logo

Абу Али Ибн Сино фалсафаси

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

3406.4072265625 KB
МАВЗУ : Абу Али Ибн 
Сино фалсафаси Режа:
•
1.Абу Али Ибн Сино машҳур қомусий олимдир.
•
2.Абу Али Ибн Синонинг илмий мероси
•
3.Абу Али Ибн Сино- билиш ва мантиқ ҳақида. 1.Абу Али Ибн Сино машҳур қомусий олимдир.
•
Абу  Али  ибн  Сино  (980-1037)  жаҳон  маданиятига  буюк  ҳисса  қўшган  машҳур  қомусий  олим  – 
табиатшунос,  файласуф,  тиббиёт  илми  донишманди,  астроном,  математик  мусиқашунос,  ёзувчи 
ва  шоир  эди.  Ибн  Сино  Абу  Наср  Форобий,  Абу  Райҳон  Беруний,  Муҳаммад  ал-Хоразмий,  Ал-
Фарғонийлар  қаторида  Ўрта  Осиё  халқлари  маданиятини  ўрта  асрлар  шароитида  дунё 
маданиятининг  олдинги  қаторига  кўтарган  буюк  мутафаккирлардан  биридир.  Ибн  Синонинг 
ёшлиги  ва  йигитлик  чоғлари  Бухоро  шаҳрида  ўтди.  Сомонийлар  давлатининг  пойтахти  бўлган 
Бухоро  шаҳри  узоқ,  тарихий  илм-маърифат  анъаналарига  эга  бўлиб  сомонийлар  сулоласи 
ҳукмронлиги даврида илм-фан маркази эди.
•
Шарқ  илм-маърифат  анъаналарига  эга  бўлган  сомонийлар  давлатининг  пойтахти  Бухоро  шаҳри 
бутун  Мовароуннаҳрда,  Хуросонда,  Ўрта  ва  Яқин  Шарқдаги  машҳур  фан-маданият 
марказларидан  бирига  айланган  эди.  Бухоро  шаҳрида  бадиий  ҳунармандчилик,  заргарлик,  бўёқ 
ва  қоғоз  тайёрлаш,  ўймакорлик,  меъморлик  ривожланган.  Шунингдек,  тиббиёт,  фалсафа,  санъат, 
тарих, ҳуқуқшунослик илмлари билан шуғулланувчи уламо, араб, форс ва туркий тилларда ижод 
қилувчи файласуф олимлар, адиблар ва шоирлар тўпланган эди.
•
Ибн  Сино  яшаган  даврда  юртимизда  илм-фан  юқори  чўққига  кўтарилди.  Табиий  фанлар 
соҳасида Абу Райҳон Беруний, Абу Саид Масиҳий, Абу Наср ибн Ироқ каби буюк сиймолар ижод 
этдилар.  Ибн  Мискавайҳ  (вафоти  1030),  Абу  Мансур  ас-Саолибий  (961-1038)  каби  олимлар 
фалсафа, тарих ва адабиёт соҳасида қалам тебратиб, йирик илмий асарлар яратдилар.
•
Ибн  Сино  фалсафий  таълимоти  яратилган  даврда  араб,  форс  тилида  чоп  этилган  асарлар 
тадқиқотчилар  томонидан  ўрганилган  ва  бу  давр  маънавий      ҳаёти  ҳақида  мустақил  бажарилган 
илмий ишлар амалга оширилган.   •
Файласуф  тадқиқотчи  Ас-Саолибийнинг  “Йатимат  ад-даҳр”  асарида  Бухоро  шаҳрида 
яшаган  47  та  арабийнавис  шоир,  адиблар,  файласуфлар  ҳақида  қимматли  маълумот 
берилиб,  уларнинг  асарларидан  айрим  намуналар  келтирилган.  Бу  шеърий  парчалар 
қасида,  ҳажвиёт,  васф  ва  бошқа  жанрларда  ёзилган  ижод  намунасидир.  Бухоро 
шаҳрида  яшаган  ва  ижод  қилган  шоирлар,  ёзувчиларнинг  ҳикоялари  орасида 
сомонийлар  давлати  амирлари,  вазирлар  ва  бошқа  амалдорлар  фаолияти  танқид 
қилинган  ҳажвий  шеърлар  ҳам  учрайди.  Ўз  тақдири,  қашшоқлик  ва  замонанинг,  яшаб 
турган жамиятдаги  нобопликдан шикоят қилиб ёзилган мисралар ҳам мавжуддир.
