logo

Абу Наср ал-Форобий фалсафаси

Загружено в:

20.11.2024

Скачано:

0

Размер:

180.09375 KB
МАВЗУ :  АБУ НАСР АЛ-ФОРОБИЙ 
ФАЛСАФАСИ   Режа:
1. Абу Наср ал-Форобийнинг Ўрта Осиё мутафаккирлари орасидаги 
ўрни ва унинг илмий мероси.
2. Абу  Наср  ал-Форобийнинг  фалсафий  қарашларининг  асосий 
хусусиятлари.
3. Абу Наср ал-Форобийнинг ижтимоий-сиёсий таълимоти. 1.Абу Наср ал-Форобийнинг Ўрта Осиё мутафаккирлари орасидаги 
ўрни ва унинг илмий мероси.
 
◦
Бағдодда фаолият кўрсатган Ўрта Осиё олимларининг энг йирикларидан бири Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ ал-Форобий  эди.  
У нафақат машҳур файласуф,  балки буюк истеъдодли қомусий олим ҳам бўлган.
◦
Форобий унинг тахаллуси бўлиб, тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон – жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган 
Марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусий олимдир. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида 
тараққийпарвар  ижтимоий-фалсафий  тафаккур  ривожи  унинг  номи  билан  боғлиқ.  Форобий  ўз  замонаси  илмларининг  барча  соҳасини 
мукаммал  билганлиги  ва  бу  илмлар  ривожига  катта  ҳисса  қўшганлиги,  юнон  фалсафасини  шарҳлаб,  дунёга  кенг  танитганлиги  туфайли  Шарқ 
мамлакатларида  унинг  номи  улуғланиб,  «Ал-Муаллим  ас-соний»  —  «Иккинчи  муаллим»  (Аристотелдан  кейин),  «Шарқ  Арастуси»  деб 
юритилган.
◦
Форобий  туркий  қабилалардан  бўлган  ҳарбий  хизматчи  оиласида,  Сирдарё  қирғоғидаги  Фороб  –  Ўтрор  деган  жойда  туғилган.  У  туғилган 
ҳудуд  Сомонийлар  томонидан  бошқарилиб,  араб  халифалигининг  шимолий  чегараси  ҳисобланган.  Форобий  бошланғич  маълумотни  она 
юртида  олди.  Сўнг  Тошкент  (Шош),  Бухоро,  Самарқандда  ўқиди.  Кейинроқ  ўз  маълумотини  ошириш  учун  араб  халифалигининг  маданий 
маркази  бўлган  Бағдодга  келди.  Бағдодда  бу  даврда  мусулмон  дунёсининг  турли  ўлкаларидан,  хусусан  Марказий  Осиёдан  келган  кўп  илм 
аҳллари  тўпланишган  эди.  У  ерга  бора  туриб  Форобий  Эрон  шаҳарлари  —  Исфаҳон,  Ҳамадон,  Райда  ва  бошқа  жойларда  бўлди.  Форобий 
Бағдодда ал-Мутаддил (829—902), ал-Муқтафий (902—908), ал-Муқтадир (908—932) халифаликлари даврида яшади. У бу ерда ўрта аср фани 
ва тилининг турли соҳалари, юнон фалсафий мактаблари билан чуқур танишиб, ўзга диний эътиқод, фалсафий фикрдаги кишилар билан илмий 
мулоқотда  бўлди.  Абу  Башар  Матта  ибн  Юнусдан  (870—940)  юнон  тили  ва  фалсафасини,  Юҳанна  ибн  Хийлон  (860—  920)дан  табобат  ва 
