logo

Jahon tajribasida fuqarolik jamiyati institutlari faoliyati

Yuklangan vaqt:

08.08.2023

Ko'chirishlar soni:

0

Hajmi:

43.9580078125 KB
Жаҳон тажрибасида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти
Режа:
1. Ривожланган   Ғарб   давлатларида   фуқаролик   жамияти
институтларининг шаклланиши
2. Ғарб   мамлакатларида   давлат   ва   фуқаролик   жамияти   институтлари
ўртасида ҳамкорлик сиёсати 
3. Ривожланган   Шарқ   мамлакатлари   ижтимоий-иқтисодий   ҳаётини
модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни 
Таянч   сўзлар:   ижтимоий   шериклик,   фуқаролик   жамияти,   фуқаролик   жамияти
институтлари.
1. Ривожланган   Ғарб   давлатларида   фуқаролик   жамияти
институтларининг шаклланиши
Фуқаролик   жамияти   бир   вақтнинг   ўзида   муайян   ғоя   ва   мафкура,   аниқ   асосга   эга
бўлган   воқеликни   қамраб   олмасада   унинг   амалий   характери   билан   боғлиқ   ҳолда   намоён
бўлади.   Чунки   бундай   ўз-ўзини   институтционал   бошқарув   шакли   бир   томондан,   шахсий
эркинлик,   ўзаро   муносабатнинг   тури   ва   предметини   эркин   танлашга   имкон   берувчи
ижтимоий   муносабатларнинг   аниқ   соҳаси   ва   қизқишларни   субъектив   қондириш   усули
сифатида   талқин   қилинса,   бошқа   томондан,   юзага   келган   аниқ   воқеа-ҳодисага   ўзига   хос
“кучли   ва   мустақил   шахс”   нуқтаи   назаридан   ёндошиш   имконини   берувчи   ижтимоий
тизим сифатида ривожланиб боради. Масалан, АҚШда фуқаролик жамиятининг дастлабки
расмий   институтлари   диний   уюшмалар,   мактаблар   ва   турар   жойи   бўйича   ҳавфсизлик   ва
тартибни   таъминловчи   ижтимоий   гуруҳлар   сифатида   фаолият   олиб   борган.   Ғарбий
Европада эса бундан фарқли равишда фуқаролик жамияти институтлари иқтисодий соҳада
ўз-ўзини   намоён   қилиб,   бу   янги   ва   эски   типдаги,   олдинги   уюшмалар   ва   корпоратив
бирлашмалар   асосида   ташкил   топган   мустақил   бозор   ташкилотлари   сифатида   фаолият
юритган.   Германияда   фуқаролик   жамияти   институтларининг   ўзига   хос   фаолияти
гильдияда   ўз   аксини   топиб,   ўз   вақтида   ҳунарманд   ва   савдогарларнинг   ўз-ўзини   ҳимоя
қилиш   ва   шаҳарларни   бошқаришга   ўзига   хос   таъсир   ўтказишнинг   дастлабки   шакли
сифатида   қарор   топган.   Ўз   навбатида   Европанинг   Флоренция,Падуява   бошқашаҳарлари
ўзини гильдия-шаҳар(townsmen) сифатида шакллантирган 1
. 
Ҳозирги даврда ривожланган Ғарб давлатларида фаолият олиб бораётган фуқаролик
жамияти   институтлари   демократик   сиёсий   фаолликни   назарда   тутган   ҳолда   давлат
устидан   назоратни   амалга   оширади.   Бунда   сиёсий   партиялар   таъсири   ва   ўз-ўзини
бошқариш  институтлари  фаоллиги   тобора ортиб бораверади .   Яъни шахс   эркинли ги   олий
қадрият   сифатида   баҳоланади.   Масалан,   АҚШ,   Буюкбритания,   Австралияда   мазкур
принцип сабаб давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига аралашувига йўл қўйилмайди. 
Кучли   давлат   анъанаси   Шарқ   давлатлари   каби   кўпгина   Ғарб   мамлакатларига   ҳам
хос, айниқса Германия давлат бошқарув  тизимида бу ҳолатга бевосита гувоҳ бўлишимиз
мумкин.   Яъни   Германия   ижтимоий-сиёсий   ҳаётида   давлатнинг   роли   жамият   ҳаётини
барқарорлаштиришдаги аҳамияти кучли ҳисобланади. Шу боисдан ҳам давлат тузилишига
алоҳида эътибор қаратилади. Бунда миллий бирдамлик ғояси устувор аҳамият касб этади.
Шунинг   учун   ҳам   шахсий   эркинлик   давлат   қудратига   боғлаб   талқин   этилади.   Унга   кўра
давлат   кучли   бўлсагина,   шахс   қизиқишлари   ва   эркинлигини   ҳимоя   қила   олади.   Яъни,
давлат тартиби ғояси, миллий бирдамлик шахс эркинлигидан ҳам устун қўйилади. Бундай
1
 Ашин Г.К., Кравченко С.А., Лозаннский Э.Д. Социология политики. Сравнительный анализ российских и 
американских политических реалий: Учеб. пособие для высших учебных заведений. - М.: Экзамен, 2001. - 
608с
Aim.uz хокимият  бошқарув  тизими  Германиядан  ташқари   Франция   ва   Японияга  мамлакатларига
хос дир .   Шунингдек,   Германияда   фуқаролик   жамияти   соҳасида   ва   унинг   фаоллигини
оширишда   фуқарога   нодавлат   секторни   ривожлантиришнинг   муҳим   мақсадли   объекти
сифатида   эътибор   қаратилади.   Германияда   муҳим   сиёсий-ҳуқуқий   ва   ижтимоий-
иқтисодий   вазифаларнинг   ҳал   этилишида   ҳамда   инсоннинг   қонуний   ҳуқуқ   ва
эркинликлари   ҳимоя   қилинишидафуқаролик   жамияти   институтлари   муҳим   рол   ўйнайди.
Бунда   давлат   фаолияти   устидан   жамоатчилик   назоратининг   таъминланиши   фуқаролик
жамияти   институтларининг   муҳим   вазифаси   деб   қаралади.   Давлат   тизимлари   фаолияти
устидан   жамоатчилик   назоратининг   амалга   оширилишида   ноҳукумат   ташкилотларининг
ролини   кучайтириш   давлатнинг   жамият   билан   самарали   ўзаро   алоқада   бўлиши
механизмларини мустаҳкамлайди 2
. 
Германияда   фуқароларнинг   давлат   органлари   фаолияти   тўғрисида   эркин   ахборот
олишга   бўлган   конституциявий   ҳуқуқларини   амалга   ошириш   кўп   қиррали   ва   мураккаб
жараён   сифатида   баҳоланади.   Шунинг   учун   ҳам   мазкур   жараёнлар   ахборот   эркинлигига
оид   ҳуқуқий   механизмлар   асосида   тартибга   солинади.   Чунки   бугунги   кунда   оммавий
ахборот   воситалари   ходимларининг   замонавий   ахборот   бозори   шароитида   жамият
олдидаги масъулияти ҳамда жавобгарлигини янада чуқур англашига хизмат қилувчи зарур
механизмларни   ишлаб   чиқиш   муҳимдир.   Шунинг   учун   ҳам   2003   йилнинг   майида
Германияда   оила,   кекса   фуқаролар,   аёллар   ва   ёшлар   ишлари   бўйича   қўмитанинг   кичик
бўлими   (Фуқаролик   фаоллиги   бўйича   кичик   қўмита)ташкил   этилган.   Унинг   вазифасига
Германиянинг   фуқаролик   жамиятини   тадқиқ   этиш   тавсияларини   бажаришга
кўмаклашиш   ҳамда   ўз   йўналишидаги   қонун   лойиҳалари   ва   ташаббусларини   муҳокама
қилиш киради.
Шунингдек   бу   мамлакатда   аҳолининг   давлат,   тижорат   ва   жамоат   ташкилотларига
бўлган   ишончи   “учинчи   сектор”ни   ривожлантиришнинг   муҳим   мезонлари   ҳисобланади.
Фуқаролик   жамиятини   ривожлантириш   жараёнидаги   «биринчи»   ва   «учинчи»   секторлар
ўртасидаги ўзаро муносабатларни институционаллаштириш ҳар икки томон учун фойдали
ҳисобланади.   Бундай   ҳамкорлик   сиёсатини   белгилаб   берадиган   ҳужжатлар   давлат   билан
фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг
муайян   босқичи   учунгина   фойдали   бўлади.   Уларда   давлат   ҳокимиятининг   фуқаролик
жамияти ролига нисбатан янгича нуқтаи-назари акс этади ва учинчи сектор ташкилотлари
билан самарали ўзаро ҳамкорлик асослари яратилади 3
. 
Германияда   “учинчи   сектор”   фуқаролик   жамияти,   фаол   фуқаролик   ва   бирдамлик
ҳисси – яқин яқингача фақат сиёсатшуносларни қизиқтирган тушунчалар эндиликда барча
ижтимоий-гуманитар   соҳа   вакиллари   томонидан   муҳокама   қилинмоқда.   Бунинг   сири
нимада?   Нима   сабабдан   бугун   унинг   аҳамияти   бунчалик   ошган?   Биринчидан   “учинчи
сектор”   –   фуқаролик   жамиятининг   ташкилий   инфратузилмаси   –   узоқ   йиллар   давомида
ривожланувчи   иқтисоднинг   муҳим   тармоғига   айланди.   Масалан,   биргина   Германиянинг
ўзида   1990   йилдан   1995   йилгача   у   30%   ўсди.   Бундан   маълум   бўладики,   учинчи   сектор
меҳнат   бозори   учун   алоҳида   аҳамият   касб   этади.   90   йил   ўрталарига   келиб   Германия
аҳолисининг   таҳминан   2,1   млн.   (иш   билан   банларнинг   5%)   нотижорат   секторда   бўлган.