•
Ибн  Сино  илмий  ижодий  фаолиятининг  бир  қисми  Исфаҳон  ва  Ҳамадонда  ўтган.  1014 
йилдан  бошлаб  умрининг  охиригача  Ҳамадон  шаҳрида  яшаган  ва  бу  ернинг  илмий, 
маданий, адабий муҳити билан бевосита алоқадор бўлган.
•
Буюк  файласуф  олим  Ибн  Сино  фалсафа, табиат, тиббиёт ва  бошқа фанлар соҳасида 
ёзган кўплаб асарлари қаторида бадиий адабиётда, мусиқада ҳам самарали ижод этиб, 
бир  қанча  асарларини  қолдирган.  Юқорида  келтирилган  шаҳарларнинг  деярли 
ҳаммасида  Ибн  Сино  яшаган  ва  шубҳасиз,  адабий  ҳаёт  билан  танишган  ва  шоирлар, 
файласуф  олимлар  билан  мулоқотда  бўлган  эди.  Ибн  Синонинг  фалсафий    меросини 
чуқур ўрганиш бу масалани янада ойдинлаштиради. 2.Абу Али Ибн Синонинг илмий мероси
•
Ёш  файласуф  олим  Ибн  Сино  мана  шундай  ижтимоий-маданий  муҳитда  ўсиб  улғайди.  Жумладан, 
Ибн  Сино  ўзи  ёзган  таржимаи  ҳолида  ёшлик  йиллари,  файласуф  сифатида  шаклланиши  ҳақида 
бундай  дейди:  “Сўнгра  бу  (Афшонадан)  Бухоро  шаҳрига  кўчиб  келдик.  Мени  Қуръон  ва  адаб 
(илмларини)  ўқитадиган  муаллимларга  топширдилар.  Ёшим  ўнга  тўлганда  мен  Қуръонни  ва  адаб 
илмларидан  кўпини  ўзлаштириб  олган  эдим.  Ҳатто  одамлар  менга  ажабланадиган  бўлдилар.  Отам 
мисрликлар даъватини қабул қилганлардан бўлиб, исмоилийлардан ҳисобланарди ва уларнинг нафс 
(жон)  ва  ақл  ҳақидаги  гапларини  ва  тушунчаларини  эшитиб  юрардим,  укам  ҳам  шундай  қиларди. 
Кўпинча  улар  бу  хусусда  ўзаро  суҳбатлашиб  ўтиришганида  мен  уларнинг  гапларини  тушунардим, 
лекин қалбим буни қабул этмас эди”
•
Ибн  Сино  “Таржимаи  ҳол”ида  ёзишича,  унинг  замондоши  Исмоил  Зоҳиддан  фақат  фиқҳ 
масалаларини  ўрганиб  қолмай,  диалектик  мантиқ  илмига  доир  асарларини  ҳам  ўзлаштирган.  “Шу 
билан  мен  (илмий  масалаларда  ҳақиқий  жавобни)  талаб  йўлларини  ва  жавоб  берувчига  эътироз 
билдириш  усулларини,  уларда  (файласуф  софистлар  ва  диалектикаларда)  жорий  бўлган  йўсинда 
билиб  олиб,  бу  соҳани  энг  яхши  тушунадиганлардан  бўлиб  қолган  эдим.  Кейин  аллома  Нотилийдан 
“Исғужи”  китобини  ўргана  бошладим.  У  менга  жинснинг  таърифи  ҳақида  гапириб,  “Жинс  нима?”  деб 
сўралганида  “Турли  навлардан  иборат  кўп  нарсаларга  жинс  деб  айтилади”,  деб  жавоб  берган  эди. 