мантиқ илмини ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган.
◦
Тахминан  941  йилдан  бошлаб  Форобий  Дамашқда  яшаган.  Шаҳар  чеккасидаги  боғда  қоровул  бўлиб,  камтарона  кун  кечириб,  илм  билан 
шуғулланган.  Сўнгги  йиллар  у  Ҳалаб  (Алеппо)  ҳокими  Сайфуддавла  Ҳамдамид  (943 - 967)  илтифотига  сазовор  бўлди.  Тадқиқотчилар  унинг 
Ҳалабдаги  ҳаётини энг самарали  давр ҳисоблайдилар.  Чунки  бу  ҳоким  ҳурфикрлилиги, илм-фанга  эътибор берганлиги билан ажралиб турган. 
У Форобийни саройга таклиф этади, лекин Форобий бунга кўнмайди, оддий ҳаёт кечиришни афзал кўради.   ◦
Форобий  949-950  йилларда  Мисрда,  сўнг  Дамашқда  яшаб,  шу  ерда  вафот  этган  ва  «Боб  ас-сағир» 
қабристонига  дафн  қилинган  дейилади.  Форобий  ўрта  аср  даври  табиий-илмий  ва  ижтимоий 
билимларининг  қарийб  барча  соҳаларида  160  дан  ортиқ  асар  яратган.  У  турли  билимларнинг  назарий 
томонлари,  фалсафий  мазмуни  билан  кўпроқ  қизиққанлиги  учун  унинг  асарларини  2  гуруҳга  ажратиш 
мумкин:  1)  юнон  файласуфлари,  табиатшуносларининг  илмий  меросини  изоҳлаш,  тарғиб  қилиш  ва 
ўрганишга бағишланган асарлар; 2) фаннинг турли соҳаларига оид мавзулардаги асарлар.
◦
Форобий  қадимги  юнон  мутафаккирлари  –  Платон,  Аристотель,  Эвклид,  Птолемей,  Порфирийларнинг 
асарларига  шарҳлар  ёзган.  Айниқса,  Аристотель  асарлари  («Метафизика»,  «Этика»,  «Риторика», 
«Софистика»  ва  б.)ни  бетафсил  изоҳлаб,  қийин  жойларини  тушунтириб  бера  олган,  камчиликларини 
кўрсатган,  айни  вақтда  бу  асарларнинг  умумий  мазмунини  очиб  берувчи  махсус  асарлар  яратган.  Форобий 
шарҳлари  Ўрта  ва  Яқин  Шарқ  илғор  мутафаккирларининг  дунёқарашини  шакллантиришда,  уларни 
Аристотель  ғоялари  руҳида  тарбиялашда  муҳим  аҳамиятга  эга  бўлди.  Абу  Али  ибн  Сино  Форобий 
шарҳлари  («Метафизика»  –  «Мобаъдий  табиат»)ни  ўқиб,  Аристотель  асарларини  тушунганлигини  алоҳида 
таъкидлайди.  Форобийнинг  шарҳ  ёзиш  фаолияти  фақат  Шарқнигина  эмас,  ўрта  аср  Оврўпосини  ҳам  юнон 
илми билан таништиришда  катта роль  ўйнади.  Бу фаолият унинг илмий фаолияти  тараққиётининг биринчи 
босқичини  ташкил  этади.  Бу  босқич  Форобийга  ўзига  хос  мактаб  хизматини  ўтаган  ва  янги  мавзуларда 
тадқиқотлар олиб бориш учун замин ҳозирлаган. 2.Абу Наср ал-Форобийнинг фалсафий қарашларининг 
асосий хусусиятлари
◦
 