Бошқа   мамлакатларга   нисбатан   Германиянинг   “учинчи   сектори”   ўзининг   иқтисодий
аҳамиятига   кўра   “ўртача”   ҳисобланади.   Унчалик   катта   бўлмаган   бошқа   Ғарб
мамлакатлари   -   Нидерландия,   Ирландия,   Бельгия   –   бу   жиҳат   бўйича   10%   гача   чиққан
холос.   Сабаби   давлат   ва   “учинчи   сектор”   ўртасида   бевосита   ва   узлуксиз   ҳамкорлик   бу
мамлакатларда   Германия   даражасида   ривожлантирилмаган.   Германияда   давлат   ва
“учинчи   сектор”   ўртасидаги   субсидарлик   тамойилининг   қўлланилиши   беғараз   ёрдам
билан чегараланади. 
2
 Курбатов В.И. Современная западная социология: Аналитический обзор концепций: Учеб.пособие. – 
Ростов-на-Дону: Феникс, 2001. – 416с.
3
 .Сморгунов Л.В. Современная сравнительная политология. Учебник. - М.: «Российская политическая 
энциклопедия» (РОССПЭН), 2002. - 472с.
Aim.uz Иқтисодий   жиҳатдан   Германияда   “учинчи   сектор”   давлат   молиявий   ресурсларига
боғлиқ.   Беғараз   фондлар   ва   уларнинг   давлат   томонидан   молиялаштирилиши   “учинчи
сектор”нинг   давлатга   боғлиқлигини   оширади.   Ва   бу   жиҳат   айниқса   бошқа   давлатлар
билан   солиштирилганда   яққол   намоён   бўлади.   Катта   молиявий   ёрдам   олишда
ифодаланувчи   сиёсий   партиялар   ва   давлатга   яқинлик   “учинчи   сектор”   элементларини
фуқаролик   жамиятидан   ташқарида   бўлишига   ва   квазидавлат   секторига   киришига   олиб
келади. Бироқ “учинчи сектор” “эзгу ишлар ҳомийлигидан”  иборат эмас. Ташкилотларда
ўтган   вақт   учун   тўланмайдиган   пул   миқдори   тўлиқ   бандликдаги   миллионлаб   одамларга
тўланадиган   пулга   тенг   бўлган.   Жамоатчилик   асосидаги   фаолиятнинг   манбаи   бўлган
бирдамлик ҳисси фуқаролик жамияти мавжудлигининг муҳим асоси ҳисобланади. Охирги
тадқиқотлар   кўрсатишича,   Германияда   14   ёшдан   катта   бўлганларнинг   34%  жамоатчилик
асосида   (“учинчи   сектор”   ташкилотларида   -   80%)   фаолият   олиб   бориб,   бунга   ҳафтасига
ўртача 5 соат вақтини сарфлайди.
Охирги уч ўн йилликда Германияда фондлар сони тобора ошиб бормоқда. Уларнинг
фаолияти   қонуний   асос   билан   мустаҳкамланади.   Улар   орасида   янги   турдаги   фуқаролик
ёки шаҳар фондлари бўлиб, бунда ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар ҳамкорлик
асосида   маҳаллий   миқёсда   у   ёки   бу   муаммони   бартараф   қилиш   йўлида   бирлашади.
Германиянинг   янги   ерларида   ҳам   ижобий   ўзгаришлар   кузатилмоқда.   1990   й.   Шарқий
Германияда   ҳақиқий   “портлаш”   бўлган,   бунда   80.000   то   100.000гача   жамиятлар   ташкил
топган.   Германияда  тузилган  ташкилотлар   ўзига   хос жиҳати   ижтимоий-сиёсий  жиҳатдан
марказий  соҳалар  – атроф-муҳитни  сақлаш  ва халқаро  фаолият жабҳасидаги  динамикаси
билан   боғлиқ.   “Учинси   сектор”   ташкилотлари   аъзоларининг   тобора   ошиб   бориши   унинг
одамлар   ҳаётига   кириб   борганлигидан   далолат   беради.   Қолаверса,   “учинчи   сектор”   кўп
жиҳатдан   жамиятнинг   ўз-ўзини   ташкиллаштириш   ва   инновацияларга   нисбий   лаёқатидан
далолат   беради.   Яъни   бу   фаолиятдаги   янгилик   асосан   ҳукумат   фаоллик   кўрсатмаган
соҳаларда   юзага   келади.   Шу   нуқтаи   назардан   бу   ҳодисани   ижобий   баҳолаш   мумкин.
АҚШда кузатилаётган "Bowling alone" – ижтимоий фаоллик ҳалокати феномени Германия
жамиятига хос эмас.
Қизиқишларни   ифодалаш   функцияси   бунда   қандай   амал   қилади?   деган   саволга
қуйидагича   жавоб   бериш   мумкин.   Энг   янги   жараёнлар   шуни   кўрсатадики,   “мавзу
адвокат”лари деб номланувчи атроф-муҳитни сақлаш ва халқаро фаолият ташкилотларига
пулни сарфлаш ва уларда жамоатчилик асосида иштирок этиш модага айланяпти. “Мавзу
адвокатлари”   га   ўхшашларнинг   мавжудлигини,   “учинчи   сектор”нинг   давлат
функцияларига   таъсир   қилиши   ёки   давлатнинг   амал   қилиш   чегарасини   кўрсатишга
қодирми?   Германия   мисолида   биз   бунинг   қарама-қарши,   аммо   умуман   олганда   ижобий
натижаларини   кўрамиз.   Айнан   янги   ва   ўзига   мустаҳкам   ишончи   бўлган,   давлат
оталиғидан   ташқарида   вужудга   келган   ташкилотлар   ўзига   хос   фуқаролик   жамиятидан
далолат   беради.   “Учинчи   сектор”   ва   сиёсатнинг   бошқа   соҳаларини   оладиган   бўлсак,
фуқаролик жамияти устуворликлари, прусс-протестант этатизм ва католик патернализмни
ўзида   мужассам   этган   Германия   анъанасига   зиддир.   Мазкур   этатистик-патерналистик
анъана   субсидарлик   концепциясида   ўз   ифодасини   топади.   Субсидар   ҳисобланган   ва   шу
билан   бирга   марказий   ва   ижтимоий   жиҳатдан   қўллаб-қувватлашга   муносиб   бўлган
ташкилотлар аввало ҳуқуқий чегаралар билан белгиланади, бу ўз навбатида унчалик катта
бўлмаган ташкилотлар имкониятларини чегаралайди. Бунда фуқаролик жамиятининг эмас
балки давлат ва коммуналар қизиқишлари ҳимоя қилинади,.
2.Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида
ҳамкорлик сиёсати
Ғарб мамлакатларида ҳамкорлик сиёсати асосида нотижорат секторининг жамиятни
ривожлантиришга   ҳиссаси   эътироф   этилади   ундан   сўнг   эса   томонларнинг   умумий
режалари   ҳамда   давлат   ва   жамоат   бирлашмалари   томонидан   ҳамкорлик   принципларини
Aim.uz амалий механизмлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича аниқ чора тадбирлар
режаси   ишлаб   чиқилади.   Шунинг   учун   ҳам   бундай   ҳамкорлик   сиёсати   одатда   икки
томоннинг   биргаликдаги   саъй-ҳаракатлари   ва   музокаралари   натижаси   мустаҳкамланиб
борилади.   Улар   турли   шаклларда   намоён   бўлади:   икки   томонлама   расмий   битимлар
масалан, Буюк Британия давлати ва фуқаролик жамияти ўртасида тузилган шартномалар,
ҳукумат томонидан давлат дастурлари сифатида қабул қилинадиган «дефакто» битимлари
(Хорватия   ҳамкорлик   дастури)   ёки   Парламент   (Эстония   фуқаролик   жамиятини
ривожлантириш   концепцияси)   ёхуд   томонларнинг   мажбуриятлари   ифода   этилган   бир
томонлама   баёнотлар   (Венгриянинг   фуқаролик   жамиятига   нисбатан   давлат
стратегияси)   шаклида қабул қилиниши мумкин. 
Давлат   томонидан   ушбу   битимлар   ва   баёнотлар   учинчи   сектор   учун   ҳам,   давлат
секторининг   ўзи   учун   ҳам   жуда   муҳим   саналади.   Чунки   улар,   биринчидан,   фуқаролик
жамияти   ташкилотларига   ўз   фаолиятларининг   жиддий   қўллаб-қувватланишини,   демак
жамият   манфаатлари   йўлида   фаолият   соҳаларини   кенгайтириш   имконини   берса,
иккинчидан,   давлат   ўз   сиёсатига   фуқаролик   жамияти   билан   мулоқот   қилиш   ва
шерикликни   қўшиб,   бундай   шериклик   ёрдамида   ўз   вазифаларини   муваффақиятли
бажаришига имкон беради. Бундай муваффақиятли ҳамкорлик сиёсатининг асосий омили
–   ўзаро   манфаатларга   риоя   этиш   кафолатлари,   «бошқа   томоннинг   мақсад   ва
вазифаларига» ҳурмат ва ишончга  асосланади. Бироқ давлатнинг нодавлат ташкилотлари
билан   ҳамкорлик   қилиш   тўғрисида   музокаралар   олиб   бориш   ва   сиёсий   ҳужжат   қабул
қилишида   машкур   ташкилотларнинг   ташаббускор   бўлиши   табиий   ва   эҳтимоллик
даражаси ҳам юқори ҳисобланади, лекин Хорватия ва Венгрия мисоллари ушбу масалада
давлат   ҳокимияти   ҳам   манфаатдор   бўлиб,   ўзи   мазкур   жараён   ташаббускори   бўлиши   ва
уни муваффақиятли якунига етказиши ҳам кўзда тутилган. 