Мен  унга  (жинсга)  шундай  таъриф  бердимки,  ундай  гапларни  Нотилий  ҳали  эшитмаган  экан”.  Ўрта 
асрларда Fapбдa мантиқ асослари юнон олими Порфирийнинг “Исога ёки мантиқ илмига муқаддима” 
деган  асари  бўйича,  шарқда  Абу  Наср  Форобийнинг  Порфирий  китобига  ёзилган  шарҳи  бўйича 
ўрганилар эди. “Шундай қилиб мантиққа оид китобларни ўзимча (мустақил) ўқишга киришдим, уларга 
битилган шарҳларни мутолаа қила бошладим ва ниҳоят, мантиқ илмини пухта билиб олдим” 3.Абу Али Ибн Сино- билиш ва мантиқ ҳақида.
•
Абу  Али  Ибн  Сино  мантиқ  илми  асосларини  Аристотелнинг  “Мантиқ”  китобига  Порфирий  муқаддимасидан  ёки 
Порфирий “Исоғужи” асарига Абу Наср Форобийнинг илмий шарҳидан ўқиб ўрганган.
•
Ибн  Сино  ижод  қилган  даврида  устози  Соний  Абу  Наср  Форобийнинг  фалсафий  асарлари  кенг  шуҳрат  қозонганлиги 
ҳақида “Таржимаи ҳол”да бундай фикрлар бор: “Кейин  Нотилий мени (Бухорода) қолдириб, Гурганж (Хоразм) томонга 
жўнаб  кетди.  Мен  эсам,  “Фусус-ал-ҳикам”  китобини,  табииёт  ва  илоҳиётга  оид  шарҳларни  (хусусан,  Абу  Наср 
Форобийнинг  “Фусус-ал-ҳикам”  (“Хикмат  дурлари”)  ўрганиш билан  шуғулландим.  Мен  учун  дунёвий  илмлар эшиклари 
очила  бошлади...  Шу  билан  бирга  баъзан  фиқҳни  ўрганишда  ҳам  давом  этар  эдим  ва  шу  хусусда  илмий 
мунозараларда  иштирок  этиб  турардим.  Бу  вақтда  мен  16  ёшда  эдим.  Кейин  яна  бир  ярим  йил  илм  ва  мутолаага 
берилдим,  мантиқ  ва  фалсафанинг  ҳамма  қисмларини  қайтадан  ўқиб  чиқдим,  манбаларни  мустақил  ўргандим.  Ўша 
кезларда мен бирор кечанинг ҳам охиригача ухламас, кундузлари ҳам илмдан бошқа нарса билан шуғулланмас эдим. 
Мантиққа  оид  равшан  ва  аниқ  бир  қанча  қоидаларни  жамладим.  Ҳар  бир  ҳужжатни  текшираётганимда  бир  қанча 
қиёсий муқаддималарни, илмий ғояларни, исботлаш йўлларини шу равшан қоидалар асосида тартибга солар эдим”
•
Бизнингча, ёш Ибн Сино Абу Наср Форобийнинг “Исоғувчи” китоби шарҳини ўрганганидан сўнг, аллома Аристотелнинг 
мантиққа доир асарларини мустақил ўқий бошлаган, уларга доир дастлабки хулосаларга келган.
