва таъкид юкламалари ( -ку, ҳам, -у, -ю, -да, -оқ, -ёқ, -ки, ким, ҳатто, ҳаттоки, наҳотки, тим, лиқ, лим, ғирт, ғарқ, жиққа ), • -айирув ва чегаралов юкламалари ( -гина/-кина/-қина, фақат ), • -аниқлов юкламаси ( худди, нақ ), • -гумон юкламаси ( -дир ), • -инкор юкламаси ( на-на ). • Қавс ичида келтирилган грамматик ёки грамматикализациялашган бирликлар бир вақтнинг ўзида ҳам семантик, ҳам стилистик маъноларни англатади. Семантик маънолар уларни гуруҳларга ажратиб таҳлил қилиш имконини берса, стилистик маънолар субъектив характерда бўлади ва уларнинг барчасига тегишли бўлади.и гуруҳларга ажратиб таҳлил қилиш имконини берса, стилистик маънолар субъек Шунга кўра юкламалар 6 турга бўлинади:
Хўш , юкламаларнинг стилистик табиати ҳақида нима дейиш мумкин ? юкламага хос бўлган стилистик оттенка унинг семантик маъноси билан ёнма - ёндир . Масалан, нутқда у орқали айириш ёки чегаралаш маъноси англашиладиган бўлса, айни пайтда у орқали нутқ эгасининг субъектив муносабати ҳам акс этади: Фақат сен шеъримни севма ҳеч қачон, Фақат сен ҳимоя қилма номимни (А.Орипов) . Тўғри, муаллиф субъектив муносабатини ифодалаш тўлалигича шу сўз зиммасида эмас. Бу муносабат матн яхлитлигида англашилади. Аммо юклама матнда ўзига алоҳида вазифа олади: гапнинг кимга қаратилгани янада аниқ бўлади, таъкидланади. Булар айни пайтда сўзга юкланган стилистик маъно ҳамдир. Фикрнинг қанчалик асосли эканлигини матндан бу юкламани олиб ташлаш орқали ишонч ҳосил қилиш мумкин.