◦
Форобий  дунёқарашининг  шаклланишига  асосан  Шарқнинг  қадимги  илғор  маданияти  анъаналари,  араб 
халифалигига  қарши  халқ  ҳаракатлари,  ўрта  аср  табиий-илмий  тафаккур  ютуқлари,  Юнонистоннинг  фалсафий 
мероси  таъсир  кўрсатди.  Форобий  аввалам-бор  Аристотель  таълимотини  тиклаш,  асослаш  ва  илғор  томонларини 
сўнгги  илмий  ютуқлар  асосида  ривожлантиришга  ҳаракат  қилиб,  Шарқ  аристотелизм  оқимини  вужудга  келтирди. 
Бу оқимнинг услуби, муҳим масалалари, категорияларини ишлаб чиқди.
◦
Форобийнинг  фалсафий  таълимоти  моҳият-эътибори  билан  анъанавий  илоҳиёт  –  каломдан  тубдан  фарқ  қилиб, 
илмий  ғоялар  билан  йўғрилгандир.  Форобий  фалсафасига  кўра,  олам  ягона  мавжудотдан  иборат,  ягона  вужуд-
вужуди  вожиб,  яъни  азалий  вужуд  —  биринчи  сабаб  ҳамда  вужуди  мумкин  –  яратилган,  келиб  чиққан  вужудлар 
натижаларидан  иборатдир.  Аллоҳ  –  азалий  вужуд  (вужуди  вожиб)  ҳамма  нарсанинг  ибтидоси,  барча  вужудлар  – 
вужуди  мумкин  ундан  аста-секинлик  билан  поғонама-поғона  келиб  чиқади,  бунинг  сўшти  поғонаси  моддадир. 
Унинг  фикрича,  табиат  модданинг  турли  шаклларининг  пайдо  бўлиши,  сабаб-оқибат  муносабатлари  асосида, 
муайян изчиллик ва зарурат бўйича кечадиган тадрижий жараёндир. Форобий «Масалалар моҳияти», «Ўзгарувчан 
нарсалар  ҳақида»  рисолаларида  модда  фазода  ҳам,  вақтда  ҳам  чекланмаган,  интиҳосиз  деган  фикрни  илгари 
суради. Шу тарзда пантеизмнинг Шарқцаги кўриниши вужудиюн таълимотини янги ғоялар билан бойитди. ◦
Форобий  фалсафасида  гарча  ақл  Аллоҳ  яратган  маҳсул  сифатида  қаралса-да,  аммо  ақл  Аллоҳ  билан  ўзаро  сабабий-оқибат 
муносабатларида бўлади. Демак, Аллоҳ ақлни, ўз эрки хоҳиши ва талаби билан, тасодифий эмас, балки қатъий зарурият сифатида 
яратган.  Ушбу  хулоса  хукмрон  ислом  идеологияси  билан  сиғиша  олмас  эди.  Аммо,  агар  дин  тўғри  таҳлилий  фалсафа  ҳали 
шаклланмай, балки халқ тафаккури ғояси бўлган риторика (балоғат санъати), (сўзамонллик), диалектика (баҳс) ва софистика (ҳар 
қандай  восита  билан  бўлса  ҳам  рақибни  сўзда  лол  қолдириш)  билан  банд  бўлган  даврда  пайдо  бўлди.    Бундай  фалсафага 
бўйсинган дин ҳам ёлғон ва хатолардан ҳоли бўлмайди. Кўп ҳолларда бошидан охиригача нотўғри бўлиб чиқади.  Фалсафа динга 
нисбатан ҳам бирламчи мавқега эга, чунки фалсафа мағз, дин пўстлоқ, аниқроғи фалсафанинг қуролидир. Унингча, ҳақ дин билан 
фалсафа бирдир. Форобий учун асосий таянч аналитика (таҳлил ва тадқиқ)га қурилган фалсафадир.
◦
Форобий  фалсафа  ҳақидаги  фикрни  янада  чуқурлаштириб,  унга  шундай  таъриф  беради:  “Мавжудод  ҳақидаги  билим  қўлга 