Шу  маънода   ҳамкорлик   тўғрисида  сиёсий   ҳужжат  қабул  қилинишининг   ўзи   етарли
эмас.   Шунинг   учун   ҳам   Буюк   Британия   битимининг   15-моддасида   уни   «якунлаш   эмас,
балки   илк   нуқта»   деб   атал ади .   Шартнома   эса   «жараён»   деб   номлан ади .   Бу   билан   агар
келишилган   матн   қабул   қилишга   муваффақ   бўлинмаса   ҳам   музокаралар   жараёнидан   ҳар
икки   томон   ютиши га   алоҳида   эътибор   қаратилади .   Бундай   соғлом   муносабатлар   тез-тез
ўтказиладиган  учрашувлар,  конструктив  мунозаралар,  фаол ҳамкорлик,  шунингдек  ўзаро
ён босишлар ва бир-бирини тушунишга интилишлар   асосида   шаклланади. Шундай бўлса-
да,   нотижорат   сектор   учун   ҳам,   ҳукумат   учун   қонун   кучига   эга   деб   ҳисобланган   ва
мажбуриятлар   ижросининг   аниқ   муддатлари   кўрсатилган   ҳужжатнинг   қабул   қилиниши
энг   мақбул   вариант   бўларди.   Бироқ   ҳатто   учрашувлар,   муҳокамалар,   музокаралар
жараёнининг   ўзи   –   агар   унинг   натижасида   давлат   тузилмалари   билан   ўзаро   англашувни
яхшилаш  асосида  бўлса ҳам – улардан кутилганидан кўпроқ манфаат келиши  ҳам  мумкин.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Буюк Британияда муайян тоифага тааллуқли бўлган
ҳамкорликнинг  институционал   шаклларидан   ташқари  таснифлаш   осон  бўлмаган  алоҳида
функцияларга   эга   институционал   шакллар   ҳам   мавжуд.   Бундай   ихтисослаштирилган
тузилмаларга мисол сифатида, Буюк Британиянинг Хайрия ишлари бўйича комиссиясини
ҳам   келтиришимиз   мумкин.   Бизга   маълумки,   мазкур   хайрия   ишлари   бўйича
комиссия   қонун   асосида   Англия   ва   Уэльсдаги   хайрия   ташкилотларининг
мувофиқлаштирувчи   ва   рўйхатга   олувчи   органи   сифатида   таъсис   этилган.   Ўз   набатида
бундай   хайрия   ташкилотлари   Буюк   Британия   ижтимоий   ҳаётининг   ажралмас   қисми
ҳисобланади.   Лекин уларга қўйиладиган қонуний талабларга риоя этилишини таъминлаш
учун   фаолиятларини   тартибга   солиш   талаб   этилади.   Бу   ташкилотлар   сидқидилдан   ва
қонун   доирасида   иш   кўриши,   шахсий   манфаатни   эмас,   балки   ижтимоий   фойдали
мақсадларни   кўзлашлари,   мустақил   бўлишлари,   васийлик   кенгашларининг   аъзолари
ташқаридан   бирор   ноқонуний   таъсирсиз   қарорлар   қабул   қилишлари,   хайрия
ташкилотларининг ўзлари томонидан бошқарувдаги ҳамма жиддий ҳолатлар ёки қасддан
қилинадиган   ҳуқуқбузарликларга   нисбатан   тегишли   чоралар   кўрилиши   талаб   этилади.
Комиссия   ўз   фаолиятини   хайрия   ишлари   тўғрисидаги   қонунчилик   ижро   этилишини
Aim.uz таъминлаган,   хайрия   ташкилотлари   самарали   ҳуқуқий,   бухгалтерия   ва   бошқарув
тизимлари   доирасида   яхшироқ   фаолият   кўрсатиш   имкониятларини   берган   ҳолда   амалга
оширади.   Бунда   комиссия   жамиятда,   иқтисодиёт   ва   қонунчиликда   рўй   бераётган
воқеаларни   кузатиб   боради,   самарали   бошқарувни   ва   жамиятга   ҳисоб   беришни
таъминлашга   кўмаклашади.   У   қонунчилик   ва   амалиёт   масалалари   бўйича   ахборотни
тарқатади   ва   маслаҳатлашувлар   ўтказади,   хайрия   ташкилотларини   рўйхатга   олиш
жараёнига   кўмаклашади,   қонун   бузилиши   ҳолатлари   бўйича   ўз   текширишларини   олиб
боради, бошқа мувофиқлаштирувчилар (прокуратура, полиция) билан ҳамкорлик қилади,
шунингдек   хайрия   ташкилоти   мулки   сақланиши   учун   унинг   фаолиятига   аралашиши   ҳам
мумкин.   Хайрия   ишлари   бўйича   комиссия   ҳар   йили   Парламент   ва   Ички   ишлар   вазирига
ҳисоб   беради,   ўзининг   йиллик   ҳисоботларини   эълон   қилади.   Шу   билан   бирга,   комиссия
бутун жамият манфаатлари йўлида фаолият олиб борадиган мустақил орган ҳисобланади 4
.
Шу   ўринда   таъкидлаш   лозимки,   сиёсий   ҳужжатни   муҳокама   қилишнинг
марказлаштирилган   тартиби   уни   қабул   қилишга   олиб   келиши   шарт   эмас,   лекин   ушбу
жараёндаги   кўп   сонли   ошкора   мунозаралар   жамоатчиликнинг   сиёсий   қарорлар   қабул
қилишда   иштирок   этишига   мисол   бўла   олади.   Масалан,   Буюк   Британия   амалиёти
битимларни амалга ошириш ва унга риоя этиш йўлида икки томон учун ҳам тўсиқлардан
бири   –   ижтимоий   сектор   томонидан   битимлар   тўғрисида   етарлича   хабардорликнинг
йўқлиги   ёки   тушунмовчилик   мавжудлигидан   далолат   беради.   Шунинг   учун   ҳам   ҳужжат
матнини   тайёрлашга   экспертларни   жалб   этиш   ҳамда   уни   муҳокама   этиш   ва   келишишда
жамоатчиликнинг кенг иштирок этишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Ғарбий Европада
«секторни англаш», яъни жуда кўп нотижорат ва ноҳукумат ташкилотларни ягона сектор
сифатида   (масалан,   жамоатчилик   ёки   учинчи   сектор   каби)   тасаввур   этиш   –   янги   ҳодиса
бўлиб,   кўпгина   мамлакатларда   ҳали   қарор   топмаган.   Ҳамкорлик   институтлари   уларга
эҳтиёж   бўлган   айрим   соҳаларда   (одатда,   ижтимоий   хизмат   кўрсатиш,   экология   ёки
халқаро ёрдам соҳаларида) ривожланган. Шунга қарамасдан айрим соҳаларда шаклланган
баъзи принциплар ва амалиёт умумэътироф этилиш даражасигача кўтарилган ҳамда бутун
нодавлат   нотижорат   ташкилотлари   секторига   ва   умуман   ҳатто   фуқаролик   жамиятига
тарқалган.   Ана   шундай   универсал   принципларга,   масалан   субсидиарлик   принципи,
ахборотдан   фойдаланиш   ва   манфаатдор   гуруҳлар   билан   маслаҳатлашув   (ижтимоий
мулоқот) киради.
Франция   ва   Германияда   жойларда   ижтимоий   шериклик   лойиҳаларини
режалаштириш,   мувофиқлаштириш,   амалга   ошириш   ва   молиялаштириш   учун
масъулиятнинг   катта   қисми   ҳудудий,   округ   ва   муниципал   таълим   (ўзини   ўзи   бошқариш
органлари)   зиммасига   юклатилган.   Бироқ,   Австрия,   Бельгия,   Буюк   Британия,   Германия,
Франция,   АҚШ   ва   қатор   бошқа   ривожланган   мамлакатларда   давлат   органларининг   ОАВ
билан   ўзаро   ҳамкорлиги   алоҳида   базавий   қонунларда   тартибга   солинмаган.   Шу   нуқтаи-
назардан   қараганда,   аксарият   Европа   мамлакатларидаги   ижтимоий   шериклик   институти
ижтимоий-меҳнат   соҳасида   иқтисодий   манфаатлар   келишуви   ва   ижтимоий-меҳнат
низоларни тартибга солиш бўйича давлатнинг воситачилик роли билан ишга ёлланувчи ва
иш берувчи ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар тизими сифатида шаклланган 5
. 
XX   аср   охири   –   XXI   аср   бошида   жаҳон   молиявий-иқтисодий   инқирози   шароитида
Европанинг қатор мамлакатлари ноҳукумат сектори билан ҳамкорликка оид ягона давлат
сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. Бу эса давлат
ва   ноҳукумат   секторининг   ижтимоий,   ижтимоий-иқтисодий,   гуманитар   ривожланишга
оид   долзарб   масалаларни   ҳал   этишдаги   саъй-ҳаракатлари   ва   ресурсларини
бирлаштиришга   кенг   имконият   яратиб   берди.   Оқибатда   эса   фуқароларнинг   сиёсий
ҳаётдаги   иштирокини   фаоллаштириш,   давлатни   аҳолига   айрим   хизматларни   кўрсатиш
4
 Schmitter Ph. Civil society East and West// Consolidation the Third Wave Democracies: Themes and Perspectives/
Ed. by L.Diamond et al. Baltimore and London: The Johns Hopkins U.P., - 1997. – P.239-262.
5
  Helmut K. Anheier, Stefan Toepler,   International Encyclopedia of Civil Society , Springer-Verlag New York Inc., 
New York 2010 .