•
Ибн  Синонинг  “Мантиқ”  асари  Аристотель  ва  Абу  Наср  Форобийнинг  мантиққа  доир  асарларига  асосланиб  ёзилиши 
билан  бирга,  улардан  жиддий  фарқланади,  Ибн  Сино  илмий  қарашларида  нарса,  ҳодисанинг  таърифи  билан, 
тавсифи  орасида  муҳим  фарқи  мавжуд  эканлигини  чуқур  тушунтиради.  Таъриф  (ҳад)нинг  мақсади  -  нарсанинг 
ҳақиқий  моҳиятини  билишдан  иборатдир.  Тавсиф  эса,  нарсанинг  моҳияти  билинмаса  ҳам  уни  зоҳирий  тасаввур 
қилишдир.
•
Ибн  Синонинг  “Мантиқ”  асари  Аристотель  ва  Абу  Наср  Форобийнинг  мантиққа  доир  асарларига  асосланиб  ёзилиши 
билан  бирга,  улардан  жиддий  фарқланади,  Ибн  Сино  илмий  қарашларида  нарса,  ҳодисанинг  таърифи  билан, 
тавсифи  орасида  муҳим  фарқи  мавжуд  эканлигини  чуқур  тушунтиради.  Таъриф  (ҳад)нинг  мақсади  -  нарсанинг 
ҳақиқий  моҳиятини  билишдан  иборатдир.  Тавсиф  эса,  нарсанинг  моҳияти  билинмаса  ҳам  уни  зоҳирий  тасаввур 
қилишдир. •
Жисм  ёки  нарсани  мазмунини,  моҳиятини  таърифлаш  учун  унинг  энг  яқин  жинсини  ва  унга 
хос  муҳим  фарқловчи  турни  айтиш  зарур.  Жумладан,  инсон  жонзодлар  жинсидан  ва  бу 
жинснинг  ақлли  туридандир.  Демак,  ақлли  жонзод  инсон  таърифидир.  Инсон  тавсифида  эса 
у - кулувчи ёки йиғловчи жонзод эканлиги айтилади. Инсоннинг ақлли жонзод эканлиги зотий 
сифат, кулувчи ёки йиғловчи жонзод эканлиги эса аразий - акцидентал, ўзгарувчи сифатдир.
•
Ибн  Сино фалсафанинг категориялари билан  борлиқни билиши ўртасидаги муносабатларни 
“Метафизика”  асарида  чуқур  таҳлил  қилади.  Чунки  Ибн  Сино  “Метафизика”ни  баъзилар 
ўйлагандай,  табиатшунослик,  яъни  табииёт  фанларидан  юқори  турувчи,  фақат  руҳият, 
илоҳиёт  масалаларини  ўрганувчи  фан  демасдан,  метафизика  илоҳиёт  каби  бошқа  дунёвий 
фанларнинг умумий қонуниятларини ҳам мустақил ўрганади, деб ҳисоблайди.
•
Ибн  Сино  “Таржимаи  ҳол”  асарида  “Метафизика”  илмини  ўрганишда  ёшлик  вақтида  маълум 
даражада,  унинг  муракаблиги  боис  қийналгани  ҳақида  ёзади.  “Ана  шу  зайлда  ҳамма 
илмларни  мустаҳкам  эгаллаб  олдим  ва  улардан  инсон  имконияти  даражасида  ҳабардор 
бўлдим”,  дейди  аллома  ёшлигини  эслаб,  –  шу  йўсинда  мантиқ,  табииёт  ва  риёзиёт 
(математика)  илмларини  пухта  ўргандим,  кейин  илоҳиётга  ўтиб,  “Мо  баъда  ат-табиа”ни 
(Аристотелнинг  “Метафизика”  асарини)  ўқишга  киришдим.  Лекин  унда  нималар  дейилганини 