киритилса,  шу ҳақда билим берилса, мавжудоддан бўлган нарсанинг маъноси тушунилса, ишончли далил хужжатлар асосида  шу 
нарса  ҳақида  мияда  бор  турли  ишонч  ва  тасаввур  пайдо  бўлса,  мана  шу  маълумотга  доир  фанни  фалсафа  деймиз.  (Қаранг: 
Форобий Абу Наср. “Фозил одамлар шаҳри”, 183-184 бетлар.
◦
У  ақл  бир  томондан,  руҳий  жараён,  иккинчи  томондан,  ташқи  таъсир  –  таълим-тарбиянинг  натижаси  эканлигини  ўқтиради. 
Форобий фикрича, ақл фақат инсонгагина хос бўлган туғма қувват –  руҳий куч билан боғлиқ. Форобийнинг ақл, умуман билиш 
ҳақидаги  таълимотида  мантиқ  (логика)  илми  муҳим  ўрин  тутади.  «Мантиқ  санъати  кишига  шундай  қонунлар  ҳақида  маълумот 
берадики,  –  деб  ёзган  эди  у,  –  бу  қонунлар  воситасида  ақл  чиниқади,  инсон  соғлом  фикр  юритишга  ўрганади».  Форобий  мантиқ 
илми билан грамматика ўртасидаги муштаракликни қайд этади: мантиқнинг ақлга муносабати грамматиканинг тилга муносабати 
кабидир. Грамматика одамлар нутқини тарбиялагани каби, мантиқ илми ҳам тафаккурни ҳақиқий йўлдан олиб бориш учун ақлни 
тўғрилаб туради.  
Форобий  шаҳарни  ижтимоий  уюшишнинг  етук  шакли,  инсоният  камолотга  эришишининг  зарурий  воситаси,  деб  ҳисоблайди.  Бу-тун  инсонларни  ўзаро  ҳамкорликка,  халқларни  тинчликка  чақиради,  дунёда  ягона  инсон  жамоасини  тузиш  ҳақида  орзу  қилади.  мутафаккир  инсон  қадр-қимматини  камситувчи  жамиятга  қарши  чиқади.  «Давлат  арбобининг 
ҳикматлари»  рисоласида  эса  у  доимий  урушлар  ва  босқинчиликка  асосланувчи  жамиятни  адолатсиз,  жоҳил  жамият  сифатида  қоралайди.  Форобий  ўзининг  фозил  жамоасида  одамларни  турли  белгиларга  қараб  гуруҳларга  бўлади.  Кишиларнинг  диний  мазҳабига,  миллатига,  ирқига  қараб  эмас,  балки  табиий  хусусиятларига,  қобилиятларига,  аввало  ақлий 
иқтидорига  ҳамда илмларни  ўрганиш,  ҳаётий  тажриба  тўплаш жараёнида орттирган билим  ва  кўникмаларига катта  аҳамият беради. Итоаткорликка даъват этувчи  таълимотларни кес-кин  қоралайди.  Форобий «Бахт-саодатга  эришув йўллари  ҳақида  рисола»,  «Бахт-саодатга эришув  ҳақида  рисола» асарларида  ўзининг  орзу қилган  фозил жамиятини  яна ҳам 
ёрқин  тасвирлайди.  «Давлатнинг  вазифаси  инсонларни  бахт-саодатга  олиб  боришдир,  –  деб  ёзади  у,  –  бу  эса  илм  ва  яхши  ахлоқ  ёрдамида  қўлга  киритилади».  Форобий  давлатни  етук  шахс  (монархия),  етук  хислатларга  эга  бўлган  бир  неча  шахслар  (аристократия)  ва  сайланган  шахслар  (демократия)  ёрдамида  бошқариш  шаклларини  қайд этади.