Aim.uz юкидан қисман озод қила оладиган ҳамкорликнинг механизмларини яратишга эришилди.
Европада   давлат   институтларининг   ННТлар   билан   ҳамкорликни   йўлга   қўйишнинг
муҳимлиги бир қатор халқаро ҳужжатларда ўз ифодасини топган. Масалан, БМТнинг 1968
йилдаги   Иқтисодий   ва   ижтимоий   кенгаши   резолюцияси   (1297),   «Европада   давлат
бошқаруви   масалалари   бўйича   оқ   китоб»   (25   июль,   2001   йил),   «Европада   ноҳукумат
ташкилотлар   мавқеининг   асосий   принциплари»   (16   апрель,   2003   йил)   ва   бошқа   шу   каби
ҳалқаро   хужжатларда   ННТларнинг   давлат   ва   жамият   ишларини   бошқаришдаги   ролига
алоҳида аҳамият қаратилади, мулоқот ва маслаҳатлашув орқали ўзаро ҳамкорликни йўлга
қўйилиши ҳамда муайян давлат кўмаги шаклларини тақдим этиш механизмларини жорий
этилишига алоҳида эътибор қаратилади. 
Ривожланган   Ғарб   давлатларида   фаолият   олиб   бораётган   фуқаролик   жамияти
институтлари   замонавий   фуқаролик   жамияти   моделини   яратиш,   унинг   давлат
бошқарувидаги   самарали   иштирокини   таъминлаш   масаласига   алоҳида   эътибор
қаратмоқда.  Бундай замонавий  модел асосида  жамият  ва давлат  бошқарувида  фуқаролик
институтларининг   ўрни   ҳамда   аҳамиятини   мустаҳкамлаш,   жамоатчилик   тузилмалари   ва
давлат   органларининг   ижтимоий   шериклик   асосидаги   ҳамкорлигини   янада
ривожлантириш мумкин. Шу билан бирга, давлатнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари
билан ҳамкорлиги очиқлик ва шаффофлик тамойилларига ҳамда фуқаролик жабҳасида юз
бераётган   жараёнларнинг   чуқур   тизимли   таҳлил   қилиб   боришга   кенг   имкон   беради.
Масалан,   Францияда   давлат   ноҳукумат   ташкилотларини   ҳукумат   сиёсатини
шакллантиришга   фаол   жалб   қилади,   вазирлик   ва   идоралар   ҳузурида   ташкил   этилган
кенгашлар   фаолиятнинг  бошқа   шакл  ва  усуллари   орқали   фуқаролик   институтлари  билан
ҳамкорликни   самарали   йўлга   қўяди.   Шунинг   билан   бир   қаторда   Францияда   фуқаролик
жамияти   институтлари   тараққиётини   мониторинг   қилиш   усулларини   мунтазам   равишда
янгилаб борилиши, жамоат бирлашмаларининг мамлакат ҳаётида тобора ортиб бораётган
ўрни   масалаларини   ўрганиш   ҳамда   уларнинг   давлат   бошқаруви   органлари   билан
ҳамкорлигини   таҳлил   қилиш   учун   қулай   имкониятни   яратиб   бермоқда.   Бунда   Европада
истиқболни белгилаш ва хавфсизлик институти ҳамда Франция ва Европа Иттифоқининг
фуқаролик   жамияти   тараққиёти   масалалари   билан   шуғулланувчи   бошқа   таҳлилий
марказларининг самарали фаолияти эътиборга моликдир 6
. 
АҚШда   жамиятнинг   ижтимоий-иқтисодий   ривожланишидаги   долзарб   масалаларни
ечишда давлат органлари ва ННТларнинг ўзаро ҳамкорлик фаолиятини такомиллаштириш
шакл-тамойиллари   ва   йўналишларига   жиддий   эътибор   қаратилади.   Шу   билан   бирга   бу
мамлакатда   давлат   ҳокимияти   органлари   фаолияти,   улар   томонидан   қонунчилик
актларининг   бажарилиши   юзасидан   жамоатчилик   назоратини   олиб   бориш   механизми   ва
тажрибаси ҳам ўзига хос равишда такомиллаштирилган 7
. Шунингдек, АҚШдаги давлат ва
фуқаролик   жамиятининг   ўзаро   ижтимоий   ҳамкорлиги   ташкилий-ҳуқуқий
механизмларининг   такомиллашуви   давлат   ривожланишининг   долзарб   масалалари
ечимиданафақат   аҳолининг   ижтимоий-иқтисодий   фаоллигини   оширади,   балки   давлат
органлари   учун   умумдавлат   миқёсидаги   долзарб   масалаларни   ечиш   имкониятларига
шароит   яратади.   Бундай   жиддий   стратегик   масалаларни   ишлаб   чиқишда   Халқаро
муносабатлар   Миллий   демократик   институти,   Джон   Хопкинс   Университети   қошидаги
фуқаролик жамиятини ўрганиш Маркази, Нотижорат ҳуқуқлар Халқаро маркази ва бошқа
шу   каби   илмий-тадқиқот   муассасалари   ҳамда   нодавлат   ташкилотларининг   ўрни   катта
ҳисобланади.   АҚШда   ҳукумат   фаолияти   устидан   парламент   назоратини   кучайтириш
тизими анча ривожланган.
6
 Чилкот Рональд Х.Теории сравнительной политологии. В поисках парадигмы /Пер. с англ. - М.: ИНФРА-
М, Издательство «Весь Мир», 2001.-560с.
7
  O'Connell, Brian.   Civil Society: The Underpinnings of American Democracy .  Medford, Mass:Tufts University 
Press, 1999.
Aim.uz 3.Ривожланган   Шарқ   мамлакатлари   ижтимоий-иқтисодий   ҳаётини
модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни
Японияда фуқаролик жамиятини  аниқ белгиларини намоён этувчи қарашлар асосан
XIX   асрнинг   охирларидан   бошлаб   илгари   сурилган.   Японияда   фуқаролик   жамияти
институтлари   фаолияти   асосан   1960   йилдан   бошлаб   ривожланган   бўлсада   айнан   2006
йилдан   бошлаб   ривожланган   Ғарб   давлатларидан   фарқ   қиладиган   ўзига   хос   фуқаролик
жамияти моделини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. 
Японияда ривожлантирилаётган фуқаролик жамияти “онгли ва масъулиятли фаолият
юритиш”   тамойилига   асосланган.   Шунингдек,   “давлат-иқтисод   (бозор)-фуқаролик
жамияти”   модели   устувор   аҳамият   касб   этади.   Японияда   жойлардаги   давлат   ҳокимияти
органлари ННТлар орасида ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни ҳал этишга қаратилган
турли   дастур   ва   лойиҳаларни   эълон   қилишни   кўзда   тутувчи   танловларни   ўтказиш
ҳуқуқига эга. 
Ҳозирги   даврда   Японияда   фуқаролик   жамияти   институтлари   асосан   қуйидаги
вазифаларни бажаради:
1. Ижтимоий сармояларни шакллантириш ва кўпайтириш;
2. Аҳолига   нисбатан   қўлланилаётган   ижтимоий   хизматларни   кенгайтиришни
қўллаб қувватлаш;
3. Жамиятдаги   турли   мақсадли   фаолият   билан   шуғулланаётган   муайян
гуруҳларни қўллаб қувватлаш ва меҳнат уюшмалари фаолиятини кенгайтириш;
4. Японияда ҳудудий ассоциациялар фаолиятини кучайтириш ва уларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлашга эришиш;
5. Японияда   мавжуд   сиёсий   тизим   ва   партиялар   фаолиятини
такомиллаштириш;
6. Давлат   ва   бозор   муносабатларидан   мустақил   бўлган   истеъмолчилар
жамиятини ривожлантиришга эришиш;
7. Атроф-муҳитни мухофаза қилиш, ахоли саломатлигини яхшилаш ва мавжуд
демографик муаммоларни оқилона ҳал этиш;
8. Глобал   молиявий-иқтисодий   инқироз   ва   экологик   муаммоларни   тадқиқ
этувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш ва ҳ.к.
Япониядан   фарқли   равишда   Хитойда   фуқаролик   жамиятини   ривожлантиришнинг
ретроспектив хусусиятлари ва сиёсий ислоҳотлар тадрижи бу ҳудуда яшовчи инсонларни
фуқаролик   маданиятини   шакллантиришда   муҳим   ўрин   тутади.   Бу   ерда   энг   муҳим   нарса
шуки   Хитойда   фуқаролик   жамияти   тизимида   "бозор"   ва   "ижтимоий"   соҳани   ўзаро
алоқадорликда   босқичма-босқич   ривожланиши   алоҳида   аҳамият   касб   этади.   Хитойда
давлат ва жамият ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш асосан 1949 йилдан бошлаб
асосий   босқични   босиб   ўтган   бўлсада,   аввало   фуқаролик   жамияти   институтларининг
дастлабки   тузилмалари   фаолияти   асосида   Хитой   маъмурий   тизимини   мустаҳкамлашга
эътибор   қаратилган.   1989   йилдан   бошлаб   Хитойда   фуқаролик   жамияти   институтлари
фаолияти кенг миқёсда ташкил этилган. 