тушунолмадим  ва  китобни  ёзган  киши  (муаллиф)нинг  мақсади  мен  учун  қоронғу  эди.  Ҳатто 
уни  қирқ  бор  қайта  ўқидим  ва  у  менга  ёд  бўлиб  кетди.  Лекин  шунда  ҳам  мен  бу  китобни  ва 
унинг  асосий  мазмуни  ва  мақсадларини  тушуна  олмасдим.  Ниҳоят,  умидимни  узиб,  бу 
тушуниб бўлмайдиган китоб, деган хулосага келдим”  •
Бахтли  тасодиф  туфайли  (эҳтимол,  тангри  унга  йўл  кўрсатган)  Ибн  Сино  китоб  бозорида 
сотувчи  даллол  унга  бир  китобни  мақтаб  қолади.  Сотувчи  уни  менга  кўрсатди.  Мен  бу  илмдан 
фойда йўқ, деган хаёлда унга қиё боққим ҳам келмай, рад қилдим. Сотувчи менга: “Бу китобни 
сотиб ол, нархи арзон - уч дирҳамга бераман, эгаси пулга муҳтож”, деди. Мен бу китобни ҳарид 
қилдим.  Қарасам,  бу  Абу  Наср  Форобийнинг  ўша  (Аристотелнинг)  “Мо  баъда  ат-табиа”  китоби 
мақсадларини  тушунтиришга  бағишлаб  ёзган  асари  (шарҳи)  экан.  Уйга  қайтиб,  тезда  уни 
ўқишга  киришдим.  Китоб  дилимда  ёд  бўлгани  сабабли  унинг  мақсадлари,  асосий  мазмуни 
менга  дарҳол  аён  бўлди.  Бундан  жуда  хурсанд  бўлиб  кетдим      ва    Тангри      таолога    шукр   
айтиб, ўша  куннинг  эртасигаёқ камбағалларга анча нарса садақа қилдим».
•
Ибн  Сино  таъкидлайдики,  “аввал  билганимиз  ёрдамида  янги  билим  ҳосил  килишимизга  яна 
бир  мисол,  агар  биров  бизга  олам  шаклга  эга  деб  ўргатса,  хулоса  қиламизки,  шаклга  эга 
бўлган  барча  нарсаларни  кимдир  ясаган,  пайдо  қилган,  олган  билимимиз  ёрдамида  оламни 
ҳам кимдир (яъни, Худо) яратган, деган хулосага келамиз.
•
Ибн  Сино  фикрича,  мантиқ  -  мезон  (яъни,  ҳақиқатни  аниқловчи)  фандир,  бошқа  илмлар  эса 
фойда  ва  зарар  ҳақидаги  илмлардир.  Инсон  охиратда  нажот  топиш  учун  руҳини  поклаши 
зарур.  Руҳнинг  покланиши  учун  эса  инсон  табиатидаги  ифлосликлардан  (тубан,  гуноҳ 
ишлардан)  узоқ    туриш,  одам  азалий  фитратда  (яратишда)  пок,  тоза  эканлигини  билиш, 
доимий англаши зарур.
•
Бу ерда Ибн Сино инсон ҳар қандай ёшда, ҳар қандай ҳолатда ҳам азалий руҳнинг софлигини, 
виждон-эътиқод  поклигини  сақлаб  қолиши,  ўз  табиатида  ҳайвоний  майл,  истак,  ҳирс-
эхтиросларга  қул  бўлмаслигини,  ақл  ва  дил  фармонига,  тубан  истакларни,  ўзидаги  ҳою 
ҳавасларни бўйсундириб, жиловлаб олиши зарурлигини уқтиради.

МАВЗУ : Абу Али Ибн Сино фалсафаси

Режа: • 1.Абу Али Ибн Сино машҳур қомусий олимдир. • 2.Абу Али Ибн Синонинг илмий мероси • 3.Абу Али Ибн Сино- билиш ва мантиқ ҳақида.