Форобий жамият ўз ривожида етукликка томон интилиши, шунинг учун кураш олиб бориши ва ниҳоят фозил жамият, фозил шаҳар даражасига кўтарилиши ҳақида фикр юритади. У шундай ёзади: «Фозил жамият ва фозил шаҳар (ёки мамлакат) шундай бўладики, шу мамлакатнинг аҳолисидан бўлган ҳар бир одам касб-ҳунар билан шуғулланади. Одамлар 
чин маъноси билан озод бўладилар… Улар орасида турли яхши одатлар, завқ-лаззатлар пайдо бўлади». Форобий бундай фозил жамоани бошқарувчи подшоҳ, раҳбарларга ҳам маълум талаблар қўяди. У халқ ҳақида доимо ғамхўрлик қилиши, бошқалар манфаатини ўз манфаатидан устун қўя билиши зарур. Бундай жамоани идора этувчи ёки идора этувчилар 
гуруҳи  ўзларида  муҳим  олти  хислатни  ифодалашлари  керак,  яъни  адолатли,  доно  бўлиши,  қонунларга  риоя  этиши  ва  қонунлар  ярата  олиши,  келгусини  олдиндан  кўра  билиши,      бошқаларга       ғамхўр          бўлиш керак.◦
3.Абу Наср ал-Форобийнинг ижтимоий-сиёсий таълимоти. ◦
Форобийнинг  фозил  жамоа  ҳақидаги  таълимоти,  унинг  комил  инсон  ҳақидаги  фикрлари  билан  узвий  боғланиб 
кетади.  Фозил  жамоада  комил  инсон  хислатлари  вужудга  келади.  Масалан,  ахлоқ-одобли  етук  инсон  ўн  икки 
фазилатга  эга  бўлмоғи  лозим.  Бу  фазилатлар  инсонларнинг  ўзаро  муносабатлари  мустаҳкамланиб,  яхшилик  томон 
йўналишида  вужудга  кела  боради.  Форобийнинг  фозил  жамоа  ва  комил  инсон  ҳақидаги  таълимотлари  сўнгги  олим-
мутафаккирларга  катта  таъсир  кўрсатди.  Умуман  олганда  Форобийнинг  фозил  жамияти,  комил  инсони  бахт-саодат, 
ўзаро  ёрдам,  доно  бошлиқ,  тенглик  ҳақидаги  фикрлари  ўз  даври  учун  хаёлийдир.  Лекин  инсонни  маънавий  озод 
этишга, унинг имкониятларини очишга, гуманистик йўналишни асослашга қаратилган бу таълимот илғор ижтимоий 
тафаккур  тараққиётига  буюк  ҳисса  бўлиб  қўшилди.  Умумбашарий  интилишларни  ифодалади.  Унинг  ижтимоий 
ғоялари кейинчалик сўнгги мутафаккирлар: Абу Райҳон Беруний, ибн Сино, ибн Рушд, Бахманёр, Низомий, Саъдий, 
Абдураҳмон  Жомий,  Алишер  Навоий,  Бедил,  Иқбол,  Аҳмад  Дониш  ва  бошқалар  ижодида  ривожлантирилди. 
Форобий  «Музика  ҳақида  катта  китоб»  деган  кўп  жилдли  асари  билан  ўрта  асрнинг  йирик  музикашуноси  сифатида 
ҳам  машҳур  бўлди.  У  музика  илмини  назарий,  амалий  тармоқларга,  куйларнинг  ички  тузилиши,  қонуниятларини 
ҳисобга олиб таъриф ва илми иқога ажратади. Форобий музика назариясида товушлар вужудга келишининг табиий-
илмий  таърифини  берибгина  қолмай,  куйлар  гармониясининг  математик  принципларини  очади,  турли  жадваллар, 
геометрия  қоидалари  асосида  кўплаб  мураккаб  чизмалар  келтиради.  У  Шарқ  музикасининг  ритмик  асосини 
далиллар  билан  шарҳлаб  беради.  У  ритмларни  ташкил  этган  зарб  бирликлари  бўлмиш  нақралар,  уларнинг 