Хитойда   фуқаролик   жамиятининг   ривожланишида   бир   қанча   тўсиқлар   мавжуд,
улардан   бири   –   хитой   маданиятида   фуқаролик   жамияти   анъаналарининг   олдин   мавжуд
бўлмаганлиги. Бунинг ечими, калити Хитой “халқ жамияти”ни “фуқаролик” жамиятига –
“халқ”ни   “фуқаро”га   алмаштириш   керак.   Хитойнинг   сиёсий   жиҳатдан   ривожланиши
фуқароларда фуқаровий онг ва фуқаролик маданиятини тарбиялаш, сиёсий тизимни ислоҳ
қилиш ва демократияни ривожлантириш билан характерланади. Хитой социологларининг
фуқаролик   жамияти   тушунчасига   муносабати   ҳам   ўзига   хосдир.   Чунки   бу   мамлакатда
фуқаролик жамияти нодавлат ва давлатдан ташқари ташкилотлар сифатида жамоавий ўз-
ўзини   бошқариш   асосни   ташкил   қилади.   Уларнинг   фикрича,   фуқаролик   жамияти   –   аста-
секин қудратли давлатнинг бозор ва ижтимоий муносабатлар соҳасидан четлаштирилиши,
фуқаролик   жамиятининг   муҳим   компонентларидан   бири   фуқаровий-ижтимоий
Aim.uz ташкилотлар каби шакллариниши ва ривожланиши билан боғлиқдир. Хитойда фуқаролик
жамияти   шаклланиши   тарихи   –   буюк   ва   қудратли   давлатнинг   иқтисод   ва   ижтимоий
муносабатлар соҳасидан четлашиши, фуқаролик жамиятининг яна бир муҳим компоненти,
фуқаровий-ижтимоий   ташкилотларнинг   пайдо   бўлиши   ва   ривожи   билан   боғлиқ.   Шу
сабабли,   бугунги   хитой   олимлари   Хитойда   сиёсат   ва   маъмурий   бошқарувда   янги
тенденцияларни шаҳар ва қишлоқ жойларига тадбиқ қилиш орқали фуқаролик жамиятини
ривожлантириш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқдалар 8
.
Хитойда   мавжуд   бўлган   барча   шаҳар   ва   микрорайонларни   жамоат   ташкилотлари
сайи   ҳаракатлари   билан  ривожлантиришга   алоҳида  эътибор   қаратилмоқда.   Шунинг   учун
ҳам бу ташкилотларнинг демократик ўз-ўзини  бошқариш асосларининг  яратишдаги  ўрни
беқиёс   ҳисобланади.   Охириги   ўн   йилликларда   Хитой   сиёсий   бошқарувида   жиддий
ўзгаришлар   рўй   бермоқда.   Хусусий   сектор   ва   нодавлат   ташкилотларнинг   хитойликлар
ҳаётида  тобора  аҳамияти  ошиб бораётганлиги  сабабли  давлат сиёсий  бошқарув  соҳасида
жиддий   ўзгаришлар   содир   бўлмоқда.   Хусусан,   партия   ва   ҳукумат   раҳбарларининг
демократик   асосда   сайланиши   тартиби   ХХР   ҳудудларида   самарали   давлат   бошқарувини
амалга оширишга кўмаклашмоқда. Ўз навбатида Хитой давлати бошқарувида қайта алоқа
тамойилини   амалга   оширишга   ҳаракат   қилинмоқда.   Бунда   алоҳида   эътибор   ҳар   нима
бўлган ҳам давлатнинг умумий сиёсий барқарорлигига эришишга қаратилмоқда 9
.
Узоқ   Шарқда   конфуцичилик   анаъаналарини   сақлаб   қолган   ва   миллий   қадариятлар
тизимига   қатъий   амал   қиладиган   давлат   Жанубий   Корея   ҳисобланади.   Бу   давлатда
фуқаролик   жамияти   жамоавийлик   тамойилига   асосланган   ҳолда   ривожлантириб
борилмоқда.   Фуқаролик   жамияти   институтлари   ижтимоий-сиёсий   барқаорликни
таъминлашга   хизмат   қилиши   билан   бир   қаторда   давлат   ва   жамият   муносабатларини
модернизация   қилишда   муҳим   ўринни   эгаллайди.   Жанубий   Кореяда   фуқаролик
жамиятини   ривожлантириш   мақсадида   либерал   демократик   тамойилларни   анаънавий
жамият   бошқаруви   меъёрлари   билан   уйғун   ҳолда   тадбиқ   қилишга   алоҳида   эътибор
қаратилган.   Шунинг   билан   бир   қаторда   бу   мамлакатда   ривожланаётган   фуқаролик
жамияти   инстутлари   “хукумат-фуқаро-ҳуқуқ”   моделидан   келиб   чиққан   ҳолда   фаолият
юритади. 
Инсоният тарихида катта ҳудудларни эгаллаган ривожланган мамлакатлар билан бир
қаторда кичик давлатлар ҳам мавжуд. Сингапур айнан шундай шаҳар-давлат ҳисобланади.
Сингапур   қишлоқ   хўжалиги   ёки   бирор   табиий   ресурсларига   эга   эмас,   аммо   сувни   ҳам
импорт   қилишга  мажбур  бўлган  Сингапур  ўз   маҳсулотларини   Россиядан   уч  баробар   кўп
миқдорда   экспорт   қилади.   Сиёсатшунос   Н.   Гарделе   бу   ҳақида   шундай   ёзади:   «Эҳтимол
бутун   ер   юзида   Сингапурчалик   тартиблилик,   юқори   технологиялар,   бой   ўртача   синф,
маданият   ва   толерантлик   билан   XXI   асрга   қадам   қўйишга   тайёр   шаҳар-давлат   бўлмаса
керак.   Ҳали 1965  йилда  ҳам  Сингапур   иқтисодий  кўрсаткичлари  билан  Чили,  Аргентина
ва   Мексика   билан   бир   даражада   турган   эди,   эндиликда   эса   бу   мамлакатда   ишлаб
чиқариши   аҳоли   жон   бошига   юқоридаги   мамлакатлардан   5   баробар   кўп.   Ички   ялпи
маҳсулоти  —  136 милярд  доллларни  ташкил  этади.  Даромади  бўйича  аҳоли  жон  бошига
45   минг   доллардан   зиёдни   ташкил   қилаётган   бу   мамлакат   жаҳонда   етакчилик   қилмоқда.
Халқаро   илмий   тадқиқот   марказлари   томонидан   ўтказилган   сўровлар   натижасида
Сингапурда коррупция ва жиноятчилик кўрсаткичи жаҳонда энг қуйи даражада эканлиги
аниқланган.   Сингапур   республикаси   –   қирқ   йиллик   миллий   суверенитетидан   кейин
ривожланаётган   эмас,   “ривожланган   мамлакат”   мақомини   олган   Жанубий-Шарқий
Осиёдаги ягона мамлакатлардан бири ҳисобланади 10
. 
8
  Қаранг:  Мавлонов Ж .  Гражданское  общество:  от   концепта  к  концепциям  и  парадигмам (социально-
философский  анализ):  монография  /  Ж.Мавлонов.  –  Ташкент:   Истиқлол нури, 2014. – 224 с.
9
 Литвинов  О.В.  Китайский  путь  к  демократии.   -  М.:  Научная книга, 2004. – 369 с.
10
  Қаранг:  Погадаев В.А. Малайский мир ( Бруней, Индонезия, Малайзия, Сингапур). 
Л ингвострановедческий словарь.   –  М .:  Восточная книга ,  2012.  -  798с.  
Aim.uz Ҳозирги   даврда   Сингапур   –   юқори   фаровонликдаги   ҳаёт   тарзига   эга   йирик   ишлаб
чиқариш   марказидир.   Бу   ерда   сиёсий   жараён   уч   кетма-кет   босқич   бўйича   ривожланиб
борган.  Биринчи   босқичда   авторитар   режим  жорий  этилган   бўлса,  иккинчи  босқичда  эса
иқтисодий   ривожланишга   урғу   берилган,   шунингдек   жиддий   сиёсий   масалалар   айни   шу
босқичда   ҳал   этилган.   Учинчи   босқичда   14   –   ишлаб   чиқариш   модернизацияси   амалга
оширилган ва сиёсий тизим янада такомиллаштирилган.
Сиёсий   жараёнинг   асосий   иштирокчиси   сифатида   давлат,   фуқаролик   жамияти,
сиёсий партия ва жамоат ташкилотларининг самарали ҳамкорлиги бу давлатда яхши йўлга
қўйилган.   Сингапур   давлатида   ижро   ҳокимияти   қонун   чиқарувчи   ҳокимият   устидан
назорат   ўрнатган.   Чунки   айнан   давлат   вазирликлар   орқали   муҳим   стратегик   қарорларни
қабул   қилиш   ва   бошқа   ижтимоий-иқтисодий   соҳалар   устидан   назоратни   амалга   ошириш
ва   монополия   ҳуқуқларидан   фойдаланади.   Ҳукумат   ва   жамият   билан   воситачи   сифатида
айнан сиёсий партиялар фаолият олиб боради. Сингапурда Европа намунаси асосида кўп
партиявийлик   ва   халқ   ҳаракати   устунлик   қилади.   Сингапурда   барча   партиялар
конституцион-ҳуқуқий расмийлаштирилган ва қонуний мақомга эга бўлиб сиёсий жараён
ва демократиянинг ажралмас атрибути ҳисобланади 11
. 
Сингапур давлатининг кейинги ривожи жамиятни демократлаштириш билан боғлиқ.
Охирги   йилларда   бу   ерда   демократияни   такомиллаштириш   давлат   стратегияси   аниқлаб
олинди. Булар қуйидаги ислоҳотларни амалга оширишда ўзига хос ўринни эгаллайди: 
жамиятнинг ижтимоий яхлитлигини мустаҳкамлаш; 
ягона сингапур миллатини шакллантириш; 
иқтисодий тараққиёт, таълим тизимини модернизациялаш; 
коррупция билан кураш. 
Мазкур   йўналишлар   демократик   жамият   қуришнинг   асосий   шарти   ҳисобланади.