1.Абу Али Ибн Сино машҳур қомусий олимдир. • Абу Али ибн Сино (980-1037) жаҳон маданиятига буюк ҳисса қўшган машҳур қомусий олим – табиатшунос, файласуф, тиббиёт илми донишманди, астроном, математик мусиқашунос, ёзувчи ва шоир эди. Ибн Сино Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Ал- Фарғонийлар қаторида Ўрта Осиё халқлари маданиятини ўрта асрлар шароитида дунё маданиятининг олдинги қаторига кўтарган буюк мутафаккирлардан биридир. Ибн Синонинг ёшлиги ва йигитлик чоғлари Бухоро шаҳрида ўтди. Сомонийлар давлатининг пойтахти бўлган Бухоро шаҳри узоқ, тарихий илм-маърифат анъаналарига эга бўлиб сомонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида илм-фан маркази эди. • Шарқ илм-маърифат анъаналарига эга бўлган сомонийлар давлатининг пойтахти Бухоро шаҳри бутун Мовароуннаҳрда, Хуросонда, Ўрта ва Яқин Шарқдаги машҳур фан-маданият марказларидан бирига айланган эди. Бухоро шаҳрида бадиий ҳунармандчилик, заргарлик, бўёқ ва қоғоз тайёрлаш, ўймакорлик, меъморлик ривожланган. Шунингдек, тиббиёт, фалсафа, санъат, тарих, ҳуқуқшунослик илмлари билан шуғулланувчи уламо, араб, форс ва туркий тилларда ижод қилувчи файласуф олимлар, адиблар ва шоирлар тўпланган эди. • Ибн Сино яшаган даврда юртимизда илм-фан юқори чўққига кўтарилди. Табиий фанлар соҳасида Абу Райҳон Беруний, Абу Саид Масиҳий, Абу Наср ибн Ироқ каби буюк сиймолар ижод этдилар. Ибн Мискавайҳ (вафоти 1030), Абу Мансур ас-Саолибий (961-1038) каби олимлар фалсафа, тарих ва адабиёт соҳасида қалам тебратиб, йирик илмий асарлар яратдилар. • Ибн Сино фалсафий таълимоти яратилган даврда араб, форс тилида чоп этилган асарлар тадқиқотчилар томонидан ўрганилган ва бу давр маънавий ҳаёти ҳақида мустақил бажарилган илмий ишлар амалга оширилган.

• Файласуф тадқиқотчи Ас-Саолибийнинг “Йатимат ад-даҳр” асарида Бухоро шаҳрида яшаган 47 та арабийнавис шоир, адиблар, файласуфлар ҳақида қимматли маълумот берилиб, уларнинг асарларидан айрим намуналар келтирилган. Бу шеърий парчалар қасида, ҳажвиёт, васф ва бошқа жанрларда ёзилган ижод намунасидир. Бухоро шаҳрида яшаган ва ижод қилган шоирлар, ёзувчиларнинг ҳикоялари орасида сомонийлар давлати амирлари, вазирлар ва бошқа амалдорлар фаолияти танқид қилинган ҳажвий шеърлар ҳам учрайди. Ўз тақдири, қашшоқлик ва замонанинг, яшаб турган жамиятдаги нобопликдан шикоят қилиб ёзилган мисралар ҳам мавжуддир. • Ибн Сино илмий ижодий фаолиятининг бир қисми Исфаҳон ва Ҳамадонда ўтган. 1014 йилдан бошлаб умрининг охиригача Ҳамадон шаҳрида яшаган ва бу ернинг илмий, маданий, адабий муҳити билан бевосита алоқадор бўлган. • Буюк файласуф олим Ибн Сино фалсафа, табиат, тиббиёт ва бошқа фанлар соҳасида ёзган кўплаб асарлари қаторида бадиий адабиётда, мусиқада ҳам самарали ижод этиб, бир қанча асарларини қолдирган. Юқорида келтирилган шаҳарларнинг деярли ҳаммасида Ибн Сино яшаган ва шубҳасиз, адабий ҳаёт билан танишган ва шоирлар, файласуф олимлар билан мулоқотда бўлган эди. Ибн Синонинг фалсафий меросини чуқур ўрганиш бу масалани янада ойдинлаштиради.