бирикмасидан  ҳосил  этиладиган  рукнларнинг  турли  хиллари  асосида  яратиладиган  ритм  ўлчовлари  ва  турларини 
ёритиб  берган.  «Музика  ҳақида  катта  китоб»да  фақат  музика  назарияси  ва  тарихи  баён  этилмай,  Шарқда  маълум 
бўлган  рубоб,  танбур,  ноғора,  уд,  қонун,  най  каби  музика  асбоблари  ҳамда  уларда  куй  ижро  этиш  қоидалари 
тафсилоти  ҳам  берилган.  Форобийнинг  ўзи  моҳир  созанда,  бастакор,  манбаларда  янги  музика  асбобини  ихтиро 
этганлиги, унда ниҳоятда таъсирчан куйлар яратгани қайд этилади.  Форобий музикага инсон ахлоқини тарбияловчи, 
сиҳат-саломатлигини  мустаҳкамловчи  восита  деб  қараган.  Унинг  музика  соҳасида  қолдирган  мероси  музика 
маданияти тарихида оламшумул аҳамиятга эга. ◦
Форобий ўз давридаёқ буюк олим сифатида машҳур бўлган. Шарқ халқларида у ҳақца турли ҳикоя, ривоятлар вужудга келган. Ўрта аср олимларидан 
ибн  Халликон,  ибн  ал-Қифтий,  ибн  Аби  Усабиъа,  Байҳақийлар  ўз  асарларида  Форобий  ижодини  ўрганиб,  унинг  ғояларини  ривожлантирганлар. 
Хусусан,  ибн  Рушд  Форобий  асарларини  ўрганибгина  қолмай,  уларга  шарҳлар  ҳам  («Силлогизмга  нисбатан  ал-Форобийнинг  фикри»,  «Абу 
Насрнинг  мантиққа  доир  асарида  ифодаланган  фикрнинг  баёни»  «Ал-Форобий,  хусусан  унинг  «Органон»  изоҳларига  турли  шарҳлари»  ва  б.)  ёзди. 
Аверроизм  номи  билан  машҳур  бўлган  унинг  фалсафий  таълимотининг  шаклланиши  дастлаб  Форобий  ва  ибн  Сино  фаолияти  билан  боғлиқ. 
Аверроизм  илмий  тенденцияларни  ифодаловчи  илғор  йўналиш  сифатида  кенг  ёйилган  ва  Уйғониш  даврининг  кўп  илғор  мутафаккирлари 
дунёқарашига  таъсир  кўрсатган.  Тараққийпарвар  инсоният  Форобий  ижодига  ҳурмат  билан  қараб,  унинг  меросини  чуқур  ўрганади.  Оврўпо 
олимларидан  Б.  М.  Штреншнейдер,  Карра  де  Во,  Т.  У.  Буур,  Р.  Хаммонд,  Р.  де  Эрланже,  Ф.  Детерици,  Г.  Фармер,  Н.  Ришар,  Г.  Лей,  Шарқ 
олимларидан Нафисий, Умар Фаррух, Туркер, М. Маҳди ва бошқалар Форобий меросини ўрганишга муайян ҳисса қўшдилар.
◦
Хулоса  қилиб  айтганда,  турли  халқ,  миллат,    эътиқод,  фан  ва    маданиятларга  тегишли  фалсафа,  табобат,    фалакиёт,    риёзиёт,  жуғрофия,  тарих, 
адабиётга  оид  асарлар  араб  тилига  ўгирилиб,  бутун  мусулмон  оламининг  интеллектуал  мулкига  айланди  ҳамда  Шарқ  халқлари  фанининг 
шаклланиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатди.
◦
Кейинги  йилларда  унинг  ижоди  ва  таълимотига  бағишланган  бир  қанча  тадқиқотлар,  асарлар  юзага  келди.  Айниқса  ўзбек  файласуф  олими 
М.М.Хайруллаев  Форобийнинг  асарларини  чуқур  ўрганиб,  улар  асосида  илмий  тадқиқотлар  олиб  борди  ва  Ўзбекистонда  форобийшунослик 
соҳасига улкан ҳисса қўшди.