Давлат   билан   бирга   сиёсий   тузилма   ташқарисида   шаклланувчи   фуқаролик   жамияти   бу
давлатда  катта  ўрин  тутади.  Сингапур  ҳукумати   демократик,  бироқ  ўта  марказлашган  ва
қатъий бошқарилувчи давлат доирасида халқ мандатини сайловлар орқали қўлга киритиб
борган.   Ижтимоий-иқтисодий   тараққиёт   эса   демократик   қадриятларнинг   шаклланишига
асос   бўлган,   ҳукумат   тепасига   янги   сиёсий   етакчилар   авлодининг   келиши   бу   давлатда
ўзига хос фуқаролик жамиятини ривожлантиришга шароит яратиб бериши мумкин 12
.
Сингапурда   самарадор   давлат   бошқаруви   ва   фуқаролик   жамиятини
ривожлантиришда   қуйидаги   ислоҳотларга   алоҳида   эътибор   қаратилган:   Биринчидан,
ҳукмрон   партия   ҳануз   йирик   сиёсий   партиялигича   қолмоқда.   Чунки   у   турли   соҳаларда
давлат бошқарувидаги  ноёб тажрибасига  эга. Иккинчидан,  иқтисодида  бозор тамойиллар
амал   қилади,   бироқ   давлат   асосий   халқ   хўжалиги   тармоқларини   бошқаради   ва   назорат
қилади.   Учинчидан,   бошқарув   органларининг,   давлат   муассасаларига   энг   муносиб
кадрларни тўғри танлаши ва тақсимлаши самарали натижаларни бермоқда. Тўртинчидан,
пухта   ўйланган   таълим   тизими   ижтимоий   мобилликнинг   муҳим   омили   сифатида   хизмат
қилиб   қабул   қилинан   қарорларнинг   юқори   профессионаллик   даражасини   таъминланган.
Бешинчидан,   миллийлик   масаласининг   ҳал   этилган   ва   этник   дискриминация   йўқ,   этник
тенг   ҳуқуқлилик   жамият   барқарорлигининг   муҳим   шарти   сифатида   қарор   топган.
Олтинчидан,   маънавий-ахлоқий   асос   сифатида,   мамлакат   сиёсатига   ўз   таъсирини
ўтказувчи   –   инсоний   муносабат,   муомала,   тартиб-интизом   ва   ўзарокелишувга   катта
эътибор   қаратилган.   Еттинчидан,   Сингапурнинг   иқтисодий   ривожи   ва   бошқа   ижтимоий
муаммоларнинг   ҳал   этилиши   омма   сиёсий   ҳаётини   фаолаштирган   ва   маҳаллий   ўз-ўзини
бошқариш,   замонавий   парламентаризмни   ривожланишига   асос   бўлган.   Сиёсий
барқарорлик ўз навбатида самарали иқтисодий тараққиётни таъминлашга алоҳида эътибор
қаратилган 13
.
11
  Қаранг:  Ли Куан Ю. Сингапурская история: из третьего мира в первый. М .: 2005.
12
 Toponymics: A Study of Singapore's Street Names.   — Singapore: Eastern Universities Press, 2004.
Aim.uz Давлат   иқтисодиёт   соҳаларини   кенг   миқёсда   қамраб   олган   бўлсада   бу   мамлакат
жаҳон   ҳамжамиятидан   узиб   қўйилмаган.   У   бошқа   мамлакатлар   ва   умуман   халқаро
ташкилотлар билан самарали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу мамлакат мана бир
неча   ўн   йиллардан   бери   ўз   йўлидан   бориш   ва   бу   йўлдан   қайтмаслик   тамойилига   қаттиқ
амал   қилади.   Бу   йўлнинг   мазмун-моҳияти   –   жамиятнинг   конкрет-тарихий   шароитини,
миллий, диний, маданий хусусиятларини ҳисобга олиш; иқтисодий тараққиётга анъанавий
ахлоқий ва маданий қадриятлар билан уйғунликда эришишдан иборат.
Сингапур ижтимоий-иқтисодий тараққиётидан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,
яқин  орада  унингижтимоий-сиёсий   ҳаётида   бирор бир  жиддий   ўзгариш   юз бериши  амри
маҳол.   Чунки   ҳукумат   тузилмаларидаги   ўзгаришлар   аста-секин,   шаклланиб   бўлган   ва
бундай   ўзгаришлар   сиёсий   тизимга   даҳл   қилмаган   ҳолда   амалга   оширилган.   Ҳукумат
раҳбарларининг   ҳукумат   тузилмаларидаги   ўзгаришларни   кўпчилик   аҳолининг   ҳурмат   ва
эътирофига   сазовор   бўлган   анъанавий   сиёсий   институларни   сақлаб   қолиш   билан
биргаликда   амалга   ошириши,   мавжуд   ҳукумат   фаолиятига   бўлган   ишончни
мустаҳкамланишига сабаб бўлмоқда.
Назорат саволлари:
1. Ғарб   мамлакатларида   фуқаролик   жамияти   институтларининг   пайдо
бўлишидаги объектив ва субъектив омиллар
2. АҚШда фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос фаолияти
3. Германияда   давлат   ва   фуқаролик   жамияти   институтларининг   ўзаро
муносабати
4. Франция,   АҚШ   ва   қатор   бошқа   ривожланган   мамлакатларда   давлат
органларининг ОАВ билан ўзаро ҳамкорлиги
5. Хитойда давлат ва нодавлат ташкилотларининг ўзаро хамкорлик сиёсати
13
 B. Desker and M. N. M. Osman.   S Rajaratnam on Singapore: from ideas to reality.   — Singapore: World Scientific
Publishing, 2006.
Aim.uz

Жаҳон тажрибасида фуқаролик жамияти институтлари фаолияти Режа: 1. Ривожланган Ғарб давлатларида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши 2. Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик сиёсати 3. Ривожланган Шарқ мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий ҳаётини модернизациялашда фуқаролик жамияти инстутларининг ўрни Таянч сўзлар: ижтимоий шериклик, фуқаролик жамияти, фуқаролик жамияти институтлари. 1. Ривожланган Ғарб давлатларида фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши Фуқаролик жамияти бир вақтнинг ўзида муайян ғоя ва мафкура, аниқ асосга эга бўлган воқеликни қамраб олмасада унинг амалий характери билан боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Чунки бундай ўз-ўзини институтционал бошқарув шакли бир томондан, шахсий эркинлик, ўзаро муносабатнинг тури ва предметини эркин танлашга имкон берувчи ижтимоий муносабатларнинг аниқ соҳаси ва қизқишларни субъектив қондириш усули сифатида талқин қилинса, бошқа томондан, юзага келган аниқ воқеа-ҳодисага ўзига хос “кучли ва мустақил шахс” нуқтаи назаридан ёндошиш имконини берувчи ижтимоий тизим сифатида ривожланиб боради. Масалан, АҚШда фуқаролик жамиятининг дастлабки расмий институтлари диний уюшмалар, мактаблар ва турар жойи бўйича ҳавфсизлик ва тартибни таъминловчи ижтимоий гуруҳлар сифатида фаолият олиб борган. Ғарбий Европада эса бундан фарқли равишда фуқаролик жамияти институтлари иқтисодий соҳада ўз-ўзини намоён қилиб, бу янги ва эски типдаги, олдинги уюшмалар ва корпоратив бирлашмалар асосида ташкил топган мустақил бозор ташкилотлари сифатида фаолият юритган. Германияда фуқаролик жамияти институтларининг ўзига хос фаолияти гильдияда ўз аксини топиб, ўз вақтида ҳунарманд ва савдогарларнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва шаҳарларни бошқаришга ўзига хос таъсир ўтказишнинг дастлабки шакли сифатида қарор топган. Ўз навбатида Европанинг Флоренция,Падуява бошқашаҳарлари ўзини гильдия-шаҳар(townsmen) сифатида шакллантирган 1 . Ҳозирги даврда ривожланган Ғарб давлатларида фаолият олиб бораётган фуқаролик жамияти институтлари демократик сиёсий фаолликни назарда тутган ҳолда давлат устидан назоратни амалга оширади. Бунда сиёсий партиялар таъсири ва ўз-ўзини бошқариш институтлари фаоллиги тобора ортиб бораверади . Яъни шахс эркинли ги олий қадрият сифатида баҳоланади. Масалан, АҚШ, Буюкбритания, Австралияда мазкур принцип сабаб давлатнинг фуқаролик жамияти ҳаётига аралашувига йўл қўйилмайди. Кучли давлат анъанаси Шарқ давлатлари каби кўпгина Ғарб мамлакатларига ҳам хос, айниқса Германия давлат бошқарув тизимида бу ҳолатга бевосита гувоҳ бўлишимиз мумкин. Яъни Германия ижтимоий-сиёсий ҳаётида давлатнинг роли жамият ҳаётини барқарорлаштиришдаги аҳамияти кучли ҳисобланади. Шу боисдан ҳам давлат тузилишига алоҳида эътибор қаратилади. Бунда миллий бирдамлик ғояси устувор аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам шахсий эркинлик давлат қудратига боғлаб талқин этилади. Унга кўра давлат кучли бўлсагина, шахс қизиқишлари ва эркинлигини ҳимоя қила олади. Яъни, давлат тартиби ғояси, миллий бирдамлик шахс эркинлигидан ҳам устун қўйилади. Бундай 1 Ашин Г.К., Кравченко С.А., Лозаннский Э.Д. Социология политики. Сравнительный анализ российских и американских политических реалий: Учеб. пособие для высших учебных заведений. - М.: Экзамен, 2001. - 608с Aim.uz

хокимият бошқарув тизими Германиядан ташқари Франция ва Японияга мамлакатларига хос дир . Шунингдек, Германияда фуқаролик жамияти соҳасида ва унинг фаоллигини оширишда фуқарога нодавлат секторни ривожлантиришнинг муҳим мақсадли объекти сифатида эътибор қаратилади. Германияда муҳим сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий- иқтисодий вазифаларнинг ҳал этилишида ҳамда инсоннинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинишидафуқаролик жамияти институтлари муҳим рол ўйнайди. Бунда давлат фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг таъминланиши фуқаролик жамияти институтларининг муҳим вазифаси деб қаралади. Давлат тизимлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилишида ноҳукумат ташкилотларининг ролини кучайтириш давлатнинг жамият билан самарали ўзаро алоқада бўлиши механизмларини мустаҳкамлайди 2 . Германияда фуқароларнинг давлат органлари фаолияти тўғрисида эркин ахборот олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш кўп қиррали ва мураккаб жараён сифатида баҳоланади. Шунинг учун ҳам мазкур жараёнлар ахборот эркинлигига оид ҳуқуқий механизмлар асосида тартибга солинади. Чунки бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ходимларининг замонавий ахборот бозори шароитида жамият олдидаги масъулияти ҳамда жавобгарлигини янада чуқур англашига хизмат қилувчи зарур механизмларни ишлаб чиқиш муҳимдир. Шунинг учун ҳам 2003 йилнинг майида Германияда оила, кекса фуқаролар, аёллар ва ёшлар ишлари бўйича қўмитанинг кичик бўлими (Фуқаролик фаоллиги бўйича кичик қўмита)ташкил этилган. Унинг вазифасига Германиянинг фуқаролик жамиятини тадқиқ этиш тавсияларини бажаришга кўмаклашиш ҳамда ўз йўналишидаги қонун лойиҳалари ва ташаббусларини муҳокама қилиш киради. Шунингдек бу мамлакатда аҳолининг давлат, тижорат ва жамоат ташкилотларига бўлган ишончи “учинчи сектор”ни ривожлантиришнинг муҳим мезонлари ҳисобланади. Фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнидаги «биринчи» ва «учинчи» секторлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни институционаллаштириш ҳар икки томон учун фойдали ҳисобланади. Бундай ҳамкорлик сиёсатини белгилаб берадиган ҳужжатлар давлат билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни ривожлантиришнинг муайян босқичи учунгина фойдали бўлади. Уларда давлат ҳокимиятининг фуқаролик жамияти ролига нисбатан янгича нуқтаи-назари акс этади ва учинчи сектор ташкилотлари билан самарали ўзаро ҳамкорлик асослари яратилади 3 . Германияда “учинчи сектор” фуқаролик жамияти, фаол фуқаролик ва бирдамлик ҳисси – яқин яқингача фақат сиёсатшуносларни қизиқтирган тушунчалар эндиликда барча ижтимоий-гуманитар соҳа вакиллари томонидан муҳокама қилинмоқда. Бунинг сири нимада? Нима сабабдан бугун унинг аҳамияти бунчалик ошган? Биринчидан “учинчи сектор” – фуқаролик жамиятининг ташкилий инфратузилмаси – узоқ йиллар давомида ривожланувчи иқтисоднинг муҳим тармоғига айланди. Масалан, биргина Германиянинг ўзида 1990 йилдан 1995 йилгача у 30% ўсди. Бундан маълум бўладики, учинчи сектор меҳнат бозори учун алоҳида аҳамият касб этади. 90 йил ўрталарига келиб Германия аҳолисининг таҳминан 2,1 млн. (иш билан банларнинг 5%) нотижорат секторда бўлган. Бошқа мамлакатларга нисбатан Германиянинг “учинчи сектори” ўзининг иқтисодий аҳамиятига кўра “ўртача” ҳисобланади. Унчалик катта бўлмаган бошқа Ғарб мамлакатлари - Нидерландия, Ирландия, Бельгия – бу жиҳат бўйича 10% гача чиққан холос. Сабаби давлат ва “учинчи сектор” ўртасида бевосита ва узлуксиз ҳамкорлик бу мамлакатларда Германия даражасида ривожлантирилмаган. Германияда давлат ва “учинчи сектор” ўртасидаги субсидарлик тамойилининг қўлланилиши беғараз ёрдам билан чегараланади. 2 Курбатов В.И. Современная западная социология: Аналитический обзор концепций: Учеб.пособие. – Ростов-на-Дону: Феникс, 2001. – 416с. 3 .Сморгунов Л.В. Современная сравнительная политология. Учебник. - М.: «Российская политическая энциклопедия» (РОССПЭН), 2002. - 472с. Aim.uz

Иқтисодий жиҳатдан Германияда “учинчи сектор” давлат молиявий ресурсларига боғлиқ. Беғараз фондлар ва уларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши “учинчи сектор”нинг давлатга боғлиқлигини оширади. Ва бу жиҳат айниқса бошқа давлатлар билан солиштирилганда яққол намоён бўлади. Катта молиявий ёрдам олишда ифодаланувчи сиёсий партиялар ва давлатга яқинлик “учинчи сектор” элементларини фуқаролик жамиятидан ташқарида бўлишига ва квазидавлат секторига киришига олиб келади. Бироқ “учинчи сектор” “эзгу ишлар ҳомийлигидан” иборат эмас. Ташкилотларда ўтган вақт учун тўланмайдиган пул миқдори тўлиқ бандликдаги миллионлаб одамларга тўланадиган пулга тенг бўлган. Жамоатчилик асосидаги фаолиятнинг манбаи бўлган бирдамлик ҳисси фуқаролик жамияти мавжудлигининг муҳим асоси ҳисобланади. Охирги тадқиқотлар кўрсатишича, Германияда 14 ёшдан катта бўлганларнинг 34% жамоатчилик асосида (“учинчи сектор” ташкилотларида - 80%) фаолият олиб бориб, бунга ҳафтасига ўртача 5 соат вақтини сарфлайди. Охирги уч ўн йилликда Германияда фондлар сони тобора ошиб бормоқда. Уларнинг фаолияти қонуний асос билан мустаҳкамланади. Улар орасида янги турдаги фуқаролик ёки шаҳар фондлари бўлиб, бунда ташкилотлар ва алоҳида жисмоний шахслар ҳамкорлик асосида маҳаллий миқёсда у ёки бу муаммони бартараф қилиш йўлида бирлашади. Германиянинг янги ерларида ҳам ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда. 1990 й. Шарқий Германияда ҳақиқий “портлаш” бўлган, бунда 80.000 то 100.000гача жамиятлар ташкил топган. Германияда тузилган ташкилотлар ўзига хос жиҳати ижтимоий-сиёсий жиҳатдан марказий соҳалар – атроф-муҳитни сақлаш ва халқаро фаолият жабҳасидаги динамикаси билан боғлиқ. “Учинси сектор” ташкилотлари аъзоларининг тобора ошиб бориши унинг одамлар ҳаётига кириб борганлигидан далолат беради. Қолаверса, “учинчи сектор” кўп жиҳатдан жамиятнинг ўз-ўзини ташкиллаштириш ва инновацияларга нисбий лаёқатидан далолат беради. Яъни бу фаолиятдаги янгилик асосан ҳукумат фаоллик кўрсатмаган соҳаларда юзага келади. Шу нуқтаи назардан бу ҳодисани ижобий баҳолаш мумкин. АҚШда кузатилаётган "Bowling alone" – ижтимоий фаоллик ҳалокати феномени Германия жамиятига хос эмас. Қизиқишларни ифодалаш функцияси бунда қандай амал қилади? деган саволга қуйидагича жавоб бериш мумкин. Энг янги жараёнлар шуни кўрсатадики, “мавзу адвокат”лари деб номланувчи атроф-муҳитни сақлаш ва халқаро фаолият ташкилотларига пулни сарфлаш ва уларда жамоатчилик асосида иштирок этиш модага айланяпти. “Мавзу адвокатлари” га ўхшашларнинг мавжудлигини, “учинчи сектор”нинг давлат функцияларига таъсир қилиши ёки давлатнинг амал қилиш чегарасини кўрсатишга қодирми? Германия мисолида биз бунинг қарама-қарши, аммо умуман олганда ижобий натижаларини кўрамиз. Айнан янги ва ўзига мустаҳкам ишончи бўлган, давлат оталиғидан ташқарида вужудга келган ташкилотлар ўзига хос фуқаролик жамиятидан далолат беради. “Учинчи сектор” ва сиёсатнинг бошқа соҳаларини оладиган бўлсак, фуқаролик жамияти устуворликлари, прусс-протестант этатизм ва католик патернализмни ўзида мужассам этган Германия анъанасига зиддир. Мазкур этатистик-патерналистик анъана субсидарлик концепциясида ўз ифодасини топади. Субсидар ҳисобланган ва шу билан бирга марказий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга муносиб бўлган ташкилотлар аввало ҳуқуқий чегаралар билан белгиланади, бу ўз навбатида унчалик катта бўлмаган ташкилотлар имкониятларини чегаралайди. Бунда фуқаролик жамиятининг эмас балки давлат ва коммуналар қизиқишлари ҳимоя қилинади,. 2.Ғарб мамлакатларида давлат ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ҳамкорлик сиёсати Ғарб мамлакатларида ҳамкорлик сиёсати асосида нотижорат секторининг жамиятни ривожлантиришга ҳиссаси эътироф этилади ундан сўнг эса томонларнинг умумий режалари ҳамда давлат ва жамоат бирлашмалари томонидан ҳамкорлик принципларини Aim.uz