МАВЗУ : АБУ НАСР АЛ-ФОРОБИЙ ФАЛСАФАСИ

Режа: 1. Абу Наср ал-Форобийнинг Ўрта Осиё мутафаккирлари орасидаги ўрни ва унинг илмий мероси. 2. Абу Наср ал-Форобийнинг фалсафий қарашларининг асосий хусусиятлари. 3. Абу Наср ал-Форобийнинг ижтимоий-сиёсий таълимоти.

1.Абу Наср ал-Форобийнинг Ўрта Осиё мутафаккирлари орасидаги ўрни ва унинг илмий мероси. ◦ Бағдодда фаолият кўрсатган Ўрта Осиё олимларининг энг йирикларидан бири Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ ал-Форобий эди. У нафақат машҳур файласуф, балки буюк истеъдодли қомусий олим ҳам бўлган. ◦ Форобий унинг тахаллуси бўлиб, тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ўзлуғ Тархон – жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган Марказий осиёлик машҳур файласуф, қомусий олимдир. Ўрта асрнинг бир қанча илмий ютуқлари, умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатларида тараққийпарвар ижтимоий-фалсафий тафаккур ривожи унинг номи билан боғлиқ. Форобий ўз замонаси илмларининг барча соҳасини мукаммал билганлиги ва бу илмлар ривожига катта ҳисса қўшганлиги, юнон фалсафасини шарҳлаб, дунёга кенг танитганлиги туфайли Шарқ мамлакатларида унинг номи улуғланиб, «Ал-Муаллим ас-соний» — «Иккинчи муаллим» (Аристотелдан кейин), «Шарқ Арастуси» деб юритилган. ◦ Форобий туркий қабилалардан бўлган ҳарбий хизматчи оиласида, Сирдарё қирғоғидаги Фороб – Ўтрор деган жойда туғилган. У туғилган ҳудуд Сомонийлар томонидан бошқарилиб, араб халифалигининг шимолий чегараси ҳисобланган. Форобий бошланғич маълумотни она юртида олди. Сўнг Тошкент (Шош), Бухоро, Самарқандда ўқиди. Кейинроқ ўз маълумотини ошириш учун араб халифалигининг маданий маркази бўлган Бағдодга келди. Бағдодда бу даврда мусулмон дунёсининг турли ўлкаларидан, хусусан Марказий Осиёдан келган кўп илм аҳллари тўпланишган эди. У ерга бора туриб Форобий Эрон шаҳарлари — Исфаҳон, Ҳамадон, Райда ва бошқа жойларда бўлди. Форобий Бағдодда ал-Мутаддил (829—902), ал-Муқтафий (902—908), ал-Муқтадир (908—932) халифаликлари даврида яшади. У бу ерда ўрта аср фани ва тилининг турли соҳалари, юнон фалсафий мактаблари билан чуқур танишиб, ўзга диний эътиқод, фалсафий фикрдаги кишилар билан илмий мулоқотда бўлди. Абу Башар Матта ибн Юнусдан (870—940) юнон тили ва фалсафасини, Юҳанна ибн Хийлон (860— 920)дан табобат ва мантиқ илмини ўрганди. Айрим маълумотларга қараганда, у 70 дан ортиқ тилни билган. ◦ Тахминан 941 йилдан бошлаб Форобий Дамашқда яшаган. Шаҳар чеккасидаги боғда қоровул бўлиб, камтарона кун кечириб, илм билан шуғулланган. Сўнгги йиллар у Ҳалаб (Алеппо) ҳокими Сайфуддавла Ҳамдамид (943 - 967) илтифотига сазовор бўлди. Тадқиқотчилар унинг Ҳалабдаги ҳаётини энг самарали давр ҳисоблайдилар. Чунки бу ҳоким ҳурфикрлилиги, илм-фанга эътибор берганлиги билан ажралиб турган. У Форобийни саройга таклиф этади, лекин Форобий бунга кўнмайди, оддий ҳаёт кечиришни афзал кўради.

◦ Форобий 949-950 йилларда Мисрда, сўнг Дамашқда яшаб, шу ерда вафот этган ва «Боб ас-сағир» қабристонига дафн қилинган дейилади. Форобий ўрта аср даври табиий-илмий ва ижтимоий билимларининг қарийб барча соҳаларида 160 дан ортиқ асар яратган. У турли билимларнинг назарий томонлари, фалсафий мазмуни билан кўпроқ қизиққанлиги учун унинг асарларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: 1) юнон файласуфлари, табиатшуносларининг илмий меросини изоҳлаш, тарғиб қилиш ва ўрганишга бағишланган асарлар; 2) фаннинг турли соҳаларига оид мавзулардаги асарлар. ◦ Форобий қадимги юнон мутафаккирлари – Платон, Аристотель, Эвклид, Птолемей, Порфирийларнинг асарларига шарҳлар ёзган. Айниқса, Аристотель асарлари («Метафизика», «Этика», «Риторика», «Софистика» ва б.)ни бетафсил изоҳлаб, қийин жойларини тушунтириб бера олган, камчиликларини кўрсатган, айни вақтда бу асарларнинг умумий мазмунини очиб берувчи махсус асарлар яратган. Форобий шарҳлари Ўрта ва Яқин Шарқ илғор мутафаккирларининг дунёқарашини шакллантиришда, уларни Аристотель ғоялари руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Абу Али ибн Сино Форобий шарҳлари («Метафизика» – «Мобаъдий табиат»)ни ўқиб, Аристотель асарларини тушунганлигини алоҳида таъкидлайди. Форобийнинг шарҳ ёзиш фаолияти фақат Шарқнигина эмас, ўрта аср Оврўпосини ҳам юнон илми билан таништиришда катта роль ўйнади. Бу фаолият унинг илмий фаолияти тараққиётининг биринчи босқичини ташкил этади. Бу босқич Форобийга ўзига хос мактаб хизматини ўтаган ва янги мавзуларда тадқиқотлар олиб бориш учун замин ҳозирлаган.