амалий механизмлардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш бўйича аниқ чора тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Шунинг учун ҳам бундай ҳамкорлик сиёсати одатда икки томоннинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва музокаралари натижаси мустаҳкамланиб борилади. Улар турли шаклларда намоён бўлади: икки томонлама расмий битимлар масалан, Буюк Британия давлати ва фуқаролик жамияти ўртасида тузилган шартномалар, ҳукумат томонидан давлат дастурлари сифатида қабул қилинадиган «дефакто» битимлари (Хорватия ҳамкорлик дастури) ёки Парламент (Эстония фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси) ёхуд томонларнинг мажбуриятлари ифода этилган бир томонлама баёнотлар (Венгриянинг фуқаролик жамиятига нисбатан давлат стратегияси) шаклида қабул қилиниши мумкин. Давлат томонидан ушбу битимлар ва баёнотлар учинчи сектор учун ҳам, давлат секторининг ўзи учун ҳам жуда муҳим саналади. Чунки улар, биринчидан, фуқаролик жамияти ташкилотларига ўз фаолиятларининг жиддий қўллаб-қувватланишини, демак жамият манфаатлари йўлида фаолият соҳаларини кенгайтириш имконини берса, иккинчидан, давлат ўз сиёсатига фуқаролик жамияти билан мулоқот қилиш ва шерикликни қўшиб, бундай шериклик ёрдамида ўз вазифаларини муваффақиятли бажаришига имкон беради. Бундай муваффақиятли ҳамкорлик сиёсатининг асосий омили – ўзаро манфаатларга риоя этиш кафолатлари, «бошқа томоннинг мақсад ва вазифаларига» ҳурмат ва ишончга асосланади. Бироқ давлатнинг нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш ва сиёсий ҳужжат қабул қилишида машкур ташкилотларнинг ташаббускор бўлиши табиий ва эҳтимоллик даражаси ҳам юқори ҳисобланади, лекин Хорватия ва Венгрия мисоллари ушбу масалада давлат ҳокимияти ҳам манфаатдор бўлиб, ўзи мазкур жараён ташаббускори бўлиши ва уни муваффақиятли якунига етказиши ҳам кўзда тутилган. Шу маънода ҳамкорлик тўғрисида сиёсий ҳужжат қабул қилинишининг ўзи етарли эмас. Шунинг учун ҳам Буюк Британия битимининг 15-моддасида уни «якунлаш эмас, балки илк нуқта» деб атал ади . Шартнома эса «жараён» деб номлан ади . Бу билан агар келишилган матн қабул қилишга муваффақ бўлинмаса ҳам музокаралар жараёнидан ҳар икки томон ютиши га алоҳида эътибор қаратилади . Бундай соғлом муносабатлар тез-тез ўтказиладиган учрашувлар, конструктив мунозаралар, фаол ҳамкорлик, шунингдек ўзаро ён босишлар ва бир-бирини тушунишга интилишлар асосида шаклланади. Шундай бўлса- да, нотижорат сектор учун ҳам, ҳукумат учун қонун кучига эга деб ҳисобланган ва мажбуриятлар ижросининг аниқ муддатлари кўрсатилган ҳужжатнинг қабул қилиниши энг мақбул вариант бўларди. Бироқ ҳатто учрашувлар, муҳокамалар, музокаралар жараёнининг ўзи – агар унинг натижасида давлат тузилмалари билан ўзаро англашувни яхшилаш асосида бўлса ҳам – улардан кутилганидан кўпроқ манфаат келиши ҳам мумкин. Шу ўринда таъкидлаш керакки, Буюк Британияда муайян тоифага тааллуқли бўлган ҳамкорликнинг институционал шаклларидан ташқари таснифлаш осон бўлмаган алоҳида функцияларга эга институционал шакллар ҳам мавжуд. Бундай ихтисослаштирилган тузилмаларга мисол сифатида, Буюк Британиянинг Хайрия ишлари бўйича комиссиясини ҳам келтиришимиз мумкин. Бизга маълумки, мазкур хайрия ишлари бўйича комиссия қонун асосида Англия ва Уэльсдаги хайрия ташкилотларининг мувофиқлаштирувчи ва рўйхатга олувчи органи сифатида таъсис этилган. Ўз набатида бундай хайрия ташкилотлари Буюк Британия ижтимоий ҳаётининг ажралмас қисми ҳисобланади. Лекин уларга қўйиладиган қонуний талабларга риоя этилишини таъминлаш учун фаолиятларини тартибга солиш талаб этилади. Бу ташкилотлар сидқидилдан ва қонун доирасида иш кўриши, шахсий манфаатни эмас, балки ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлашлари, мустақил бўлишлари, васийлик кенгашларининг аъзолари ташқаридан бирор ноқонуний таъсирсиз қарорлар қабул қилишлари, хайрия ташкилотларининг ўзлари томонидан бошқарувдаги ҳамма жиддий ҳолатлар ёки қасддан қилинадиган ҳуқуқбузарликларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши талаб этилади. Комиссия ўз фаолиятини хайрия ишлари тўғрисидаги қонунчилик ижро этилишини Aim.uz

таъминлаган, хайрия ташкилотлари самарали ҳуқуқий, бухгалтерия ва бошқарув тизимлари доирасида яхшироқ фаолият кўрсатиш имкониятларини берган ҳолда амалга оширади. Бунда комиссия жамиятда, иқтисодиёт ва қонунчиликда рўй бераётган воқеаларни кузатиб боради, самарали бошқарувни ва жамиятга ҳисоб беришни таъминлашга кўмаклашади. У қонунчилик ва амалиёт масалалари бўйича ахборотни тарқатади ва маслаҳатлашувлар ўтказади, хайрия ташкилотларини рўйхатга олиш жараёнига кўмаклашади, қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ўз текширишларини олиб боради, бошқа мувофиқлаштирувчилар (прокуратура, полиция) билан ҳамкорлик қилади, шунингдек хайрия ташкилоти мулки сақланиши учун унинг фаолиятига аралашиши ҳам мумкин. Хайрия ишлари бўйича комиссия ҳар йили Парламент ва Ички ишлар вазирига ҳисоб беради, ўзининг йиллик ҳисоботларини эълон қилади. Шу билан бирга, комиссия бутун жамият манфаатлари йўлида фаолият олиб борадиган мустақил орган ҳисобланади 4 . Шу ўринда таъкидлаш лозимки, сиёсий ҳужжатни муҳокама қилишнинг марказлаштирилган тартиби уни қабул қилишга олиб келиши шарт эмас, лекин ушбу жараёндаги кўп сонли ошкора мунозаралар жамоатчиликнинг сиёсий қарорлар қабул қилишда иштирок этишига мисол бўла олади. Масалан, Буюк Британия амалиёти битимларни амалга ошириш ва унга риоя этиш йўлида икки томон учун ҳам тўсиқлардан бири – ижтимоий сектор томонидан битимлар тўғрисида етарлича хабардорликнинг йўқлиги ёки тушунмовчилик мавжудлигидан далолат беради. Шунинг учун ҳам ҳужжат матнини тайёрлашга экспертларни жалб этиш ҳамда уни муҳокама этиш ва келишишда жамоатчиликнинг кенг иштирок этишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Ғарбий Европада «секторни англаш», яъни жуда кўп нотижорат ва ноҳукумат ташкилотларни ягона сектор сифатида (масалан, жамоатчилик ёки учинчи сектор каби) тасаввур этиш – янги ҳодиса бўлиб, кўпгина мамлакатларда ҳали қарор топмаган. Ҳамкорлик институтлари уларга эҳтиёж бўлган айрим соҳаларда (одатда, ижтимоий хизмат кўрсатиш, экология ёки халқаро ёрдам соҳаларида) ривожланган. Шунга қарамасдан айрим соҳаларда шаклланган баъзи принциплар ва амалиёт умумэътироф этилиш даражасигача кўтарилган ҳамда бутун нодавлат нотижорат ташкилотлари секторига ва умуман ҳатто фуқаролик жамиятига тарқалган. Ана шундай универсал принципларга, масалан субсидиарлик принципи, ахборотдан фойдаланиш ва манфаатдор гуруҳлар билан маслаҳатлашув (ижтимоий мулоқот) киради. Франция ва Германияда жойларда ижтимоий шериклик лойиҳаларини режалаштириш, мувофиқлаштириш, амалга ошириш ва молиялаштириш учун масъулиятнинг катта қисми ҳудудий, округ ва муниципал таълим (ўзини ўзи бошқариш органлари) зиммасига юклатилган. Бироқ, Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Франция, АҚШ ва қатор бошқа ривожланган мамлакатларда давлат органларининг ОАВ билан ўзаро ҳамкорлиги алоҳида базавий қонунларда тартибга солинмаган. Шу нуқтаи- назардан қараганда, аксарият Европа мамлакатларидаги ижтимоий шериклик институти ижтимоий-меҳнат соҳасида иқтисодий манфаатлар келишуви ва ижтимоий-меҳнат низоларни тартибга солиш бўйича давлатнинг воситачилик роли билан ишга ёлланувчи ва иш берувчи ўртасида юзага келадиган ўзаро муносабатлар тизими сифатида шаклланган 5 . XX аср охири – XXI аср бошида жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Европанинг қатор мамлакатлари ноҳукумат сектори билан ҳамкорликка оид ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. Бу эса давлат ва ноҳукумат секторининг ижтимоий, ижтимоий-иқтисодий, гуманитар ривожланишга оид долзарб масалаларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатлари ва ресурсларини бирлаштиришга кенг имконият яратиб берди. Оқибатда эса фуқароларнинг сиёсий ҳаётдаги иштирокини фаоллаштириш, давлатни аҳолига айрим хизматларни кўрсатиш 4 Schmitter Ph. Civil society East and West// Consolidation the Third Wave Democracies: Themes and Perspectives/ Ed. by L.Diamond et al. Baltimore and London: The Johns Hopkins U.P., - 1997. – P.239-262. 5 Helmut K. Anheier, Stefan Toepler, International Encyclopedia of Civil Society , Springer-Verlag New York Inc., New York 2010 . Aim.uz